16.4. Йўловчини ташишдан бош тортиш ҳолатлари
Темир йўл ходимлари йўловчиларни ташишдан қуйидаги ҳолларда қайтариши мумкин:
а) Йўловчи поездга чиқишда ва йўл давомида маст ҳолда ва тасдиқланган қоидаларни бузганида. Бу ҳолда багаж ва йўл учун тўланган пуллар йўловчига қайтарилмайди ва чиптасига «Темир йўл бу йўловчини ташишни рад қилади» деб милиция ходими билан йўловчи қайтарилади, ёки поезддан тушириб юборилади;
б) Йўловчи оғир касал бўлиб, бошқаларнинг тинчлигини бузганда, тиббиёт (медицина) ходимлари ёрдамида (ката станцияларда) расмийлаштириб тушириб юборилади. Бунда станция бошлиғи ўтилмаган йўл ҳақи пулини қайтариб бериши шарт.
Агар йўловчининг багажи бўлса унинг талабига биноан юк туширилиб қолдирилиши мумкин. Агар юки (багажи) бошқа станцияга кетиб қолса, станция вокзал бошлиғининг телеграммасига асосан бепул йўловчи тўхтаган станцияга қатариб олиб келиб берилади.
16.5. Локомотив бригадаларини, ҳарбийлаштирилган қаровулларни ва бошқа темир йўл ходимларини ташиш қоидалари
Юқорида эслатиб ўтилган рухсат берувчи телеграммалардан ташқари локомотив бригадалари, ҳарбийлаштирилган қаровулллик бўлинмаларининг ходимларини ва бошқа рухсат этилган суд ва прокуратура ходимларини ҳам қоидалари бепул ташишга рухсат беради.
Хизмат ишини бажарувчи темир йўл ходимларини ўз участкалари бўйича қуйидаги ҳолларда ташиш рухсат берилган:
а) Локомотивга хизмат қилувчи бригада аъзоларига поездларда ва махсус вагонларда резерв (запасдаги) ҳолатда поездни қабул қилишга кетаётганларида ва ишдан яшаш жойларига қайтаётганларида;
б) Почта тарқатувчи ходимларга;
в) «ЎТЙ» ДАТКси ва касаба уюшмаси Марказий Қўмитасининг ишчиларига, махсус вагонларга хизмат кўрсатувчи шахслар ва динометрик йўл ўлчови вагонлар, вагон-лаборатория, вагон-клуб ходимлари қуйидаги йўналиш формалари билан бепул юришга рухсат берилади. Йўналиш қоғозлари хўжалик корхоналари бошлиқлари томонидан қўл қўйилиб муҳр босиб берилади ва қуйида жадвалда келтирилган турларга эга (жадвал 16.1). Бу хужжатларда кетадиган ходимлар фамилияси, исм-шарифлари, нима сабабдан кетаётганлиги, қайси станциядан қаергача кетаётганлиги кўрсатилиши шарт.
Йўналиш ҳужжатларининг турлари:
Жадвал 16.1
№
|
Бланк номи
|
Бланк шакли
|
1
|
Машинист йўналиши (мотовоз, автодрезина хайдовчилари билан биргаликда)
|
ТУ №3, ТЭУ-2, ТУ-3а, АУ-12
|
2
|
Кондукторлар бригадаси йўналиш бланки
|
ФТУ № 30
|
3
|
Вагон кузатувчиси бригадалари, юк ва багаж қабулчиларининг бланки
|
ФТУ № 32
|
4
|
Вагон кузатувчилар бригадалари (бир неча киши учун)
|
ФТУ № 33
|
5
|
Харбийлаштирилган темир йўл қаровуллариники
|
№ ХУ-2
|
6
|
Жамоатчи текширувчи йўналиши (маршрути)
|
ФД шаклда
|
7
|
Рефрижератор (музлатгич) поезди йўналиши
|
ВУ-33
|
ТУ-3, ТЭУ-2, ТУ-3а, №ХУ-2 шаклдаги хужжатларни жўнаб кетиши керак бўлган станция навбатчиси томонидан кун, поезд номери кўрсатилиб қўл қўйиб штемпел босилгандан сўнг ҳамма турдаги йўловчи поездларнинг купели вагонларга чиқишга рухсат беради. Алоҳида ўринни эгаллаш учун йўналиш ҳужжати билан биргаликда плацкарта талони чипта сотувчи кассага кўрсатилади. Махсус вагон кузатувчилари учун чипталар ФТУ № 32 шаклда расмийлаштирилади. Поезда бригада составида кетаётган тиббиёт ходимлари вагон кузатувчиси йўналиш ҳужжатига ёзиладилар.
Почта тарқатувчи ходимлар амалдаги қонунларга биноан кондукторлар йўналиши ҳужжатига киритилади.
Темирйўлчилар ўз хизматлари вақтида локомотивларда ва юк поездларига чиққанда;
Хизмат чипталари 3-А, 3-К, 3 шаклдаги чипталари билан «ЎТЙ» ДАТК раиси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича локомотивлар ва юк поездларида юришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |