91
Бугунги кунда ахборот технологиялари ва
уларнинг тушунчалари бир-
мунча оммабоп ҳисобланиб, улар амалиѐтга кириб улгурганлигини
кўпчилигимизга маълум. Айтиш мумкинки, улар замирида ноанъанавий
ўқитиш тизими ѐтади.
Машғулотлар давомида ноанъанавий методларни қўллаш,
унинг
имкониятларидан фойдаланиш ҳар бир ўқитувчи учун масъулиятли вазифадир.
Бу вазифаларни амалга оширишда қуйидаги жиҳатларга жиддий эътибор
қаратиш лозим бўлади:
- энг аввало, каштачилик санъати ўқув жараѐнини ижодкорлик,
изланувчанлик руҳида ташкил этиш учун ўқитувчиларнинг мантиқий
тафаккури, касбий маҳоратини такомиллаштириш;
- ўқитувчиларга
каштачилик
санъатини
ўргатишда
ахборот
технологияларини қўллаш, маънавий-ахлоқий ва маърифий тарбияларнинг
таъсирчан метод ва усулларини излаб топиш ҳамда
улардан самарали
фойдаланиш;
- ўқитувчининг каштачилик санъати бўйича замонавий ижодкор сифатида
фаолият
кўрсата
олиши
орқали
ўқувчилар
ижобий,
иқтисодий
ташаббускорлиги, лаѐқат ва иқтидорини тарбиялаш, уларнинг миллий ғурури,
маънавий-ахлоқий ҳамда эстетик дунѐқарашини юксалтириш;
- инсонпарвар фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида миллатимизнинг
маънавий-ахлоқий ва маданий ютуқларини тиклаш, сақлаб қолиш,
мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга нисбатан
талаблар ихлосини ошириш
[5,С.6].
Бу каби масалаларни муваффақиятли ҳал этиш ўқувчиларнинг ушбу соҳага
доир билим савияси, саводхонлиги юқори бўлишига ҳамда улар танлаган
касбларини эгаллашга йўналтирилган фаолиятининг самарали якунланишига оид
келади.
Умумтаълим мактабларида халқ ҳунармандчилиги машғулотларини
замонавий педагогик технологиялар
асосида амалга оширилиши, амалий санъат
таълимининг янги мазмунини шакллантиришда замонавий ўқув-методик
мажмуалар ва ўқув-тарбия жараѐнининг дидактик жиҳатларини таъминлаш ва
мазкур соҳа ўқитилишининг илмий-амалий масалаларини тўғри ҳал этишда муҳим
аҳамият касб этади. Шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқувчилари
амалий ва
бадиий безак санъатидан муаммоли масалаларнинг моҳиятини англаб етиши,
маълум топшириқлар ечимини топиш йўлида уларнинг шахсий эҳтиѐжи,
қизиқиши, қобилияти, истеъдоди, салоҳияти билан боғлиқ равишда олиб
борилиши, бу ўз ўрнида мустақил ижтимоий фойдали фаолиятнинг йўлга
қўйилиши, мустақил
фикрлайдиган, маънавиятли, маърифатли инсонларни
тарбиялаш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ѐшлар тарбиясига,
уларнинг келажакда етук мутахассис бўлиб
етишишларига катта эътибор
берилмоқда. Шу муносабат билан таълим жараѐнига ахборот технология-ларининг
кенг кўламда татбиқ қилиниши, таълим мазмунини бойитишга, уни
такомиллаштиришга ва ўқувчилар билимини ўзлаштиришда жадаллаш-тириш,
жамоавий ҳамда якка тартибда машғулотлар олиб бориш орқали, таълимни
мажмуали лойиҳалаштириш муаммоларини ечишни тақозо этади.