Бошқариш маданияти ёхуд раҳбарлик санъати Бошқариш бу



Download 126,53 Kb.
bet10/26
Sana24.02.2022
Hajmi126,53 Kb.
#193031
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
БОШКАРУВ психологияси 2 мавзу МАЪРУЗА МАТНИ (2) (1)

Рақобатчилик.
Ҳамкорлик.
Муроса (компромисс).
Мослашиш.
Чекиниш.
Уларнинг фикрича, у ёки бу зиддиятли вазиятда бошқариш усули сиз­нинг манфаатларингизга ҳамда фаол ёки суст иштирок этишингизга боғлиқ. Мазкур усулларни мақсадга мувофиқ равишда ишлатиш юзасидан қуйидаги тавсияларни ҳавола этамиз:
Рақобатчилик усули.Мазкур усул энг типик ҳолат ҳисобланади. Маълу­мотларга қараганда, зиддиятларда ўз манфаатларини 70% қондириш, ғолиб бўлиш ҳисобланади. Бунда рақиб томонга босим ўтказиш вужудга келади. Уни кучли иродага эга бўлган шахсгина бажариши мумкин. Бу усулдан ўз фикри ва кучига ишонган ҳамда зиддият натижаси муҳим бўлган инсонгина фойдалана олади. Бунинг учун шахс: а) имкониятлари кенг, ҳокимият эгаси, эътиборли киши бўлиши ва танлаган йўли тўғри эканлигига ишониши лозим, б) бошқа йўл йўқлигига ишонч ҳосил қилиш. в) мазкур йўлни танлаш учун етарли имкониятларга эга бўлиш, г) авторитарликни маъқул кўрувчи ходим­лар билан ишлаши керак.
Шуни унутмаслик керакки, бу усул камдан-кам ҳолларда узоқ муддатли натижаларга олиб келади, чунки мағлуб томон сизнинг хатти-ҳаракатингизни ёқламаслиги мумкин. Бундан ташқари, бугун мағлуб томон эртага сиз билан ҳамкорликдан воз кечиши мумкин. Бу усулни яқин ҳамкорлик ва шахсий му­носабатлар мустаҳкам бўлган ҳолатлар учун қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, мазкур усулни ҳокимиятга эга бўлмаган тақдирда ҳам қўлламас­лик керак.
Ҳамкорлик. усуллар ичидаги энг мураккаби ва энг самаралисидир. Бу усулнинг афзал томони шундаки, иккала томон учун ҳам муросали ечим топилиши эҳтимолдан холи эмас. Мазкур усул зиддиятни ҳал этиш учун унинг барча аъзоларининг иштирок этишини талаб этади. Мазкур ёндашув иш ва шахсий ҳаётда омадга олиб келади. Бу усулни бошлашдан аввал қуйи­даги сўзларни айтиш мақсадга мувофиқ: “Мен иккаламиз учун адолатли йўлни танламоқчиман”, “Иккаламиз нимани хоҳлашимизни билиб олайлик”, “Мен муаммони ечиш учун келдим” кабилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатади­ки, иккала томоннинг ғолиб бўлиши қабул қилинган қарорлар ижросининг муваффақиятли гаровидир. Бироқ бу услуб ўз қарашлари ва фикрларини изоҳлаб бериш ҳамда иккинчи томонни тинглай олиш қобилиятини талаб қилади. Мазкур усулни қуйидаги зиддиятли вазиятларда қўллаш мумкин:
- муаммонинг ечими муҳим бўлиб, муросага йўл қолмаган вазиятларда;
- зиддиятли томон билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш кўзланганда;
- асосий мақсад ўзаро тажрибага эга бўлиш бўлганда;
- фикрларнинг интеграцияси зарур бўлса ҳамда ходимлар шу жараёнга жалб этилса.
Муроса усули.Муроса усулининг асосий мақсади иккала томонни ўзаро келиштириш ҳисобланади. Шу маънода бу усул ҳамкорликка ўхшаб кетади, бироқ анча юзаки амалга оширилади. Бу усул томонларнинг манфаати мос келиб уни қандай ҳал этишида жуда самарали. Муроса келишувини амалга оширишда маълум маънода кўникма бўлиши лозим, ҳар бир аъзо нимагадир эришиши зарур. Мазкур усулнинг камчилиги шундаки, биринчи томон иккинчи томонга нисбатан ўз имкониятларини ошириб юборса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.
Муроса усулини қуйидаги зиддиятли вазиятларда қўллаш мумкин:
- иккала томон ҳам бирдай имкониятларга эга бўлса;
- бир томоннинг эҳтиёжларини қондириш мумкин бўлса;
- аниқ қарор қабул қилингунига қадар вақтинчалик муроса йўлини тан­лаш лозим бўлса.
Чекиниш усули. Бу усул, асосан, томонларнинг тўғридан-тўғри манфаат­ларига зид келмаса ёки муаммо унчалик муҳим бўлмаса, зиддиятнинг кескин­лашувига таъсир этмаса ёки томонлар муаммони ҳал этиш учун ўз кучларини сарфлашни истамаган ҳолларда ўз самарасини беради. Шунингдек, бу усул­дан томонлар тенг кучга эга бўлмаган ҳолда фойдаланиши мумкин. Акс ҳолда, алоқалар узилиши мумкин. Зиддиятли томон бу усулни агарда:
- зиддият манбаи асоссиз ва муҳим бўлмаса;
- ўз манфаатига ҳал эта олмаслигини билса;
- муаммони ечиш учун етарли кучга эга бўлмаса;
- қўшимча ахборотга эга бўлиш учун вақтдан ютишни истаса;
- зудлик билан масалани ҳал этиш хавфли бўлса;
- ходимларнинг ўзи бу муаммони ҳал эта олса;
- масалани ҳал этиш соғлиққа зарар бўлса;
- зиддиятда мураккаб инсонлар – қўполлар, нолувчилар иштирок этса ишлатиши мумкин.
Бу усул муаммодан қочиш эмас, аслида чекиниш лозим бўлган зиддият­ли вазиятларда қўл келиши мумкин.
Мослашиш усули.Бу усул иккинчи томон билан алоқада бўлиб, муҳитни яхшилаш учун ўз манфаатларини оқламасликни англатади. Томас ва Килмен фикрича, айрим ҳолларда бу зиддиятни ҳал этишнинг ягона йўли ҳисоблана­ди. Чунки унинг пайдо бўлиш пайтига келиб иккинчи томоннинг манфаатла­ри сизникидан зарурроқ бўлиб қолиши мумкин. Мослашиш усули қуйидаги ҳолларда қўлланиши мумкин:
- асосий вазифа тинчликни сақлашга қаратилганда;
- зиддият масаласи томонлар учун муҳим бўлмаганда;
- бошқалар билан алоқани мустаҳкамлаш ўз манфаатидан устун келганда;
- ҳақиқат сиз томонда эканлигини билганда;
- етарли куч ва имкониятларга эга бўлмаганда.
Юқоридаги усуллар шахслар томонидан самарали ишлатила олинсагина ўз ижобий натижасини беради.

Download 126,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish