Бошланғич таълим кафедраси


ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/282
Sana22.02.2022
Hajmi7,03 Mb.
#94274
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   282
Bog'liq
6-MAQOLA BOSHLANG'ICH ТЎПЛАМ 22.05.2020

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ПЕДАГОГИК
ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
Нилуфар ОМОНОВА - ТерДУ магстранти 
Бугунги кунда юқори малакали, ҳар томонлама ривожланган, маҳоратли, 
дунѐқараши кенг ва чуқур техник билимга эга ѐш кадрларни тайѐрлаш-ишлаб 
чиқаришдаги энг муҳим масалалардан биридир. Замонавий университет 
профессионал билимдон, мустақил фикрлайдиган ўқувчи талаба, шунингдек, 
психологик ва технологик жиҳатдан инсонпарварлик қадриятларини амалга 
оширишга муҳтож.
Бу жараѐнда иштирок этишга қодир бўлган ўқувчи талабалар зарур. 
Бунинг учун эса таълим олиш, илмли инсонлар даражасини ошириш муҳим. 
Давлатимиз ва жамиятимизнинг тез ва самарали натижага эришиши
қилинаѐтган ислоҳотларнинг янги босқичига боғлиқдир. 2017-2021 йилларда 
Ўзбекистонни ривожлантириш харакатлар стратегиясининг бешта устувор 
йўналиши, ―Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим 
асосида йўлга қўйиш бўйича 2017-2021- йилларга мўлжалланган беш муҳим 
ташаббус‖, шунингдек 2019 йил 31 декабрда ―Узлуксиз маънавий тарбия 
концепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари 
тўғриси‖даги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан қабул 
қилинган қарор шулар жумласига киради. 
Узлуксиз маънавий тарбия концепсиясининг I боб, 1 бўлими шундай 
сўзлар билан бошланган. ―Ўзбекистон ―Миллий тикланишдан-миллий юксалиш 
сари‖ тамойили асосида тараққиѐтнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр 
шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларни 
қўймоқда‖. 
VII боб концепсияни амалга оширишдан кутилаѐтган натижалар ―Миллий 
тарбия ва замон‖, ―Фазилатли авлод‖ рукнида яратилган қўлланмалар 
мажмуаси асосида республикада Ватанга содиқ, иродали, тадбиркор, бағри 
кенг, меҳнатсевар ѐшларни етиштириш белгиланган.[1.12-б] Олдинга силжиш 
барчамиз, айниқса, ѐш авлоддан бугунги ва эртанги куннинг ҳал қилувчи 
кучидан фаоллик талаб қилади. 
Замонавий таълим жараѐнида иштирок этишда фаол бўлиши учун талаба 
тажрибали ўқитувчи кўмагига муҳтож. Бундай эҳтиѐж ―Устоз-шогирд‖ 
мураббийлик тизимини шакллантиради, бу эса катта миқдордаги билимни 
ўзлаштиришга ѐрдам берди. ―Устоз-шогирд‖ анъанаси ҳамкорлик педагогикаси 
йўналиши бўйича фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқдир.


492 
Ҳар қандай таълим ва тарбияда энг асосий омил муаллим, унинг тафаккур 
дунѐсидир. Ҳар қандай таълим муассасасидаги энг муҳим ҳодиса, энг 
қизиқарли фан ва энг жонли ўрнак ўқитувчининг ўзи бўлиши лозим. 
(А.Дистерверг) [2.428-б].
Дарҳақиқат, ҳамкорликда ўқитиш ҳар бир ўқувчини кунлик қизғин ақлий 
меҳнатга ўргатиш, шахс сифатида онглилик, мустақилликни тарбиялаш, ҳар 
бир ўқувчида шахсий қадр-қиммат туйғусини вужудга келтириш, ўз кучи ва 
қобилиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, таҳсил олишда маъсулият 
ҳиссини шакллантиришни кўзда тутади.
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси ҳар бир ўқувчининг таълим олишидаги 
мувафаққияти гуруҳ мувофаққиятига олиб келишини англаган ҳолда мустақил 
ва сидқидилдан ақлий меҳнат қилишга, ўқув топшириқларини тўлиқ ва сифатли 
бажаришга ўқув материалини тўлиқ ўзлаштиришга ѐрдам беради. [6. 77-б] 
Ўзбекистон таълим соҳасида етарли тажрибага эга. Дунѐда ҳатто энг бой 
давлатларда ҳам танқислик сезилаѐтган турли соҳаларда олимларимиз, 
мутахассисларимиз етишиб чиқмоқда.
Бизнинг қадимий анъаналаримиз ва боқий қадриятларимизни ҳозирги 
замон илм-фани ютуқлари билан уйғунлаштира олиш замонавий илмли 
ѐшларнинг асосий мажбуриятларидан эканлиги исботланмоқда. Бунинг учун 
―Устоз-шогирд‖ анъанасининг узвий давоми сифатида таълим даргоҳларида 
педагогик ҳамкорликни ривожлантириш талаб этилади. 
Бола она тилида гапиришни ўрганади. Шу тилда таълим олади, дунѐни 
ўрганади. Юксалгани сари дунѐвий илмлар соҳасини билишга интилади. Бу 
ҳолат замонлар оша яшаб келаѐтган эътироф этишига лойиқ анъаналаримиздан 
бири устоз-шогирд анъанаси асосида амалга оширилишини яхши биламиз. 
Устозлик буюк мақом, қолаверса, ―Устоз отангдек улуғ, шогирд болангдек 
суюк‖, ―Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомда йўрғалар‖ мақоллари. [3.27-б] 
―Ёмонлик уруғи кўпроқ ѐшлик даврида экилади‖, ―Саҳоватли устоз-
шогирднинг қалб кўзини очади‖ ҳикматли сўзлари бежизга айтилмаган.[5.77-б] 
Шунингдек, буюклар ва донишмандлар буюклиги, донолигининг илк туйғулари 
шаклланиши туғма истеъдодини кўра олган устоз-у, раҳномоларининг меҳнат 
самараси эканлигини таъкидлашади. 
Ўрта Осиѐда яшаган алломалар устозликка хос билим, кўникма, малака ва 
уни шакллантириш йўлларига доир таълимотлар яратганлар: Имом Исмоил 
Бухорий, Имом ат-Термизий, Ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср 
Форобий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф 
Хос Хожиб,Умар Хайѐм, Нажмиддин Кубро, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, 
Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Абдулла Авлонийлар қаторини узоқ 
давом эттириш мумкин. 
Масалан ―Муаллимий соний‖ номи билан машҳур қомусий олим Абу 
Наср Форобий тарбия икки усулда: ихтиѐрий ва мажбурий ҳолда амалга 
оширилишини айтган. Қайси усулда тарбиялаш тарбияланувчининг феъл-
атворига боғлиқ, дейди. Шарқ Аристотели номига ҳам эга бўлган Фаробийнинг 
ўзи ихтиѐрий усулда Шарқда биринчи бўлиб Ғарб олими Аристотел 
таълимотини ўрганади ва ривожлантириб давлат қомуси-конституция яратишга 


493 
асос солади. Мутафаккир олим Аристотелни кўрмаган бўлса ҳам ўз устози деб 
тан олган.[3.271-б] 
―Устоз шогирд‖ анъанасининг, анъана заминида миллий руҳ, миллий 
мулоқотнинг етиб келишига ҳисса қўшган Шарқда Ҳадис илмининг асосчиси 
Имом ал Бухорийнинг шогирди Имом ат Термизий ўзининг туғма истеъдодини 
намойиш қилган инсонлардан бўлган. Имом ат-Термизий бир бор эшитган 
ғаройиб ҳадислардан 40 тасини ѐддан айтиб беролган. Унинг бу фазилатини 
ҳурмат қилган, устози унга ўз сафдоши каби муомала қилган. Устози вафотида 
қайғуриб йиғлаб узоқ йиллар кўзи ожиз ҳолда яшаган. Ўзидан ўнлаб ажойиб 
ҳадислар тўпланган асарлар қолдирган. [4. 208-б]
Демак, устоз шогирдлик анъанасини педагогик ҳамкорлик асосида давом 
эттириб ривожлантиришимиз учун педагогик асослардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ дея оламиз. Анъана асосида вужудга келган мураббийлик мактаби 
тажрибага муҳтож ѐш билан тажрибали устоз ишини ўз ичига олади. Устоз ўз 
шогирдига илмий ва профессионал билимларини бериб бориши ва қўллаб 
қувватлаши аҳамиятлидир. Бу жараѐнда амалга ошириш мумкин: 
-олий таълимда ўқиѐтган бўлажак кадрларнинг илмий салоҳиятини 
ортириб, касбий қобилиятини ошириш; 
-бўлажак ѐш мутахассис-талабаларда таълим фаолиятига ижобий 
муносабатларни ривожлантириш; 
-педагогик билимларни ўрганишда онгли мослашиш ва кутилган 
натижаларга эришиш имконияти; 
-ўқув 
даргоҳларида 
таълим 
жараѐнининг 
сифатини 
оширишга 
кўмаклашиш; 
Бу тизим ўқувчи талабага таълим олиш тизимнинг барча йўналишда 
билимларини ошириб боришида кўмаклашади. Устоз ва шогирд ўз амалий 
фаолиятида маънавий, маърифий ва тарбиявий ишлар олиб бориши мақсадга 
мувофиқ. Бу давра суҳбатлари, бахс мунозалар, замонавий долзарб масалалар 
бўйича тақдимотлар ўтказиш, театр, музейлар, кўргазмалар, маданият ва аҳоли 
дам олиш марказларига биргаликда ташриф буюришдир. ―Устоз-шогирд‖ 
анъанасини олий таълим соҳасида педагогик ҳамкорлик воситалари орқали 
ташкил этилиши таълим сифатининг ошишида ва ѐшларнинг илмий 
салоҳиятининг ўсишида самаралидир.

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   282




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish