БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КРЕАТИВЛИГИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШДА ДИФФЕРЕНСИАЛ ЁНДАШУВ
Джўрайева Одинахон Исроиловна
Пахтаобод туман 23-умумтаълим
мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Аннотация: мақолада бошланғич синф ўқувчиларида креативлик,
ташаббускорлик, мустақиллик, масъулиятлилик каби сифатларни шакллантиришда
дифференсиал ёндашув масалалари ёритилган.
Калит сўзлар: бошланғич таълим, креативлик, мустақиллик, интеллект, дифференсиал
ёндашув.
Вояга йетаётган авлодни баркамол, келажакда Ўзбекистонни мустақиллигини мустаҳкамлаш учун уларни креативлигини ривожлантириш кўплаб амалга оширилаётган ислоҳотларни натижалилигини таъминлашнинг гарови. Бошланғич синф
ўқувчилар креативлиги ва тафаккур хусусиятлари ўртасида ўзаро алоқалар мавжуд. Қизлар ва ўғил болалар креативлиги ўртасида сифат ва миқдор фарқлармавжуд. Бошланғич синф ўқувчиларга нисбатан дифференциал ёндошувни тадбиқ қилишуларни креативлигини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Креативлик интеллектга боғлиқ бўлмаган ҳолатда – индивиднинг янги тушунчалар яратувчи ва шакллантирувчи малакаларидир. Креативлик шахснинг ижодий кўрсаткичлари билан белгиланади. Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаолиятини бошқариш учун мактаб раҳбарияти, бошланғич синф ўқитувчилари бошланғич таълимда давлат таълим стандартларига асосан ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни аниқ ва равшан билишлари лозимдир. Ўзбекисто Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017- йил 6-апрелдаги 187-қарорига биноан халқаро таълим стандартлари меъёрларига жавоб бераоладиган, компетенсиявий ёндашувга асосланган янги Давлат таълим стандартлари асосида тузилган Бошланғич таълим математика ўқувани бўйича ўқув дастурида ўқувчиларда ижодий фаолиятни ривожлантиришга катта аҳамият берилган. Унда топқирликка доир масалалар, мантиқий машқлар, геометрик шакллар ясаш ва уларни бир-биридан фарқлаш, расмлар, моделлардан, атрофдаги нарсалардан енг содда шаклларни топа олиш, вақтни идрок етиш ва кўз билан чамалашга, ақлий топқирликка доир ўйинлар; амалий ишлар, ривожлантириувчи машқлар, математик ўйинхона, математик фокуслар, арифметик мусобақалар, шеърий масалалар, ҳазил масалаларни қўллашга ёʻлланмалар берилганки, фанни ўқитишда ўқувчиларнинг қизиқишлари албатта, уларнинг ижодий фаолиятларини фаоллаштиради. Бошланғич таълимда таълим-тарбия жароёнининг асоси қўйилади. Бошланғич синф ўқувчилари қизиқувчан, янгиликларга ўч, қийинчиликлардан қўрқмайдиган, фаол бўладилар. Ўқувчиларда креативликни шакллантиришда таълимтарбия жараёнида ўқувчиларда қуйидаги шахс хусусиятларини шакллантириш лозим:
ташаббускорлик (ўқувчи ўзини турли фаолиятларда намоён қила олиши,
янгиликларга интилиши ва ўз ғоялари билан ўртоқлашиши);
мустақиллик (еркин фикрлаш, ўз хатти-ҳаракатларига ўзи жавобгар бўлиши, билим олишга, касб егаллашда еркин танлов);
масъулиятлилик (билим олишда, касб егаллашда топшириқларни ўз вақтида бажариш орқали ўз-ўзини тарбиялаб боради);
қатъийлик (мақсад сари интилишни, танлаган касбида учрайдиган қийинчиликларни йенгиб ўтишга ва қунт билан ўрганишга ўргатади);
бирор бир мақсадга еришиш мотиви (ўқувчида оптимистик руҳни, ўз олдига қўйган мақсадига эришиш йўлларини қидириш, изланиш имконини беради);
қизиқувчанлик (ўқувчини фаоликка ундайди, билим олиш, касб егаллашда фаолият йўналишини танлашга ёрдам беради);
ўз-ўзига бўлган ишончни, ўз-ўзига бўлган баҳони ошириш (бу сифатлар
ҳам ўқувчининг ҳозирги ва келгуси ҳаёти, фаолияти учун ўта муҳимдир. Агар ўқувчининг ўз-ўзига бўлган баҳоси, ишончи паст бўлса, у ўзини жамиятда кераксиз одам, қўлидан ҳеч иш келмайдиган ношуд одамдек ҳис қилади,билим олиш ва касб егаллашга бўлган қизиқишлари бўлмайди);
тортинчоқликни ёʻқотиш, мулоқатчанликни, киришимлиликни ривожлантириш (билим олиш ва касб егаллаш сирларини ўрганишда, йўналтир илган касби бўйича фаолият юритишда, одамлар олдида ўзини яхши ҳис қилишда, жисмоний нуқсонидан
уялмаслик, атрофдагилар билан муносабатга киришишда ўта муҳимдир);
сабр-тоқатлилик ва бошқа шахс сифатларини тарбиялаш ҳам мақсадга мувофиқ ҳисобланади (билим олишдаги ва касб-ҳунарни егаллашдаги учрайдиган қийинчиликларни, тўсиқларни йенгишда ва танлаётган касбининг сир-асрорини охиригача ўрганишига ёрдам беради);
Ўғил болалар ва қизлар орасида креативлик даражасида катта фарқ мавжуд.
Бошланғич мактаб даврида қизлар ўғил болаларга нисбатан тезроқ психологик йетукликни намоён етадилар. Ўғил болалар қизларга нисбатан паст даражадаги креативликни намоён етадилар. Аксарият ўғил боллар ўртача креативликка егадир.Ушбу холат бошланғич таълимдаги айрим муаммолар билан боғлиқдир.
Масалан, бошланғич таълимда аёл ўқитувчиларни кўп бўлиб ўғил болалар креативлигини ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқдалар. Демак, креативликни ривожлантириш масаласида ўғил болаларга алоҳида эътибор қаратиб, уларни хусусиятларига мос бўлган
ёндошувни қўллаш лозим. Лекин, ўқитувчилар иккала жинс қобилиятини
тенглаштиришга емас, балки уларни ҳар хиллиги, сифатига еътибор қаратишларим ақсадга мувофиқдир. Қобилиятни миқдор емас, сифат нуқтаи назаридан ёндошиш кўзланган мақсадга еришишга шароит яратади.Бошланғич синф ўқувчиларини креативлигини ривожлантириш учун ўқитувчилар уларни образли фикрлашга ундаши; муаммони аниқ ифодалаши; фикрнинг доимо тугалланган жумла билан ҳамда муҳим жойларига урғу бериб ажратган ҳолда ифода етиши; хушмуомалали ва зийрак бўлиши, “Фараз қилинг”, “Тасаввур етинг”, “Ижодий парвоз етинг ...”ва шу каби сўз бирикмаларидан фойдаланиши керак бўлади. Шунингдек,ўқитувчи ўқувчига ўз психологик таъсирини нигоҳ орқали ўтказиши, ҳар бир жавоб ва таклиф учун рағбатлантиришикерак. Креативликни ривожлантириш учун ўқитувчилар замонавий педагогик
технологиялардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқ. Шунингдек, ўқитувчи ўқувчилар орасида соғлом рақобат мухитини яратиши, бунинг учун мусобақалар уюштириши, ўқувчиларда интизомлиликни тарбиялаши керак. Педагог таълим-тарбия жараёнида сабр-тоқатли, сезгир, донишманд, юмшоқ ва шу билан бирга талабчан
бўлиши, ўқувчи характери ва иродасини ривожлантиришда жамоани ролини беэътибор қолдирмаслиги зарур. Мақсадга интилган, мехнацевар ўқув жамоаси болага ижобий таъсир кўрсатади ва унда шахсий ва жамоавий эхтиёжларни солиштириш хусусиятини ривожлантиради. Ўқувчи жамоага тақлиди орқали ўзидаги салбий хусусиятларни осонроқ
бартараф етади. Бошланғич таълимда ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар асосан таълимда муаммоли вазиятлар яратиш билан боғлиқдир. Бу борада дифференциал ёндошув, ижодкорли кўйинлари, ўқув тўгараклари кабилар асосида мақсадли йўналиш, таълим мазмуни орқали
ташкилий методик ёндошув асосида ўқувчи ўз фаолиятини баҳолаш билан ижодий салоҳият ривожлана бориб, фаолиятга айланади.
Шунинг учун ҳам таълим стандартлари, дастурларда таълимнинг фаол, амалиётдаги мазмуни фаолиятининг аниқ воситаларига реал
ҳаётий вазиятларда қўлланиладиган билим, малака ва кўникмаларга алоҳида еътибор берилиши лозим. Бошланғич таълимнинг ўзига хос хусусияти ҳам болаларнинг мактабга тайёргарлик даражаси, ижтимоий тажрибаси, психофизиологик ривожланиши бир хил емаслигидадир. Шунга кўра бошланғич таълим ўқув фанлари дастурларидаги
топшириқларда ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга еътибор берилган бўлса-да, аммо ўқувчиларда ижодий фаолиятни ривожлантириш нуқтаиназаридан уларни такомиллаштириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |