Бошқариш маданияти ёхуд раҳбарлик санъати Бошқариш бу



Download 126,53 Kb.
bet5/26
Sana24.02.2022
Hajmi126,53 Kb.
#193031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
БОШКАРУВ психологияси 2 мавзу МАЪРУЗА МАТНИ (2) (1)

Низо фазалари
Юқорида айтганимиздек, низонинг асосий сабаби унинг биринчи босқичи ҳам бўлади. Низонинг биринчи босқичи – бу қондирилмаган талаб, бош­қарилмаган майл, истак, хоҳишдир. Шахс ўз руҳиятидаги бирон-бир истакни қондирмас экан, у ўз атрофидан мана шу истакни, майлни қондиришга йўл қидира бошлайди.
Низонинг иккинчи босқичи – бу шахснинг бирор иштиёқ, хоҳиш, майлнинг қондирилмаётганлигидан асабийлашиш, шахснинг бирор нарсага ғаши келишидан бошланади. Бунда бир шахснинг иккинчи шахс руҳи ва ҳаракатидаги фаолиятни қабул қилмасликдан, ўз имкон ва манфаатини устун қўйишидан бошланса, гуруҳлараро низонинг илк босқичи гуруҳдаги бирон шахснинг бошқа гуруҳдаги бирон шахс ёки шахслар фаолиятини қабул қил­маслигидан бошланиши турган гап.
Низонинг учинчи фазаси, босқичи – бу агрессия, таҳдид, ҳужум ёки ҳимояга тайёрланиш. Шахс ички руҳий иштиёқини қондиролмайди, қонди­ришга ҳаракат қилмоқчи, аммо нимадир ҳали унинг қарор қабул қилишига тўсиқ бўлмоқда. Бу фазада бир шахс иккинчи шахс ҳаракатидан, истагидан, атроф-муҳитдаги бирор-бир моддий нарсадан фойдаланаётганидан норози, унинг ўзи ушбуларни эгаллаб олмоқчи, аммо очиқ-ойдин уларни эгаллашга ҳали журъат қилмаяпти, қарор қабул қилишига қандайдир маълумот етма­япти. Бу ўринда ўта муҳим жиҳати, ҳолатни ким олдин қўлга олса, бузғувчи низони илгарироқ илғаб олиб, уни яратувчи кучга айлантира олса, ўша томон ютиб чиқади.
Шахснинг энг катта бойлиги танлаш имкониятининг кенглигида мужас­самлашган. Аммо агрессия, стресс, асабий ҳолатга тушган кишининг танлаш имконияти кескин даражада қисқаради. Шахс атрофидаги имкониятларни тўлиқ ва объектив баҳолаш имкониятидан бу даврда маҳрум бўлиб қолган бўлади. Шахснинг фикрида бутун атрофидаги имкониятлар чекланиб, фақат биргина йўлга айлангандай туюла бошлайди. Бу пайтда шахс ўз рақибини синдириш, мағлуб қилиш ҳаракатида бўлади. Бундай ҳолда асабийлашув ку­чаяди-да, ҳатто бор кучларни ҳам ишлата олмайдиган ҳолатга тушиб қолиш мумкин ва унда асосий мақсаднинг ўзи нима эканлигини унутиб қўйишади. Яъни, мақсад унутилиб, вазият қўлдан ва издан чиқиб, шахслар фақат жараён қурбонига айланади. Бундай ҳолларда вазиятни кузатиб турган учинчи томон ғолибликни қўлга киритиб кетиши ҳоллари ҳам учраб туради. Бундай ҳолатга тушган шахслар эса энг мудҳиш ечимларни танлашлари мумкин, яъни улар бу ҳолатга тушганларидан кейин кўпинча суицидга қўл ура бошлашади.

Download 126,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish