Катта тоннали контейнерлар билан юк операцияларини бажариш учун темир йўл станцияларининг юк саройиларида механизация воситаси билан жихозланган махсус контейнер пункти (МКП)лари қурилади. Катта тоннажли контейнерларни ортиш ва тушириш ва саралаш ишларини комплекс механизациялашган усулда бажариш учун МКПлар спредерда юк кўтариши 20 т ли (КК-20): 30,5 т ли (КК-30,5 узайтирилган консолли) ва 32 т ли (КК-32) ва пролёти 25 м бўлган икки консолли чор пояли кранлар билан жиҳозланадилар. Икки консолли чор пояли кранлар қўллашнинг технологик чизмаси МКПларнинг асосий элементлари: контейнерларни сақлаш учун очиқ майдонни; контейнерларни ортиш ва тушириш ва саралаш учун темир йўл (лар)ини; контейнерларни ташиб келтириш ва ташиб кетиш учун автойўлакларни; автояримтиркама ва кранни тўхтаб туриши учун заҳира майдонларини; кран ости йўлларини; хизмат кўрсатиш биноларини ва ҳ.к. ларни мақсадга мувофиқ жойлаштиришни (компановка) назарда тутади. Контейнер пунктида автомобиль (автопоезд)ларни кетма–кет бетўхтов ҳаракатларини таъминлаш учун кириш ва чиқиш дарвозалари мавжуд бўлиши керак. Дарвоза ёнида назорат пункти жойлашади. Контейнер пунктининг этак томонида автомобиль (автопоезд)ларни 180° га қайрилиб олишлари учун радиуси 16 м дан кам бўлмаган майдонча қурилади.
6.6. Контейнерда ташиладиган юкларни жўнатиш хусусиятлари
Ўтган асрнинг 70–йиллари бошида собиқ Иттифоқ ҳудудида I сериядаги ҳалқаро стандартда йирик тоннажли контейнерлар қўлланила бошлаган.
Турлича масса бруттоли ва габарит ҳажмли йирик тоннажли контейнерларни муомалага киритиш, бир томондан, жўнатилаётган юкка кўра жўнатиш массасини ўзгартириш ва юк номенклатурасининг катта қисмини порт ва чегара бекатлар бўйича ортиқча қайта юклашларсиз жўнатиш имконини берди. Иккинчи томондан, юкларни контейнерларда ташиш учун қайта юклаш ва транспорт воситалари (темир йўл вагонлари, юк автомобиллари, денгиз кемалари) мойиллаштирилган. Юк бекатлари ва портларда контейнер терминали тизимлари тузилган. Барча транспорт тизимларида контейнерда юк ташиш-жўнатишнинг алоҳида турига киритилган (яримвагонлар билан бир қаторда майда ва маршрутли). Ички алоқада бундай ташишлар ташиш ҳужжатларининг махсус комплексида, ҳалқаро ташишда накладнойларда алоҳида бўлимлари («Тур», «Категория», «Юк эгаси», «Контейнер рақами») назарда тутилган ҳолда расмийлаштирилади.
Ҳалқаро алоқада юк ташишнинг тижорат-ташкилий масалаларини ҳуқуқий бошқариш контейнерларга тааллуқли Божхона конвенцияси (№1972 КТК) томондан амалгаа оширилади. Юкларни пломба ва божхона муҳри остида ташишни таъминловчи контейнерларнигина ҳалқаро муомалага қўйиш шарти КТКнинг марказий моҳияти дейилади. Контейнерлар махсус конструкцияга эга бўлиши ва шундай жиҳозланишлари зарурки:
-контейнернинг муҳрланган қисмидан юкни олиш ёки бузиш изисиз юк ортишга имкон бермасин;
-божхона муҳри ва пломбаси оддий ва ишончли йўл билан қўйилсин;
-контейнерда юкларни яширадиган жойлар бўлмасин;
-юк жойлашган барча жойлар божхона назорати учун очиқ бўлсин.
Миллий ёки ҳалқаро нуфузли ташкилотлар томонидан божхона муҳри ва пломбаси қўйилиб, контейнер эгасига контейнерда юк ташиш гувоҳномаси берилиши билан рухсат беради. Божхона мухри ва пломбаси остида контейнерларда юк ташишга рухсат сифатида контейнер эшигига 20х10 мм дан кам бўлмаган ҳажмдаги ёнмас ва коррозияга чидамли материалдан ясалган тунукача осилади. Унда француз ёки инглиз тилида аниқ қилиб божхона муҳри ва пломбаси остида контейнерни ташишга рухсат берилгани ҳақида (APPROVED) ва контейнер конструкцияси тури, завод томонидан унга берилган тартиб рақами, рухсатнома берган давлат гувоҳномаси ва унинг берилиш санаси ёзилади. Контейнерни жўнатиш жараёнида уни божхона муҳри ва пломбаси остида юк ташиши масаласи қайта кўриб чиқилиш мумкин.
Контейнернинг ёнбошида ва эшикларда албатта махсус белгилар бўлиши зарур:
-контейнер жўнатувчи асосий корхона ёки шахснинг идентификацион маълумотлари (BIG ҳалқаро сертификацион органда ўрнатилган тартиб бўйича рўйхатга олинган учта лотин ҳарфлари, ИСО билан мос келувчи тўртинчи U ҳарфи контейнер ҳалқаро стандартга оидлиги белгиси);
-контейнернинг заводда қўйилган олти хонали рақами ва назорат рақами.
Бундан ташқари, контейнер эшигида контейнернинг масса-бруттоси ва тара массасаси кўрсатилади.
Контейнер заводда тайёрланганда миллий ва ҳалқаро органлар назорати остида синовлар ўтказилади ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг хавфсизлиги бўйича турли воситалар билан ташишга рухсат берувчи сертификат билан таъминланади. Бу ҳақда КТК тунукачасига ўхшаган хавфсизлик тунукачаси контейнер эшигига осиб қўйилиши гувоҳлик беради. Хавфсизлик бўйича тунука шакли ва мазмуни контейнерлар хавфсизлиги бўйича Ҳалқаро конвенция томонидан ўрнатилади. 1972 йил (КБК).
Юқорида кўрсатилган белгиларнинг биронтаси бўлмаса (КТК, КБК тунукачалари, контейнернинг эгасини идентификация қилувчи ҳарфли префикс, олтихонали рақами, масса брутто ва тара масса) контейнер ҳалқаро алоқада юк ташиш учун қўллана олмайди. Конструктив ва таниб олиш ҳарактеридаги белгилар юкни божхона ва тижорат расмийлаштириш жараёнининг катта қисмини ўз зиммасига олади. Юкларни расмийлаштириш бўйича ишларни транспорт экспедицияси билан тузилган шартномага кўра ҳалқаро алоқадаги чегара бекатларда юк ташишни экспедитор ўз зиммасига олиши зарур. ИСО талабларига жавоб берувчи йирик тоннажли контейнерларнинг қўлланиши экспорт-импорт ташишда чегара бекат ва портларда жўнатишларни қайта расмийлаштириш заруратини истисно қилиш имконини беради.
Шундай қилиб, юк ташилаётган контейнерлар бошқа мамлакат фуқаросининг эгалигида бўлса, контейнерлар белгиланган мамлакатга вақтинча ташиш жараёнига мос ортилган ёки бўш ҳолатда олиб кириш учун қўшимча операциялар талаб қилади. Вақтинча юк олиб кириш божхона солиғи ва импортга тақиқлашларсиз ва чеклашларсиз контейнерни олиб чиқиб кетиш имконини беради. Киритилган (ёки бошқа давлат ҳудудига киритиш учун берилган) контейнерларни вақтинча олиб кириш жараёнига мос ҳолда олиб кирилган кундан 3 ой мобайнида олиб чиқиб кетиш мумкин.
Охирги вақтларда контейнерларда транзит ва экспорт-импорт юк ташиш технологиялари тезкор контейнер поездларда юк ташиш кўринишида намоён бўлмокда. Бу технология ташишни ташкил қилишда экспедиторлик корхоналарининг актив иштирокига ва ҳаммасидан аввал, контейнер ортилган поездларни тўла комплект кўринишида шакллантиришда контейнерларга юкни жалб қилиши ва оралиқ рақобатни шакллантиришга мўлжалланган. Тўғри ҳалқаро темир йўл ва тўғри бўлмаган ҳалқаро алоқада, шу жумладан аралаш алоқада контейнер ташишга бўлган икки томонлама ставкаларнинг мавжудлиги, юк жўнатувчини контейнерда юк ташишга ўтиш пунктларини кесиб ўтиш даражасига кўра эмас, балки бевосита контейнер жўнатиш жойларида тўлаш масаласини ҳал қилиш имконини беради. Бу ҳолда юк ортувчи олдидаги контейнерда ташилаётган юк учун жавобгарликни экспедитор ўз зиммасига олади.
6.7. Идиш–ўровли ва донали юклар учун омбор бинолари ва иншоотлари
Қимматбаҳо ва атмосфера таъсиридан ҳавфланувчи, ёпиқ вагонларда ташиладиган идиш–ўровли юклар бир қаватли ёпиқ омборларда сақланади. Бир қаватли ёпиқ омборларда ортиш–тушириш темир йўллари омборнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган бўлиши мумкин, автойўлаклар эса омбор ташқарисида жойлашган бўлади (6.3 расм). Атмосфера ёғингарчиликларидан ҳимоя қилишни талаб қилувчи, аммо ҳарорат ўзгаришидан ва шамолдан ҳавфланмайдиган арзон баҳоли юклар эса ёпиқ юк платформаларида сақланади. Атмосфера ёғингарчиликларидан ва ҳарорат ўзгаришидан ҳавфланмайдиган, платформа ёки ярим очиқ вагонларда ташиладиган юкларни очиқ юк платформаларида ёки майдонларда сақлаш мумкин. Ёпиқ омборлар кўпинча ёпиқ ва очиқ юк платформалари билан бир комплексда қурилади (6.3 расм, а).
Ичига темир йўли киритилган бир қаватли ёпиқ омборларни ангарлар ҳам деб аталади. Бундай омборларни қишли-қировли кунларнинг паст ҳаво ҳароратли пайтларида иситиш ва юқори ҳароратли ёз пайтларида омбор ичидаги ҳавони кондиционерлаш мумкин бўлиб, улар иш шароитини яхшилаш имкониятини яратади. Бир қаватли ичига ортиш–тушириш темир йўли киритилган омборлар бир пролетли (6.3 расм, б ва в) ва кўп пролётли бўлиши мумкин.
Темир йўли юк саройларида идиш–ўровли ва донали юклар учун қуриладиган омборлар намунавий (типовой) лойиҳа бўйича қурилади. Ташқарисида темир йўли ва автойўлак жойлашган ёпиқ омборларни юк саройларида поғонасимон жойлаштириш мақсадда мувофиқ бўлиб, бунда вагонларни омбор йўлларига олиб кириб бериш (подача) ва олиб чиқиш (уборка) мустақил равишда, бошқа омборларда ортиш–тушириш операцияларида тўрган вагонларга ҳалал бермай, амалга оширилади. Таянч станцияларида ва идиш-ўровли, донали юклар билан катта ҳажмда иш бажариладиган юк саройларида бир пролетли ва кўп пролетли, ичига темир йўли киритилган ва ташқарисидан автойўлак жойлашган ёпиқ омборлар қурилади. Бир пролетли ёпиқ омборларни эни 18, 24, 30 ва 36 м ни ташкил этади. Узунлиги эса ташқарисида темир йўли жойлашган омборлар учун 72, 96 ва 144 м ни ҳамда ичига темир йўли киритилган омборлар учун 216, 252 ва 288 м ни ташкил этади.
Майда жўнатмаларни ташишда катта ҳажмда транзит юкларни саралаш зарурият мавжуд бўлган ҳолларда ичига иккита темир йўли киритилган (6.3 расм в) эни 24 ёки 30 м бўлган ёпиқ омборлар қурилади.
Омбор биноларини йиғма темир бетон элементлардан қурилади. Темир бетон устун (колонна)лар таянч фундаментларга бир–биридан 12 м масофа (қадам)да ўрнатилади, омбор деворлари эса темир бетон плиталардан, шлакоблоклардан ёки пишиқ ғиштлардан қурилади. Ёпиқ омборларнинг ҳамда ёпиқ ва очиқ платформаларнинг поли баланд этиб ясалади ва уни сатҳи вагон полининг сатҳи билан бирдай бўлиши лозим. Юк платформасининг периметри бўйича бетон блоклардан паст девор қурилиб уни ичи шағал ёки қаттиқ тупроқ билан тўлдирилади. Юк платформаси полининг юзаси текисланиб, устига сув ўтказмайдиган, кимёвий моддалар таъсирига бардошли асфальт–бетон ётказилади. Шунингдек пол қопламасининг конструкцияси мустаҳкам бўлиши керак, чунки пол устига тахланган юкдан тушадиган ва омбор ичида ишлайдиган механик юклагичлардан тушадиган юкламани кўтариши керак бўлади. Полга тушадиган юклама эса 35 КН/м2 гача етиши мумкин.
Вагонларга ўтиш учун хизмат кўрсатадиган омбор рампасини эни 3 м бўлиб тўғри шакилда қурилади. Автомобилларг хизмат кўрсатадиган рампа турли шаклда қурилиши мумкин, уларни эни 1,8 метрдан кам бўлмаган тўғри шаклда, 30-450 бурчак остида жойлашган тишли ва чўнтасимон бўлиши мумкин. Тишли ва чўнтакли рампалар ортиш–тушириш фронтининг узунлигини ошириш имкониятини таъминлайди. Ёпиқ омборларнинг баландлиги омбордаги бажарилаётган иш технологиясига ва механизациялаш воситаларини турларига боғлиқ бўлади. Юкларни устма–уст тахлаб штабелларда сақланадиган ва механик юклагичлардан фойдаланиладиган омборларнинг баландлиги 4,5–6 м ни ташкил этади. Омбор баландлигини ўсиши (ортиши) 1 м3 бино қурилиши қийматини камайишига сабаб бўлади ва омбор майдонларига ва асбоб ускуналарига бўлган талаб ҳам камаяди. Хозирги пайтда қуйидаги омбор баландликлари тавсия этилади: катта бўлмаган алоҳида қурилаётган омборлар учун–6 м, саноат корхоналарининг ва универсал базаларнинг йирик омборлари учун 12,6–16,2 ва 22,4 м.
Расм 6.3. Ёпиқ темир йўл омборлари: а-ташқарисида темир йўли ва автойўлак жойлашган; б-ичига темир йўли киритилган ва ташқарисида автойўлак жойлашган; в-саралаш платформаси.
Ташқарисида темир йўл ва автойўлак жойлашган ёпиқ омборларнинг бўйланма деворини ҳар 12 м да эшик ўймаси ўрнатилади ва суриб очиладиган (бекиладиган) эшиклар ўрнатилади. Намунавий (типовой) лойиҳаларда эшиклар баландлиги 3,6 м ни ва эни 2,5 м ни ташкил этади.
Ҳозирги пайтда йирик саноат ва савдо марказларида ёпиқ ангар туридаги йирик юк камплекслари барпо этилмоқда. Бу юк комплексларида вагонлаб ва майдалаб ташилаётган идиш–ўровли ва донали юкларни қабул қилиш, топшириш, сақлаш ва саралаш каби барча операциялар бажарилади. Юк комплекслари алоҳида ёпиқ омборларга қараганда бир қатор афзалликларга эга:
-территориядан яхши фойдаланиш;
-инженерлик коммуникациялар узунлигини қисқариши;
-шаҳар архитектура-қурилиш талабларини қондирилиши;
-юк ва тижорат ишларини такомиллаштирилиши.
Ёпиқ омборларда сув таъминоти, канализация, табиий ва заруриятли ҳолларда эса мажбурий шамоллатиш, табиий ва сунъий ёритиш, ёнғинга қарши курашиш асбоб–ускуналари, иситиш, алоқа қурилмалари ва очиқ майдонларда ишлайдиган ишчилар учун исиниш ҳонаси мавжуд бўлиши керак.
Расм 6.4. Тўрт ўқли вагонларга яшчикли тагликларни жойлаштириш чизмаси.
Расм 6.5. Автомобилларнинг кузовларига яшчикли тагликларни жойлаштириш чизмаси: а-ГАЗ-53; б-ЗИЛ-130; в-ЯАЗ-200.
Расм 6.6. Ёпиқ омборларда идиш-ўровли ва донали юкларни комплекс механизациялаш чизмаси: а-аккумулятор батареяли электор юклагичли ва тахмонли омбор; б-кабелли электор юклагичи ва штабелларда юк сақланадиган омбор.
Расм 6.7. Тахмонга тахловчи кран билан жиҳозланган тахмонли баланд ёпиқ омбор: а-умумий кўриниши; б-тахмонга тахловчи кран чизмаси; в-юк ўлчамларини ва массасини назорат қилиш линияси; г-старт майдончасида тахмонга тахловчи кранни юклагич билан комплекс ишлаш чизмаси; 1 ва 2-ғалтакли конвейерлар (транспорт линияси); 3-ғалтакли конвейернинг айлануячи секцияси; 4-юк ўлчамларини ва массасини назорат қилиш қурилмаси; 5-тақсимловчи конвейер; 6-қайта юклаш қурилмаси; 7-старт майдончаси; 8- тахмонга тахловчи кран викасидаги пакет; 9-тахмонга тахловчи кран; 10-тахмон.
Do'stlaringiz bilan baham: |