Бу китоб ғоялар, рамзлар тўҒрисида эмас, бу китоб одамлар тўҒрисида



Download 7,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/43
Sana23.02.2022
Hajmi7,36 Mb.
#128282
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43
Bog'liq
Qora musiqa

УОШ
Иброҳим Ғафуров
таржимаси
Сатпен кўзи ёриган она чақалоғи билан ётган 
к атта ёғоч каравотн и н г олдида турарди. Деворнинг 
куриган тахталари тирқиш ларид ан субҳидамнинг 
бўз нурлари тушиб турар, улар Сатпеннинг керилган 
оёқлари в а пастга солланиб турган қамчисининг со- 
нига тегиб синар, усти яхш илаб ўраб қўйилган она 
в а унинг ён и да ётган топ-тоза ю вилган латталарга 
йўргакланган чақалоқнинг устига ёйилар, она Сат- 
пенга чимирилиб қарар, ундан ҳўмрайган, синоатли 
кўзлари н и узм асди . С атп ен н и н г о р қ а том он и да 
қўри сўнай деб қолган ўчоқ олдида чўн қай ган ча 
негр кам пи р ўтирарди.
- Аттанг, Милли, - деди Сатпен, - бия эмассан-да. 
Сени отхонамнинг энг яхш и ерига жойлаб қўярдим.
Ёғоч к а р а в о т д а ётган хотин қи м и р этм ади. У 
ҳамон ҳеч қ ан д ай иф одасиз чимирилган кўзларини 
унга тикиб ётар, унинг навқирон, тумтайган, ҳеч 
н и м ан и англаб бўлмас ю зи я қ и н д а г и н а тугаган
тўлғоқ азобларидан оқариб кетганди. Сатпен юзини 
бурди, олтмиш га кирган эркакн и н г чеҳрасига тонг- 
нинг ти р қи р аган зиёси отилди. Чўнқайиб ўтирган 
негр хотинга паст товуш билан деди:
- Гризельда бугун азон да қулунлади.
- Тойми, байталми? - сўради негр хотин.
- Той. Кетворган той... Бу ерда-чи ? - у қам чи 
дастаси н и н г учи билан ёғоч кар аво тн и кўрсатди.
- Бу ер д а бия.
147


- Тоймисан той. Худди Роб Ройнинг куйиб қўйган 
ўзи бўлади. Эсингдами, уни олтмиш биринчи йилда 
Шимолга миниб кетган эдим?
- Эсимда, хўж айин.
- Э-ҳа. - У ёғоч к ар аво тга ўгирилиб қар ад и . Хо- 
тин унга қараяптим и-йўқм и, энди билиб бўлмасди. 
У қам чисининг сопи билан я н а бир к а р р а у томонга 
нуқиб қўйди. - В изникинй қараб кўр, н и м а кер ак
бўлса, ҳам м асин и қилиб бер.
Шундай деб, у лиқиллаб турган пиллапоядан одам 
баробар бўлиб қалин ўсган бурганзор ичига туш ди 
(бу ерда Уош бурганларни ўриб таш лай м ан деб, уч 
ой илгари ун д ан сўраб олган чалғи д ево р га суяб 
қўйилган кўйи занглаб ётарди), бунда унинг оти 
ж иловини қўлларида тутган ча Уош кутиб турарди.
Полковник С атпен шимолликлар билан уруш га 
ж ўнаб кетганда, Уош у билан бирга бормади.
- Полковник йўғида бу ерда унинг ҳўжалиги в а
негрларига қар аб ю рам ан, - деб туш унтирарди у 
сўраганларга ҳам, сўрам аганларга ҳам. Уош новча- 
д ан келган, ориқ, безгакдан силламадори қуриган, 
кўзлари ш и ш ад ай ти н и қ в а аж абсиниб боқадиган, 
кўриниш дан ўттиз беш ларга борган, ш унга қ ар а- 
м асдан, к а тт а қи зи ҳ ам д а сакки з я ш а р набираси 
бўлган бир киш и эди. Унинг гаплари бош дан-оёқ 
уйдирм а эди в а уй д а қолган ўн сак к и зд ан эллик 
ёш гача бўлган ёш у қар и эркаклар унинг барча баҳо- 
налари уйдирм а эканлигини яхш и билишар, ш унда 
ҳам баъзилар у ўз гап и га ўзи чи п п а-чи н иш онса 
керак, деб ҳисоблаш ар в а ш унга қар ам асд ан , улар 
миссис Сатпен в а Сатпеннинг қулларига ўзини ҳо- 
м ий қилиб кўрсатм асликка ҳар қалай Уошнинг ақли 
етар, деб иш ониш арди. Ё ақли етар в а ё жонбозлик 
кўрсати ш га қурби етмас, дейиш арди одамлар, э, 
б а р а к а топсин, унга йўл бўлсин, ахир С атпеннинг
148


мулкига унинг ҳеч бир дахли йўқ, ф а қ а т полков­
н и к С атпен бир п ай тлар ҳали бўйдоқ чоғларида 
д арё бўйидаги балчикда балиқ тутиб ю рарм ан деб, 
ти ккай ти р ган ҳуж раеини Уошга берган, ўш андан 
бери бу кулба ҳам таш лаб кўйилганидан бутунлай 
путурдан кетган , худди тўйиб сув и ч ам ан у сўнг 
ўламан деб, дар ё лабига базўр судралиб етиб келган 
ночор махлуққа ўхш аб қолганди.
Б ироқ С атпеннинг қуллари Уошнинг к а тт а га- 
пириб кариллаб юрганлигини теш и к қулоқ эмасми, 
эш итиб қолибдилар. Улар қотиб-қотиб кулишди. 
А вваллари ҳам унинг устидан кулиб ю ри ш ар в а
орқаси дан оқ ялангоёқ деб чақи ри ш ард и . Собиқ 
балиқчи қўналғасидан келаётганда улар Уошни ўт 
босган сўқмоқда учратиб қолиб, сўраш арди: «Ҳой, 
оқ киш и, н ега сен уруш га бормадинг?» Уош тўхтар- 
ди-да, м ийиғида заҳархан д а қилган қ о р а баш ара- 
лар, оқарган кўз в а тиш ларнинг гардиш ига бир-бир 
р азм солйб ч и қ а р д и . «Мен х о н ад о н н и боқиш им
керак, а н а ш унга, - деб ж авоб берарди у. - Йўлдан 
қочинглар-эй, қораялоқлар».
- Қ ораялоқлар? - деб так р о р л а ш а р д и улар. -
Қ ораялоқлар? - эн д и улар о ч и қ д ан о ч и қ у н и н г 
баш араси га қар аб кулиш арди. - У киш и бизларни 
қораялоқлар деяптиларм и?
- Тўғри-да, - дерди у, - м енинг қораялоқларим 
йўқ, мен к етган да бола-чақамни боқиб ўтирадиган.
- Э, сенинг дар ё бетида қи й ш ай ган ҳуж рангдан 
бош қа ни м ан г ҳам бор, ҳатто бизнинг биронтамиз- 
нинг у ер д а туриш им изга полковникнинг кўнгли 
бўлмаганди.
Ш унда у сўкина бошлар, гоҳида эса ер д а ётган 
таёқн и олиб, уларга таш ланиб қолар, улар ти рақай - 
лаб қочиб кети ш ар, у оғир ҳан си р аган ч а аламидан 
ш ақ -ш ақ титраб сўқмоқда ёлғиз ўзи қоларди, лекин
149


таҳқирловчи, бераҳм, қочи риқларнинг қ о р а кул- 
гилари барибир уни ўз гарди ш идан си р а чиқариб 
юбормасди. Вир саф ар худди ш ундай во қеа ҳўжа- 
й и н у й и н и н г н а қ о р қ а ҳ о в л и с и д а р ў й б ер д и . 
Виксберг остоналарида Теннеси тоғларидан аламли 
хабарлар олингандан кейин бўлган эди бу. Ш ерман 
ҳам мулк далаларидан бостириб ўтиб кетган, қолган 
бир-иккитасини дем аса, барча негрлар ҳам у билан 
бирга ж ўнаб қолиш ган эди. Федерал қўш инлар би­
лан бирга кейин қолган-қутганлари ҳам кетиб қолиш- 
ди, ш унда миссис Сатпен «Уошга бориб айтинглар, 
келиб уй орқасидаги ш ийпонда пиш ган узумни узиб 
кетсин», деди. Ўшанда плантацияда қолган икки-уч 
негрнинг бири - хизматкор қиз унинг бошига таъна 
ёғдирган эди; у ҳатто қочиб ҳам кетмади, ф ақ ат орқа 
эшикнинг пиллапояларидан кўтарилди-да, сўнг орқа- 
сига ўгирилиб ўш а ерда турганча деди:
-
Тўхта, оқ киш и. Турган ж ойингдан қимирлама. 
П олковник бори да бу остон адан ўтм аган эдинг, 
энди ҳам ўтмайсан.
Тўғриси ҳам ш у эди. Лекин унинг орияти учун 
муҳим бир нозик томони бор эди: у ўзи ча Сатпен 
мени уйига қўйган бўларди деб и ш он са ҳам, ле­
ки н ҳеч қачон бу уйга қад ам босиш га уриниб ҳам 
кўрмаганди. «Бошимни бу ерга суқиб зарил келиб- 
дим и менга, я н а қораялоқлардан биронтаси, қан и
туёғингни ш иқиллат, деб қолмасин, - деб ю рарди 
у ўз-ўзига. - Тағин полковник м ени деб, уларни 
ўқитиб юрмасин». Лекин ш унга қ ар ам асд ан , улар 
кам д ан -к ам ҳоллардагина меҳмонлар келмай қо- 
ладиган я к ш а н б а кунларини о д атд а би рга ўтка- 
зиш арди. У С атпенга ш у яхш и бўлса к ер ак, деб 
ч и н дилдан и ш о н ар , бинобарин, полковн и к ўзи 
билан ўзи ёлғиз қолса н и м а қилиш ни билмайдиган 
зотлардан эди. Ҳар қалай, қ ан д ай бўлмасин, баъзи
150


кунлари улар уззукун ш ий п он да бирга бўлишар, 
Сатпен арқон ҳали н чакда ётар, Уош эса устунга 
суянганча чўнқайиб ўтирар в а ў р тад а ёмғир суви 
тўлдирилган челак, челакда эса ш и ш а в а улар то 
ш ом қоронғиси туш гунча галм а-галдан ш и ш ан и
кўтариб ичардилар. Қолган пайтлар, бегам кунлари 
у полковник (улар Сатпен билан тенгкур эдилар, 
лекин н а униси в а н а буниси - аф ти д ан , Уош не- 
вар ал и к бува бўлгани, С атпеннинг ўғли эса ҳали 
м актаб д а ўқиётгани учун бўлса к е р а к - ўзларининг 
тенгдош экан ли клари н и яхш и ҳис қилмасдилар) 
наслдор отда далаларда бир м аром да елиб ю рган- 
лигини кўрарди. Ана ў ш ан д а унинг дили бир зум 
иф тихори ж ўш иб тўхтаб қолгандай бўларди. Шун­
д а унинг н аза р и д а худди И нж илда ўқигани каби 
худо томонидан ҳар қ ан д ай оқ танли киш иларга 
хизм ат в а қуллуқ учун маҳкум қилинган негрлар 
ундан в а унинг оиласидан кўра яхш ироқ, тўқроқ 
яш аётган , ҳатто тозароқ в а тузукроқ кийинаётган 
бу дунё унинг тевар аги д а муттасил в а дам -бадам
қора кулгининг ак с садоси янграб турадиган м ан а 
ш у дунё д ар д и сар рўёдан ўзга н ар са эмас, чина- 
кам дунё бу - унинг валинеъмати асл хоназот қора 
отда ш он -ш авкатга чулғаниб ёлғиз учиб бораётган 
дунё, ахир б ар ч а одамлар, бу ҳам Инжил ш ар и ф д а 
а й т и л ган х у д о й и м н и н г ш а к л и -ш а м о й и л и к аб и
ярати лган лар, ш унинг учун ҳ ам м а одам болалари 
ж иллақурса, худо н азаргоҳи да бир хил сиймо каби 
кўринадилар; ш унинг учун у худди ўзи ҳ ақ и д а ўзи 
айтгандай ш ундай дейиш и мумкин: «Одам! Ҳусн в а
ш араф! Агар худованди каримимиз кўктоқи д ан она 
ерим изга қад ам р ан ж и д а қилганда эди, у ўзига аён 
худди м ан а ш у сиймони танлаган бўларди!»
Олтмиш беш инчи йилда С атпен қ о р а тўри қд а 
уйга қайтди . У ўн ёш га қари ган эди. Хотини ўлган
151


ў ш а куз кунлари ўғли ҳам ж ан гд а ҳалок бўлди. У 
генерал Лининг ш ахсан ўзи қўл кўйган таш аккурно- 
м ани олиб, хароб бўлган далаларига қайтиб келди. 
Бундан ўн беш йил м уқаддам д ар ё бўйидаги эсидан 
ҳам чиқиб кетган вай р о н а балиқчи кулбаеига ўзи 
р а ҳ м -ш а ф қ а т килиб ж ой лаш ти рган бечора одам 
унинг қизини ҳам қарам оғига олиб боқиб ўтирарди. 
Уни кутиб олган Уош ҳеч ўзгарм абди - ҳам он ўш а- 
ў ш а - ориқ в а найнов, ҳамон ўш а-ўш а - унинг ёш и 
нечага кирганлигини билиб бўлмас, х и р а кўзларида 
ҳамон ў ш а саволомуз иш тибо учқунланиб туради. 
«Қани, ҳўш, полковник, - дерди у уялинқираб, ан- 
д а к к и н а ялтоқланган в а ай н и ч о қ д а м аҳрам он а 
товуш билан, - бизни уриш ди, лекин белимизни 
синдириш олм ади, мен тўғри айтяпманми?»
Кейинги беш йил и чи да уларнинг ҳ ам м а гаплари 
м ан а ш унга келиб тақалди. Улар сопол кўзадан гал- 
ма-галдан ичадиган виски ҳам энди ж у д а бемаза, 
ўти р ад и ган ж ой лари ҳам эн л и кд а то к сўрилари 
чи р м аш ган ш ийпон эм ас, ночорги н а дўконнинг 
орқаси бўларди. С атпен йўл бўйида деворлари тах- 
тадан , ичига қатор токчалар ясалган дўкон очган 
эди. Уош бу ер д а гум аш та в а қоровуллик қиларди, 
улар керосин, кундалик озиқ-овқатлар, бир-бирига 
ёпиш иб кетган ш иринликлар, арзон тақинчоқлар, 
л ен та л ар с о т и ш а р , м и ж о зл ар и У ош га ў х ш аган
к а м б а ғ а л о қ т а н л и л а р в а н е г р л а р бўлиб, улар 
п и ёд а ёхуд қо қсу як хачи рларга м иниб келиш ар, 
м уборизларни ж а с о р а т билан ж ан гл ар га бошлаб 
кирган, бир маҳаллар ўн ч ақи р и м гача ўз ҳосилдор 
ерларида отини гиж инглатиб чоптириб ю радиган 
(қора тўриқ ҳали ҳам ти ри к эди; унинг ерга урса 
к ў к к а с а п ч и й д и г а н н асллари х ў ж а й и н н и н г ўзи 
турадиган уй дан к ўра ҳам яхш и роқ сақланадиган 
отхоналарда боқиларди) одам билан ҳар бир ч а қ а
152


устида эзмаланиб савдолаш гани келар эдилар. Тор- 
тиш увлар ш у билан тугардики, Сатпен д ар ғазаб
бўлиб уларни дўкондан ҳайдаб чи қ ар ар , эш икни 
жаҳл билан кулфлар, сўнг Уош билан сопол кўзачани 
олиб, дўконнинг орқасига ўтиб кетар эдилар. Б и р 
йиллари Сатпен арқон ҳалинчакда ётиб кибру ҳаво 
билан узок; вай сар, Уош эса устунга суяниб чўнқа- 
йиб ўти рган ча унинг гапларини маъкуллар, лекин 
м ан а энди уларнинг суҳбатлари ў ш ан д а бўлгандай 
текис, бир м аром да кечм ас эди. Энди улар ўтириб 
олишар, тўғри, Сатпен бирдан-бир курсига, Уош 
эса тўғри келган яш и км и ё тунука идиш ним и тўн- 
кариб ўтириш ар, лекин бу узоққа чўзилмас, чунки 
С атпен бирпасни нг и чи да оғзидан кўпик сочган 
қаҳҳор ж ан гар и га айланар, у чайқалиб гандиракла- 
ган ча ўрнидан турар, илгари таш ланм оқчи бўлар, 
ҳозир қ о р а тўриғим ни м инам ану тўппончаларим- 
ни олиб В аш ингтонга йўл оламан, Линкольн билан 
Ш ерманни отиб таш лайм ан, деб д ағд а ға соларди, 
ваҳоланки, Линкольн бу п ай тга келиб ўлиб бўлган, 
Ш ерман эса аллақачонлар генераллик либосларини 
оддий ки ш и ли к ки й и м лари га алм аш ти рган эди. 
«Сол уларни! - деб қи чқирарди у. - Қутурган ит каби 
ҳам м асини отиб ташланглар!»
-
Бўлмаса-чи, полковник, бўлмаса-чи, - дерди 
нукул Уош, йиқилиб бораётган С атпенни кучоқлаб 
оларкан. Ш ундан кейин у йўлдан ўтиб бораётган 
дуч келган ар ав ан и тўхтатар, агар а р а в а ҳадеган- 
д а ўтаверм аса, бир чақи ри м келадиган ф ерм ага- 
ч а я ёв йўл олар, у ердан о т-ар ав а олиб Сатпенни 
уйга етказиб келарди. А нчадан бери у Сатпенни 
олиб келган ч о ғл ар и д а у й га ҳам к и р а в е р а р , к е ­
йин ҳудди отни, асов отни ав р аган д ай Сатпенни 
алдаб-сулдаб, к е р а к бўлса судраб йўлакдан уйга 
киритарди. С атпеннинг қизи уларни эш и кн и ланг
153


очиб в а уни кўллари билан тутиб турганча кутиб 
оларди. Ш унда у ортмоқлаган ю кини тенаси ярим
айлана, рангдор ойналари ўз в а қ т и д а Е вропадан 
биттам а-битта авайлаб таш иб келтирилган равон 
ўрнатилган, ҳозир эса тах та қоқиб қўйилган бир 
маҳаллар оппоқ в а баланд к атта эш икдан олиб ўтар, 
ж унлари тўзғиб ётган п ат гиламдан судраб ўтиб, 
тахталари едирилиб кетган, ф ақ ат чеккаларидагина 
ж и гарран г бўёғи билиниб турган улуғ пиллапоядан 
кўтариб чиқариб, алоҳа хобхонага етиб келарди. 
У полковникни чалқан часи га кар ав о тга ётқизар, 
кийимларини бирма-бир ечиб олар в а сўнг ж им гина 
шу ердаги курсида ўтирарди. Б и р оз в а қ т ўтгач, 
эш икдан унинг қи зи кўриниш берарди. «Биздан 
хавотир олманг, - дерди унга Уош. - Сиз ҳеч нар- 
садан таш виш ланм анг, мисс Жудит».
Кейин бутунлай қоронғилик туш ар, бир оз в ақт 
ўтгач, у ш ундоққина кар аво т олдида ерга чўзилар- 
ди, лекин м ириқиб ухлагани имкон бўлмас, чунки 
қўп ҳам ўтмай, баъзан ҳали тун яри м бўлмай туриб, 
чўзилиб ётган Сатпен қимирлай бошлар, инграб, 
уни хаста товуш билан чақирарди: «Уош!»
-
Шу ердаман, полковник. Тинчгинаухлайверинг. 
Улар бизни енгиб бўлипти. Кўрсатиб қўямиз ҳали 
уларга.
Ҳолбуки, у ў ш а кезлариёқ набираси белига лента 
тақиб ю рганлигини кўрганди. Қ изча ўн олтига қа- 
дам қўйган, худди ш у ёш га кирган н ав р аста қизлар 
каби бўй етиб, кўзга таш ланиб қолганди. Бу лента 
қайси ёқдан пайдо бўлганлигини у яхш и билар (уч 
йилдирки, худонинг берган куни дўконда ш у лента- 
ларни кўрарди), н евараси мабодо ёлғон сўзлаганда 
ҳам, барибир, у биларди, лекин қ и зча ёлғонлагани 
уриниб ҳам кўрмас, ф а қ а т унга тап тортм ай тик, 
қовоқ уйиб ҳуркиганча қараб турарди.
154


- Н има ҳам қилдик, - деёлди у ф а қ а т. - Полков­
н ик сенга лента ҳадя ҳилган бўлса, сен раҳм ат деб 
кўйиш ни эсингдан чи қарм аган ди рсан , ахир?
Унинг устида янги кўйлак кўрган и да в а қ и зч а 
унга маҳфуз, тўнг в а кўрҳа-п и са нигоҳ таш лагани- 
да, қўйлакни тикиш га мисс Ж удит қараш ганлигини 
эш итганда ҳам унинг дили хотирж ам эди. Аммо ўш а 
оҳшом дўконни ёниб, орҳа эш и кд ан С атпен билан 
и зм а-и з ч и ҳ ар к ан , ун га ўгирилиб қ ар ад и , унинг 
чеҳраси ж и дди й эди.
- Кўзани келтир, - буюрди Сатпен.
- Ҳозир, - деди Уош. - Ш ошманг.
Сатпен ҳам кўйлак ҳусусида бош товлаб ўтир- 
мади.
- Хўп, н и м а бўпти? - деб сўради, холос.
Лекин Уош унинг такаббур в а тош дек қаттик;
қар аш и д ан кўзини олиб ҳочмади, у оҳиста ж авоб 
берди:
- Мен сизни ҳарийб йигирм а йилдан бери била­
ман. Сиз н им а деб буюрманг, барини тўхтовсиз адо 
этдим. Мен ҳам олтмиш га кириб қолдим в а мен эр 
киш им ан. У эса ҳали н ав р аста ҳизча, бор-йўғи ўн 
беш га чикди.
- Нима, сенингча, мен қиз болани х а ф а ҳилади- 
ган одам м анм и? Мен кексай ган бир одам, сенинг 
тенг-тўш инг бўлатуриб-а?
- Сиз мабодо бош қача бўлмаганингизда, мен ҳам 
сизни ҳ ар и - ўзим тенги одам, дердим . Қарими-ёш - 
ми, барибир, сизнинг кўлингиздан бу кўйлак тугул 
бош қа ҳеч нарсан и олишга йўл кўйм аган бўлардим. 
Аммо сиз бош ҳачасиз.
- Н има бош қача? - Бу саволга ж авобан Уош унга 
хи р а тортган иштиболи кўзларини тикиб турарди, 
холос. - Сен м ан а ш унинг учун ҳам м ендан кўрқар 
экан сан -д а?
155


Уошнинг кўзларидаги саволомуз и ф о д а сўнди. 
Унинг нигоҳи осуда в а ти н и қ эди.
- Мен қ ў р қ м а й м а н . Сиз қ а ҳ р а м о н с и з, лекин 
ҳ аётд а бир кунлик ёки бир д ақ и қ ал и к қаҳрам он 
эм ассиз, генерал Л ининг қўлидан ф а қ а т ш унинг 
ўзи учунгина ш аҳодатном а олган эмассиз. Йўқ, сиз 
қаҳрам онсиз, бу қаҳрамонлик худди тириклик на- 
ф аси каби сиз билан бирга. М ана ш унинг учун сиз 
бош қачасиз. Мен буни ҳеч қ ан д ай қоғоз-поғозсиз 
ҳам биламан. Я на ш уни ҳам биламанки, сизнинг 
ш арпангиз ки м га в а ё ни м ага тегмасин, ни м ан и ўз 
инон-ихтиёрингизда тутманг, бу хоҳ бир полк сол­
д а т в а хоҳ тен так бир қиз в а хоҳ дай ди ит бўладими, 
сиз барибир ҳам м асин и ж ойига қўясиз.
Сатпен кўзини олиб қочди, у ш аҳд билан ю зини 
бурди-да, тўнғиллади:
- Кўзани келтир.
- Бош устига, полковник, - ж авоб қилди Уош.
О радан и к к и йил ўтди, як ш а н б а куни тонг қо-
ронғисида бу ердан уч чақи ри м н ари даги қиш лоқ- 
д ан негр доя кам п и рн и олиб келди, эски м ай ри қ 
э ш и к к а м п и р о р т и д а н ёп и л и б , н а б и р а с и н и н г
ч и н қ и р и қ л ар и н и бир оз бўлса-да т ў сган д а ҳам, 
ун и н г дили таш ви ш л и , леки н х о ти р ж ам эди, У 
атроф -теваракдаги кулбаларда яш ай д и ган негрлар 
ҳам, уззу кун дўкон атр о ф и д а х и р а п аш ш ад ай а й ­
ланиб ю радиган оқ танли киш илар ҳам ўзи ҳ ақ и д а 
ним алар деб валд и р аш аётган л ар и н и ҳам м аси н и
биларди. Улар Сатпен, унинг ўзи, бўйида эканлиги 
кундан-кунга билиниб в а билинган сари тобора сур- 
бет в а ҳуркак бўлиб бораётган н аби раси га - учов- 
ларйга худ ди саҳ н ад а том ош а кўрсатаётган актёр- 
ларга қараган дай қарардилар. «Улар бир-бирларига 
ним алар деётганларини биламан, - деб ўйларди у.
- Овозлари ш ундоқ қулоғимга чалиниб туради. Уош
156


ам ал-тақал қилиб қ ар и Сатпенни қўлга туш ирди. 
Умрининг й и ги рм а йилини бой бериб бўлса ҳам, 
барибир, алоҳа уни қўлга киритди».
Тонг о қарай деб қолган, лекин ҳали субҳи козиб- 
нинг қоронғиси кетм аган. Т и рқиш идан чироқнинг 
х и р а ш уълалари тўкилиб турган эш и к ортидан бир 
м аром да в а дам -б ад ам н ев ар аси н и н г қичқириғи 
эш итилиб турар, унинг хаёли эса худди тим ирски- 
лангандай оҳиста в а таҳдидли, н и м а учундир от 
тақаларининг дупурларига ҳамоҳанг ҳ ар акат килар, 
ш унда бирдан қоронғиликлар қўйнидан кўз илғамас 
кенгликларга м ағрур тулпор м инган бўз чаван доз 
отилиб чикардию унинг ўсмоқчиланган, порлоқ да- 
р а ж а д а ти н и қ в а содда хаёллари ҳам кенгликларга 
учиб чиқардилар - в а бу н а барот в а н а изҳор эди, бу 
бамисоли я к к а в а тушунарли, инсон боласи тегиниб 
асло ки р қилолмайдиган худовандо каби эди: «Ўғли 
в а хотинини ўлдирган в а негрларини тортиб олган 
в а ерларини хонавайрон қилган ўш а янки ларн и н г 
барчасидан кўра у мумтозроқ; у ўз ерим деб, қонини 
тўкди, она ю рти уни тақдирлаш ўрнига ки чки н а- 
гин а дўкончага тиқиб қўйди, у м ан а ш у ю ртдан 
кура мумтозроқ; худди И нж илда айтилгандек, уни 
талх тўла косани ичи ш га маж бур қилдилар, у м ан а 
ш у нонқўрликдан кўра мумтозроқдир. Ахир, мен 
йигирм а йил у билан ёнм а-ён яш аб, буларнинг ба- 
рини кўриб, билиб, т ан ам д а ҳис қилиб турибман, 
я н а ҳам ў згарм ай и н м и ? Майли, м ен ун д ан кўра 
тубанроқдирм ан в а чоптириб ю радиган учар отим 
ҳам йўқдир. Лекин ҳар калай, доим у н г а қараб ин- 
тилдим. И ккимиз бош қўш сак, қўлимиздан ҳар иш
келади! Б и р оғиз гапи, бир оғиз гапи».
Сўнг кун о қ ар а бошлади. У бирдан уйга в а уй 
бўсағасида турган негр кам п и рга қараб турганли- 
гини п ай қади . Уй ичидан ҳам энди набираси нинг
157


додлаганлари эш итилмасди. «Киз, - деди кам пир.
- Бориб унга айтиб қўйсангиз ҳам бўларди». У я н а
и ч кар и га кириб кетди.
- Қиз, - д ея такрорлади у, - қиз.
Ш унда тағи н қулоғига отнинг ян гр о қ дупзфлари 
чалинди, я н а кўз ўнги да бўз от м инган мағрур ча- 
вандоз унинг тасавву р и д а йиллар ош а в а эврилиш - 
лар ош а мумтоз в а қ т сари - боши у зр а қиличини 
яланғочлаб, тўп ўқи дан д алва-далва бўлиб кетган 
байроқ таги дан ваҳимали в а гунгурт уф қлар сари 
от кўйиб ўтаётгани ж онланиб кетди; ш унда бирдан 
унинг хаёлидан, ахир, Сатпен мен билан тен г мўй- 
саф и д-ку деган ф и к р ўтди. «Қиз туғибди, а? - деди 
у ўзига ўзи я н а ҳ ай р ати ошиб. Кейин болаларча 
қувониб ўйлади: - Буни қ ар а-я, ш у кунларга ҳам 
етдикми. Вой сен-эй! Э варали бобо бўлибсан-да!»
У уйга кирди. Худди бу ерда бош қа турмайдиган- 
д ай бесўнақай, оёқ учида қадам таш ларди, бошла- 
наётган янги куннинг биринчи ш уьлалари ичида 
ҳозиргина кўксидан садо отилиб ч и қ қан чақалоқ 
гарчи унга жондош в а қондош бўлса-да, гўё уни бу 
ердан сиқиб чиқараётгандай эди. Лекин у ёғоч кара- 
вот томонда набирасининг ғира-ш ира сўник оқариб 
турган ю зидан бош қа ҳеч ним ани кўрмади. Ўчоқ 
олдида чўнқайиб ўтирган кампир паст товуш билан 
деди: «Бориб унга айтсангиз бўларди. Тонг отди».
Лекин хабар бериш га ҳож ат қолмади. У бундан 
уч ой илгари ҳовлида ўсиб ётган бурганзорни ўриб 
таш лайм ан деб, сўраб олиб кетган, ўш ан д ан бери 
т а ш қ а р и эш и к олдида д ев о р га суяб кўй и лган ча 
турган чалғини айланиб ўтган эди ҳам ки, Сатпен- 
нинг ўзи қар и тўриқни миниб келиб қолди. С атпен 
қаер д ан била қолибди, деб аж абланиб ўтирмади. 
Я кш анба куни тонг қоронғисида С атпенни шун- 
д ан бош қа н и м а ҳам ўрн и дан қўзғатиш и мумкин,
158


деб ўйлади, кейин Сатпен отдан туш гунча қараб 
турди, сўнг унинг қўлидан ж иловни олди, ш у тобда 
Уошнинг чеҳраси баногоҳий ҳорғин севинчдан тел- 
баловчи бир ту e ra ки рган эди.
-
Қиз, полковник! - ғўлдиради у. - О дамнинг ҳар 
н ар са бўлгани яхш и, ахир, сиз мен билан баравар- 
сиз-ку... - бироқ С атпен унинг ён и д ан и н д ам ай
ўтиб уйга кириб кетди. У турган ж о й и д а турганча 
қолди. Қулоғига С атпеннинг эски пол оғочларини 
қисирлатиб к ар ав о т томонга ўтгани кирди. У С ат­
пеннинг сўзларини эш и тд и , ш унда бир д ан ичидан 
ним адир музлаб кетди, тўхтади, сўнг ў ш а тўхтаган 
н ар са ж уда аста-секинлик билан ҳ ар ак атга келди.
Ж анубий кенгликларнинг ш итоб билан кўтари- 
ладиган офтоби чиқди, ш унда н аза р и д а ёт осмон 
таги д а ёт бир ерларда тургандай, худди ҳеч қачон 
баландга чи қм аган одам туш да п астга қулагандай 
в а атроф даги ж ам и к и нарсалар ҳам худди туш да- 
гидай бўлиб туюлди. «Ё м енга ш ундай эш итилди- 
микин, - деб ф и крларди у хотирж ам, - қулоғимга 
янглиш чалингандир-эй». Б ироқ ҳамон ў ш а таниш
овоз доя кам п и р га ш у тонг қоронғисида туғилган 
той ҳақида сўзлаб бермоқда эди. «Э-ҳа, м ан а шунинг 
учун каллайи саҳарлаб ўрнидан турган экан -да, -
ўйлади Уош. - Тўғри, ш унга. Мени деб, ё менинг 
том ирим ни деб эмас. Ўз томири деб ҳам эмас. Тў- 
ш ак д ан м ан а ш унинг учун турган экан-да».
С атпен ч и қ д и . У п и ллап ояд ан туш иб, ёш лик 
ш аҳд-ш иддати кетиб, ўрнига қолган вазм ин м ақсад 
в а ҳар ак атчан л и к билан бурганзордан ўтиб бора 
бошлади. Уошнинг кўзларига шу тобгача бир маро- 
та б а ҳ а м қарам ади. Йўл-йўлакай у деди: «Дайси унга 
қар аб туради. Н им а лозим бўлса, барини қилади. 
Сен эса ях ш и си ... - у ҳ ар қалай олдида турган Уош- 
ни ниҳоят п ай қ ад и в а т а қ қ а тўхтади. - Н им а гап?»
159


- Сиз айтдингизки... - Уошиинг овози н азар и д а 
худди карн и ки д ай ғағиллаб чи ққан дай бўлди. - Сиз 
унга бия бўлганингда отхонадаги энг яхш и ж ойга 
ўрнаш тирган бўлардим, дедингиз.
- Хўш, н и м а бўпти? - Сатпеннинг кўзлари аввал 
ч ақ ч ай д и , сўнг худди ўқталган м уш тдай дарҳол 
қи си лди . Уош т и зза л а р и букилиб, и к к и елкаси
ч и қ қан ч а унга томон иддао билан ю ра бошлади. 
Сатпен бир зум ҳайратланиб қолди - йигирм а йил 
бу одам то ундан ам ру ф арм он бўлмагунча синча- 
лоғини ҳам қим ирлатган эмас, у худди қ о р а тўриқ 
каби доим унинг ҳукми иродасига тобе эди. С ат­
пеннинг кўзлари я н а қисилиб, сўнг я н а чақчайди. 
У турган еридан қимирлам ади, ф а қ а т ш у турган 
ж ой и д а к ў кк а сапчиган дай бўлди. «Кет, - ш иддат 
билан буюрди у. - Яқинлашма!»
- Мен э с а б о р а в е р а м а н , п о лковн и к, - ж аво б
қилди Уош ў ш а сокин, палағда, ҳатто эркаловчи 
оҳангда в а бир қ ад ам олға таш лади.
Сатпен қам чи ушлаб турган қўлини кўтарди; қий- 
ш айиб қолган эш икни қи я очиб доя кам п и р худди 
қар и хазинабонникидай қо р а ю зини суқиб қаради. 
«Қайт орқага, Уош», дона-дона қилиб деди Сатпен. 
Сўнг у қам чи урди. Д оя кам пи р ўзини бурганзорга 
уриб, худди эчкичадай ғойиб бўлди. Сатпен я н а бир 
к а р р а Уошнинг қоқ баш арасига Зфди. Уош тиззалаб 
ўтириб қолди. У ўрнидан туриб я н а Сатпенга қараб 
бораётганда қўлида чалғи бор эди. Чалғини уч ой 
аввал С атпендан сўраб олган эди, м ан а энди у ҳеч 
қачон С атпенга к е р а к бўлмайди.
Уй и чи да унинг қ ад ам товуш ларини эш итиб, 
набираси к а р о в а тд а қимирлади, уни бўғиқ, хира 
овози билан чақирди.
- Н има бўлди? - деб сўради у.
- Н има дейсан, қумрим?
160


- Э ш икда ш овқин бўлгандай туюлди.
- Ҳ ечқиси йўк,, ар зи м аган ra n , - меҳрибонлик 
билан деди у. Сўнг ти з чўкди-да, ўнғайсиз к а ф ти
билан ёнаётган манглайини силади. - Бирон н ар са 
олиб берайми?
- Бир култум сув беринг, - деди қиз йиғламсираб.
- Б оятдан бери ётам ан, ичим ёниб кетаяп ти , мен 
билан ҳеч ким ни нг иш и йўқ.
- Ҳозир ҳозир, мен д арров, - деди Уош муроса- 
соз овоз билан, сўнг оғир қимирлаб ўрн и дан турди, 
ёлоғига сув тўлдириб олди-да, унинг бош ини кўта­
риб туриб ичирди. Кейин я н а уни ж ой и га ётқизди, 
қиз тош дай қотган ю зини ч ақ ало қ қ а бурганлигини 
кўрди. Ш унда зум ўтм ай унинг ун ч и қ ар м ай йиғла- 
ётгани билинди. «Э-э, қўй, қўй, - деди чол. - Сенга 
ним а бўлди? Д ай си кам п и р чақалоқ яхш и дейди. 
Ҳаммаси ўтиб кетди. Энди йиғлаш ҳам к ер ак эмас».
Қиз й и ғи д ан т ў х там асд и , ово зи н и ч и қ а р м а й
ўксиб йиғларди, ш ун да чол қ и з те п а с и д а ўзини 
йўқотганча туриб қолди, бир замонлар у ш алайим 
бўлиб ётган хотини, кей и н қи зи т еп аси д а худди 
ш ундай турган эди: «Хотинлар. Тушуниб бўлмай- 
д и хотинларни. Бола туғсам деб, ўлиб бўладилар, 
ту ққ ан л ар и д ан кей и н кўзёш қиладилар. Уларни 
туш унмайман. Б ирорта эр как уларни тушунмайди». 
У секин юриб н ар и кетди, д е р а за олдига курсини 
суриб ўтирди.
Қуёш ч а р ақ л аб ётган, имиллаб у зо қ чўзилган 
ш у кун эрталабдан то п еш и н гача у д е р а за олдида 
ўтириб узоқ кутди. О нда-сонда ўрн и дан туриб, оёқ 
учида ёғоч к ар аво т олдига борарди. Лекин набираси 
ҳорғин қотган чеҳрасида хаф ачиликнинг ҳўмрайган 
и ф одаси билан уйқуга толган, чақалоқ эса унинг 
эгилиб турган қўлида ором оларди. У я н а д ер аза 
олдига қайтиб борар, нега улар пайсалга соляпти-
161


лар, деб ҳайрон бўлганча кутиб ўтирар, сўнг ниҳоят 
бугун як ш а н б а эканлигинн эслади. Кун оғдн, у эса 
ҳамон ў ш а алф озда ўтирар, ш унда бир п ай т уй 
бурчидан оқ танли ўсмир бола чиқиб келди, у оёғи 
остида ётган ўликни қўриб н аф аси и чи га тушиб 
қичқириб юборди, кей и н бир он д е р а за д а ўтирган 
Уошга анграйиб тикилди,сўнг орқа-олдига қарам ай
тирақайлаб қочди. Ш унда Уош ўрнидан туриб я н а
оёқ учида к ар ав о т олдига келди.
Н аб и р аси , ч а м а с и , ў зи б и л м аган ҳолда бола 
қ и ч қ и р и ғи д ан уйғониб кетган ди . «Милли,- деди 
у, - очқаб ҳам кетгандирсан?» Қиз ж авоб бермади, 
ф а қ а т ю зини деворга ўгириб олди. У ўчоққа олов 
ёқиб, тузланган гўшт в а зоғора нон пиш ирди; улар­
ни у куни к еч аги н а олиб келганди; ичи ч ай қаб қў- 
йилмаган ч о й н ак ка сув солди-да, оловга қўйди. Ле­
ки н набираси туз тотм ади, ш унда у ш ош илмасдан 
ўзи тановул қилди, стол устини ҳам йиғиш тирм ай, 
я н а д ер аза олдига бориб ўтирди.
Энди унинг н аза р и д а от минган, м илтиқ кўтар- 
ган, ит эргаш тирган одамлар йиғилиб келаётган- 
д ай бўла бошлади - н и м а ra n бўлганини билиш га 
қи зи ққан , ўч олиш м ақсад и д а ёнган одамлар; ҳали 
Уош ш ийпондан ҳўж айин қўраси гача бўлган масо- 
ф ан и босиб ўтиш к е р а к бўлган м аҳалларда Сатпен 
билан бир стол а т р о ф и д а ўти р ган , у билан бир 
ч ер и к ка мансуб одамлар; улар ҳам ж ан гл ар д а шу 
ки ч ки н а одам ларга нам уна бўладиган ж асоратлар 
кўрсатган лар, уларн и н г қўлларида ҳам м ардли к 
в а жонбозликлари эвази га генераллардан олинган 
ёзм а гувоҳномалар бор, улар ҳам аввал л ар и асл 
хоназот отларда ўзларининг бепоён плантациялари 
бўйлаб учиб ю риш ар, ўш андай мағрур в а димоғдор 
в а ўш ан дай ум ид рам зи ҳам да саж дагоҳ эдилар; 
ўш ан дай чорасизлик в а кулф ат куроли эдилар.
162


Мана шундай одамлардан, уларнинг назарича, мен 
қочиб қутилармидим. Йўқ, мен ҳеч кимдан в а ҳеч 
қаёққа қочмоқчи эмасман. Мабодо, қочган тақдирда 
ҳам, у ёвуз в а м ақтанчоқ одамларнинг бир тўдасидан 
қутулиб, я н а худди шундай бош қа бир тўдаси чанга- 
лига тушган, бинобарин, у билган ушбу дунёда ҳамма 
ерда уларнинг ҳаммаси бир хилда, ҳолбуки, у магар 
истаган чоғда ҳам, узоққа қочиб боролмас, бунинг 
учун қариб қолганди. Тўхтовсиз в а қан ча олис чонма, 
барибир, улардан қутулиб бўлмайди, одамнинг ёши 
олтмишга чиқиб қолганда эсаумум ан ҳеч ёққа қочиб 
қутулолмайсан. Ўзларининг расм-русм, тартиб-қои- 
даларини ўрнатиб, ҳаётнинг ҳокими бўлиб олган 
м ан а ш ундай одамлар яш айдиган дунёдан буткул 
бош олиб чиқиб кетиб бўлармиди. Кейинги беш йил 
ичида биринчи маротаба уларни тушуниб етгандай 
эди, бу дунёда янкилар ва ёки умуман, бош қа бирон 
махлуқлар м ан а шу таи тортмас, мағрур қаҳрамон- 
ларни, мардлик, ғурур, ш ан-шукуҳ, эгалари, сар а 
зотларни қандай қилиб енга олганларини тушунган- 
дай эди. Агарда улар билан бирга уруш га борганда 
эди, эҳтимол, буни аввалроқ англаб етган бўлармиди. 
Лекин ўш анда буни олдиндан билса, кейин шунча 
йиллар қандоқ я ш ай оларди ахир? Ўтган беш йил 
даво м и д а илгариги ҳаётнинг хотирасини қан доқ 
кўтариб ю рган бўларди ахир?
Қуёш бота бошлади. Ч ақалоқ уйғониб йиғлади; 
Уош ёғоч кар ав о тга яқинлаш ганда, набираси бола- 
ни эм изар, лекин унинг чеҳраси ҳам он ўш а-ўш ан- 
д ай ўйга ботган, хўм райган в а тош қотган эди.
- О чқам адингм и? - сўради Уош.
- Менга ҳеч н ар са керакм ас.
- Т отинсанг бўларди.
У ж авоб бермади, бошини чақалоқ узра эгди. Уош 
ўтирган ерига қайти б борди в а қуёш ботиб кетга-
163


нини кўрди. «Энди оз қолди», хаёлидан ўтди унинг. 
Қасос олиш ў ти д а ёнган, ош и ққан одам лар наза- 
р и д а энди ж у д а ҳам яқинлаш иб келгандай эдилар. 
Уларнинг бир-бирлари билан кўпириб-тош иб, ҳатто 
орасида Уошни тушуниб тортиш аётганлари чолнинг 
қулоғига чалинаётгандай эди: «Қари Уош Ж онс ёмон 
бой берди. С атпенни қўлга туш ирдим деб ю рганди, 
С атпен уни то за адабини берди. Полковник энди 
ж у д а бўлмаганда ё уйланади ё бадал тўлайди, деб 
иш онган эди, полковник эса чув туширди». «Лекин 
мен бундай гап ни ҳатто хаёлимга келтирган эмас- 
м ан, полковник!» - қи чқи ри б юборди Уош в а ўз 
овозини ўзи эш итиб, ш у заҳоти ж и м бўлди, дарҳол 
набираси томонга ўгирилиб, қ ар ад и в а кўзи унинг 
саволомуз кўзига тўқнаш ди.
- Кимга ай тяп си з? - сўради у.
- Э, ўзим ш ундай. Хаёл олиб қочиб, ўзим дан ўзим 
гапириб юборибман.
Н абирасининг чеҳраси қандайлигини энди анг- 
лаб бўлмас - қоронғи говгум туш аётган уй ичида 
унинг юзи ғализ тум тайган доғ каби қўринарди.
- Қайдам, - деди, - қай дам , уни эш итсин десан- 
гиз, балки қатти қроқ қичқириш к ер ак бўлармикин. 
Э, қичқирдинг нима, қичқирм адинг нима, барибир, 
у эш итм айди.
- Э, йўқ, бўлди, бўлди, - деди бобоси. - Ҳеч нар- 
сани ўйлама.
Лекин ўзи энди чарх ураётган ўйларини си ра тўх- 
т а т а олмасди: «Ҳечам ундай эмас. Сиз биласиз-ку, 
ўзингиздан ўзга ҳеч ки м д ан ҳеч н ар са кутган эма- 
сман. В а ҳеч қачон сўраб борган эм асм ан. Ҳ ожати 
йўқ, деб ўйлардим. Менга ўхш аган бир одам генерал 
Ли қаҳрамон деб атаган киш идан шубҳаланиб ўтир- 
са, яхш имиди? Қаҳрамон, - деб ўйларди у. - Олтмиш 
бешинчи йилда бу қаҳрамонларнинг биронтаси уйга
164


қай тм аган д а яхш ийди. - В а ян а. - Яхш иси, унга 
ўхш аган в а м ен га ўхш аган одам лар, умуман, ер 
ю зига келм аса кош кийди. Токи я н а бир Уош Ж онс 
дунёга келиб, бутун ҳаёти худди ўтга таш ланган 
п и ста қовуздай куйиб кул бўлаётганини кўргунча, 
яхш иси, биздан кейин ер ю зидан қолаётганларнннг 
бари-бари ном-ниш онсиз йўқ бўлиб кетсайди».
Ш унда ун и н г ўйлари бўлинди; у қотиб қолди. 
Б и р д а н у отлар овози ни а н и қ -р а в ш а н эш итди ; 
ф онар шуъласи ярқи раб кетди, унинг сакраган нур- 
ларида одамларнинг қоралари кўзга таш ланди, мил- 
тиқларнинг пўлат қувурлари ялт-юлт қилди. Лекин 
у қим ир этм ади. Бутунлай қоронғи туш ган, уйни 
қурш аб келаётган одамларнинг товуш лари, бурган- 
ларнинг ш атир-ш утурларига қулоқ осиб ўтирарди. 
Я на ф онар пайдо бўлди, унинг шуъласи бурганзорда 
қотган т а н а г а туш дию тўхтади. А троф да отлар- 
нинг баланд кўланкалари чайқаларди. Б и р отлиқ 
пастга тушиб, ф о н ар ёруғида ўлик у зр а энкайди. 
Унинг қўлида тўппонча бор эди; ниҳоят, у қаддини 
ростлади в а уйга ўгирилиб қаради .
- Жонс! - деб чақи рд и у.
- Шу ер д ам ан , - оҳиста ж авоб қилди Уош. - Май­
ор, сизмисиз?
- Ч иқ бу ёққа.
- Ҳозир, - деди у паст овоз билан, - набирам га 
қараш и б юборай, ҳозир.
- Унга биз ўзим из қарай м и з. Сен бу ё қ қ а чиқ.
- Ҳозир, ҳозир, майор. В ирпас ш ош манг.
- Чироқни ёқ. Уйни ёрит.
-
Мен ҳозир. В ирпас ш ош м ай туринг. - Улар 
унинг товуш и уй ичкари си томон олислаб бораёт- 
ганлигини эш итиб турдилар, лекин у ш итоб билан 
печ олдига келганини кўрмасдилар, бу ерда ғиштлар 
о раси га к а т т а ош пичоқ қисти риб қўйилган эди, 
палпис, уврин-тўда турмуш и в а ҳаёти д а у ф а қ а т
165


ш у қилич каби ўткир, қайралган ничоғи билан ғу- 
рурланиб ю рарди. У ёғоч каравотга, набирасининг 
овози келаётган ё қ қ а қараб юрди,
- Ким келди? Чироқни ёқинг, бобо.
- Чироқни ним а қиламиз, қумрим? Бирпаслик иш 
ўзи, - д ея рўлдиради у ерга тиз чўкиб, қоронғида 
н аб и р аси н и н г овози га қараб, ун и н г ю зини пай- 
паслаганча, - қан и , қаердасан ?
- Э, ш у ердам ан, - ж аҳли чиқиб ж авоб берди 
у. - Қаерда бўлардим. Сиз ним а... - Унинг кўли н а ­
бирасининг ю зини топди. - Н има... Бобо. Бобож...
- Жонс! - чақ и р д и ш ериф . - Ч иқ дейм ан,
- Яна ж и н д ай сабр қилинг, майор, - ж авоб берди 
у. Энди ўрнидан туриб тез ҳ ар акат қилди. У керосин 
тўлдирилган идиш турганлигини биларди, и кки кун 
бурун уни дўкондан олган, беш галлон керосинни 
қўлда кўтариш оғир бўлганидан йўловчи а р а в а д а
уйга етказиб келган эди. Ўчоқда кўр ҳали сўнмаган 
эди. Лиқилдоқ уйнинг ўзи ҳам тутантириқдай бўлиб 
қолган эди, уйнинг бурчаклари, деворлар, ўчоқни 
бир зум и чи да кўкиш аланга олди. Уни т аш қ а р и д а 
кутиб турганлар бир телба сония и чи да у кўлида 
чалғи кўтариб олов сели кўйнидан уларга томон 
таш лан ган и н и кўрдилар, бироқ ш унда отлар ос- 
м онга санчиб, о р қ ага ш иддат билан тисарилдилар. 
О тларнинг тизгинларини қ атти қ тортиб я н а олов 
томон бурдилар, лекин у ҳамон баланд қора кўланка 
каби кўлида чалғи билан уларга таш ланарди.
- Жонс! - қи чқи рди ш ериф . - Тўхта! Қимирлама, 
бўлмаса, отаман. Жонс! Жонс!
Аммо у ҳам он пориллаб ўки раётган аланга қу- 
чоғида уларнинг кўзларига ориқ, найнов, тутаққан
ҳолда кўринарди. У боши узра чалғисини баланд 
кўтариб, отларнинг қутурган кўзларида ловуллаёт- 
ган, милтиқларнинг зирҳларида ти рқи раётган олов 
ш уълалари сари тилсиз, гунг бостириб борарди.
166



Download 7,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish