484
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ
ПЕДАГОГИК ВА ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ
Юсупов Бекзод Эргашевич
ҚМИИ, “Муҳандис-техника” факультети декан муовини
Ўзбекистонда ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида амалга оширилаѐтган
ислоҳотларнинг мақсади
инсон ва унинг манфаатлари, унинг хавфсизлиги ва
фаровонлигини таъминлаш ҳамда баркамол авлодни вояга етказишга
қаратилгандир. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейинги
вақт ичида босиб ўтган тараққиѐт йўли асрларга арзигулик самара ва мазмун
касб этмоқда.
Маълумки, тараққиѐтни ҳаракатга келтиришда ва турмушда рўй бераѐтган
жараѐнларга ўз таъсирини ўтказишда жамият ижтимоий- сиѐсий, иқтисодий,
маданий-маънавий янгиланишининг муҳим субъекти бўлган ѐшлар, уларни
баркамол шахс қилиб тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга.
Узлуксиз таълим чуқур, ҳар тарафлама
асосли таълим-тарбия бериш,
мутахассис кадрлар тайѐрлашнинг турли шакл, услуб, восита, усул ва
йўналишларининг мукаммал уйғунлигидан иборатдир. Узлуксиз таълим
сифатини турли компонентлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, муайян услублар
ва усулларни таълим жараѐнига оқилона татбиқ этилишини таъминлайди.
Таълимнинг барча босқичларига оид умумий педагогик ва дидактик талаб
ўқувчининг дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш
самарадорлигини
такомиллаштириш, илмий фикрлашга, ўқув фанига
қизиқишини кучайтириш, касбий билимларини чуқурлаштириш, назарий ва
амалий машғулот мобайнида уларнинг ўқув-билиш
фаоллигини оширишдан
иборатдир
79
.
Таълим жараѐнидаги ўқувчининг фаоллиги, дидактиканинг асосий
тамойилларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади
80
.
Ўзбекистон Республикаси демократик, ҳуқуқий ва фуқаролик жамиятини
қуриш йўлидан бораѐтган бир пайтда таълим соҳасида амалга оширилаѐтган
ислоҳотларнинг бош мақсади ва ҳаракатга келтирувчи кучи ҳар
томонлама
ривожланган баркамол инсонни тарбиялашдан иборатдир.
Ёш авлодга таълим-тарбия беришнинг мақсади, вазифалари, мазмуни,
услубий талабаларига кўра фан, техника ва илғор технология ютуқларидан
унумли фойдаланиш бугунги таълим тизими олдида турган долзарб
муаммолардан бири ҳисобланади. Таълим муассасаси ўсиб келаѐтган шахсни
ўқитиш жараѐнида уларга таълим олиш шароитларини яратади. Талабаларнинг
таълим жараѐнидаги фаолликларини, билимга бўлган эҳтиѐжлари ва
79
Очилов М. Янги педагогик технологиялар. Ўқув қўлланма. – Қарши: ―Насаф‖, 2000. 27-бет.
80
Авлиѐқулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Педагогик технология. Дарслик. – Тошкент: ―Тафаккур бўстони‖, 2012. 97-
бет.
485
қобилиятларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг йўналтирилган
бўлиши ўқитувчи фаолиятининг масъулиятини оширади (1- расм
81
).
Таълим самарадорлигини ошириш, шахснинг таълим марказида бўлишини
ва ѐшларнинг мустақил билим олишларини
таъминлаш учун таълим
муассасаларига яхши тайѐргарлик кўрган ва ўз соҳасидаги
билимларни
мустаҳкам эгаллашдан ташқари педагогик технологияларни ва интерфаол
методларни биладиган, улардан ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил
этишда фойдалана оладиган профессор-ўқитувчилар керак. Бунинг учун барча
фан ўқитувчиларини педагогик ва ахборот технологиялар, интерфаол методлар
билан қуроллантириш ҳамда олган билимларини ўқув машғулотларда қўллаш
малакаларини узлуксиз ошириб бориш лозим.
Шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчиларни фақат тайѐр билимларни
эгаллашга ўргатиб келинганлиги маълум. Бундай усул ўқувчиларда мустақил
фикрлаш, ишлаш, ижодий изланиш, ташаббус кўрсатиш қобилиятларини
ривожлантиришга катта имкон бермаслиги аниқ. Эндиликда фан, техника ва
инновацион
технологияларни
ривожланиши
натижасида
ўқув-тарбия
жараѐнида интерфаол услублар (инновацион педагогик ва ахборот
технологиялари)дан
фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга
бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда.
Ҳозирги даврда содир бўлаѐтган инновацион жараѐнларда таълим тизими
олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун, янги ахборотни ўзлаштирадиган ва
ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга қодир бўлган, зарур
қарорлар қабул қиладиган, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак.
81
Муаллиф ишланмалари асосида тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: