Элтиб (олиб кириб) бериладиган вагонлар сони. Корхонанинг локомотивида хизмат кўрсатиладиган темир йўл шохобчасидан фодаланиш шартномасида чиқ.ариб қўйиладиган йўлларни аниқлаш билан бир қаторда, унда корхонага топшириладиган ҳар бир гурухдаги вагонлар сони ёки поезднинг ижозат берилган максимал оғирлиги кўрсатилади. Шартномада темир йўл шохобчасидан вагонлар темир йўллардан техник фойдаланиш қоидаларига мувофиқ тузилган тўлиқ (бутун) таркиб ҳолатида ёки вагонларни гурухлаб, лекин шартномада аниқланганидан кам бўлмаган микдорда қайтарилиши ҳам назарда тутилади. Темир йўл шохобчасида шартномада белгиланган вагонлар гуруҳни тузиш учун вагонлар етишмаса, кам миқдорда вагонлар қайтаришга ижозат берилади.
Темир йўл шохобчасига темир йўлнинг локомотивида хизмат кўрсатилганда олиб кириб бериладиган вагонлар сони кўрсатилмайди, чунки шартномада бир вақнинг ўзида ортиладиган ва тушириладиган фронтнинг ўлчами аниқланади. Локомотивнинг иш вақтини камайтириш мақсадида фронтнинг сиғимидан кўпроқ миқдордаги вагонларни олиб кириб бериш мумкин.
Темир йўл шохобчаларига корхонанинг локомотивида хизмат кўрсатилганида, ҳар бир гурухдаги элтиб бериладиган вагонлар сони асосан чиқариб қўйиладиган йўлнинг узунлигига боғлик., аммо темир йўл шохобчасига темир йўлнинг локомотивида хизмат кўрсатилганида эса, ҳар бир гурухдаги вагонлар сони ортиш-тушириш фронтининг сиғимига боғлиқдир. Бундан ташқари, йўлнинг кўндаланг профили, локомотивнинг қуввати, вагонларни алмаштириш учун ортиш-тушириш фронтидаги йўлларнинг етарли миқдорда мавжудлиги ва бошқалар инобатга олинади.
5.4. Вагонларни темир йўл шохобчаларига олиб кириб бериш ва олиб чиқиш тартиби Вагонларни темир йўл шохобчаларига олиб кириб бериш ва уларни темир йўл шохобчаларидан олиб чиқиш хабар бериш бўйича, белгиланган вақт интервали орқали ёки ҳаракат жадвали орқали амалга оширилади. Вагонларни олиб кириб бериш тартиби темир йўл шохобчасини эксплуатацияси ёки вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасида белгиланади.
Вагонлар асосан хабар бериш бўйича темир йўл шохобчасига олиб кириб берилади. Бу холатда хабар бериш муддати ва тартиби темир йўл шохобчасини эксплуатацияси ва вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасида эътиборга олинади. Вагонларни олиб кириб бериш вақти хақидаги хабарни станция вагонларни олиб кириб бериҳдан 2 соатдан кечикмай бериши керак. Вагонларни олиб кириб бериш вақти хақидаги хабар телефон орқали берилади (ТИУнинг 50-моддаси).
Темир йўл шохобчасидан фойдаланиш шартномасида ёки вагонларни олиб кириб бериш ва олиб чиқиш шартномасида назарга олинган муддатлардан темир йўлнинг айби билан 15 минутдан ортиқ кечиқиб вагонларни юк ортишга ва юк туширишга олиб кириб берилганида темир йўли юк жўнатувчиларга ёки юк олувчиларга ҳар вагон-соат учун тарифда кўрсатилган миқдорда жарима тулайди. Лекин 6 соатдан ортиғига тўламайди.
Агар вагонни олиб кириб бериш хақида хабардор қилинган юк олувчи ўз вақтида юк туширишни бажармаса, темир йўл ўз воситаларида, юк олувчининг ҳисобидан юкни тушириши мумкин».
Корхона раҳбари хабар қабул қилиб олувчи масъул шахснинг исми-шарифини ва телефон ракамини станция бошлигига биддириб қўйиши керак. Вагонларни темир йўл шохобчасига олиб кириб бериш вақти хақидаги хабарни ёзиб бориш учун станцияда ГУ-2 шаклдаги хабарлар китоби тутилади. Бундай китобни корхона хам тутади. Унда хабарни берилган вақти ва вагонларни темир йўл шохобчасига олиб кириб бериладиган вақти ёзиб борилади.
Агар юкларни ортиш шу темир йўл шохобчасидг 1уширишдан бўшаётган (жуфтлашган операцияларда қатнашувчи) вагонлар ҳисобидан таъминланса, бўш вагонларни олиб кириб бериш вақти хақидаги хабарни бериш керак эмас.
Ўртача бир суткада 50 тадан ортик, вагон ортилса ёки туширилса, темир йўл шохобчасига вагонларни олиб кириб бериш ҳаракат жадвали ёки олиб кириб беришлар орасидаги вақт интервалига риоя қилиб олиб кириб берилади.
Юк айланмаси катта бўладиида корхоналар ҳар доим вагонларни олиб кириб беришни ҳаракат жадвали бўйича ёки интервал орқали амалга оширишни талаб қиладилар, чунки бу холатда улар ортиш-тушириш ишларига олдиндан тайёргарлик куришлари мумкин. Темир йўлга хабар бериб вагонларни темир йўл шохобчасига олиб кириб бериш қулайроқ, чунки бунда ҳаракат жадвалида ёки интервалида белгиланган вақтни кутишнинг ҳожати йўқ. Вагонларни ҳаракат жадвали бўйича ёки интервал орқали темир йўл шохобчасига олиб кириб бериш вагоннинг айланишини секинлаштиради, шунинг учун бундай тартибда вагонларни олиб кириб беришни ўртача суткалик юк ортиш ёки юк тушириш 50 вагондан ортиқ бўлмаса, қбул қилиб бўлмайди.
Темир йўл транспортининг хизматидан фойдаланувчи корхоналар ҳафтанинг ҳар куни ва сутка давомида бир меъёрда вагонларни ортиш ва туширишлари шарт.