6.2. Тара, қадоқлаш, белги қўйиш, юк вазни ва жой иқдорини аниқлаш, вагонларни пломбалаш
Қадоқланиши зарур ёки тарага мухтож бўлган юкларнинг йўқолиш, шикастланиш, сифати пасайишининг олдини олиш, шунингдек, одамларнинг шикастланишига йўл қўймаслик мақсадида бундай юкларни тарада ёки қадоқланган ҳолда ташишга тақдим этилиши зарур. Жўнатувчи тара ёки қадоқнинг йўқлиги, уларнинг норозилиги натижасида келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар ҳисобланади ва жўнатувчи келиб чиққан зарарни темир йўлга тўлиқ қоплайди.
Тарасиз ёки қадоқлашсиз, носоз тара ёки қадоқда ташишга тақдим этилиб, вагондан вагонга юк ташишда қийинчилик келтириб чиқарадиган юкларни қабул қилишда темир йўл рад жавобини бериши зарур. Юк ортиш темир йўл ёки темир йўл ходими назорати остида жўнатувчи томонидан амалга оширилганда, темир йўл юк тараси ва қадоқланганлик ҳолатини ташқи кўрикдан ўтказиши шарт.
Жўнатувчи юк жойларига ўчмайдиган қилиб ёки наклейка, бирка кўринишидаги накладной бўйи қуйидаги маълумотларни ёзиб қўйиши керак:
юк жойи белгиси (маркаси) ва унинг рақами;
жўнатиш темир йўли ва бекати;
темир йўл ва бекат манзили;
жўнатувчи ва қабул қилувчи;
майда жўнатмада юк жойлари миқдори.
Майда жўнатмада ҳар бир юк жойи белгиланиши зарур.
Уй анжомларини ташишда жўнатувчи ҳар бир юк жойига юқорида кўрсатилган маркировка маълумотлари келтирилган карточка қўйиши зарур.
Қадоқлашсиз ортиладиган юклардан ташқари бўлган вагонли жўнатмаларда вагон эшиги ёнида жойлашадиган 10тадан кам бўлмаган юк жойлари маркерланади.
Агар айрим юкларни ташишда юкка нисбатан алоҳида огоҳлантиришлар бўлса, юк жойларига юк билан ишлашда эхтиёткор бўлиш ҳақидаги ёзув ёки наклейкалар ўрнатилади, масалан, «Эҳтиёткорлик билан», «Юқорига».
Шунингдек, наклейкалар жўнатувчи томонидан вагонларда ҳам жойлаштирилади. Темир йўлда амал қилувчи қоидаларга кўра жўнатиш темир йўли бундай жойлаштиришни амалга оширувчи ҳоллар бундан истисно.
Маркировкалаш ТЙХТнинг ишчи тилларидан бири (хитой, рус тили)га таржима қилинган ҳолда, жўнатувчи мамлакатнинг давлат тилида ёзилади.
Жўнатувчи амалдан чиққан наклейкаларни олиб ташлаши, амалдан чиққан ёзувларни ўқиб бўлмайдиган қилиш зарур.
Жўнатувчи юк жойларида ёзув, наклейка ёки биркаларнинг, вагонга жойлаштирилган наклейкаларнинг тўғрилигига жавобгар ҳисобланади. Жўнатувчи, шунингдек, ёзув, наклейка ёки биркалардаги нотўғри, чала ёки ноаниқ бўлган маълумотлар учун ҳам жавобгар.
Жўнатиш бекатида юк ортиш амалга оширилади:
ёпиқ ва изотермик вагон ва вагон-цистерналарда ташишда-жўнатиш темир йўлида амал қилувчи ички қоидаларга кўра;
турли колея кенглигидаги темир йўллар иштирок этган ҳолда очиқ ҳаракатдаги таркибда ўта юкланишсиз алоқали ташишда-очиқ ҳаракатдаги таркибга юк ортиш ва маҳкамлаш қоидаларига кўра;
бир хил колея кенглигидаги темир йўллар иштирок этган ҳолда очиқ ҳаракатдаги таркибда, шунингдек, турлича колея кенглигидаги темир йўллар иштирокидаги ўта юклашли ташишда-очиқ ҳаракатдаги таркибга юк ортиш, мустаҳкамлаш ва шу каби ташишда қатнашувчи темир йўллар билан келишилган бошқа қоидаларга кўра.
Агар юк бир давлатнинг темир йўлларидаги чегара бекатларида юкни тушириш ва ортишли ташишнинг юкни тушириш ва ортишдан аввал ёки кейин очиқ ҳаракатдаги таркибда ташилса, юк шу давлатнинг темир йўлда амал қилувчи ички қоидалари асосида ортилади.
Жўнатувчи темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар ортувчи темир йўли ёки жўнатувчи томонидан амалга ошишини белгилайди. Агар ортиш жўнатувчи томонидан амалга оширилса, у юкни ташиш учун вагоннинг яроқлилигини текшириши ва накладнойнинг «Ортилди» графасида юк ким томонидан ортилганини кўрсатиши зарур.
Агар юк ортиш юк жўнатувчи томонидан бажарилса, у ортиш жараёнида юзага келган салбий оқибатларга жавобгар бўлади ва темир йўлга етказилган зарарни тўлаши керак.
Темир йўл жўнатувчидан ортишда кўп вақт талаб қиладиган донали юкларни ортиш ёки бошқа вагонга юкни тушириш ва ортиш учун йирик ортиш бирликларига боғлаш ёки қадоқлашни талаб қилиши мумкин.
Вагонларга юклар, вагон ўқига руҳсат этилган даражада юкланишни ҳисобга олган ҳолда, максимал юк кўтариш қобилиятигача ортилади.
Максимал юк кўтариш қобилиятига қуйидагилар киради:
агар вагонда унинг юк кўтариш қобилияти ҳақида битта ёзув бўлса-бу икки ўқли вагонлар учун 1 тонна ва тўрт ёки ундан ортиқ ўқли вагонлар учун 2 тоннага оширилган юк кўтариш қобилияти; Вьетнам Социалистик Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Корея Халқ Демократик Республикалари темир йўлларида юк кўтариш қобилияти 5%га, 1522 мм колеяли вагонлар учун–вагонда кўрсатилган юк кўтариш қобилияти;
агар вагонда икки ёзув бўлса–юк кўтариш қобилияти биринчи ёзувда келтирилган катта рақамга мос бўлади (кичик рақам минимал юк кўтариш қобилиятини англатади);
агар вагонда «АВС» трафарети бўлса–юк кўтариш қобилиятининг максимал кўрсаткичи «С» ҳарфи остида келтирилади.
Масса ва жойлар миқдори жўнатувчи темир йўлда амал қилувчи ички қоидалар асосида аниқланади.
Лекин:
ҳаракатдаги очиқ таркибда брезент билан ёпилмаган ёки пломбаланмаган брезент остида ташиладиган юк расмийлаштирилаётганда жўнатувчи томонидан накладнойга қуйидаги кўрсаткичлар киритилгандан кейин ташишга қабул қилинади:
агар жойларнинг умумий сони 100 дан ошмаса юк жойлари сони ва массаси;
агар юкларнинг умумий сони 100дан кам бўлса фақат юк массаси. Бунда юк жўнатувчи накладнойнинг «Жойлар сони» графасида «Қадоқлашсиз» деб кўрсатиши керак;
майда, қадоқланмаган маҳсулотлар ташишга жойлар сони ҳисобланмасдан, массасига кўра қабул қилинади. Накладнойнинг «Жойлар сони» графасида «Қадоқлашсиз» деб кўрсатиш керак;
массаси қадоқлашда аниқланадиган ва ҳар бир юк жойида кўрсатиладиган тарали юклар, шунингдек, бир хил стандарт массали юк жойлари ташишга қабул қилишда тортилмайди. Бундай ҳолатларда юк жўнатувчи накладнойда юк жойлари сони ва умумий массасини кўрсатади. Бундай ҳолатларда юк жўнатувчи накладнойда юк жойлари сони ва массасини, «массани аниқлаш усули» графасида эса юкнинг умумий массаси қай тартибда аниқланганлигини кўрсатади: стандарт масса бўйича («Стандар бўйича») ёки юк жойларида кўрсатилган масса бўйича («Трафарет бўйича»);
агар накладнойда юк массаси «масса (кг.да) юк жўнатувчи томонидан аниқланган» графасидаги каби «Масса (кг.да) темир йўл томонидан аниқланган» графаларда белгиланса, темир йўл томонидан аниқланган масса асосий ҳисобланади.
Ёпиқ ва изотермик вагонларда вентиляция (ичкарисидан панжара билан ёпилган) чиқишларидан ташқари барча тешик ва эшиклар пломбаланади. Вагон-цистерналарда барча қуйиш ва тўкиб олиш асбоблари пломбаланади.
Агар вагонда бундан аввалги ташишнинг пломбалари қолган бўлса, улар вагонни ким пломбалашига қараб темирйўлчилар ёки жўнатувчи томонидан пломбаланади.
Вагонлар синдирмасдан ечиб бўлмайдиган пломбалар билан пломбаланади; пломбалар пломбани бузмай туриб юкни олиш имкониятини қолдирмайдиган ҳолда қўйилади.
Агар вагон жўнатувчи томонидан пломбаланса, пломбаларда қуйидаги аниқ ёзувлар бўлиши керак:
бекат номи (зарур ҳолда қисқартирилган);
пломба қўйиш санаси ёки назорат белгилари;
жўнатувчининг қисқартирилган номи.
Бундан ташқари, жўнатувчининг пломбасида жўнатиш бекатининг қисқартирилган номи бўлиши мумкин.
Вагонлар темир йўл томонидан пломбаланса пломба худди юқоридагидек ёзувларга эга бўлади; лекин пломбаларда жўнатувчининг қисқартирилган номи ўрнига жўнатувчи темир йўлнинг қисқартирилган номи, шунингдек, агар пломбада назорат белгилари бўлмаса тиски рақами ёзилади.
Жўнатиш темир йўлида амал қиладиган ички қоидалар вагон ким томонидан–темир йўл ёки жўнатувчи- пломбаланишини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |