Бошланғич таълим кафедраси



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. «Билимли авлод – буюк келажакнинг,тадбиркор халқ - фаровон 
ҳаѐтнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиѐтнинг кафолатидир». Президент 
Шавкат Мирзиѐевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул 
қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. 
2018 йил 7 декабр.-16б. 
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий 
Мажлисга Мурожаатномаси.2020-йил 24-январ. 
3. Турсун Шодиевнинг «Рақамли иқтисодиѐтнинг шаклланиш ва 
ривожланиш муаммолари» мақоласидан. 14-б.  
4. Салоҳиддинова Н.М. «Бошланғич синфларда интерфаол дарсларни 
ташкил этиш усуллари» Ўқув қўлланма. –Т.: «Ноширлик ѐғдуси» 2018. 3-б. 
ТАРИХИЙ МАВЗУ ВА ТАРИХИЙ ХАҚИҚАТ 
Аҳад Шукуров
Денов тадбиркорлик ва педагогика институт катта ўқитувчиси 
Тарихий мавзудаги асарларни кузатиш, луғавий жиҳатдан уларни маълум 
маънода тарихийликка асосланишини кўрсатади. Аҳамиятли томони шундаки, 
буюк аждодлармизнинг шахсини ўрганиш жараѐнида ўз-ўзидан улар яшаган 
давр тарихи ва давлати маънавиятининг ҳудудий илм-фан тараққиѐтининг 
ўзига хос жиҳатлари ҳам ойдинлашиб бормоқда.
Бинобарин, биринчи президентимиз таъкидлаганидек, ―тарих хотираси - 
халқнинг, жонажон ўлканинг, давлатимиз ҳудудининг холис ва ҳаққоний 
тарихини тиклаш, миллий ўзликни англашни, таъбир жоиз бўлса, миллий 
ифтихорни тиклаш ва ўстириш жараѐнида ғоят муҳим ўрин тутади
23
‖.
Зеро, инсон ўз ота-бобоси яшаган тарихга, ўтмишга мурожаат қилмаслиги 
мумкин эмас. Шу жумладан, тарихий мавзудаги асарларда тил тараққиѐтининг 
муайян даври билан боғлиқ бўлган сўзлар, ўтмишга хос жой номлари ҳамда 
мозийга оид кишиларнинг исмлари, шунингдек, тарихий бўлмаган тўқима 
номлар кўп учрайди.
Маълумки, миллий қадриятлар, урф-одатлар ѐшлар тарбиясида миллий 
тилни, миллий маънавиятни, миллий ўзликни, миллий руҳиятни, миллий урф-
одатларни, миллий анъаналарнинг ривожланиши, шаклланишлариини 
таъминлайди. Бу хилдаги қадриятлар ва луғавий воситаларнинг қўлланиши 
нутқий вазифаси билан белгиланиб, уларга лингвопоетик воситалар сифатида 
23
Каримов И. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт 
кафолатлари. Т., Ўзбекистон, 1997. б.147. 


113 
ѐндошилади. Шундай экан, тарихий мавзулардаги асарларда учрайдиган тил 
тараққиѐтининг турли даврлари билан боғлиқ бўлган, луғавий воситаларни 
кузатиш уларнинг хусусиятларни ўрганиш масаласи ҳам аҳамиятли бўлиб, 
бадиий адабиѐт тили мавзусидаги ишлар тизимида алоҳида ўрин тутади. 
Шунга кўра, тарихий мавзудаги асарлар ранг-баранг бўлиб, улар тарихий, 
бадиий, тарихий-бадиий, мемуар, бадиий мемуар, диний каби характерларни 
касб этади.
Тарихий мавзудаги ўзбек шеърий достонлари жумласига Муҳаммад 
Алининг ―Гумбаздаги нур‖, Мирмуҳсиннинг ―Широқ‖, Абдулла Ориповнинг 
―Ҳаким ва ажал‖ Барот Бойқобиловнинг ‖Афросиѐб‖, ―Тожмаҳал‖, Омон 
Матжоннинг ―Минг бир ѐғду‖, Эшқобил Шукурнинг ―Нақшбанд‖ каби 
достонларини мисол келтиришимиз мумкин.
Тарихий мавзудаги асарлар тил тараққиѐтининг маълум даврида муайян 
тилга хос бўлган, бироқ ҳозирги кун учун тарихга айланиб қолган антропоним 
ва топонимларини акс эттирувчи воситадир. Бундай исмлар тарихий: Беруний, 
Хоразмий, Нақшбанд, Фирдавсий; афсонавий: Ҳурмуз, Қаюмарс, Аҳраман, 
Гершасп ва ривоянома: Тўмарис, Широқ, Спитамен; жой номлари эса ҳозирги 
кунда мавжуд: Самарқанд, Ҳирот, Балҳ, Бақтрия; ҳозирги кунда нутқда 
қўлланилмайдиган: Насаф, Кеш, Шош; ҳозирда мавжуд бўлмаган жойларнинг 
номи: Афросиѐб, Ўтрор, Ахсикент каби бўлиши мумкин. Биргина шу 
ҳолатнинг ўзи тарихий мавзудаги асарлар тилнинг ўтмиш ҳолатини акс 
эттирувчи асосий манба эканлигидан далолат беради. Бу асарлар луғавий 
жиҳатдан тилнингг тарихий манбаларига таянади. Зеро, бу ҳолат ушбу 
мавзунинг асосий моҳиятини, ҳаѐтий ҳақиқатни тўғри акс эттирганини 
кўрсатади. Шу боисдан бу мавзудаги асарлар тилида архаик, тарихий сўз ва 
атамалар кўп учрайди. Биз булардаги мансаб ва унвон ифодаловчи тарихий 
сўз ва атамаларга тўхталиб ўтмоқчимиз.
Хон, подшоҳ сўзлари. Қадимги туркий тилда қаған, ҳоқон шаклида 
ишлатилган.
Вазир – хоннинг яқин масъул ўринбоари, кўмакчиси бўлган юқори 
мартабали мансабдор.
Амир, амора сўзи – фармойиш берувчи деган маънони англатади. 
шунингдек, тарихий атама сифатида давлат тузуми амирлик бўлган давлат 
бошлиғи ҳукмдори. Амир сўзи қисқарган ҳолда мир шаклида ҳам 
қўлланилади: Масалан, Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаро (подшоҳ)нинг вазири 
сифатида Мир Алишер Навоий, Амир Алишер Навоий шаклида тарихий 
мавзудаги асарларда кўплаб учратамиз. Шунингдек, Амир компонентли ―амир 
ул умаро‖ (амирлар амири) арабча изофали бирикма ҳолатида учратамиз. Бу 
ҳолатни А.Навоий, Абулғози Баходирхон кабиларнинг асарларида учратамиз. 
Масалан, буюк шоир (Навоий) ўз даврида ―амир ул кабир‖ (улуғ амир), ―амир 
ул муқарраб‖ (подшоҳларга энг яқин амир) каби унвонларга мушарраф 
бўлган. 
Фикримизни хулосалаш бобида И.А.Каримов томонидан Мир Алишер 
Навоий ҳақида қуйидаги таърифини келтирамиз:


114 
―Агар бу улуғ зотни авлиѐ десак, у авлиѐларни авлиѐларни авлиѐси, 
мутаффакир десак мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларни 
султони‖ деб эътироф этганини унутмаслигимиз зарур‖. 
Шу боисдан, тарихий мавзуга мурожаат этиш ҳаѐт тақозоси бўлиб, бу 
маввзудаги асарлар тасвир нуқтаи назардан тарихий ҳақиқатни ѐритиб 
берувчи, тил жиҳатидан эса тилимизнинг тарихий жараѐнини ѐрқин 
гавдалантирувчи муҳим манбадир 

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish