Бошқарув таҳлилини ташкиллаштириш ва унда қЎлланиладиган маълумотлар манбаи


Молиявий таҳлилида қўлланиладиган маълумотлар манбаи



Download 93,49 Kb.
bet3/11
Sana22.03.2022
Hajmi93,49 Kb.
#505519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Имамов Ф.

2. Молиявий таҳлилида қўлланиладиган маълумотлар манбаи
Молиявий таҳлилининг асосий ахборот манбаларига қуйидагилар киради:
1. Бизнес-режа маълумотлари;
2. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи;
3. Статистик ҳисоби ва ҳисоботи;
4. Бошқарув (тезкор) ҳисоби ва ҳисоботи;
5. Ҳисоб ва ҳисоботдан ташқари маълумотлар;
6. Меъёрлар, тармоқ кўрсаткичлари, қонунлар, Фармонлар, қарорлар, буйруқлар.

1-жадвал
Турли ҳисобот шаклларида берилган иқтисодий кўрсаткичлар суммасининг бир-бирига мос келиши





Кўрсаткичлар

1-шакл

2-шакл

Мос

Шакл сони

Қатор ва устун сони

Сумма (минг сўм)

Шакл сони

Қатор ва устун сони

Сумма (минг сўм)

келиши тўғрисида белги

1.

Устав капитали
йил бошида
йил охирида

1
1


320/3
320/4



8937
8937



5
5


010/3
080/3



8937
8937



мос
мос



2.

Асосий воситалар
йил бошида
йил охирида

1
1


010/3
010/4



13397
13513



3
3


130/3
130/6



13397
13513



мос
мос



3.

Резерв капитали
йил бошида
йил охирида

1
1


340/3
340/4



6763
7983



5
5


010/5
180/5



6763
7983



мос
мос



Ушбу санаб ўтилган маълумотлар ичида энг асосийси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳисобланади, чунки тахминан 70 фоиз маълумотларни иқтисодий таҳлил бухгалтерия ҳисобидан олади. Бошқарув таҳлилида ҳам шу ҳисоботлар асосий маълумотлар манбаи бўлиб қолади. Таҳлил қилиш жараёнида йиллик ҳисоботга ёзилган изоҳнома ҳам хар томонлама кўриб чиқилади. Таҳлил қилиш жараёнида ҳисобдан ташқари маълумотлардан ҳам фойдаланиш катта самара беради. Буларга текшириш далолатномалари, аудиторлик хулосалари, юқори ташкилотлар, молия ва солиқ идоралари, банкларнинг бажарган таҳлил натижалари, лаборатория ва табобат-назорти материаллари, корхона меҳнат жамоасининг умумий мажлис материаллари, мутбуот материаллари, тушунтириш ва маъруза хатлари, ижро этувчилар билан шахсий суҳбат ўтказиш материаллари ҳам киради.
Таҳлил қилишнинг самараси авваламбор ҳисобот маълумотларининг сифатига боғлиқ. Шунинг учун ҳисоб ва ҳисобот материалларини обдон текшириш керак. Амалда маълумотларни текширишнинг бир неча усуллари мавжуд.
1. Ҳисоботларни тузиш қоидаларига амалга қилиш. Ушбу текшириш ўз ичига қуйидагиларни олади: ҳисобот шаклларининг тўғри тўлдирилиши ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси молия, иқтисодиёт ва статистика вазирликлари томонидан тасдиқланган шаклларга мос келиши, айрим миқдорий кўрсаткичларни аниқлашда арифметика амалларини тўғри қўлланилганлиги кабилар. Ҳисобот шакллари ва хужжатларда ҳеч қандай тузатиш ёки рақамларни ўчириб қайта ёзиш мумкин эмас. Ҳисобот шакллари раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган бўлиши керак.
2. Турли ҳисобот шаклларида бериладиган иқтисодий кўрсаткичлар суммасининг бир-бирига мос келиши. Ушбу текширишнинг моҳияти қуйидагидан иборат. Бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар турли ҳисобот шаклларида берилади ва бинобарин ҳисобот тузишда ана шу иқтисодий кўрсаткичлар суммаси бир-бирига тўғри келиши шарт. Масалан устав капиталининг миқдори 1-шакл (Баланс) ва 5-шакл (Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот) ёки асосий воситаларининг суммаси 1-шакл (Баланс) ва 3-шакл (Асосий воситаларнинг харакати тўғрисидаги ҳисобот)да берилади ва х.к.
Текширишнинг ушбу усулини аниқроқ тушуниш учун қуйидаги жадвални хавола қиламиз (1-жадвал).
Таҳлилий ҳисоблар ва унинг натижаларини расмийлаштириш. Ҳисобот маълумотларини таҳлилий жиҳатдан қайта ишлашнинг усулларидан бири таҳлилий жадвалларни тузиш ҳисобланади. Жадвалга таҳлил қилинадиган кўрсаткичларнинг асос ва амалдаги даражаси киритилади, мутлоқ фарқи, кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари аниқланади ҳамда тегишли хулоса ёзилади. Таҳлилий жадвалларнинг устунлиги ва афзаллиги шундан иборатки, у кўрсаткичларнинг ўзаро боғланишини жуда ҳам аниқ кўргазмали тарзда намоён этади.
Таҳлилнинг сўнгги босқичи унинг натижаларини рамийлаштириш ҳисобланади. Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда маълумотнома ёки изоҳнома ёзилади. Изоҳномада корхона ва ташкилотларнинг хўжалик фаолиятида қўлга киритилган ютуқлари ва йўл қўйган камчиликлари акс эттирилади ҳамда бу камчиликларни бартараф қилиш йўллари кўрсатилади. Бу ўринда айниқса аниқланган ички хўжалик резервларни ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга жалб этиш йўллари кўрсатилади. Изохнома жуда ҳам қисқа ва мазмунли баён этилиши лозим. Қайсику ундан таъсирчан бошқарув қарорларини қабул қилиш мумкин бўлсин.

Download 93,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish