482
бораѐтган сиѐсати халқимизнинг эртанги кунига ишончини янада
мустаҳкамламоқда.
Ўзбекистон
республикаси
Президентининг
―Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла
институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан
ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида‖
ги 18.02.2020 йилдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ ―Ўзбекистон
республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида‖ ПҚ-4602 сонли қарори
фикримизнинг ѐрқин ифодасидир. Мазкур Президент фармонида,
―жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда
тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-хуқуқий
механизмларини тубдан ислоҳ қилиш‖ масалалари кўзда тутилганлиги
ҳар бир фуқаронинг давлатимиз томонидан кўрсатилаѐтган ғамхўрлиги
ва эътиборини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини ҳис
қилишга чорлайди.
Гарчи, жамиятимизда оила мустаҳкамлигига
катта эътибор
қаратилаѐтган буғунги кунда айрим оилавий келишмовчиликлар, низолар
ва ажралишларнинг учраб тураѐтганлиги бу холатнинг ижтимои-
психологик томонларини чуқур ўрганиб таҳлил қилишни тақазо этмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам, илк болалиқданоқ кўплаб эртаклар эшитиб, кейинчалик
ўзлари ҳам уларни турли китоблардан ўқиб ўсган ѐшлар ўзларининг
бўлажак оилавий ҳаѐтларини адекват тасаввур эта олишлари мушкул.
Чунки, эртакларда ҳам, кинофильмларда ҳам қаҳрамонлар бир-
бирларига етушгунларига қадар не-не машақатларни, заҳматларни
бошларидан кечириб, бу йўлда дуч келган қора кучларни енгиб, охир-
оқибатда висолга эришадилар. Шундай эртакмонанд тасаввурлар,
орзулар оғушида оила қурган ѐшлар ўзларининг оилавий ҳаѐтларида
дастлабки муаммоларга дуч келишлари биланоқ, уларнинг оилавий
ҳаѐтлари ўзлари кутганларидек бўлмаѐтганлиги, турмуш ўртоғини
танлашда «хато қилганлиги», улар олдинги (тўйдан оддинги) ҳолатига
нисбатан маълум даражада, албатта «салбий» томонга ўзгариб
қолганлиги кабиларни «тушуна» бошлайдилар.
Шунингдек, ѐш оилада
эр~ хотинларнинг ўзаро муносабатлари ривожланишнинг ўзига хос
қонуниятлари, айниқса, ѐш ўзбек оиласида унинг этник, худудий
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ѐш келин ва куѐвнинг янги
ижтимоий
шароитларга
мослашиши
жараѐни
билан
боғлиқ
қийинчиликлар эр-хотин муносабатларида хилма хил вазиятларни
юзага келтириши табиийдир.
Одамлар ўртасидаги мулоқот, турмуш тарзининг барча жабҳаларида
бошқа одамлар билан бўладиган ўзаро муносабатнинг энг муҳим
шартларидан ҳисобланади Мулоқот
маданиятига биринчидан, ўз-ўзини
билиш ва бошқа одамларни тушуна олиш қобилияти яъни уларнинг
психологик
хусусиятларини тўғри баҳолай олиш иккинчидан, уларнинг ҳулқи ва
ҳолатларига нисбатан мос муноосабат билдира олиш учинчидан, ҳар бир одамга
нисбатан унинг шахсининг индивидуал хусусиятларига энг маъқул келадиган
483
мулоқот шакли, усули, ва услубларини танлай билиш киради. Мулоқот энг
аввало одамни одам томонидан идрок қилишидан бошланади. Мулоқот
маданиятини ошириш учун илк ѐшликдан бошлаб, бошқаларга нисбатан
ҳурмат ва самимият билан муносабатда бўлишни, уларга ҳамдардлик,
инсонпарварлик, меҳрибонлик қилиш қобилиятларини шакллантириб бориш
керак бўлади Одамлар ўртасидаги бир-бирларини тушунишнинг етишмаслиги
кўпинча шахслараро муносабатларнинг бузулиш сабаби бўлиб ҳисобланади.
Психологлар оилада оила аъзолари ўртасидаги мулоқот жараѐнида юзага келиши
мумкин бўлган тўсиқларнинг қуйидагиларини фарқлайдилар: психологик
вазиятли, мазмуний ва мотивацион тўсиқлар
Психологик тўсиқ-бу шеригига маъқул тушмай қолиш тушунилмай
қолишдан қўрқиш у томондан инкор этилиш ва калака қилинишдан қўрқиш, энг
эзгу ҳисларини ва ниятларини самимий изҳор этишига жавобан қўполлик
билан жавоб берилиши мумкинлигидан хавотирланиш кабилар туфайли
интеллектга оид, меҳрибонликка оид, кучга оид шахсий имкониятларини
намоѐн қилишга ҳалақит берувчи ўзига хос ички психик холатдир.
Вазиятли тўсиқлар-бу суҳбатдошларнинг бир ҳил вазиятни турлича
тушунишлари билан боғлиқ холатдир. Мазмуний тўсиқлар-
одатда
суҳбатдошини тушунмаганлик туфайли унинг фикрини қандай маънода
айтилгани, у қандай фикрни илгари сураѐтгани, нимани назарда тутаѐтгани,
нимага олиб боради каби мулоҳазаларга бориш туфайли юзага келади
Мотивацион тўсиқ-шундай вазиятларда юзага келадики, бунда гапираѐтган
одам ѐ ўзи баѐн қилаѐтган фикрнинг мотивини етарлича англай олмайди, ѐки
атайин уларни яширишга ҳаракат қилаѐтган бўлиши мумкин.
Булардан
ташқари
мулоқотда
тўсиқ
бўлиб,
суҳбатдошларнинг
психологик
маъданиятлилик нуқсонлари ҳам сабаб бўлади.
Ёш оилаларда эр хотин муносабатлари ўзига хос худудий этник
жинсий ѐш ва индивидуал психологик хусусиятларга эга бўлган эр хотин
муносабатлари шакланишининг энг нозик ва ҳал қилувчи шакли
ҳисобланади. Ёш оилаларда эр-хотин муносабатларининг қай тарзда
ривожланиши аввало шу оиланинг юзага келишига асос бўлган никоҳ олди
омилларининг характерига шу оилаларнинг
юзага келиш шарт шароитлари
билан узвий боғлик бўлади. Шу туфайли никоҳ омилларини ўрганиш ва уларни
мувофиқлаштириш оила мустаҳкамлигининг энг муҳим омили сифатида тадқиқ
этилиши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: