Бошланғич таълим кафедраси


ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ВА



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

 
ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ВА
ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК МАДАНИЯТИ 
 
Давлатова Сайѐра Тошпўлатовна, 
 
Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали ўқитувчиси 
Ўзбекистонда экологик хавфсизлик маданиятининг мазмун - моҳияти 
билан ХХ асрнинг 60-йиллари бошидан эътиборан кескинлаша бошлади. Бу 
давргача табиатга инсон таъсири кенг миқѐсда руй бермай, фақат айрим 
маҳаллий жойлардагина вужудга келар ва кейинчалик экологик омиллар 
таъсирида ўз ҳолига қайтар эди. Масалан, қумли чўлда маълум майдонларда 
тўхтовсиз қўй боқилиши оқибатида қудуқ, атрофида қум барханлари ва дўнг 
қумлар вужудга келган, тоғ этакларидаги лѐссдан ташкил топган қия 
текисликларда суғоришнинг нотўғри ташкил қилиниши билан суғориш 
эрозияси ривожланиши, жарларнинг вужудга келиши, зовур тармоқларининг 
самарасиз ишлаши ѐки уларнинг ўз ҳолига ташлаб қўйлиши оқибатида 
суғориладиган ерлар шурланган. Лекин булар унчалик катта майдонларни 
қамраб ололмаган ва атроф-муҳит учун ҳамда жойнинг иқтисоди учун унчалик 
катта хавф туғдирмаган. 
ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, Ўрта Осиѐда, айниқса, Ўзбекистонда 
янги ерларни ўзлаштиришнинг кенг куламда олиб борилиши, ноѐб гидротехник 
қурилишларнинг авж олиши, улкан сув омборлари вамагистрал каналлар қуриб, 
ишга туширилиши, қишлоқ хўжалигини кимѐлаштиришнинг кучайиши, 
алмашлаб экишнинг ўз ҳолига ташлаб қўйилиши ва пахта якка ҳокимлигининг 
барча суғориладиган ерларда татбиқ қилиниши, қатор минерал ўғитлар ишлаб 
чикариладиган заводларнинг ишга туширилиши ва бошқа жараѐнлар табиий 
муҳитнинг ниҳоятда қашшоқланишига олиб келди. Бунинг натижасида катта 
районлардагина эмас, балки минтақаларда табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва 
экологик вазиятни юмшатиш бўйича қатор бир-бири билан боғлиқ бўлган 
йирик муаммолар таркиб топа бошлади. 
Экологик 
хавфсизлик 
маданиятининг 
кескинлашуви, 
қолаверса, 
мувозанатнинг бузилиши, туб моҳияти билан бугун ва эртага олинадиган 
иқтисодий фойда кетидан қувишдан иборат бўлиб, узоқ келажакда 
ресурслардан шу тариқа хўжасизларча фойдаланиш оқибатида юз бериши 
мумкин бўлган кенг миқѐсдаги нохуш ҳодисаларнинг вужудга келиши билан 
режалаштирувчи ва лойиҳалаштирувчи ташкилотлар ҳеч вақт қизиқмаган ва 
уйлаб ҳам кўрмаган. 
Табиий ресурслардан фойдаланишда ва бу борада уларнинг ифлосланиши 
ва сифатини йўқотиши табиатда катта минтақаларда умумий ўзгаришларнинг 
содир бўлишига олиб келиш хусусиятлари эътиборга олинмаганлиги туфайли 
дарѐларнинг юқори ва ўрта оқимларида саноат ва қишлоқ хўжалик 


143 
корхоналаридан оқиб чиққан оқова сувларнинг дарѐларга ташланиши, уларнинг 
қуйи оқимида сувнинг нақадар буғланиб кетишига ва ундан фойдаланишни 
жуда ҳам мураккаблашиб кетишига аҳамият бермаслик тамойили оқибатида 
катта экологик муаммолар таркиб топди. 
Экологик хавфсизлик ҳаѐт атмосфера ҳавосининг ифлосланишидан катта 
зарар кўрмокда. Ҳавонинг борган сари ифлосланиб бораѐтганлиги эндиликда 
фақат шаҳарларда жойлашган йирик саноат корхоналарининг турли 
чиқиндиларни атмосферага чиқарадиган манбаларнинг теварак-атрофигина 
эмас, балки катта ҳудудларни қамраб олган минтақаларга ҳам тааллуқли бўлиб 
бормокда. Албатта, бу борада атмосфера циркуляциясининг, хусусан, шамол 
ҳаракатининг йуналиши ва эсиш кучи сезиларли даражада муҳум ўрин тутади. 
Шунинг учун ҳам Олмалиқ, Чирчиқ, Фарғона, Қуқон, Навоий каби саноат 
корхоналарининг атмосферага чиқараѐтган чиқиндилари фақат шу корхоналар 
атрофигагина тегишли бўлмасдан, балки воҳаларнинг кўпгина қисмларига ҳам 
ѐйилмокда. 
Кейинги вақтларда саноат корхоналарида илғор технологик жиҳозларнинг 
қўлланилиши туфайли атмосферага чиқарилаѐтган зарарли газ, чанг ва бошқа 
моддаларнинг тозаланиши яхши натижалар бермоқда. Масалан, ҳозирги вақтда 
мамлакатимизда саноат, транспорт, қурилиш, коммунал корхоналардаги 
ифлословчи моддаларни атмосферага чикариб ташлайдиган 35мингта доимий 
манбанинг атиги 50 фоизидан сал кўпроғи чанг ва газни тозаловчи воситалар 
билан жиҳозланган. Тутиб қолинадиган зарарли моддаларнинг жами ҳажмидан 
факат 50 фоизи тозаланмокда. 
Атмосферага 
чиқариб 
юборилаѐтган 
кўп 
микдордаги 
кимѐвий 
моддаларнинг аксарият қисми фойдали ашѐлар ва элементлардан иборат 
бўлади. Афсуски, кўпгина корхоналарда бунга аҳамият берилмаслиги 
оқибатида, 
уларни 
тутиб 
қолувчи 
махсус 
жиҳозлардан 
тулиқ 
фойдаланилмаяпти. Натижада биргина Муборак газни қайта ишлаш заводида 
ҳар йили атмосферага 200 минг т дан ортиқ жуда қимматли кимѐвий модда 
атмосферага чикариб юборилмоқда. 
Тожикистон Республикасидаги М.Турсунзода шаҳрида ишлаб турган 
улкан алюминий комбинати атроф-муҳитга анча зарар келтирмокда. Масалан, 
Сурхондарѐ вилоятининг Узун, Сариосиѐ, Денов, Олтинсой, Шурчи, 
Қумқўрғон, Жарқўрғон, Термиз туманлари ҳудудларига зарарли моддаларнинг 
бир неча йил давомида ѐғилиб туриши бу ерларда экологик хавфсизлик 
маданиятини мураккаблаштириб юборди. Илгари тўкин-сочин бўлган бу ўлка 
ҳозирги пайтда анор, узум, ўрикдан қарийб маҳрум бўлди. Шафтолилар, бошқа 
данакли у мевалардан олинаѐтган ҳосил кескии пасайиб кетди. Ипак қуртлари 
чидаш беролмаяпти. Кишилар саломатлигига путур етяпти, айниқса, ѐш 
болаларда турли касалликлар тарқалмокда. 
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, айниқса, экологик шароитларнинг 
ниҳоятда ѐмонлашишига катта таъсир кўрсатмоқда. Зарарли кимѐвий 
бирикмалар ва заҳарли моддаларнинг ўсимлик барглари ва танасига тўхтовсиз 
ѐғилиб туриши туфайли тирик организмларнинг ривожланиши аввалига 
қийинлашади ва кейинчалик ҳалокатга учрайди. Бу борада цемент ва минерал 


144 
ўғит ишлаб чиқарадиган заводлар, рангли металлургия комбинатлари ва бошқа 
саноат корхоналари атрофидаги ўсимлик дунѐсининг ривожланиши ниҳоятда 
ѐмон аҳволда эканлигидан билса бўлади. Чунончи, уларнинг барглари 
сарғайиб, усти турли кукунлар ва чанглар билан қопланади. Шохлари қуриш 
арафасида бўлади. Ушбу ҳолат яйлов ўсимликлари учун ҳам жуда ноқулай, 
уларда ўтларнинг ва буталарнинг вегетация шароитлари талабга жавоб 
бермайди. Бунинг оқибатида яйлов маҳсулдорлиги ниҳоятда пасайиб кетади. 
Хуллас, саноат корхоналарининг ҳавога турли чиқиндиларни кўп миқдорда 
чиқариб ташлашлари оқибатида атроф-муҳитнинг экологик мувозанати 
барқарорликдан ўзгарувчанликка ўта бошлайди. Кўп ҳолларда эса аввалги 
барқарор мувозанатлилик бузилади. 
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши асосан, индустрия марказлари, кимѐ, 
нефтни қайта ишлаш, газ саноати, иссиқлик электр станциялари ва бошқа 
тармоқдарнинг ривожланган марказларига туғри келмоқда. Бу борада 
автомобиль транспорти олдинги ўринлардан бирини эгаллайди, чунки борган 
сари сони купайиб бораѐтган автомобиль транспорти ҳавога 200 дан кўпроқ 
зарарли моддаларни чиқаради. Шунинг учун ҳаво мусаффолиги учун кураш 
айни муддао. Бунинг учун саноат корхоналарида газ ва чангларни тутиб 
қолувчи юқори самарали турли мосламаларни кенг қўллаш, автомобилларни 
ѐппасига газ билан ишлашга ўтказиш, электр токи асосида ҳаракат қилувчи 
янги типдаги такомиллашган автомобилларни ишлаб чиқариш ҳаѐт тақозосига 
айланмоқда.
Саноат корхоналарида зарарли чанг ва газларни чиқараѐтган ва амалда 
уларнинг атмосфера ҳавосига чиқишида самарали жиҳозларни қўлламаѐтган 
барча корхоналарни тўхтатиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмоқда. Аҳоли зич 
жойлашган пунктларда зарарли газларни бетўхтов чиқараѐтган корхоналарни 
бутунлай янги технология асосида уларни чиқармайдиган ҳолга ўтказиш ѐки 
бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқиш керак. Шу билан бирга янги 
саноат корхоналарини қуриш лойиҳалаштирилаѐтганда жойнинг метеорологик 
шароитлари, аҳоли зичлиги ва келажакдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш 
хусусиятларини эътиборга олиб, кейин қуришни ҳал қилиш зарур. 
Фан-техника тараққиѐти жадаллашуви асосида ишлаб чиқаришнинг 
кучайиши ва шу муносабат билан табиий бойликлардан тезкорлик билан кўп 
миқдорда фойдаланишнинг амалга оширилиши, мамлакатимизда баъзи 
ресурслардан фойдаланиш билан уларнинг табиий ҳолда қайта тикланиш 
суръатлари ўртасидаги нисбатнинг бузилиши ўз навбатида экологик 
мувозанатнинг ҳам бузилишига олиб келди. 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish