ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2016, 4
бундай мезонларга қуйидагиларни киритиш
мумкин, деб ҳисоблашади:
– технологик маҳорат: конструктив ва таш-
килотчилик қобилиятлари билан боғлиқ
бўлиб, аниқ иш фаолиятини уддалай олиш,
яъни ахборот олиш, уни етказа билиш, ишни
ташкил этиш ва режалаштириш;
– коммуникатив маҳорат: инсонларни
тўғри тушуниш, улар билан ҳамкорликда ҳа-
ракат қилиш, мулоқот қобилияти билан боғ-
лиқ бўлган кўникмалар;
– таҳлилий маҳорат: жараёнларни тушу-
ниш, тизимнинг хусусий таркибий қисмларини
билиш, яхлитликни қисмларга ажратиш, ўз
фаолиятига назар ташлаш ва таҳлил қила
олиш;
– хизмат юзасидан муносабатда бўлиш ма-
ҳорати;
– хизмат юзасидан мурожаат этган шахс-
лар билан самимий қизиқиш;
– муносабатда майинлик ва хушмуомала
бўлиш;
– мурожаатда мансаб, табақа, айниқса,
исм-шарифини ёдда тутиш; сабр-тоқат билан
тинглаш;
– ўзгаларнинг хизматдаги ишлари, ўзлари
ҳақидаги гапиришларига хайрихоҳлик;
– хизмат юзасидан мурожаат этган киши-
лар қизиқтирган масалалар ҳақида суҳбатлаша
олиш;
– томонлар манфаатини кўзлаб, самимий
ҳолда, суҳбатдошларга хизмат юзасидан таъ-
сир кўрсатишдаги муомала устунлиги;
– ўзгаларга таъсир этишнинг анъанавий ва
ноанъанавий усулларидан самарали фойда-
ланиш;
– суҳбатдошнинг суҳбатдаги ижобий ва
аҳамиятли ишларини самимий тан олиш;
– ўзгалар камчилигини тўғридан-тўғри,
қўполлик билан эмас, балки бевосита кўрсата
олиш;
– суҳбатдош билан аввало, ўзи томонидан
хизматда йўл қўйилган қийинчиликлар бора-
сида, кейин эса томонлар йўл қўйган хатолар
тўғрисида гапира олиш;
– суҳбатдош ёки томонларни турлича рағ-
батлантира олиш;
– соддалик, ростгўйлик, ишонч билан бир-
га доимий талабчанлик ва назоратни билиш;
– ўзгаларни раҳбар томонидан берилган
таклиф ва топшириқларни бажаришдан хур-
сандчилигини билишга эриша олиш ва бош-
қалар.
Бошқарув тизимига раҳбар ходимларни
танлашга бундай технологик ёндашув жара-
ённинг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида
лойиҳалаш, кутиладиган натижаларга олиб
келишни ўзида акс эттириши билан аҳамият-
лидир.
Раҳбарликка номзод танлаш ва унинг ма-
лакасини аниқлашнинг кенг тарқалган турла-
ридан бири – қуйи ёки тенг даражали лаво-
зимларга юқори раҳбарлар томонидан тавсия
этилиш бўлиб, номзоднинг малакаси иш фао-
лияти давомида ўрганиб борилади.
Раҳбарлик лавозимига гуруҳ ёки жамоа то-
монидан тавсия этиш мамлакатимизда якка
шахс томонидан танлаш билан параллел ра-
вишда қўлланилаётган шакллардан ҳисобла-
нади. Айрим мутахассисларнинг фикрича,
раҳбарликка номзоднинг жамоа томонидан
тавсия этилиши маълум даражада мураккаб-
роқ жараён бўлса-да, аммо бу номзоднинг
сифат жиҳатидан мукаммалроқ бўлишини
таъминлайди. Мамлакатимизда лавозимга
номзод тавсия этиш жамоавий шаклининг
асосан икки тури учрайди:
1. Давлат ёки нодавлат ташкилотининг
юқори раҳбарияти томонидан лавозимга сай-
лаш учун тавсия этилувчи номзодларга
жамоат чиликнинг овоз бериши.
2. Номзоднинг жамоа томонидан тавсия
этилиши ва бу масаланинг овознинг кўп ёки
камлигини ҳисобга олган ҳолда ҳал қили-
ниши.
Жамоатчилик асосида номзод танлаш
фақат жамоа аъзоларининг кўпчилиги кимни
хоҳласа, ўшани тавсия этиш билангина муваф-
фақиятли амалга ошиб қолмайди. Номзодлар
қайси лавозимга тавсия этилмасин, аввало
раҳбарият томонидан ўша лавозим доираси-
даги мавжуд камчиликлар, бўлғуси раҳбарга
қўйиладиган талаблар, ўша соҳанинг асосий
муаммолари ва келажак режалари батафсил
таҳлил этилиши талаб қилинади. Соҳа ва иш
характери аниқланганидан сўнггина ҳисобот
жамоатчиликка ўқиб эшиттирилади.
22
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |