Бугунги кунда жаҳонда туризм масалаларига ҳар қачонгидан кўра катта аҳамият берилмоқда


Саёҳатларда ўлкани ўрганиш, табиатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий фойдали меҳнат



Download 3,04 Mb.
bet20/38
Sana24.02.2022
Hajmi3,04 Mb.
#221255
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
Руши

4.4. Саёҳатларда ўлкани ўрганиш, табиатни муҳофаза қилиш ва ижтимоий фойдали меҳнат.
4.4.1. Саёҳатлар жараёнида ўлкашунослик.
Мактаб ўқувчиларининг пиёда юриш саёҳатларида режа асосида, яъни ботаника, зоология, тарих, адабиёт ва бошқа фанларда назарий жиҳатдан ўрга-нилган билимларни амалий тадбирлар билан бойитиш ва мустаҳкамлаш амалга оширилиши мумкин. Бевосита фан ўқитувчиларининг иштирокида ёки махсус топшириқлар (уй вазифалари) асосида ўқувчилар мустақил равишда ўлкани ўрганиш борасида фаолиятларни бажарадилар.
Ўсимлик дунёсини ўрганишда таниш ва нотаниш ўсимликлар, уларнинг илдизи, барг-шохлари, гуллари ва ҳосилларини (уруғ, дон, мева) текшириб кўриш, таҳлил қилиш ҳамда намуналар олинади.
мамлакатимизнинг Чотқол, Қурама, Хумсон, Чимён, Шоҳимардон, Зомин, Ойқар (Бахмал), Нурота, Туркистон, Зарафшон, Ҳисор, Боботоғ ва бошқа тоғли ҳамда тоғ олди ҳудудларда хилма-хил ўсимликлар (лола, равоч, қатрон, бойчечак, қоқи ва ҳоказо) ҳамда дарахтлар (арча, ёввойи анжир, олма, қизилча, ёнғоқ, жийда, ток ва ҳоказо) жуда кўп учрайди. Уларнинг турлари ва ўсиш даражаларини ўрганиш барчани қизиқтиради.
Касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи-ёшлари, олий таълим муассасалари-нинг талабалари ўз касблари асосида ўсимлик дунёсини ўрганишлари мумкин.
Юқорида қайд этилган тоғли жойларда бургут, калҳат, каклик, ёввойи курка турли рангдаги сайроқи қушлар, паррандалар беҳисоб. Шунингдек, бўри, тулки, чўчқа, олқар (ёввойи қўй), кийик, жайра, қуён ва шунга ўхшаш ҳайвон-лар ҳам йил сайин кўпаймоқда. Чунки, деярли барча тоғли жойлар ўрмон хўжалиги ёки қўриқхоналарга айлантирилиб, нодир ўсимликлар ва ҳайвонлар давлат томонидан қўриқланади. Шу сабабдан саёҳатчилар, айниқса биринчи марта иштирок этувчилар тартиб-қоидага бўйсунишлари шарт. Яъни ман этил-ган ўсимликларни узиш (пиёзларини кавлаб олиш), дарахт шохларини синди-риш, парранда ва ҳайвонларни тутиш (ов қилиш) мумкин эмас.
Ўлкашунослик ишларининг яна бир муҳим тури шундаки, жойларнинг номини аниқлаш (қишлоқ, овул, якка уйлар, тоғ, сой, дарё, ариқ ва ҳоказо). Бунда маҳаллий кишилар билан суҳбатлашиш, қизиқарли жойларни фото-суратга (видео) олиш ва уларни ўқув (меҳнат) жойларида ўрганиш. Энг муҳими эса ўтган ва атрофдаги жойларни чизмага(схема)тушириш, чизма расмларда ифодалашдир. Бу йўлда рангли тошлар, турли шаклдаги илдизлар, кундалар, қаттиқ жисмли нарсаларни йиғиш, уларни ўқув (меҳнат) жамоаларидаги музей (махсус хона) ёки шахсий кутубхона-музейда сақлаш мумкин.
Қишлоқ аҳолисининг қабила, уруғ-аймоқлари, урф-одатлари, кийимлари, шевалари, рақс-қўшиқлари, ҳаракатли ўйинларини билиб ёзиб олиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Тунаб қолиш ва кўп кунлик саёҳатларда географик жиҳатдан изланиш ишларини олиб бориш қизиқарлидир. Яъни тош, тупроқларни ноодатий тур-лари, шамолларнинг эсиш вақти, томони, об-ҳавонинг ўзгариш жараёнлари, шунга асосан қушлар, ҳайвонларнинг ҳаракати(боқиши ёки эркин юриш) ҳам махсус кузатиш ва изланишларни талаб этади.



Download 3,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish