Ишончлиликни ошириш усулларининг таснифи ва уларга қўйиладиган талаблар. Хатолар моделлари.
Режа:
Ишончлиликни ошириш усулларига қўйиладиган талаблар.
Хатолар моделлари.
Хатоларни тавсифлайдиган математик моделлар ҳақида тушунчалар. Пуртов модели.
Аҳолининг янги турдаги хизматларга бўлган талабининг ортиб бориши асосида маълумотларни узатувчи замонавий юқори тезликли телекоммуникация тизимларини такомиллаштириш талаб этилади.
Қуйидагиларга асосан алоқа тизимлари ва тармоқларига нисбатан бўлган талаб доимий равишда ортиб боради:
фойдаланувчилар сонининг ортиши;
фойдаланувчиларни қизиқтирган хизмат турлари сонининг ортиши;
хизмат кўрсатиш сифатига бўлган талабнинг ортиши (қабул қилинадиган ахборотларнинг ишончлилигини, етказилиш вақти ва махфийлигига бўлган талаб асосий ҳисобланади).
Шу билан бир қаторда маълумотларни узатувчи юқори тезликли тизимларга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
узатилаётган ахборотнинг тўғрилилиги, аниқлиги;
тезлик;
ишончлилик;
ахборот хавфсизлиги.
Узатиш тизимларига бўлган асосий талаб – юқори аниқликдир. Халқаро Электралоқа Иттифоқи (ХЭАИ) (МСЭ-Т) томонидан ўрнатилган меъёрга асосан, битта белгини узатишдаги хатолик эхтимоллиги:
маълумотларни узатиш учун - 10-6;
телеграф алоқаси учун 3 · 10-5 дан ошмаслиги лозим.
Лекин ўтказгичли узатиш тизимларидаги ТЧ каналларда ва реал телеграф каналларида бу кўрсаткич ўртача 10-3 – 10-4 ни, радиоканалларда эса янада кўпроқ бўлган 10-3 – 10-2 қийматни ташкил этади. Шунинг учун узатиш аниқлилигини 2 – 3 маротаба ошириш зарурияти туғилади.
Реал алоқа каналлари стационар бўлмаганлиги туфайли, амалиётда баъзи бир вазиятларда уларда квазистационар қисмларни ажратиш мумкин, ва ушбу каналлар учун, ҳолатларга ўтишнинг марков занжири билан Пуртов модели ёрдамида таърифланадиган квазистационар математик моделидан фойдаланиш мумкин.
Замонавий телекоммуникация тармоқлари ва тизимларига қўйилаётган талаблардан бири хизмат кўрсатиш сифатини(Узатишдан қабул қилишгача) талаб даражасига кўтаришдир.
Замонавий телекоммуникация тизимларида ишончлилик 10-6÷10-9гача таъминланиши талаб этилади.
Хақиқий алоқа каналида ўртача хатолик коэффициенти 10-3 - 10-4 ташкил этади
Умуман юқори ишончлиликни таъминлашда шовқин мавжуд бўлганлиги туфайли паст сифатга эга бўлган канални қабул қилишдаги ишончлиликка юқори талаб қўйган томонга мослаштиришга ёрдам берувчи махсус ўлчовларни қабул қилиш зарур. Бу алоқада маълумот узатиш назарияси ва амалиётини муҳим вазифаси хақиқий алоқа каналини маълум жойларидаги турли хил шовқин турларига қаршиш муаммосини англатади. Бу муаммоларни ечиш кенг доираларда кўриб чиқиладиган кўп сонли тадқиқотларни, шовқинларни ўрганишга бўлган алоқадорликларни, уларни пайдо бўлиш сабабларини, маълумот узатиш тизими параметрларига таъсирини ва улар билан курашиш имкониятларини ўз ичига қамраб олади.
Қуйидагиларга асосан алоқа тармоқлари ва тизимларига нисбатан бўлган талаб доимий равишда ортиб боради:
фойдаланувчилар сонининг ортиши;
фойдаланувчиларни қизиқтирган хизмат турларининг сонини ортиши;
хизмат кўрсатиш сифатига бўлган талабнинг ортиши (қабул қилинадиган ахборотларнинг ишончлилигини, етказилиш вақти ва махфийлигига бўлган талаб асосий хисобланади).
Хозирги кунда амалиётда конференцалоқа, электрон почта, ахборотларни қидириш ва хоказо шунга ўхшаш каби хизматлар кенг қўлланилмокда.
Кенг йўлакли рақамли канални амалга оширишни талаб этувчи янги турдаги хизматларга бўлган талаблар хосил бўлмокда. Булар:
энг аввало оқ – қора ва рангли видеотелефон;
видеоконференцалоқа;
рангли факсимил алоқа;
видеопочта;
видеоли ахборотларни қидириш;
қисқа вақтда катта хажмдаги ахборотларни узатиш ва хоказо каби хизматлардир.
Бундаги кўпгина талаб этилаётган хизматлар, ахборотларни комплексли етказиш хизмати хисобланади. Бу эса, ХТИ стандартлаш сектори тавсиясига мувофиқ мультимедиа деб юритилади.
Пуртов модели бўйича канал классификацияси
Пуртов модели
Р еал алоқа каналлари стационар бўлмаганлиги туфайли, амалиётда баъзи бир вазиятларда уларда квазистационар қисмларни ажратиш мумкин, ва ушбу каналлар учун, ҳолатларга ўтишнинг марков занжири билан Пуртов модели ёрдамида таърифланадиган квазистационар математик моделидан фойдаланиш мумкин.
Рхато ва αхато граф ўтишлар
МУТда хатони аникловчи рақамли тизим қабул қилгичининг модели
С0 - қабул қилгич хатоликларсиз ишлайди;
С1 - қабул аниқланмаган хатосиз функциялайди;
С2 - қабул қилгич аникланган хатони тўғирлайди;
С3 -рад жавоблари учун қабул қилгич ишга лаёкатли эмас.
Назорат саволлари
1. Ишончлиликни ошириш усулларига қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
2. Пуртов моделига тавсиф беринг?
3. МУТда хатони аникловчи рақамли тизим қабул қилгичининг модели ва ишлаш тарбига тушунча беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |