15 боб. Йўловчиларни ташиш ҳужжатлари
15.1. Темир йўл транспортида юришни расмийлаштириш
Йўл ҳужжатлари турли хилдаги бланкалар ва картондан ясалган чипта билетларидан иборат.
Ҳозирги пайтда автоматлаштирилган «Экспресс-2» тизимида чипталар қатъий равишда ҳисобга олинадиган формаларда чипта босувчи аппаратлар ёрдамида терминал системага уланган ҳолда сотилади. Бу ҳужжатда йўловчининг жўнайдиган станцияси номи, қайси станцияга бориши, вагон ва эгаллаган жой номери ва бошқа ахборотлар ручкада чиройли қилиб ёзилиб тайёрланади. Бу чиптада йўловчининг жўнаш куни, вақти, вагон типи, чипта нархи ва бошқа ахборотлар билан бирга йўловчининг фамилияси, исми ва шарифи ёзилган бўлади. Бу чиптага ўчириш ва ўзгартиришлар киритиш маън қилинади. қўл билан чиптага ёзиб киритилган ахборотли чипта бекор қилинади. Битта чипта бланки «Экспресс-2» системаси орқали ҳужжат 12 кишигача расмийлаштирилиши мумкин (ётиб кетиш учун жой ажратилган бўлса) жой ажратилмаган бўлса 70 кишигача йўловчига расмийлаштириш мумкин. «Экспресс-2» системаси ёрдамида расмийлаштириладиган чипта учинчи марта бошқа поездга ўтиш учун ҳам сотилади (ўзгартирилади).
Юқорида келтирилган имтиёзли ҳуқуқи бор фуқароларга бепул юришга рухсат берадиган чипта босиб берилади.
Бу турдаги чипталардан ташқари «Экспресс-2» системасига қўшилмаган оралиқ станцияларда бир марта ишлатиладиган картон қоғоздан тайёрланган чипталар нинали компостерлар ёрдамида бир томондан тешиб берилади.
Компостерда поезд номери, ой, сана ва йил кўрсатилади.
Ой номери Рим ҳарфлари билан, қолган ахборотлар араб сонлари ва йилнинг охирги сони тешиб кўрсатилади.
Агарда поезд номери уч сонли бўлса, унинг биринчи сони, ёки тўлиқ номери қўлда ёзилиши мумкин. қолган белгилар компостер ёрдамида кўрсатилади.
Шаҳар атрофида қатновчи поездга олинган чиптага компостер босилганда поезд номери ёзилмайди.
Ёш болалар учун алоҳида картон ёки бланкалик чипта берилади ва поезд тури кўрсатилади. Болалар учун сотиладиган чипталарни катта ёшдаги йўловчилар учун сотиш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг талабалик гувохномаси давлат тилида ёзилганда чет давлатларга сафарга кетаётганида чипта кассасига рус тилида ёзилган ҳужжатни кўрсатишлари шарт ва қайси турдаги ўқишлиги кўрсатилиши ҳам керак (кундузги, кечки ёки сиртқи).
Якка ҳолда узоқ масофага ёки шаҳар атрофига қатновчи талабага тасдиқланган шаклдаги чиптага кўрсатилган гувоҳнома номери ёзилиши керак.
1 октябрдан 15 майгача бўлган даврда мактаб ўқитувчиларидан ва ўқувчиларидан кассага бирор ҳужжатни кўрсатиш талаб қилинмадйи.
Талабалар гувоҳномасига қайси вақтгача шу ҳужжат ишлатилиши, номери кўрсатилган бўлиб муҳр босилган бўлиши шарт. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши маън қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |