МАШИНАСОЗЛИКДА АВТОМАТЛАШГАН ТИЗИМНИ ТУРЛАРИ ВА КЛАССИФИКАЦИЯСИ.
АВТОМАТЛАШГАН ТИЗИМЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ. Турли деталларга механик ишлов беришда, йиғишда, қадоқлашда автоматик тизимларни қўлланилиши кўплаб конструкцион масалаларни ечишни келтириб чиқаради. Тизимлар ишлаш турига нисбатан икки синфга бўлинади а) синхрон-каттиқ ва б) синхронмас эгилувчан. Синхрон автоматик тизимда заготовкалар ишлов бериш жараёнида дастгохдан дастгохга бир вақт оралиғида узатилади. Синхронмас тизимда ишлов берилаётган деталлар транспортёр билан узви боғлиқ бўлмай, улар ишлов бериш жойига тўпланиши мумкин, бу эса ишлов бериш жараёнини тўхтаб қолмаслигини таминлайди. Синхронмас тизимлар дастгохлардан ташкил топган бўлиб, уларни хар бири деталларни сақлаш учун бункер ва магазин билан таминланган. Дастгохлар эгилувчан бўлганлиги сабабли, бир-бирига боғлиқ бўлмаган холда ишлашга эга. Транспортлаш тафсиви бўйича ишлов бериш жараёнида ёки йиғиш тизимини – стационар, роторли ва занжирлилирга ажратиш мумкин. Стацинар тизимларда, деталлар датсгохга нисбатан ўз холатини ўзгарирмаслиги билан тафсифланади бажарилаётган ишлов бериш жараёни тугагандансўнг улар бошқа холатда кейинги жараён учун ўтказилади. Роторли ва занжирли тизимларда деталлар узликсиз харакатланади. Хар бир роторли дастгох ўз ўқи атрофида узликсиз белгиланган тезликда айланади. Бунда деталга ишлов бериш транспотлаш билан узвий боғлиқ бўлади. Вақтни бир қисми ишов беришга, қолгани кесиш асбобини суришга ва детални бир роторли – дастгохдан иккинчисига ўтишни таминлашга сарифланади. Қиринди олиб ташлаш қурилмаси. Автоматлашган тизимларда кўпрок учрайдиган қиринди олиш қурилмаси булар шнекли ва скребкали транспортёрлардир. Уларни дастгох остига ўрнатилади. Ш некли транспортёр ишлов бериш жараёнида совитиш суюқлигидан фойдаланаган холда ёки совутиш тизимисиз олинган пўлатли ва алюминли қириндиларни чиқариб ташлашда қўлланилади. Шнекни диаметри 100-250 мм, бир шнекли учун умумий узунлик 25-50 м, икки шнекли транспортёр учун 40-50 м. Синквейин тузиш
Уларни ишлаб чиқариш шнеклар диаметрига ва сонига боғлиқ. Агар шнеклар айланишлари сони nқ10 айл/мин бўлса унда винт симон қириндиларни чиқариш учун бир шнекли транспортёрга 1-9 м3/соат бўлади (Dқ100÷250 мм), иккишнеклида 75-14 м3/соат (Dқ200÷250 мм). Скрепкасимон транспортёрлар элемент симон пўлат, алюмин ва чугунли қириндиларни чиқариб ташлашга мўлжалланган. Асосий юлдузчани айланишлар сони nқ10 айл/мин ва скребкалар қадами 400 мм бўлса транспортёрни ишлаб чиқариш 0,3 м3/соат бўлади.