Бошқариш маданияти ёхуд раҳбарлик санъати Бошқариш бу



Download 126,53 Kb.
bet21/26
Sana24.02.2022
Hajmi126,53 Kb.
#193031
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
БОШКАРУВ психологияси 2 мавзу МАЪРУЗА МАТНИ (2) (1)

Темперамент типлари
Гиппократ давридан аниқланган тўрт темперамент типлари буюк рус физиологи И.П.Павлов тадқиқотлари орқали ўз илмий асосига эга бўлди. Темперамент бош миядаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзаро муносабатидан келиб чиқувчи хусусият сифатида тушунилар экан, барча тадқиқотчилар унинг туғма эканлигини ва инсоннинг кўпгина фаолият турла­ри натижаларига таъсир этувчи омил сифатида иштирок этишини эътироф этишади. Анъанавий ёндашувга асосан қуйидаги темперамент типлари мав­жуд: холерик, сангвиник, флегматик ва меланхолик.
Ходимнинг у ёки бу темпераментга мансублигини билиш, унинг бирон вазифани нега айнан шу тарзда бажараётганлигини тушунишга ёрдам беради, кези келганда айнан унга мос вазифаларни юклаш имконини беради. Ҳар бир темперамент типига қисқача тасниф қуйидагича ифодаланиши мумкин:
Холерик – нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли, бу икки жараён бирон нерв маркази доирасида тез ўрин алмашади ва шу боис бу типга мансуб кимса бирон фаолиятга тез киришиб, тезда совиб кетиши мумкин. Янгиликларга эҳтироси баланд, ғайратли ва ўта ҳаракатчан, бир маромдаги фаолиятни, монотон тарздаги ишларни ёқтирмайди, доимо янгиликка интилувчан. Янги муҳит ва жамоада ўзини яхши ҳис қилади ва ўзгарувчан шароитларга тез мослашади. Бундай кимсаларга янги ўзлаштири­лаётган фаолият турларини вазифа тариқасида бериш ўринли, узоқ вақт даво­мида маълум тартиб талаб қилувчи ишга мослашишлари учун кучли ички зўриқишга борадилар.
Сангвиник – қўзғалиш ва тормозланиш жараёнлари кучли, лекин мувоза­натлашган. Бундай кимса ўзини қўлда ушлай олади, интизомли ва холерик каби шошқалоқ эмас, бирон ишга кучини тўғри тақсимлайди, янги фаолият турини тез ўрганади, низоли вазиятда келишувга бора олади, келажакка ишонч билан қарайди. Таваккалликка мойил, тезда натижага эришишга ҳара­кат қилади, пухта ўйлаб ва тез қарор қабул қилади, кўтаринки ва турғун кай­фият эгаси.
Флегматик – ҳаракатлари секин, шошилмас ва сабр-тоқатли, танҳолик­ни яхши кўради, мулоқот доирасини кенгайтиришни ҳоҳламайди, дўстларига содиқ ва уларни кўпайтириш нияти ҳам йўқ, ўрганиб қолган шароитида яхши фаолият юритади ва ўзгарувчан муҳитга мослашиши қийин, шовқинни ёқ­тир­майди, бир жойда ўтириб бажариладиган ишни маъқул кўради. Янги одамлар билан мулоқотга киришиши қийин, лекин ўрнатилган алоқаларни сақлашга интилади. Саранжом сариштали, тартибни ёқтиради, интизомли, бошлаган ишини охирига етказишга ҳаракат қилади, ташкилотдаги анъана­лар­га содиқ. Қуйидаги ярим ҳазил ўхшатиш қарама-қарши темперамент типлари тавсифини тушунишни енгиллаштиради: “… одатда урушни холерик ва санг­виниклар олиб борадилар, флегматиклар эса вайроналарни тиклайдилар”.
Меланхолик – нозик дидли, ҳиссиётга ўта берилган, ўз ички дунёсига ва кечинмаларига эътиборли. Бундай кимсалар орасида санъатга қобилиятлилар кўп учрайди. Улардан ажойиб рассомлар, ёзувчи ва шоирлар етишиб чиқади. Мураккаб ва низоли вазиятларда ҳаракати суст, тезкор вазифаларни ҳал этиш­да асабийлашади ва тез толиқади.
Темперамент одатда мизожнинг намлик даражасига боғлиқ бўлади.
Холерик – қуруқ шамол. Қуввати ичига сиғмайди. Ўта ҳаракатчан, ўзини аямайди. Фаҳми юқори, таваккалчи. Тез ва пала-партиш ишлайди. Ҳаддан ташқари қўли очиқ. Кек сақламайди, бир ўч олса, кейин унутади.
Сангвиник – 70% шамол, 30% намлик. Қувватга тўла. Ҳаётда ҳамма нарсани таҳлил ва ҳисоб-китоб қилади. Таваккалчи эмас. Кекчи, қасос олмаса қўймайди.
Флегматик – нам-қуруқ. Қуввати ўртача. Флегматик болани бошқа болага қиёсласа, руҳан чўкади. Қунт билан, секин ишлайди. Нозик ишларни яхши бажаради. Яхши математик, скрипка усталари, заргар ва меъморлар чиқади.
Меланхолик – нам. Қуввати етарли, бироқ уни сарфлаши кайфиятига боғлиқ. Мақтасангиз ўзини ишдан аямайди, камситсангиз тушкунликка тушади. Яхши спортчи, чемпионлар шулардан чиқади. Мукофотга ўч эмас. Ўз жонига қасд қиладиганлар орасида меланхоликлар кўпчиликни ташкил этади.
Юқорида санаб ўтилган темеперамент типлари туғма бўлиб, уларни ўзгартириб бўлмайди. Лекин инсон ўз-ўзини тарбиялаши давомида бирон темпераментга хос хислатларни ўзида шакллантириши мумкин.

Download 126,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish