Механик ишлов бериш технологик жараёнларини автоматлаштириш.
1. Механик ишлов бериш технологик жараёнларини автоматлаштиришнинг мохияти.
Мехнат унумдорлигини оширишга харакат килиш, метал кесувчи дастгохларда ишлаш шароитини енгилаштириш ва кўп дастгохли хизмат кўрсатишда имкониятини кенгайтириш, яъни бир ишчининг бир вактнинг узида бир неча дастгохда ишлаши, ишчининг ёрдамчи кул мехнатини алмаштирадиган махсус механизмлар ва мосламалар яратиш зарурлигига олиб келади.
М С
Автоматлашган линияларни қандай мехнатдан
холис қилиб яратиш керак.
Уларнинг купчилиги оддий, бошкалари,аксинча мураккаб мослама ёки факат деталга ишлов бериш эмас, балки хар хил ишларни бажарувчи, назорат килувчи, транспортировка килувчи ва шунга ухшаш ишларни хам бажарувчи дасгох-комбайн куринишидаги яхлит ускуналардан иборат булади.
Технологик жараёнларни автоматлаштиришни ривожлантиришнинг замонавий йуналиши-бу комплекс автоматик линияларни цехларни ва корхоналарни узлуксиз ишлаб чикариш окими буйича, кул мехнатидан фойдаланишдан холис килиб яратишдир. Бу йуналишда,юкоридаги ишлар билан бир вактда, универсал ва бошка дастгохларнинг алохида узелларини автоматлаштириш кенг ривожланмокда. Буларга сунпорт суришини автоматик равишда юргизиш кесувчи сувчи асбобн6и тайёрлашга жадал келтириш ва олиб кетиш,кареткани жадал олиб кетиш,дастгохни автоматик равишда юклаш, ишлаш жараёнида автоматик равишда назоратдан утказиш махсус механизмлар ёрдамида амалга ошириш киради,бундай механизмларни купинча корхонанинг узида тайёрланиши мумкин.
Дастгохларнинг автоматик линиялари, автоматик цехлар ва корхоналар кўринишидаги ишлаб чикаришни комплекс автоматлаштириш технологиянинг ва ишлаб чикаришни ташкил этишнинг энг прогрессив замонавий ютуги бўлиб хисобланади.
2. Автоматик линиялар ва уларнинг турлари.
Автоматик линиялар бир-бири билан узаро алокада синхрон равишда ишлайдиган дастгохлар, ташувчи механизм ва ускуналарнинг гурухидан ташкил этган ускуналар тизимидан иборат булиб,булар ёрдамида келишилган холда,аник кетма-кетликда ва белгиланган тегишли режимда, вактнинг хар бир позицияси учун,ишчиларнинг иштирокисизбошлангич материалга ёки тайёрлашига ишлов бериш буйича технологик жараён опрациялари бажарилади.
Оммавий ишлаб чикаришда технологик жараённи амалга оширишнинг иккита хар-хил тамойили кулланилади: Биринчи тамойил технологик жараённи элементар операцияларга дифференциаллашни кузда тутади:
Иккинчи тамойил купинча автоматик окимли линияларда кулланилади, чунки у энгкуп техник-иктисодий самарага эга.
Бошлангич материал автоматик линияга киритилиши мумкин, тайёр махсулот эса линиядан донабай тайёрлама, порция (огирлиги ёки хажми буйича) ва узлуксиз чикади. Купинча машинасозликда ишлаб чикаришдаги автоматик линияларга бошлангич материал донали тайёрламалар килиб киритилади, махсулот эса дона буйича алохида деталлар килиб олинади.
Автоматик линияларни лойихалашда зарур булган жихоз, асбоб ва ускуналарнинг характерини аникловчи асосий омиллар куйидагилардир:
1) бир йилда ишлов бериладиган деталлар сони;
2) деталга ишлов беришнинг энг рационал технологик жараёни:
3) ишлов бериладиган деталнинг шакли,улчамлари ва сиртларининг улчамлари;
4) деталнинг материали ва огирлиги;
5) деталнинг сиртидан ишлов беришда кесиб олинадиган куйим;
6) деталга ишлов бериш техник шарти ва сифати.
Ишлов бериладиган детал характеридан келиб чиккан холда технологик жараённинг имкони булган вариантлари ишлаб чикилади,унинг асосида операцияларнинг энг максадга мувофиги. Ва ишлов беришнинг, базовий сиртлар, детални рнатишдаги фиксациялаш ва махкамлаш усулларининг энг рационали танланади.
Ишлов бериш режимлари деталнинг материали турига,деталнинг бикрлиги,ишлов бериладиган сире улчамига ва линиянинг ишлаш тактига караб белгиланилади.
Автоматик линиялар цилиндирик деталларга (валлар, втулкалар, халкалар), корпус деталларга (цилиндрлар блоки, узатмалар кутиси,тишли гилдиракларга, мураккаб шаклли деталларга, лист материалидан тайёрланадиган деталларга ва бошкаларга ишлов бериш учун кулланилади. Куланиладиган жихоз храктерига караб автоматик линиялар турли куринишда булиши мумкин:
бир типдаги ва турли типдпги дастгохлардан ташкил топган универсал дастгохлар линияси;
факат махсус ёки махсус ва универсал дастгохлардан ташкил топган махсус дастгохлар линияси;
корпус деталларига (автомобиль двигателлари учун цилиндрлар блоки ва каллаги, узатмалар кутиси ва бошкалар) ишлов бериш учун мулжалланган агрегатли дастгохлар линияси;
автоматик линиядан иборат булган,битта дастгох куринишида бажарилган, маълум бир деталга ишлов беришнинг катор кетма-кет операцияларини бажарувчи дастгох-комбайнлар;
детални тайёрлаш тулик циклига эга булган ишлаб чикариш автоматик линиялари, бунинг таркибига куйиш ва термик ишлов берувчи агрегатлар, назорат килувчи ва сараловчи курилмалар, буяш ва кадоклаш мосламалари киради (поршенлар, поршень халкалари, поршень бармоклари ва бошкаларни тайёрловчи автоматик корхоналар).
Do'stlaringiz bilan baham: |