Бошқариш маданияти ёхуд раҳбарлик санъати Бошқариш бу


Раҳбар ходимнинг баҳс юритиш санъати



Download 126,53 Kb.
bet13/26
Sana24.02.2022
Hajmi126,53 Kb.
#193031
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26
Bog'liq
БОШКАРУВ психологияси 2 мавзу МАЪРУЗА МАТНИ (2) (1)

Раҳбар ходимнинг баҳс юритиш санъати.
Ҳар қандай мулоқот жараёнида шундай ҳолатлар бўладики, киши ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга, яъни баҳс олиб боришга тўғри келади. “Баҳс” анча кенг тушунча. Умумлаштирилган тарзда унга шундай таъриф бериш мумкин: Баҳс деб бирон-бир фикрни исботлаш (асослаш) жараёни тушунилади ва унинг давомида ҳар бир томон муҳокама этилаётган масала бўйича ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилишга ва рақибнинг фикрларини инкор этишга ҳаракат қилади. Ўзбек тилида бундай ҳолатларни ифодаловчи ва айрим пайтларда синоним сифатида ишлатиладиган бошқа сўзлар ҳам мавжуд. Масалан: “мунозара”, “тортишув”, “фикр алмашув” ёки бошқа тиллардан кириб келган “диспут”, “дебат” ва ҳ.к.
Икки ёки ундан ортиқ одам мулоқотга киришган ҳар қандай шароитда баҳсли ҳолат юз бериши табиий, зеро, одамлар айни бир нарса, воқеа ёки ҳодисани турлича идрок этадилар, тушунадилар ва баҳолайдилар. Бу – табиий ҳол. Қолаверса, фикрлар ранг-баранглиги ва қарама-қаршилиги бўлмаса, ҳар қандай воқеа-ҳодиса ҳақида инкор этиб бўлмас, сўнгги ҳақиқат мавжуд бўлганда, инсон тафаккури ҳам ибтидоий ҳолатда ривожланишдан тўхтаб қолар эди. Баҳсда ҳақиқат дунёга келади, деган қадимий ҳикмат беҳуда пайдо бўлган эмас. Геродот бу борада шундай деган эди: “Агар қарама-қарши мулоҳазалар билдирилмаса, маъқул фикр қандай саралаб олинади”.
Баҳс қоидаси: ҳатто жуда қулай вазиятларда ҳам одамлар фикрини ўзгартириш жуда қийин масаладир. Агар ўз қарашларингизни бошқа бировга ўтказишни истасангиз, унинг фикрини ҳурмат қилинг. Ҳеч қачон одамга унинг ноҳақлигини айтманг. Хато қилиш эҳтимолини ўзингизда бўлишига ҳам эътибор беринг. Бу барча турдаги баҳсларга якун ясайди ҳамда фикрлашингиз ҳаққонийлигини ўзида ҳам яратишга ҳаракат қилади. Шу билан ҳамсуҳбатингизни ўзи ҳам сиз каби ноҳақ бўлишини тан олишига имкон беради.
Кейин, агар бирон бир инсонни ўз томонингизга қаратиб олишни истасангиз, уни ҳақиқий дўсти эканлигингизга ишонтиринг. Бу, албатта, ҳақиқатга яқин йўлдир. Баҳсни туғдирмайдиган шундай иборалар ҳам мавжудки, улар диққат билан эшитишга ундайди. Масалан: «Сизни дилингиздан ўтаётган фикрларга қарши эмасман, балки мен ҳам худди шундай қилган бўлар эдим». Баҳс пайтида «Жанжал билан бирон нарсага эришиб бўлмайди», деган иборани эслашга ҳаракат қилинг. Энг яхши натижага эришувнинг йўлларидан бири бу – баҳсдан қочишдир. Баҳсдан қизишиб ўз ғурурини ерга уришни истамай, ноҳақлигини билиб туриб ҳам тан олмаслик мумкин эканлигини ёдда тутинг. Ўз фикрингизни айтиб қўйишнинг ўзи етарли. Балки бироз вақт ўтиб, ҳеч қандай босимнинг таъсирисиз ҳам у тўғри хулосага келиши мумкин. Ўзининг ҳақлигини қайсарлик билан исботлаш ёки баҳслашиш - маълум маънода зўравонлик ҳам ҳисобланади, ва оқибатда, ягона келишувга олиб келмаслиги мумкин. Англашилмовчиликни маданият, муносабат, тавозеълик ва мулойимлик, аниқлик ва совуққонлик ҳамда бошқани тушунишга ҳаракат қилиш орқали бартараф қилиш мумкин.
Баҳс асосли ва ишончли бўлиши лозим. Баҳсда сиз рақибни хафа қилиш эмас, балки ундан қочишга ҳаракат қиласиз. Сиз келтирган асосларингиз мутлақо тўғри бўлиши лозим. Касбий мунозара доимо асослар занжирини талаб қилади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мантиқдан бехабар кишиларга нисбатан мантиқий исботларнинг келтириш усулларидан бохабар кишиларнинг жамоатда баҳсдан муваффақиятли чиқиб кетишларига имконият даражаси баландроқ бўлар экан.
Касбга доир баҳсда ўзини тутиш услуби доимо мулойимлик касб этиши зарур. Босиқ ва мулозаматли одам доимо ғолиб келади. Сўзамоллик диққатли жимлик билан алмашиши лозим. Жиззакилик ва асабийлашишга ўрин йўқ. Индивидуал баҳсда мухими– асос, мантиқ ва далиллардир. Имоишоралар ва ҳайқиришларни қабул қилиш мумкин эмас. Чўзилиб кетадиган баҳсларда ҳар иккала тараф ўзининг ахлоқи ҳақида ўйлаб кўриши лозим. Ҳар ҳолда гап бундай бахяларда синган коса устида кетмайди. Жанжалларга сабабчи бўладиган одамлар ўзи ҳақида ўйлаб кўрадиган бўлса, одатда «асаблари ҳеч нарсага ярамаслигига амин бўлади». Лекин бу дегани соф виждон билан очиқчасига уришавериш керак дегани эмас. Бундай одамларга «нима учун мен доимо асабийлашаман?» деган саволни ўзига бермоқликка даъват этамиз. Кўп ҳолатларда асабийлашишнинг асл сабабини англаб етгандан сўнг ҳаёт ўз йўлига тушади. Ҳаракат қилиб кўрса арзийди.
Баҳс янгича қарашлар, дунёқараш шаклланаётганда, умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишда, ижтимоий фикрни шакллантиришда ҳамда умумий фикрга келиш зарурати туғилганда, Айниқса, зарур бўлади. Бу борада француз файласуфи Г.Башляр шундай деган эди: “Бир-бирини чинакам тушунишга ҳаракат қилган икки киши аввал бир-бирига зид гапириши керак. Ҳақиқат - майл фарзанди эмас, баҳс фарзандидир”.
Шунинг учун ҳам баҳс юритиш санъати энг қадимий илмлардан бири бўлиб, ўтмиш донишмандлари ўз нуқтаи назарини тасдиқлаш учун баҳс санъатига мурожаат этганлар, ўз илмий-фалсафий асарларини диалог шаклида ёзганлар.
Баҳс санъати, айниқса, Қадимий Хитой ва Қадимий Юнонистонда кенг ривожланган эди.
Баҳс санъати – “эристика” (юнонча oristicos – баҳcлашувчи) илм сифатида шаклланишини мутахассислар одатда эрамиздан аввалги V аср юнон файласуфлари номи билан боғлайдилар. Жумладан, Абдерлик Протагор “Баҳс санъати” китобини ёзганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Айни шу файласуф илк бор фикр, дунёқараш, мулоҳазалар ранг-баранглигининг табиийлиги ва инкор этиб бўлмас ҳақиқий эканлигини тушунтирган ва асослаб берган. “Инсон барча нарсаларнинг ўлчовидир”, деган фикрга таяниб, Протагор: “Ҳар бир нарса ҳақида икки, бир-бирига зид фикрни айтиш мумкин”,- деган хулосани чиқаради ва аслини олганда барча нарсаларнинг нисбийлиги ҳақидаги таълимотга асос солган. Баҳс санъати масалаларини Аристотель, Платон ва бошқа антик давр мутафаккирлари ҳам ўз асарларида тилга олиб ўтишган.
Қадимги Хитой файласуфлари, жумладан, Мо-цзи ва унинг издошлари баҳс юритишнинг бир неча усулларини фарқлаб берганлар. Қадим Ҳинд олимлари эса мантиқ илми доирасида баҳслашувчининг ўзини қандай тутиши, қандай гапириши, ўз фикрини асослаши ёки рақибнинг фикр юритишида мантиқсизликни илғаб, уни инкор этиши каби масалалар хусусида жиддий тавсиялар ишлаб чиққанлар.
Бизнинг аждодларимиз ҳам баҳс юритиш санъати масалалари бўйича ўз қимматли фикрларини қолдирганлар. Гарчи бизда баҳс санъатига бағишланган махсус асарлар яратилмаган бўлса-да, Беруний, Форобий, ибн Сино, Маҳмуд Кошғарий, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий, Замаҳшарий, Кайковус каби алломалар ҳамда Воиз Муҳаммад Рафиъ, Воиз Қавзиний, Воиз Ширвоний, Ҳусайн Воиз Кошифий каби воизлар ўзларининг тилшуносликка, мантиқшуносликка, фалсафага, воизлик санъатига, шеър илмига бағишланган асарларида бу мавзуга доир ўз фикрларини билдирганлар.
Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, Шарқ мумтоз адабиётида тортишув, баҳслашув тарзида ёзилган асарлар ҳам бўлиб, улар “мунозара” деб аталган. Асосан, шеърий йўл билан, баъзан эса насрда ёзилган мунозараларда икки (ёки ундан ортиқ) образ орасида муайян масала бўйича баҳс кетади. Ўзбек мумтоз адабиётида мунозара жанридаги асарларнинг аксарияти XV асрда яратилган. Жумладан, Яқинийнинг “Ўқ ва Ёй”, Амирийнинг “Чоғир ва Банг”, Аҳмадийнинг “Танбур ва Чанг” мунозаралари диққатга сазовор. Баъзан ижодкорлар мунозара шаклида ёзилган парчаларни ўзларининг бошқа жанрдаги асарлари таркибига киритишган. Хусусан, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги Фарҳод ва Ҳисрав ўртасидаги машҳур диалогни тилга олиш мумкин.

Download 126,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish