Бошланғич таълим кафедраси


Foydalanilgan adabiyotlar



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
Foydalanilgan adabiyotlar 
1. Sh.M.Mirziyoyev ―Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan
quramiz ―-T.: ―O‗zbekiston―. 2017.- B.312. 
2. Mahmatmurodov Sh.M., Ziyadullayev X.Z., Nuriddinova M.I. ―Boshlang‗ich 
ta‘limning milliy-istiqloliy muammolari‖. Т.: 1996.32.B. 
3. Salohiddinova N.M. ―Boshlang‗ich sinflarda interfaol darslarni tashkil
etish usullari‖-T.: ―Noshirlik yog‗dusi‖ 2018.3.B. 
МАСОФАДАН ЎҚИТИШ ДАВР ТАЛАБИ 
 
Гаффаров Х.Р.(БухМТИ) 
Дўсбеков Т.М.(ТерДУ) 
 
Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиѐтида таълимнинг ўрни алоҳида ажралиб 
туради. Шунинг учун кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаѐтган 
ислоҳотлар 
давомида 
таълим 
соҳасида 
туб 
ўзгартишлар 
амалга 
оширилмоқда. Жамиятга яхши бошқарувчини, мутахассисни, билимли одамларни 
олий таълим муассасалари таъминлаб беради. Олий таълимни қандай мутахассис 
битириб чиқишини таълим тизими қандай йўлга қўйилганлиги белгилаб 
беради. Шунинг учун давлатимиз раҳбари томонидан таълим тизимини тараққий 
этган мамлакатлар андозалари асосида такомиллаштиришга бераѐтган алоҳида 
эътибори туфайли соҳада катта ўзгариш қилинди. Мамлакат тараққиѐтининг 
локомотиви бўлиб хизмат қиладиган олий таълим тизими ўз зиммасига юклаган 
вазифани бажара олиши учун унинг моддий ўқув базасини мустаҳкамлашга, 
педагогларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга эътибор қаратилаѐтгани 
ўзгаришларни муваффақиятли амалга оширилишига хизмат қилаѐтир.
Бугунги кунда дунѐ аҳли ғоят таҳликали жараѐнларни ўз бошидан ўтказиб, 
короновирус пандемиясига қарши биргаликда курашмоқдалар. Машъум 
короновирус пандемияси жаҳон халқлари, шу билан бирга, мамлакатимизда 
истиқомот қилаѐтган барча инсонларни ташвишга солди. Дунѐ ҳамжамияти глобал 
муаммони ҳал этиш, бутун инсониятни бу вабодан қутқариш йўлида катта 
ишларни амалга оширмоқда. Жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан ҳамкор ва 
ҳамфикр бўлган ҳолда ҳар бир давлат ўзини ҳимоя қилишга интилмоқда. 
Ҳақиқатан, эндиликда Ер курраси ХХI асрнинг қуролсиз жанг майдонига 
айланди. Бу жангда ғолиб чиқиш учун эса энг мақбул йўли давлат томонидан 
эълон қилинган чекловларга амал қилиш, таълим соҳасида эса масофавий 
таълимни йўлга қўйишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси президенти 
Шавкат Мирзиѐев 8 апрель куни коронавирус пандемиясига қарши курашишда 
жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган 
томорқачиликни ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишини 
ўтказдилар. Йиғилишда юртбошимиз "Энг муҳими-халқимиз юзага келган 
вазиятни тўғри баҳолаб, ўз хизмат вазифаларини масофадан туриб бажармоқда, 


153 
шифокорлар тавсияси ва карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиб, 
ўзларининг маданияти, онги ва интизоми билан барчага ўрнак бўлмоқда. Ўқувчи ва 
талаба ѐшларимиз онлайн дарс ва машғулотлар орқали таълим олишда давом 
этмоқда" дедилар. Айтиш мумкинки, бу ҳаѐтий синов мамлакатимизда истиқомат 
қилаѐтган турли миллат вакилларини янада жипслашиб ҳаракат қилишга, эзгу 
амалларни кўпроқ қилишга ундамоқда. Дунѐ мамлакатлари тажрибасида карантин, 
тиббий йўл-йўриқларга қатъий риоя этиш, шахсий гигиенани сақлаш касалликни 
енгишда синалган оптимал ва самарали усулдир. Шундай ташвишли кунларда 
юртбошимизнинг халқни, ѐшларимизнинг келажагини ўйлаб бераѐтган доно 
кўрсатмалари ва раҳнамоликлари, ҳукуматимизнинг олиб бораѐтган оқилона 
сиѐсатига, биз, зиѐлилар ҳам ―лаббай‖ деб жавоб беришимиз, жонажон халқимиз, 
азиз фарзандларимизга уйдан туриб бўлса ҳам, руҳий-маънавий мадад бўлишимиз 
керак бўлади.
Бинобарин, бу шароитда иқтисодиѐт соҳалари тўхтаб қолмаслиги учун деярли 
барча имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, фан-техника юксак даражада 
ривожланган ҳозирги даврда таълим жараѐнининг давом этишини таъминлашда 
жаҳон тажрибасидан ўринли фойдаланиш мақсад сари йўл очади.Бугунги кунда, 
олий таълим тизимида ҳам тараққий этган давлатларда кенг қўлланилаѐтган 
масофавий ўқитиш тизимини қўллаш фурсатлари етди. Тўғри, мамлакатимизда 
кўп йиллардан бери, бу усулнинг у ѐки шакллари тажрибада синовдан ўтди. 
Хусусан, олий таълимдан кейинги таълим - педагог кадрлар малакасини ошириш 
ва уларни қайта тайѐрлашда масофавий таълим афзалликлари кузатилди. Бироқ 
аудиторияда, талаба билан юзма-юз дарс ўтишга ўрганган профессор-ўқитувчи 
учун бу анча қийин кечади. Ҳозирга қадар жуда кўп фанлар бўйича тайѐрланган 
материаллар, тақдимотлар, мустақил таълим топшириқлари, тестлар, бизнингча, 
бу ишни йўлга қўйишда асос вазифасини ўтайди.
Дунѐ бўйлаб коронавирус инфекциясининг кенг ѐйилиши масофавий 
таълимга бўлган эҳтиѐжни янада кучайтирди. Қолаверса, Президентимиз 
халқимизга қилган мурожаатларида ўқувчи ва талабаларга ҳам алоҳида тўхталиб, 
вақтни бекор ўтказмасликка, Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиришга, бадиий 
китоб ўқишга чақирдилар. Шу жиҳатдан қараганда, бугунги кунда бир неча 
дастурлар муваффақиятли қўлланилмоқда. Айниқса, Zoom дастури орқали амалга 
оширилаѐтган ишлар бунга ѐрқин мисолдир. Айтиш мумкинки, ―Электрон 
педагогика‖ фани ютуқларидан фойдаланиш талабалар интеллектуал қобилиятини 
ривожлантиришга кўмак беради. Бугунги талабанинг мустақил таълим деганда 
интернет материалларидан кўр-кўрона фойдаланиш асосида қоғоз тўлдиришни 
тушуниши- ҳеч биримизга сир эмас. Бу каби қусурларнинг олдини олиш, 
талабани мустақил ишлашга ўргатишда халқаро модул тизимига ўтиш яхши 
самара беради. Хусусан, машғулотларни масофадан туриб ташкил этишда, 
талабалар билимини баҳолашда, электрон назорат тестлари, сўровномалар олишда 
ISPRING дастури жуда қўл келади. 
Масофавий таълим учун қўлланаѐтган платформалар жуда хилма-хил бўлиб, 
Moodle, Thinkful, Skolera, Coursera, OpenedX, iSpring кабилар энг кенг 
тарқалганлари қаторига киради. Ушбу платформаларда анъанавий таълимга 
қўйиладиган асосий талабларни жорий қилишдан ташқари қўшимча 
имкониятларга эга бўлиш мумкин. Хусусан, китоблар, видеодарслар, курслар, 


154 
тестлар ва бошқа ўқув-услубий материалларни бир жойда сақлаш орқали 
маълумотлар базасини яратиш; талабаларни маълум бир фан ѐки видеодарсга, 
зарур бўлса бутун ўқув жараѐни даврида ўқитиладиган тўлиқ фанлар мажмуасига 
бириктириб қўйиш: ҳар бир материалнинг ўрганилиши, тест натижалари, 
сарфланган вақт каби омилларни статистик таҳлил қилиб бориш орқали таълим 
сифатини баҳолаш мумкин бўлади. Замонавий ахборот ва коммуникация 
технологиялари воситаларини таълим жараѐнига кириб келиши анъанавий ўқитиш 
усулларига қўшимча равишда янги ўқитиш шакли - масофавий ўқитиш 
яратилишига омил бўлди. 
Масофавий таълимда таълим олувчи ва ўқитувчи фазовий бир-биридан 
ажралган ҳолда ўзаро махсус яратилган ўқув курслари, назорат шакллари, 
электрон алоқа ва Интернетнинг бошқа технологиялари ѐрдамида доимий 
мулоқотда бўладилар. Интернет технологиясини қўллашга асосланган масофавий 
ўқитиш жаҳон ахборот таълим тармоғига кириш имконини беради. 
Масофавий ўқитиш жараѐнида таълим олувчи интерактив режимда мустақил 
ўқув-услубий материалларни ўзлаштиради, ўқитувчининг бевосита раҳбарлигида 
назорат ишларини бажаради ва гуруҳдаги бошқа «вертикал ўқув гуруҳи» таълим 
олувчилари билан мулоқотда бўлади. 
Масофавий 
ўқитишда 
турли 
хил 
ахборот 
ва 
коммуникация 
технологияларидан фойдаланилади. Интерактив аудио ва видео конференциялар 
маълум вақт орасида ўзаро мулоқотда бўлишга, электрон почта тўғри ва тескари 
алоқа ўрнатишга, яъни хабарларни жўнатиш ва қабул қилишга мўлжалланган. 
Олдиндан тасмага ѐзиб олинган видеомаърузалар таълим олувчиларга 
маърузаларни тинглаш ва кўриш имконини берса, факсимал алоқа, хабарлар, 
топшириқларни тармоқ орқали тезкор алмашиниш таълим олувчиларга ўзаро 
тескари алоқа орқали ўқитиш имконини беради. 
Юқоридагиларга асосланиб, таълим жараѐнига оид айрим терминлар тавсифи 
ва таърифларни келтириб ўтамиз. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish