Бугун Ўзбекистон Республикаси-иқтисодиёти бозор иқтисодиётига асосланган, тўхтовсиз ривожланаётган давлат



Download 3,14 Mb.
bet136/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,14 Mb.
#242499
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149
Bog'liq
Yuk va yo'lovchi TTQ

17 боб. Ташиш қоидалари


17.1. Қўл юклари ва юк багажларни ташиш қоидалари

Қўл юки деб енгил ташиладиган вагон жойларига жойлашадиган нарса ва буюмларга айтилади, уларнинг кўриниши ва ўралишидан қатъий назар. Ўзи билан ташиладиган буюмларнинг сақланишига йўловчининг ўзи жавобгардир.


Қўл юкларини йўловчилар ўтирадиган жойларга ва йўлакларга жойлаштириш ман этилади.
Уч ўлчами 180 см (100х30х50 см) дан катта бўлган габаритсиз юкни йўловчилар вагонига қўйилмайди.
Ҳар бир йўловчи ўзи билан 36 кг қўл юки билан вагонга чиқиши мумкин (тўла ва болалар чиптасига) ва шаҳар атрофида қатнайдиган (пригороднўй) поездларда 50 кг қўшимча қўл юкига пул тўлагандагина поездда юриши мумкин. Бундан оғир бўлган қўл юклари учун шаҳар атрофида қатнайдиган поездларда қўшимча пул тўлаб кетиш мумкин. Шу поездларнинг тамбурида йиғилмаган ҳолда битта велосипед олиб кетишга рухсат этилади. Қўл юки оғирлигига: катакдаги қушлар, портфел, аёллар сумкаси, бинокл, лижалар, балиқ овлов асбоблари, фотоаппарат ва транзистор приемникчалар, зонт ва бошқа майда нарсалар кирмайди.
Шаҳар атрофида қатнайдиган поездларда бепул болалар коляскаси, кўчатлар, гуллар ва бошқа экиладиган ўсимликлар томирлари ўралган ҳолда ташишга рухсат берилади. Бу нарсаларнинг оғирлиги 18 кг дан оғир ёки баландлиги 1,5 м ошмаслиги керак.
Карантин эълон қилинган ҳудудларда юқорида кўрсатилган юклар йўловчи томонидан карантин комиссиялари томонидан рухсат берилиши керак.
Маҳаллий ва узоқга қатновчи поездларга қўл юки нормалари ҳисобидан болалар коляскаси ва йиғиб боғланган енгил байдаркаларни ташишга йўл қўйилади (агар улар вагонда бемалол жойлашишса).
Вагонларни ва бошқа йўловчиларни ифлослаштирадиган нарсаларни, қурол-аслаҳа, енгил ёнувчи, заҳарловчи, портловчи ва бошқа хавфли нарсалар ташиш маън қилинади.
Ортиқча юкларни ташиш учун поездлар туркумига алоҳида юк сақлаш вагонлари қўшилган тақдирда, қўшимча пул тўлаб МД-4 турдаги чипта билан юк ташишга рухсат берилади.
17.2. Майда уй ҳайвонларни ва уй анжомларини ташиш қоидалари

Айрим ҳолларда ухлаб кетиладиган вагонларда, истисно тариқасида, телевизор ва радиоприёмникларни маҳаллий ва узоқга қатновчи поездларда қўл юкларидан ташқари ва шаҳар атрофида қатнайдиган поездларнинг ҳамма вагонларида ташишга рухсат берилади.


Ҳамма маҳаллий ва узоқга қатновчи поездларда ва шаҳар атрофида қатновчи поездларда телевизор ва радиоприёмникларни ташишда 30 кг багаж ҳисобидан пул олинади. Бу расмийлаштириш вақтида йўловчига ЛУ-12 а формадаги чипта берилади.
Катта габаритли телевизорларни, радиоприёмникларни, магнитофонлар ва бошқа купе эшигига сиғмайдиган нарсаларни вагонда ташиш мумкин эмас.
Кичкина жонивор ва қушларни (болалар ва юмшоқ жойли вагонлардан ташқари) ташишга рухсат берилади, агар ветеринария томонидан маън қилинмаган тақдирда.
Майда уй ҳайвонлари яшик, корзинка ва катакларга солинган ва қўл юки қўйиладиган жойларга сиғса.
Йўловчи поездларида катта итларни, шу билан хизмат билан боғлиқ бўлганларини, ташиш мумкин:

  1. Багаж вагонларида, махсус контейнерларда ёки яшикларда ўз эгаси билан бирга кетаётган поездларда;

  2. Вагоннинг иккинчи тамбурида, локомотивдан кейинги биринчи вагонда (иккитадан ортиқ бўлмаган итларни);

  3. Шаҳар атрофида қатновчи поезд вагонларининг иккинчи тамбурида (иккитадан ортиқ бўлмаган итларни) эгаси билан бирга;

Кичик итлар ва кучукчаларни ўзи билан бирга йўловчи олиб кетишига рухсат этилади (сумка, катак, корзинка ва бошқаларда). Ҳамма юмшоқ бўлмаган вагонларда итга тумшуқбоғ тутилган бўлиши ва тасма арқонга боғланган ҳолда ташишга рухсат берилади. Ёввойи ҳайвонларни, кемирувчи ҳайвонларни ташиш маън қилинади.
Бир гуруҳ итларни ташиш учун «Ўзтемирйўлйўловчи» ОАО раиси номига жўнатишдан 5 (беш) кун олдин буюртма берилиб, арендага (ижарага) олинган вагонда ташилади. Бунда ҳар бир ит, жонивор, қушлар учун йўловчи вагонларда ва багаж вагонларида ҳар бири учун 20 кг багаж нархида пул тўлайди. Кўзи ожизлар-итларини ўзлари билан юмшоқ бўлмаган вагонда бирга олиб кетишлари мумкин. Агар вагонлар креслолик (областлар орасида қатнайдиган) бўлса ит, майда ҳайвонлар ва қушларни ташишга йўл қўйилмайди.
Шаҳар атрофида қатновчи поездларда ит, уй ҳайвонлари ва қушлар йўловчи билан маҳаллий ва узоқга қатновчи поездларда олиб кетилса йўловчи юқорида келтирилган тариф бўйича пул тўлайди ва қўлига «Багаж йўловчи билан» деган чипта берилади.



Download 3,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish