Конгруэнция бу ўзаро роллардаги кутишларнинг тасдиқланиши, биргаликдаги акс - садоли ритм, контакт иштирокчиларининг кечинмаларини ҳамоҳанглиги.
Конгруэнцияда контакт иштирокчиларининг хулқ – атворида боғловчи моментларда келишмовчилик деярли бўлмайди, бунинг натижасида кескинлик бартараф этилади, онг ости даражасида ишонч ва симпатич пайдо бўлади.
Конгруэнция олдин нотаниш бўлган шериклар контактида биринчи минутларданоқ пайдо бўлиши мумкин, лекин умуман пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин. Конгруэнциянинг мавжудлиги ўзаро таъсир давом этиши эҳтимолининг ортишидан далолат беради.
Конгруэнцияга эришишнинг асослари қуйидагича:
А) биргаликда мансубликни ҳис қилиш;
Б) эмпатия;
В) идентификация.
Конгруэнция ва хақиқий бирламчи контактлар натижасида одамлар ўртасида қайтарма алоқа ўрнатилади. Бу – ўзаро йўналтирилган жавоб реакциялари жараёни бўлиб, у кейинги ўзаро таъсирнинг ушлаб турилишига хизмат қилади, бу жараёнда бошқа шахсга унинг хулқ атвори ва хатти – ҳаракатлари қандай идрок этилганлиги ёки қандай таъсир қилганлиги тўғрисида маълумот бериб турилади.
Қайтарма алоқанинг учта асосий функциясини фарқлаш мумкин:
Қайтарма алоқа вербал ёки новербал кўринишда бўлиши мумкин.
Қайтарма алоқадан фойдаланишни билмаслик одамларнинг ўзаро таъсирини сезиларли даражада қийинлаштиради, унинг самарасини пасайтиради.
Ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этишнинг учта модели.
Одатда ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этишнинг учта модели фарқланади:
1) Ҳар бир иштирокчи бошқаларга боғлиқ бўлмаган холда умумий ишдаги ўз улушини бажаради.
2) Умумий вазифа ҳар бир иштирокчи томонидан кетма – кетлткда бажарилади.
3) Ҳар бир иштирокчининг қолган барчалар билан бир вақтнинг ўзида ўзаро ҳаракат қилиши кузатилади.
Одамларнинг умумий интилишлари, шунингдек позицияларнинг келишуви жараёнида тўқнашувлврга ҳам олиб келиши мумкин. Натижада одамлар бир – бирлари билан “розиман – рози эмасман” муносабатларига кира бошлайдилар.
Шу билан бирга бу пайтда одамларнинг ўзаро таъсири мураккаб ижтимоий психологик феноменлар билан бирга содир бўлади, бу феноменлар “мос келувчи – мос келмайдиган” деган ном олган. Гуруҳдаги шахслараро муносабатлар ва қовушувчанлик (мос келиш) психологик муҳитни юзага келтиради.