Таҳлилнинг асосий мақсади – молиявий фаолиятдаги ютуқ ва
камчиликларни аниқлаб, маблағлардан янада тўғри фойдаланган ҳолда
ҳисоб-китоб тартибини мустаҳкамлашга қаратилади. Демак, бу маҳсулот
ишлаб чиқариш ва уни сотиш, харажатларни тежаш, пул-молия алоқалари ва бошқа фаолиятларнинг бир-бирига боғлиқлигини кўрсатади. Молиявий
таҳлилни бажаришда зарур бўладиган манбаларга корхона баланси, унга
қилинган иловалар ва бошқа ҳисобот маълумотлари киради. Шунингдек,
бухгалтериянинг синтетик ва аналитик счетлари маълумотларидан ҳам кенг
фойдаланиш лозим, чунки кейинги йилларда тузиладиган ҳисоботларнинг
ҳажми қисқариб, таҳлил имкониятларини чегаралашга олиб келмоқда. Айниқса, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, махсус ва мақсадли
маблағлар, захира жамғармаси, фойда ва зарарлар, турли хил ҳисобкитоблар, қимматли қоғоз ва векселлар бўйича маълумотлардан кўпроқ
фойдаланилади. Булар хўжалик фаолиятининг тўғри бошқарилиши, унинг
молиявий барқарор бўлиши ва тўлов қобилиятининг яхшиланишига
бевосита таъсир кўрсатади.
ХУЛОСА
Мустақиллик йилларида республикамизда «Молиявий ва бошқарув
таҳлили»га оид бир неча ўнлаб дарсликлар, ўқув қўлланмалар,
монографиялар ва илмий мақолалар чоп эттирилди. Мустаққиллик йиллари
таҳлил фанининг юксак ривожланиш даври бўлиб қолди. Мустаққиллик
йилларида олий таълим стандартларига асосан «Молиявий ва бошқарув
таҳлили» фанининг янги ўқув дастурлари яратилди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамизда иқтисодий таҳлил
фанининг равнақи ўзига хос тарихга эга. Бу фан борасида тегишли мактаб шаклланган. Бироқ бу фаннинг равнақи унинг келажаги олдинда бизнинг
республикаамизда савдо ва қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича ҳар ҳолда
дарсликлар яратилган, анча ишлар қилнган. Аммо халқ хўжалигининг муҳим
тармоқларидан бўлган саноат, қурилиш, транспорт, хизмат соҳасидаги
корхоналар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш бўйича ҳали анча ишлар
қилш лозим. Бу соҳалар бўйича ҳали дарслик ва тегишли адабиётлар
бирмунча камроқ яратилган. Бу республикамиз равнақи учун, унинг
келажакдаги тараққиёти учун кенг йўл очиб беришига тўсқинлик қилиш
муқаррар, чунки саноат ва бошқа халқ хўжалигининг тараққиёти ўзимизга
хос бўлмағи лозим. Бу эса ушбу соҳалар бўйича ўзимизга хос молиявий ва
бошқарув таҳлили усулларини ишлаб чиқишни тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикасида молиявий ва бошқарув таҳлили қуйидаги
йўналишларда ривожланиши лозим деб ҳисоблаймиз:
Ҳозир республикамизда кўп мулкчиликка асосланган бозор
тизимидаги корхоналар вужудга келди. Молиявий ва бошқарув
таҳлили ҳам ана шу соҳага мос ривожланиши лозим;
Ўзбекистонда барча соҳалар бўйича, айниқса бухгалтерия
ҳисобининг жаҳон анжозаларига мос тизими қабул қилинмоқда. Бу
эса халқаро андозага мос молиявий ва бошқарув таҳлили тизимини
ҳам яратишни тақозо қилади;
Бу фаннинг назариясини ўзимизда шаклланаётган бозор
иқтисодиётининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда яратиш
лозим.
Ўзбекистонда макроиқтисодий таҳлил амалий жиҳатдан объектив
заруриятга айланди. Аммо унинг назарияси ва методологияси
яратилган эмас, шу туфайли келажакда макроиқтисодий таҳлилни
назарий ва методологик асоси ишлаб чиқилиш лозим.;
Олимлар саноат, қурилиш, транспорт, хизмат ва бошқа халқ
хўжалигининг муҳим соҳалари бўйича дарслик ва ўқув
қўланмаларини яратишлари керак;
Иқтисодчи мутахассисларни тайёрлашда бу фанга тегишли аҳамият
бериш ва ўқув андозаларига ва режаларига киритиш лозим, деб
ҳисоблоймиз.
Ушбу тадбирларнинг амалга ошиши мустақил давлатимизнинг
мустақил фани – Молиявий ва бошқарув таҳлилининг вужудга келиши ва
ривожланиши учун асос бўлади. Бу фаннинг келажакда аҳамияти кескин
ошади, чунки бозор иқтисодиёти шароитида ҳар хил корхоналарнинг
хўжалик фаолиятини чуқур ўрганишни, таҳлил қилишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |