ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
Стратегик бошқарув одатда, мазкур тизим бошқарув ма-
даниятининг юқори даражасини белгиловчи кенг инновацион
дастурларни амалга ошириш имкониятини яратади. Энг асо-
сийси, стратегик менежмент асосида бошқариш бозор
иқтисодиёти шароитида таълим муассасаларининг ўз олди-
га қўйган мақсадларини стратегик бошқарув гуруҳлари
орқали муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.
Ана шу сабабли стратегик менежмент асо-
сида умумий ўрта таълим тизимини бошқа-
ришнинг педагогик шарт-шароитларини иш-
лаб чиқиш ўзида муҳим педагогик муаммони
акс эттиради.
Олимлар фикрича, бошқарув алоҳида соҳа
бўлиб, унга таълим ва тарбия жараёнининг
таркибий қисми сифатида қараш мумкин эмас
1
.
Пeдaгoгик жaрaённинг мoҳияти тизимли
мeтoдoлoгик ёндaшув aсoсидaгинa зaмoнaвий
муaллифлaр тoмoнидaн oчиб бeрилмоқда. У
пeдaгoгик oбъeктлaрга тизимлар сифатида
қарашни таклиф этади, айнан: таркибий
қисмлaрининг тузилиши, улaр oрaсидaги ўзaрo
aлoқaдoрликни aниқлaш кaбилaрни ўзидa
жaмлaйди. Бугунги кун педагогика фанида ти-
зимли ёндашув методологиясисиз бошқарув
муаммоларининг ҳал этилишини тасаввур
қилиб бўлмайди. Бундай ёндашувнинг жорий
этилиши бошқарувда тасодифий ва кутилма-
ган ҳолатларнинг олдини олишга хизмат
қилади.
Тизимли ёндашувда таълим муассасаси ти-
зим, яъни ташқи муҳитда хизмат қилаётган му-
раккаб тизим сифатида кўриб чиқилади. Бунда
унинг алоқалари ва воситаларининг мазмун ва
моҳиятига кўра объектни бир бутун, яхлит
ҳолда тасаввур қилиш талаб этилади. Таълим
муассасасини ўрганишда уни алоҳида хусуси-
ятларга эга бўлган бир неча қисмларга ажра-
тиб, улар ўртасидаги алоқалар ҳамда ўзаро
1
Конаржевский Ю.А. Внутришкольный менеджмент. –
М.: «Педагогика», 1992; Мирқосимов М. Мактабни
бошқаришнинг назарий ва педагогик асослари. – Т.:
«Ўқитувчи», 1995; Иноятов У.И. Теоретические и
организационно-методические основы управления и
контроля качества образования проф. колледже: Авто-
реф. дисс… док. пед. наук – Т.: 2004; Абдурахмонов Қ.Х.,
Одегов Ю.Г., Сотволдиев А., Холмўминов Ш., Ҳайитов А.,
Муртазоев Б.Ч., Худойбердиев З. Персонални бош қариш.
– Т.: «Шарқ», 1998; Тренев Н.Н. Стратегическое управле-
ние. – М.: «ПРИОР», 2002; Люшников А.Н. Стратегический
менеджмент. – М.: «ЮНИТИ-ДАНА», 2001; Майкл Мескон,
Майкл Альберт, Франклин Хедоури. Основы менеджмен-
та. – М.: «Дело», 1992.
боғлиқлик хусусиятлари аниқланади, чунки
ҳар бир тизим яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз
ҳиссасини қўшади.
Кенгроқ маънода тизимли ёндашув – фал-
сафа методологияси билан табиий ҳолдаги ил-
мий тадқиқот методлари ўртасидаги вазиятни
эгаллаб турувчи фан, илмий билиш назарияси-
нинг методологик асосларидир. Тизимли ён-
дашув фан сифатида аниқ бир янги тушунча-
лар бермайди, лекин объектни ўрганишда
ўзига хос яхлитлик, умумийлик, универсаллик,
дифференциаллик каби тушунчалар асосида
мужассамлаштирилган технологиялар, яъни
тадқиқотнинг интеграцион технологияларини
ўз ичига олади.
Универсал тушунчалар аппарати, абстрак-
циянинг юқори даражаси, асосий тамойиллар-
нинг интегратив хусусиятлари – инсонларнинг
турли соҳалар бўйича тушунчалари, фикрлаши
ва дунёқарашини ўрганишнинг самарали усу-
ли сифатида тизимли ёндашувни қўллаш им-
кониятини яратади. Тизимли ёндашув йўнали-
шидаги барча билим, кўникма ва малакалар
мажмуаси ихтиёрий фаолиятни режалашти-
риш ва ташкил этиш, раҳбарлик қилиш, яъни
раҳбарларнинг бошқарув фаолиятида энг за-
рурий шартлардан бири ҳисобланади.
В.И.Богословский тизимли ёндашувнинг ту-
шунчалар аппарати сифатида қуйидагиларни
ажратиб кўрсатади: ҳаракатланиш, ташкил
этиш, муносабат, тартибга солиш, алоқа, муҳит,
мустақил уюшмоқ, ташкил топиш, ташкилий
тузилиш, бошқариш, чидамлилик, функциялар,
яхлитлилик, марказлаштириш, тизим
2
.
Тизимли ёндашувнинг асосий тушунчаси
тизим бўлиб, алоқа, муносабатлар, интегра-
ция, яхлитлик, ташкил этувчи қисмлар орқали
ифодаланади. Бу тизимнинг ўзаро боғлиқ ва
таъсирланувчи қисмларининг мажмуи яхлит
объектни ташкил этади.
2
Общая педагогика. / Под.ред. В.А.Сластенина. – М.:
«Владос», 2003. –С.183.
18
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |