Бу китоб ғоялар, рамзлар тўҒрисида эмас, бу китоб одамлар тўҒрисида



Download 7,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/43
Sana23.02.2022
Hajmi7,36 Mb.
#128282
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43
Bog'liq
Qora musiqa

ТЎЗОНЛИ СЕНТЯБРЬ
Иброҳим Ғафуров
таржимаси
I
Олтмиш и к к и кундан бери ёмғир ёғмас - сент­
ябрь ойининг қонталаш хуфтон чоғларидан бирида 
худди куриган ўтга ўт чақилгандай м иш -миш ми, 
ҳан гом ам и , н и м а деб атам ан г, тар қ ал д и . Мини 
Купер билан н егр т ў ғр и си д а ал л а қ а н д а й ғавғо. 
Унга ёпиш ган эмиш лар, уни қоралатган эмиш лар, 
кўрқи тган эмиш лар; ш ан ба куни кечкурун сарта- 
рош хонага тўпланган киш иларнинг биронтаси ҳам 
аслида н и м а бўлганини билмас эди. С артарош хона 
ш и ф ти д а вентилятор пириллаб айланар, лекин дим 
ҳавони тозалаб беролмас, одам ларнинг сассиқ н а ­
ф ас в а ҳидларини ўзларига қай тар ар , хонада турли 
лосьон в а сурткиларнинг ислари кезарди.
- Лекин бу Уил М эйзнинг иш и эмас, - деди сар- 
тарош ларидан бири. Ўрта ёш лардаги малладан кел­
ган қотма, чеҳраси мулойим бу сартарош ш у тобда 
мусофир бир киш и н и н г соч-соқолини олмокда эди.
- Мен Уил М эйзни биламан. У қ о р а бўлса ҳам, ўзи 
ёмон йигит эмас. Минни Куперни ҳам биламан.
- Сен уни н им асини биласан? - деди бош қа сар­
тарош .
- У ким ўзи? - сўради мусофир. - Ё ш гина қиз- 
чади р-да?
127


- Йўғ-э, - деди сартарош . - М енимча, унинг ёш и 
қирқларга бориб қолган. Турмуш қурмаган. Шунинг 
учун ҳам си р а иш онгим келмайдики...
- Ишониш ёки иш онмасликка бу ерда бало борми! 
-д е д и и н ак қ ў й л ак кийган, терлаб кетган, хатти-ҳа- 
ракатлари ўхш овсиз киш и. - К имнинг сўзи муҳим, 
оқ хотиннингми ёки қорачалпакнинг?
- Мен Уил Мэйз ш ундай қилиш ига си р а иш он­
м айм ан, - деди сартарош . - Уил М эйзни биламан.
- Унда балки буни ким қилганини ҳам биларсан? 
Қорачалпакларни бунчалик яхши қўрар экансан, бал­
ки ш аҳардан чиқиб қочиш ига ёрдам бергандирсан?
- У муман, б и р о в н и н г ш у н д ай иш қ и л и ш и га 
иш онм айм ан. Б и р н ар са бўлганлигига иш он м ай ­
ман. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Эри йўқ хотинлар ёшла- 
ри ўтган сайин хаёлларига ҳар хил нарсалар кела- 
веради, ш у н и ҳ ам билмайсизларми, ахир, одамга...
- Шуям оқ танли к иш и бўлдими! - деди мусофир. 
У пеш банд таги д а питирлаб қолди. Й игитча д и к
этиб ўрнидан туриб кетди.
- Нима, иш онмайсанми? - деди у. - Д емак, сенинг- 
ча, оқ танли хотин ёлғон гапираётган экан-да?
Сартарош устарасини ўрнидан туриб кетай де- 
ётган миж ознинг тепасида тутиб турди. У атроф ига 
қарам асди.
- Э, ҳам м аси шу ҳавонинг ёмонлигидан, - деди 
бош қа сартарош . - Бундай ҳаво д а одам нинг қўли- 
д а н ҳам м а н а р с а келади. Ҳатто М инни Купернинг 
ҳам.
Ҳеч ки м кулм ади. С ар тар о ш мулойим, лекин 
қ атьи й деди:
- Мен ҳеч ким ни ҳеч н ар сад а айблам айм ан. Мен 
ф а қ а т ш уни яхш и биламанки, сизлар ҳам болалар 
яхш и биласизларки, аёл киш и агар уни ҳеч ким
ҳеч қачон...
128


- Бор, ўзингнинг негритосларинг билан оғиз-бу- 
рун ўпиш авер! - деди йигитча.
- Оғзингни юм, Чўян, - деди бош қаси. - Гапнинг 
н и м ад а экан ли ги н и ан и қлай м и з, ҳали вақти м и з 
кўп олдинда.
- Ким? Ким аниқлайди? - дед и йигитча. - Топган 
гапингизни қаранг! Эй, мен...
- Сен ч и н о к; тан л и э к а н с а н , - д е д и м и ж оз. 
Соқолига совун суртиб кўйилганидан у худди ки- 
нолардаги ковбойларга ўхш аб кетарди. - Уларга 
туш унтириб қўй, йигит, - деди у ўсмирга. - Агарда 
ш аҳарларингда о к, танли эркаклар қолмаган бўлса, 
м ана, мен бор, бор-йўғи мусофиру гум аш та экан- 
лигимга ҳам қар аб ўтирм айм ан.
- Менга қаранглар, болалар, - деди сартарош .
- Аввал ҳақ-н оҳақн и билинглар. Мен Уил Мэйзни 
танийм ан .
- Ана ҳолос! - деб қи чқи рди йигитча. - Тавба, 
бизга ҳам ш аҳар бўлган ок, танли киш и...
- Ж им, Чўян, - деди иккинчи си... - ҳали вақти- 
м из етарли.
М ижоз ў ти р ган ж о й и д а қ а д д и н и ростлади. У 
гап ираётган одам га қаради.
- Сизнингча, демак, қорачалпак ок, танли хотинга 
таш ланса, индам ай ўтиравериш керак экан-да, а? 
Яна сиз ок; танли бўла туриб, уни окдайсизми, мен 
сизни тўғри тушунибманми? Яхшиси, қаердан келган 
бўлсангиз ўш а ерга - шимолга туёғингизни шиқилла- 
тиб қолинг. Бундайларнинг бизга сира кераги йўқ.
- Шимол бу ер д а н и м а қилиб ю рибди? - деди 
бош қаси. - Мен ш у ер д а ўсганман.
- Ана холос! - деди йигитча. У н и м а қилмоқчили- 
гини ёки н и м а демоқчилигини эслагандай бир-бир 
ҳ ам м ага ўқрайиб в а даргумон бўлиб қар аб чиқди. 
Енги билан тер қуйилаётган танглайини артди.
129


• - Мен отимни бош қа қўяман, агар йўл кўйсам оқ 
хотинни м ан а ш ундай...
- Уларга туш унтириб кўй, йигит, - деди гумашта.
- Худо номини тилга олиб қасам и чам ан ки , агард а 
улар ан д акки н а...
О й н а в а н д э ш и к ш ар ақ л аб очилди. О сто н ад а 
оёқларини к ер ган ч а гавдали бир одам қ а д ростла- 
ди. Оқ кўйлагининг ёқалари ечилган, бош ида енгил 
ш ляпа. У қонталаш сурбет кўзларини ҳ ам м ага бир- 
бир қадади. Б у одам нинг иеми ш ар и ф и Мак-Лен- 
дон эди. У ф р о н тд а солдатларга бош чилик қилган, 
мардлиги учун медаль олганди.
- Хўш, - деди у, - Ж еф ф ерсонн инг кўчаларида 
қ орачалп ак оқ хотинни бемалол зўрлаеа-ю , еизлар 
и ндам ай чидаб ўти раверасизларм и?
Чўян я н а д и к этиб ўрнидан туриб кетди. И пак 
кўйлагидан м уш аклари ўйнаб ч и қ қан елкаларига 
ёпиш иб қолганди. И ккала кўлтиғини таги нам иқиб 
қорайган, яр и м гарди ш доғ бўлиб турар эди.
- Б оядан бери ай тяп м ан шуни! Тўхтовсиз ж ав- 
раяп м ан ...
- Ростдан ҳам бир ra n бор экан м и ўзи? - сўради 
учинчи одам. - У хотин биринчи м аротаба қилаёт- 
гани йўқ-ку, бундай иш ни. ПенкерТон тўғри айтди. 
Эсингиздам и, бултур у дунёни бузиб айю ҳаннос 
солган эди, ечинаётсам том дан бир э р к а к қараб 
турибди, деб?
- Нима? - деди мижоз. - Н има дедингиз?
С артарош уни я н а оҳиста ж ой и га босиб ўтқи за
бошлади, у креслосининг суянчиғига ястан и б ол- 
ди-да, бош ини орқага таш лади.
С артарош унинг елкасидан босиб турарди.
Мак-Лендон учинчи ки ш и га ёп и ш а кетди.
- Хўп, н и м а бўпти! О насини палон-пистон, бу­
нинг ним а аҳам ияти бор! Нима сиз қорачалпакларга 
ш унгача ҳам бемалол йўл қўйиб бермоқчимисиз?
130


- Ана мен ҳам ш уни айтаяпман! - деб қи чқи рди
Чўян. Ш ундай деб у бем аъниларча узундан-узоқ 
сўкинди, н аф аеи оғзига тиқилиб қолди.
- Ўпкангни бос, ўпкангни бос, - деди тўртинчи 
одам. - М унча кекирдагингни чўзаверм а. Ш овқин- 
лаб н им а қиласан?
- Рост, - д ед и М ак-Лендон, - ш о вқи н солмай 
тинчитам из. Ким мен билан боради?
У оёғининг учида туриб чай қалар, ҳам м ага бир- 
бир н азар соларди.
С артарош м иж ознинг калласини креслога босиб, 
у старасини ш айлади.
- Болалар, олдин ҳақ-н оҳақни аниқланглар. Уил 
М эйзни мен биламан. Буни у қилмаган. Келинглар, 
яхш иси, ш ери ф н и чақириб, иш ни ж о й и д а ҳал қи- 
ламиз.
Мак-Лендон қаҳр в а қ а гь и я тд а н ти ри ш ган ба- 
ш араси н и унга ялт этиб бурди. С артарош кўзини 
олиб қочгани йўқ. Улар турли и р қ қ а мансуб одам- 
ларга ўхш ар эдилар. Б о ш қа сартарош лар кресло- 
ларда ястан и ш и б ётган м иж озлар теп аси д а қотиб 
қолишди.
-Д е м а к , - деди Мак-Лендон, - сенга оқ хотиндан 
негрнинг сўзлари муҳимроқ экан -да, а? Бу дейм ан, 
қорачалп ак билан оғиз-бурун ўпиш иб қолибсан...
Учинчи одам ўрн и дан туриб келиб Мак-Лендон- 
нинг қўлидан тутди. Ўз вақти да у ҳам ф ронтда ж ан г 
қилганлардан эди.
- Қўйинглар, қўйинглар. Келинглар, бир миямиз- 
ни ж ой и га қўйиб ўйлаб кўрайлик. Ҳ ақи қатан ним а 
бўлганлигини ким ан и қ билади, қ ан и айтсин?
- Мияни қотириб н им а қиламиз! - Мак-Лендон 
силтаниб унинг қўлидан чиқди. - Ким хоҳласа, мен 
билан ю рсин. Ким истам аса... - у ю зидан куйилиб 
келаётган терни енги билан си д и раркан , ҳам м ага 
кўз қадаб чиқди.
131


Уч киш и ў рн и дан қўзғалди. Гумаш та креслода 
қадди н и кўтарди.
- Қани, - деди у томоғидан пеш бандни сидириб 
оларкан, - латтангизни олинг бўйнимдан. Мен мусо- 
ф и р одамман, лекин худо ном ига қасам ичам ан ки, 
хотинларимиз, опа-сингилларимиз в а оналаримиз...
У пеш банд билан ю зини сидириб, сўнг уни ерга 
улоқтирди. М ак-Лендон остонада турган ча қолган- 
ларни сўкиб ҳақоратларди. Ўтирганлардан я н а бири 
туриб унинг ёнига борди. Бош қалар қисилиб-қимти- 
ниб ўтириш ди, сўнг бир-бирларининг кўзлари га 
ти к қаролмай, бирин-сирин ўринларидан қўзғалиб, 
М ак-Лендонга қўш илиш ди.
С ар тар о ш э т а к н и ер д а н олди. Уни б а ф у р ж а
тахлай бошлади.
- Болалар, қўйинглар. Уил М эйзнинг гуноҳи йўқ. 
Мен биламан.
- К етдик, - д ед и М ак-Л ендон. У ш а ҳ д билан 
о р қ а с и га бурилди. Ш им ининг ч ў н та г и д а н оғир 
тўппончанинг қўндоғи чиқиб турарди. Чиқдилар. 
О й н аван д эш и к орқалари д ан қарсиллаб ёпилди, 
д и қ қ и н аф ас ҳаво шанғиллаб кетди.
С артарош у стар ан и ш ош м асдан яхш илаб арт- 
ди-да, ж ойига қўйди, қўш ни ҳуж рага кириб девор- 
д ан ш ляпасини олди.
- Мен тезд а қайти б келаман, - деди у. - Бунга 
йўл қўйиб бўлмайди.
У кўчага югуриб чиқиб кетди. Б о ш қ а и к к и уста 
унинг ортидан э ш и к к а ч а келиш ди, ш итоб билан 
очилиб-ёпилаётган эш и кн и қўллари билан тутиб, 
кўчага мўралаганча унинг кетидан қараб қолдилар. 
Ҳаво дим, ўлик эди. Оғиз-томоқлар қ ақ р аб қақш а- 
ган эди.
- Унинг қўлидан н и м а ҳам келарди? - деди сар- 
тарош лардан бири. Б ош қаси ничирларди: «Ё раб-
132


бим Исо, ё раббим Исо. Ш ўринг курсин, Уил Мэйз, 
М ак-Лендоннинг ғазабига учрабсан».
- Ё раббим Исо, ё раббим Исо, - д ея тўхтовсиз 
пичирларди бош қаси ҳам.
- Сеиингча, ростданам бир ra n бўлганмикан ўзи?
- деди бириичиси.
II
Унинг ёш и ўттиз саккиз-ўттиз тўққизларга бориб 
қолган эди. У оғир бемор онаси ҳ ам д а ҳеч нарса- 
ни пи сан д қилм айдиган заҳил, орик, холаси билан 
бирга турарди. Улар кўп қатори йиғм а уйда яш ар, 
у ҳар куни эрталаб соат ўн билан ўн бирнинг ора­
си да бош ига чеккалари га тўр тикилган қалпоқча 
илганча ай вон га чи қ ар в а кун яри м бўлгунча ҳа- 
линчак-креслода чайқалиб ўтирарди. Туш ликдан 
сўнг то ж а з и р а м а и сси қ п асай м агу н ч а уй га ки- 
риб ухларди. Кейин эса ёзда к и ям ан деб ти ккан
уч-тўртта ҳари р кўйлагининг биронтасини кийиб 
м арказга туш арди - бу ерда аёллар м агазинлардаги 
таниш -билиш ларига учраш ар, товарларни кўли би­
лан пайпаслаб кўрар, кўнглида ҳеч н ар са оладиган 
нияти бўлмаса ҳам, совук,, дағал товуш билан нарх 
талаш арди.
У гарчи ж у д а атовли бўлмаса-да, лекин Ж еф - 
ф ерсон да ўзига тўк, в а тузук хонадонлардан эди, 
у н и н г қ а д д и -қ о м ати а н ч а нозик, кўри н и ш и эса 
о дм и роқ эди, ўзи н и ғаш га тегад и га н д а р а ж а д а
ўктам тутар в а ш унга я р а ш а кийинарди. Ёшлиги- 
д а қадди-басти келиш ганлиги в а ерга урса к ў кка 
сапчиш и боисидан ш аҳар ж ам оаси н и н г казо-кузо- 
ларига тегиш ли кибор дои раларда бир м унча в ақт 
ўралаш иб ю риш га муяссар бўлди; ёш лар иж тимоий 
келиб чиқиш даги ф арқларга унчалик эътибор бериб
133


ўтирм айдилар, ш унинг учун ҳам у дугоналарининг 
зи ёф атлар и д а қ атн а ш ар , улар билан биргаликда 
черковга борарди.
У эътибордан қолаётганлигини ҳ ам м адан кейин 
англади; у туда ичида алангасининг ўткирлиги билан 
бош қалардан аж ралиб турарди, лекин в а қ т ўтган 
сари бу тўданинг эркаклари тобора олифта-қуруқ, 
қизлари эса қасоскор бўлиб боришарди. А наўш анда 
унинг чеҳрасида м а н а ш у ўнғайсиз-ўктам иф ода 
пайдо бўлди. У я н а бирмунча в а қ т зиёф атларда, 
им оратларнинг салқин в а ҳоли айвонларида, кўм- 
кўк ўтлоқларда ш ундай бўлиб юрди. Б у и ф о д а унга 
мисоли ниқоб ёхуд байроқ бўлиб хи зм ат қилар, к е ­
йин ҳақи қатн и си ра тан олишни истамаганлигидан 
унинг кўзларида аж абланиш ю зага чиқди. Лекин 
бир куни кечқурун меҳмондорчиликда у тасодиф ий 
ўзининг ном ини эш итиб қолди. Ш ундан эътиборан 
у меҳмонга чақирсалар, борм айдиган бўлди.
У ўзи билан бирга ўсган дугоналари турмуш га 
чиқаётганлари, уйли-жойли, бола-чақали бўлаётган- 
лари, унга эса биронта эр к а к ж и дди й роқ бир ният 
билан м урож аат қилмаётганлигини кўриб турар, 
в а қ т эса ж о й и д а турмас, ўртоқларининг ф арзан д - 
лари энди бўй чўзиб, тил чиқариб, бир н еча йилдан 
бери уни «холажон» деб ч ақи р и ш ар , оналари эса 
уларга ўктам товуш билан Минни хола ёш лигида 
қ ан дай қилиб ҳам м ани ақлдан оздирганлиги тўғри- 
сида ҳикоя қилиб бериш арди. Кейин ш аҳарча одам- 
лари унинг я к ш а н б а кунлари автом обилда банк 
кассири билан сайр қилиб ю рганларига кўзи туш а 
бош лади. К ассир қ и р қ қ а к и рган , а н ч а басавлат 
киш и эди, ундан доим сартарош хона в а ёки виски 
ҳиди гупиллаб келиб турарди. У ш аҳарчада биринчи 
бўлиб ки ч ки н а «қўнғиз» автом аш и н а олган эди; я н а
ш аҳарчадаги лар биринчи м аротаба автомобилда
134


ю рганда кийиладиган ю зни тўсиб турадиган тўри 
бор ш ляпани М иннининг бош ида кўрдилар. Ана 
ў ш ан да «шўрлик Минни» деган ra n чиқди. «Лекин у 
катта, эслик қиз бўлиб қолган, ақли-ҳуш ини йўқот- 
майди», дейиш арди бош қа бировлар. Шундан кейин 
Минни собиқ синф дош дугоналаридан болаларинг 
мени «холажон» эмас, «хонимой» деб чақириш син, 
дея илтимос қила бошлади.
Ж ам оат уни йўлдан оздирувчилар қатори га қў- 
шиб кўйганига м ан а ўн икки йил бўлмоқда, кассир- 
нинг ҳам иш ини М емфисга кўчирганлигига саккиз 
йил тўлмоқда, у Ж еф ф ерсонга ф а қ а т мавлуд куни 
келиб кетади, мавлудни у д ар ё бўйидаги овчилар 
клубида ҳар йили бўладиган бўйдоқлар зи ёф ати д а 
ўтказади. Қўш нилар дар п ар д ал ар орасидан м ав- 
луднинг биринчи куни зи ёф ат қатнаш чиларинин г 
қўчадан ўтиб боришларини томош а қилиш ар, кейин 
М иннининг олдига кириб, к асси р н и н г қан ч алар
очилиб кетган и , одам ларнинг гап и га қ ар аган д а , 
к а т т а ш а ҳ а р д а у н и н г и ш л ар и ю ри ш и б , ом ад и
келгани ҳ а қ и д а сўзлаш ар, шўх, м аҳф уз кўзлари 
билан М иннининг ўнғайсиз-ўктам чеҳраси га ти- 
килиш арди. О датда, бундай соатларда М иннидан 
виски ҳиди келиб турган бўларди. Унга вискини сув 
дўконида турадиган бола келтириб берарди:
-
Рост, кам п и р учун сотиб оламан. Ж уда бўлма- 
ган д а ш ундан хурсанд бўлиб юрсин.
М иннининг он аси энди ўз х о н аси д ан қи м и р- 
лам ай диган бўлиб қолганди; уй ю муш ларини ра- 
м ақиж он холаси баж арарди. М ана ш ундай аҳволда 
М иннининг ҳарир, қи ч и қ кўйлаклари, бекор, бўм- 
бўш, ҳувиллаб ўтаётган қунлари аллақандай тоқат 
қилиб бўлмайдиган рўёга ўхш арди. Кечқурунлари 
энди у ф а қ а т қўш ни аёллар билан бирга кинога бо­
рарди. Кундузлари эса янги кўйлакларидан бирини
135


киярди -да, ёлғиз ўзи м ар казга тушиб кетарди , бу 
ерларда эса энди унинг ёш -ёш ж иянчалари айланиб 
ю риш арди - и п ак д ай н аф и с в а м айин бошчалар, 
узун, ориқ куллар, ўз ж озиб кучини ҳис қилиб тур- 
ган беллар - қи зчалар бир-бирларини ачомлаш иб 
бориш арди ё сув дўкони олдида ўғил болалар билан 
ҳиринглаш иб, қаҳ -қ аҳ уриш арди; Минни эса улар 
олдиларидан, м агазинларнинг бир-бирига туташ иб 
кетган ви три н алари дан ўтиб борарди, эш икларда 
ўтирган, бекорчиликдан тоб таш лаган эркаклар эса 
энди унга ҳатто қайрилиб ҳам қарам асдилар.
III
Сартарош кўчада тепага қараб югурди, унда-мун- 
д а қўзни қам аш ти ри б иориллаб ёнаётган ф онарлар 
атр о ф и д а нарвон алар чар х урар, ф он арлар ўлик 
ҳавода қимир этм ай дабдабадор осилиб туриш арди. 
Қуюқ тўзон и ч р а кун ж он таслим қилмоқда; кум 
к аф ан и га бурканган қоронғи м айдон у зр а осмон 
худди мис ж ом н и н г ич ю заси га ўхш арди. Ш арқ 
осмонига ш и ддат билан кўтарилиб келаётган тўлин 
ойнинг ш уълалари ёйилганди.
С артарош уларга етиб олганда, М ак-Лендон би­
лан ёнидаги уч киш и тор кўчада қолган м аш и н ага 
ў ти р м о қ д а эдилар. М ак-Лендон хум дай бош ини 
букиб, унга м аш и н а теп аси дан сарасоф солди.
- Ҳа, ўйлаб кўрдингм и? - деди у. - Ўзингга яхш и; 
худо ном ига қасам и чам ан ки, эр тага бутун ш аҳар 
сенинг боя н и м а деб алж ираганингни эш итса...
- Бўлди, бўлди, - деди собиқ солдат. - П инкертон 
ўзим изнинг одам. Ке, бу ёққа, Пинк, ўтир.
- Болалар, Уил Мэйз, си р а бундай қи лад и ган
одам эмас, - деди сартарош . - Мабодо бирор гаи 
ўтган бўлса ҳам дейм ан-да. Э, сизлар м ендан кўра
136


ҳам ях ш и биласизлар-ку, н егрлари б и зн и к и д ан
яхш и ш аҳар йўк;. Хотин киш ининг бош ига иималар 
келмайди дейсиз э р к а к хусусида, гарчи ҳеч н ар са 
бўлмаса ҳам, мисс Минни умуман...
- Рост, рост, - дед и солдат. - Б из у билан озгина 
гаплаш иб оламиз, холос.
- Н имасини гаплаш амиз! - деди Чўян. - Уни тин- 
читганим издан кейин...
- Э, овозингни ўчир! - деди солдат. - Сен н им а 
дем оқчисан ўзи, ш аҳардаги ҳар бир и твачча...
- Ҳ ам мага айтиб чиқам из, худо ҳаққи! - деди 
Мак-Аендон, - оқ хотинни... йўл кўйган ҳар қан дай
одам...
- Кетдик, кетдик, а н а я н а бир м аш ина.
Тор кўчанинг ичидан чанг-тўзон кўтариб, ғирчил- 
лаганча иккинчи м аш и н а чиқиб келди. Мак-Аендон 
м аш инасини унинг орқасидан юрғизди. Кўчада тў- 
зон туман янглиғ тўзғирди. Шуъласи гардиш ясаган
кўча ф он арлари худди сувда сузиб кетаётган дек 
эди. М аш ина ш аҳ ар ч а таш қар и си га чикди.
Тор, ўнқир-чўнқир йўл ж у д а айланиш эди. Йўл 
узра в а умуман бутун ер юзини чанг-тўзон босгандй. 
Олисда музқаймоқ ф абрикасининг баҳайбат биноси 
қорайиб кўринди, Уил Мэйз шу ер д а тунги қоровул 
бўлиб иш ларди.
- М ана ш у ерда тўхтасакм икин, а? - деди солдат.
Мак-Аендон ж авоб бермади. У м аш и н ан и бир
силтаб ҳайдаб сўнг қ атт и қ Тормоз босди, м аш и н а 
чироғининг нури қоп -қора деворни ёритди.
- Менга қаран глар, болалар, - деди сартарош .
- Агар у шу ер д а бўлса, дем ак, унинг гуноҳи йўқ. 
Тўғрими? Агар бўйнида айб бўлганда қочиб кетар- 
ди. Тўғрими, қочиб кетарди , а?
И к к и н ч и м а ш и н а ҳ ам ю риб келиб тў х тад и . 
М ак-А ендон м а ш и н а д а н туш ди, у н и н г к ети д а н
Чўян эргаш ди.
137


- Менга, қаранглар, болалар, - деди сартарош ,
- Ч и р о қ н и ў ч и р и н гл ар ! - д е д и М ак-Л ендон. 
Зим истон қоронғилик чўкди. Зи м -зи ё сукунатда 
одам ларнинг чан г билан олишиб ҳарсиллаб н аф ас 
олиши - и кки ойдан бери ш у аҳвол - ун дан сўнг 
Мак-Лендон в а Чўяннинг узоқлаш иб бораётган ғир- 
чиллаган қад ам товуш лари в а сал ўтм ай Мак-Лен- 
доннинг овози келади:
- Уил! Уил!
Ш арқн и н г о см о н и д а ойнинг х и р а ш уълалари 
ёруғ тортди, ҳаво в а ч ан г ичра нуқраланиб, томда- 
ги ясалган от у зр а энкайди, қўрғош индай эриган 
чангалзорда тўзон ж онлангандай бўлди. Н а тунги 
қуш лар в а н а чирилдоқларнинг товуш лари эш ити- 
лади - ти қ этган овоз йўқ, ф а қ а т одам н аф аси в а
сови ётган м а ш и н а тем и р л ар и н и н г ти қи р л аган и
қулоққа чалинади. Б ад ан и н г б адан га тасо д и ф ан
тегиб кетса гўё одамлар тер ч и қарм асд ан терлаёт- 
ган га ўхш ардилар, бинобарин, киш и тан алари дан
энди нам ч и қм ай қўйганди.
- Ё, раббим Исо! - ким нингдир овози ян гради . -
Тезроқ бу ер д ан оёқни узиб кетайлик.
Лекин ҳеч ким ж ойидан қимирлам ади, олдиндан
- қоронғиликдан элас-элас овоз келиб, сўнг у тобора 
кучая борди, ш унда одамлар м аш и н ад ан тушиб, 
ўлик зулмат и ч р а ю раклари дукирлаб урган ча кута 
бошладилар. Кейин бош қа товуш лар келди: ким- 
д и р урди, ким дир ихраб оғир н аф ас олди, кейин 
М ак-Лендоннинг виш иллаб сўкингани эш итилди. 
одамлар я н а бир зум қотиб тзфдилару сўнг олдинга 
таш ландилар. Ҳаммалари бир бўлиб, қоқилиб-суқи- 
либ, худди ўлимдан қочгандай бўлиб борардилар.
- Тинчитинг, тинчитинг бу аблаҳни, - д ея ш ип- 
ш иди кимдир. Мак-Лендон ҳам м ани о рқага итқи- 
тиб юборди.
138


- Бу ерд а эмас, - деди у. - М аш инага олиб ки- 
рииглар уни.
- Ўлдир уни, иф лос қораялоқни! - ғўлдиради 
аллаким.
Негрни м аш инага судрадилар. Сартарош шу ерда 
эди. Уни ж и қ қ а тер босди, ҳозир кусиб ю бораман, 
деб ўйлади у.
- Н има ra n ўзи, хўж айин? - деди негр. - Мен ҳеч 
қ ан дай ёмонлик қилганим йўқ. Худо шоҳид, мистер 
Жон.
Аллаким қўлкиш ан чиқарди. Тўнка устида уй- 
м алаш гандай негр теп аси да и н дам ай ш ош а-пиш а, 
бир-бирларига халақит бериб уйм алаш а бошлади- 
лар. Негр ҳам м асига индам ай чидаб турар, кўзлари 
эса одамларнинг тунд-лойқа баш араларида дам-ба- 
д ам олазарак кезинарди.
- Кимсизлар ўзи, хўж айинлар? - деди у киш и- 
ларнинг ю зларини тузукроқ кўриш учун энгаш иб, 
оқ киш иларнинг дим оқларига унинг н аф аси , тер 
ҳидлари гуп этиб урилди, Негр бир-икки одамни 
тан и ди в а уларнинг отларини айтди. - Мен ним а 
қилибман ўзи, мистер Ж он?
Мак-Лендон м аш и н а эш игини силтаб очди.
- Ўтир! - деди у.
Негр ўрнидан кўзғалмади.
- Мен си зга н и м а қилдим, м истер Ж он? Мен 
ёмонлик қилганим йўқ. Оқ киш илар, хўж айинлар, 
мен ҳеч н ар са қилганим йўқ, худо шоҳид.
У я н а бир одам нинг отини айтди.
- Ўтир! - деди Мак-Лендон. У негрни урди. 
Б ош қалар хирқираб, хушиллаб қуруқ ҳавони ўп- 
к ал ар и га куч билан ю тдилар-да, қ о р ан и н г тўғри 
келган ж ой и га уриб дўппослай кетдилар, қ ора эса 
ў ртад а тентираб, пидцираб қолди, сўкиниб, киш ан- 
л ан ган қўлларини уларн и н г б аш ар ал ар и олдида
139


г
силкита бошлади, қўллари сартарош н и н г ж ағи га 
тегиб кетди, ш унда сартарош ҳам уни урди.
- М анави ерга ўтқизинг, - деди Мак-Аендон.
Ҳаммалари негр устига ёпирилдилар. У қарш илик
қилмай қўйди, м аш и н ага кирдию ж им бўлиб қолди, 
бош қалар ҳам атр о ф га ж ойлаш дилар. Негр солдат 
билан сар тар о ш н и н г ў р таси д а уларга оёқ-қўлла- 
р и н и тек к и зм а с л и к к а ҳ а р а к а т қилиб ўти р ар д и , 
ти н м асдан у б аш ар ад ан бу б аш ар ага алангларди. 
Чўян эш и к таги га ўрнаш ди. М аш ина йўлга тушди. 
Сартарош бурнини рўмолчаси билан тўсди.
- Сенга н и м а бўлди, П инк? - деди солдат.
- Ҳеч ним а,- деди сартарош. Яна катта йўлга чиқиб 
олдилар в а ш аҳар таш қа р аси га қар аб кетдилар. 
Чанг-тўзон ичидан иккинчи автомобиль ҳам чиқиб 
келди. Машиналар тезликни тобора ош ира бошлади- 
лар, ш аҳарнинг сўнгги вайроналари орқада қолди.
- Ҳай, уф ф -эй , ж у д а саситиб юборди-ку! - деди 
солдат.
- Бунинг эпини қиламиз, - деди гум аш та олдин- 
ги ў р и н ди қда М ак-Лендоннинг ён и д а ўтирганча. 
Э ш ик тубида ўтирган Чўян қай н оқ ш амолни ютиб 
бўралаб сўкинди. Кутилмаганда сартарош олдинги 
ўриндиқ суянчиғига энгаш ди-да, Мак-Лендоннинг 
елкасидан тутди.
- Мени туш ириб кет, Ж он, - деди у.
- Шуми ҳали ҳолинг, сакра. Сен қораялоқларни 
ж онингдан ҳам яхш и кўрасан-ку, - деди Мак-Лен- 
дон бошини ўгирмасдан. У м аш инани к а т т а тезлик- 
д а ҳайдаб борарди. О рқаларидан чанг-тўзон ичида 
н ар и ги автом обилнинг ч и роқлари пориллаганча 
сузиб келмоқда эди. Мак-Аендон тор д ала йўлига 
бурилди, ан ч ад ан бери ф ойдаланилм аганидан йўл 
ўйдим-чуқур эди. У таш лан ди қ ғиш т хумдонга, те­
п а-тепа бўлиб уюлиб ётган қўнғир тош чандиқларга,
140


атроф ини ўт-ўлан, хас-хаш ак босган тубсиз хум- 
донларга олиб борарди. Бир пайтлар бу ерда мол 
боқиш арди, кейин чўпоннинг хачи ри йўқолди. У 
ҳар бир хумдон и чи га таёқ солиб кўрди, лекин би- 
ронтасида таёқн и н г учи ерга текк ан и йўқ.
- Ж он, - деди сартарош .
- Э, сакрам айсанм и! - деди Мак-Лендон маш и- 
нани ўйдим-чукурлардан олиб ў таркан .
С артарош нинг ёнидаги негр тилга кирди:
- Мистер Генри!
Сартарош таш қар и га интилди. Тор йўл юқорилаб 
бориб ғойиб бўларди. М аш ина олға босар, ҳаво худ­
ди ўти сўнган хумдондаги каби салқин, лекин буткул 
ўлик эди. М аш ина чукурма-чукур ҳакилларди.
- Мистер Генри!
Сартарош ж он-ж аҳди билан эш икни торта бош­
лади.
- Ҳей, эҳтиёт бўлинглар! - деди солдат, лекин 
сартарош эш икни тепиб очиб, пастга қараб осилди. 
Солдат негрнинг устидан ош а уни уш лайман деб эн- 
кайди, лекин сартарош сакраш га улгурди. М аш ина 
тезликни п асай ти рм асдан йўлдан ўрлаб борарди.
Ҳ аракатнинг тезлигидан у чеккадаги чанг-тупроқ 
босган ш ўразорга отилиб кетди в а чуқурликка қу- 
лади. Тўзон кўтарилди, таги д а қуриган ўт-ўланлар- 
нинг ож из қисирлагани эш итиларди, ҳаво ололмай 
томоғи бўғилар, дам -бадам ўқчиқ келарди, иккинчи 
автомобиль ўтиб кетиб, овози узоқда ўчмагунча у 
ш ундай аҳволда ётди. Кейин сартарош чўлоқланиб 
қ а д а м босди, к а т т а йўлга чи қи б олди, ш а ҳ а р ч а
йўлига туш ди. Энгил-бошига ёииш ган чанг-чунг- 
ларни қоқди. Осмонга ой чиқди, у энди кўк тоқига 
баландлаб кетган, тўзойдан ф ори ғ бўлган эди, бир 
оздан сўнг тўзон п ар д аси ортидан ш аҳ ар ч ан и н г 
ч и роқлари кўринди. С артарош ҳам он чўлоқлан-
141


г
ган ча кетиб борарди. Ш унда бирдан қулоқларига 
автомобилларнинг ш овқи ни чалинди, кейин орқа 
томонида уларнинг чироқлари борган сари яқинла- 
шиб келаётганлигини кўрди, ш унда у то маш иналар 
ариллаб ўтиб кетм агунларича йўлдан ч е к к ага ўтиб, 
тупроқ босган ш ўразорда беркиниб турди. Энди 
М ак-Лендоннинг м аш и н аси о р қ ад а келарди. Унда 
тўрт киш и ўтириш ар, Чўян ҳам и ч к ар и д а эди.
М аш иналар ўтиб кетиш ди. Ч анг тупроқ уларни 
ютиб юборди, чироқларнинг шуълалари, вариллаган 
овозлар олисларда сўнди. Улар қўтарган ч ан г бир 
қ а н ч а в а қ т ҳ аво д а осилиб турди, лекин тез орада 
улар ҳам а с р и й тў зо н л ар га қўш илиб кетд и л ар . 
С артарош к а т т а йўлга амаллаб чиқиб олди-да, ланг 
қадам лар билан ш аҳ ар ч а томон юрди.
IV
Ўша ш анбау кечки тановул учун кийинаркан, аъзо- 
йи бадани алангаи оташ бўлиб ёнарди. Илгаклар 
у сти д а барм оқлари ти тр ар , кўзлари қонталаш иб 
асабий чақнар, т а р о қ у р са сочлари чирсиллар эди. У 
ҳали кийиниб улгургани ҳам йўқ эдики, дугоналари 
кириб келиш ди, н аф и с ички кийим и, пайпоқлари 
в а ян ги ҳари р кўйлагини то кийиб бўлгунча унга 
қ ар аб ўтириш ди.
-
Сен бемалол кўчага чи қаверасан м и , мадоринг 
келадими? - деб сўраш арди улар, ш унда уларнинг 
кўзлари йилтираб кетар, ф и тн ага ғаш аралаш эди,
- С ал ўзингга келганингдан кей и н бизга албатта 
ҳ ам м аси н и бир бош дан сўйлаб берасан. У н им а 
деди, н им а қилди: ҳам м а-ҳам м асини.
М айдон томон борар экан лар , д ар ах тл а р н и н г 
қоронғу к ў л ан к а си д а у худди д е н ги зга ш ўнғиш
олдидан чуқур н а ф а с олгандай титроғини босиш 
учун чуқур-чуқур сўлиш олди, тўрт дугонаси эса
142


иссиқдан в а унга ю раклари ачи ган и дан сал орқа- 
роқда ас т а қад ам таш лаб келар эдилар. М айдонга 
ч и қ қ ан д а уни я н а қалтироқ босди, у муш тларини 
икки биқинига тираганча, бош ини баланд қўтарди. 
Дугоналари ти н м ай чулдираш ар, уларнинг ҳам ни- 
гоҳларида аллақандай ж а з а в а зуҳур қила бошлади.
М айдонга кириб келдилар, қи злар уни ў р тага 
олишган, н ози кки н а баданга кийилган ҳари р кўй- 
лаги ҳилиирарди. Титроқ зўрайди. У борган сари 
имиллаб қадам босар, болалар музқаймоқни еб бўла- 
ётганларида ш ундай имиллайдилар, бошини орқага 
таш лаган, чеҳраси худди осилган байрокдай эди, 
кўзлари йилтирарди; у меҳмонхона ёнидан ўтди, 
йўлак бўйлаб кўйилган стулларда и и дж акси з яланг 
к ў й л акд а ў ти р ган гум аш талар ун и н г о р қаси д ан
қараб қолиш арди:
- Анави, кўряпсанми? Ўртадагиси, пуш ти кўйлак 
кийгани.
- Шуми? Қорани н и м а қилиш ди? Уни...
- Ш ундай. Тинчитиш ди.
- Тинчитиш ди?
- Ш ундай. Ж ойлаб келишди.
Кейин дори хон а олдидан ўтдилар, э ш и к к а ел- 
каларини тираб турган ёш йигитлар бош ларидан 
ш ляп алари н и олиб, унинг бели в а болдирларига 
узоқ тикилиб қолиш ди.
Улар ас т а кўтариб кўйилган ш ляпалар, тўсатдан 
ж им бўлиб қолган меҳрибон, м аҳрам он а овозларни 
оралаб ўтиб борардилар.
- А на к ў р д и н гм и ? - д е й и ш а р д и д угон алари . 
Уларнинг товуш лари вошиллиб турган тан тан ан и н г 
оғир в а беҳад узун сўлишлари каби эш итиларди.
- М айдонда биттаям негр йўқ. Биттаям!
К инотеатрга кирдилар. Бу ер ки ч ки н а м ўьж и- 
з а ўлкага ўхш арди - ф ойе чароғон, ҳаётнинг энг
143


мудҳиш в а лаззатли эврилишларида тутиб қолинган 
рангдор суратлари. Унинг лаблари у ч а бошлади. 
Қоронғи чўкиб, фильм бош ланганда бари ж ойида 
бўлади; у кулиб юборишдан ўзини тўхтатади, кулгини 
тез в а бекордан бекорга исроф қилиб юбормаслик 
керак. Унгаўгирилиб қараётган баш аралар издиҳоми 
ичидан, ҳайрат в а тааж ж убнинг босиқ ш ивир-ш и- 
вирлари оралаб у ж адал ўтиб кетди в а улар одатда- 
гидай жойларига ўрнаш иб олдилар, бу ердан нуқра 
экранга борадиган йўлка ҳам, ўз ж ойларига ўтаётган 
кўш а-кўш а ёшлар ҳам кўриниб туради.
Чирок; ўчди; экр ан ж илваланди, гўзал, ҳароратли 
в а маъюе ҳаёт бош ланди, ним қоронғи залга иф ор 
таратиб, ҳамон ж у ф т-ж у ф т бўлиб кириб келиш ар, 
бир-бирларининг бағи рларига сингиб кетган ба- 
дан л ар хуш бичим в а ҳавойи, нозик, и н ж а, йил- 
д и р и м д ай вуж удлари бир оз қовуш и қси з, лекин 
беҳад н авқирон эди, уларнинг бош лари у зр а опноқ 
қумуш дай хаёлот бурканар, ж озиб сузар эди. Уни 
кулги хуружи тутди. Кулмайман деса, я н а баттар 
кулгиеи а в ж га чи қарди , ҳам м а я н а унга аланглаб 
қ а р а й бошлади. Д угоналари уни ўрнидан турғизиб 
залдан олиб чиқдилар, у ҳамон кулгисини тўхта- 
толмас, то такси етиб келиб унга ўтқизм агунларича 
у ш айтонлаб, чинқириб кулиш дан тўхтамасди.
Ярим ҳарир пуш ти кўйлагини, и п ак ички кийим- 
ларини в а пайпоқларини ечдилар, к ар аво тга ётқиз- 
дилар, муз синдириб келтирдилар в а унинг ч ак ка- 
ларига босдилар, доктор чақиртирдилар. Д окторни 
қидириб топиш олмади, ш унинг учун хотинлар унга 
ўзлари қ ар ай бош ладилар, и ви р-ш и ви р гаплаш иб, 
ун га муз қўй и ш ар, ю зларини елпир эдилар. Муз 
ян ги экан; у индам ас, тек ётар, оҳиста инграр эди. 
Лекин кўп ўтм ай я н а кулгиеи тута бошлади, сўнг у 
қ и ч қи р и қ қ а айланди.
144


- Тссссссссссс! Тссссссссссс! - д ей и ш арди дуго- 
н алари я н а ян ги д ан муз қўйиб, унинг сочларини 
си лаш аркан , ок, туш ганм и-йўқм и деб қ а р аб ҳам 
кўйиш арди. - Шўрлик!
Кейин бир-бирларига:
- Сен биласанми, ростдан ҳам бирон ra n бўлган- 
м и-йўқми? - дей и ш ар, кўзлари эса м аҳф уз ж а з а в а
и чи да ф итнали ёнарди. - Ҳей, секинроқ! Оҳ, ш ўр­
лик! Б ечора Минни!
V
М ак-Лендон ўзининг янгигина, озодагина уйига 
келганда яр и м к еч а бўлганди. Худ ди куш сақлана- 
д и ган у ячад ай безатилган, тоза в а пором, м ўьж аз- 
гин а бу уй кўк в а ок; рангларда батартиб бўялган 
эди. Мак-Лендон м аш инани ёпди, айвонга чиқди в а
и ч к ар и га ўтди. Стол устидаги чироқ олдида турган 
креслодан хотини турди. Мак-Лендон хонанинг ўр­
таси д а то хотини ерга қарам агун ча тикилиб турди.
- Қара-чи, соат н еч а бўлди экан ? - деди у қўли- 
ни кўтариб хотинига соатни кўрсатаркан . Хотини 
унинг қош и да - қўлида ж урнал - бош ини қуйи эгиб 
турарди. Ю зи оқарган, хавотирли, ҳорғин. - Сен­
га неча м ар та айтиш керак, бундай ўтирм а, мени 
кутма, қачон келиш имни пойлама, деб?
- Ж он, - деди у. Ж урнални қўлидан қўйди. Эри 
товонида турганча тебраниб, ундан ж азавали кўзла- 
рини узмас, терлаб кетган ю зини четга бурмас эди.
- Неча м ар та айтиш им керак?
У хотинига я қ и н келди. Ш унда хотини бошини 
кўтарди. У хотинининг елкасидан қ а тт и қ ушлади. 
Хотин бўш аш ибгина унга кўзларини тикиб турарди.
- Керакмас, Ж он. Уйқум қочиб кетди. И ссиқдан- 
ми, бош қами, билмайман. Ўтинаман сендан, Жон. 
Оғритиб юбординг.
145


- Сенга қ а н ч а айтиш им керак?
У хотинини. бўш атди, урдими ё креслога итқитиб 
юбордими, билиб бўлмади, хотини креслода инда- 
м ай ги и а унинг хонадан чиқиб кетаётган и га қараб 
ётарди.
У уйнинг б ар ч а хоналаридан ўтиб борди, йўл- 
йўлакай эгнидан кўйлагини суғуриб ечди, о рқа то- 
мондаги қоронғи ой н аван д ай вон да тўхтади, боши 
в а елкаларини кўйлаги билан артди-да, сўнг кўй- 
лакни улоқтириб юборди. Ч ўнтагидан тўниончани 
чиқариб столча устига қўйди в а кар ав о тга ўтирди, 
ботинкаларини ечди, ўрнидан турди в а ш им ини 
ечди. У я н а терлай бошлади, ш унинг учун энгаш иб 
боя отиб ю борган кўйлагини асабий қидирди. Охи- 
ри, уни тодди, я н а баданларини артди, ти к турганча 
ойнага ёпиш иб, ҳарс-ҳарс н аф ас оларди. Т еварак 
ж им ж и т, ти қ этган товуш йўқ, ҳатто ч и ви н учмай- 
ди. Совуқ ой в а м удрам ас юлдузлар таги д а қоронғи 
дунё тўнкарилиб ётарди.
146



Download 7,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish