Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet265/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Майда улгуржи савдо –
савдо соҳасида товарларни кичик туркумлар 
билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз ва нақд пул шакллари бўйича 
сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш. Майда улгуржи савдо 
фақат ички савдо фаолияти ҳисобланади. Ушбу савдо фаолияти чакана савдо 


корхоналари, улгуржи савдо корхоналари ва юридик шахс бўлмаган якка 
тартибдаги тадбиркорлар томонидан турғун савдо шаҳобчалари ҳамда 
истеъмол буюм бозорларида ажратилган жойлар орқали амалга оширилади. 
Чакана савдо
– савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат 
мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп 
бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга 
ошириш. Ушбу савдо фақат ички савдо фаолияти ҳисобланади. 
Юритувчи шахсларнинг статусига кўра 
савдо фаолияти жисмоний 
шахслар ва юридик шахслар томонидан олиб бориладиган савдога бўлинади.
Жисмоний шахслар томонидан олиб бориладиган савдо фаолияти
деганда юридик шахс мақомисиз маҳаллий ҳокимиятдан рўйхатдан ўтган ва 
савдо фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган хусусий тадбиркорлар 
томонидан амалга ошириладиган савдо тушунилади. Бундай хусусий 
тадбиркорлар савдо фаолиятини ўзларининг хусусий савдо дўконлари ёки 
буюм бозорларида ажратилган жойлар орқали амалга оширадилар. 
Юридик шахслар томонидан олиб бориладиган савдо фаолияти 
деганда юридик шахс сифатида маҳаллий ҳокимиятдан рўйхатдан ўтган ва 
савдо фаолиятини юритиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар томонидан амалга 
ошириладиган савдо тушунилади. Бундай корхоналар савдо фаолиятини 
ўзларининг савдо дўконлари, шаҳобчалари, базалари, омборлари ёки буюм 
бозорларида ажратилган савдо тармоқлари орқали амалга оширадилар. Юридик 
шахслар савдонинг барча турларини олиб борадилар. 
Юритувчиларнинг мулкий шаклига кўра 
савдо
 
давлат, нодавлат ва аралаш 
мулкдаги корхоналар томонидан олиб бориладиган савдога бўлинади. Савдо
фаолияти билан шуғулланувчи давлат корхоналари бўлиб республикамизда 
ҳозирги даврда ихтисослашган «Мудофаа савдо» тизими тасарруфидаги 
корхоналар ҳисобланади.
Савдо фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ва аралаш мулкдаги 
корхоналар бўлиб республикамизда акциядорлик жамиятлари, хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маъсулияти чекланган жамиятлар ва 
бошқа мақомдаги хусусий корхоналар ҳисобланади.
 
Товарларнинг гуруҳларига кўра 
савдо озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат
товарлари савдосига, гуруҳлар ичида эса алоҳида қуйи гуруҳ товарлари 
савдосига, масалан, нон ва нон маҳсулотлари савдоси, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари савдоси, алкогол ва алкоголсиз ичимликлар савдоси, хўжалик 
моллари савдоси, қурилиш материаллари савдоси, автомобиллар савдоси, 
автомобиллар ёқилғиси савдоси, аралаш моллар савдоси, дори-дармонлар 
савдоси, тиббий техника ва оптика товарлари савдоси, тилло буюмлар савдоси 
ва шу каби бошқа турларга бўлинади.
Савдо фаолиятининг барча турлари, уларни амалга ошириш шартлари ва 
тартиби республикамизда давлат томонидан қабул қилинган меъёрий 


ҳужжатлар билан қатъий тартибга солинади
10
. Республикамизда улгуржи савдо 
лицензиялаштириладиган, чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш эса 
лицензиялаштирилмайдиган фаолият турига киради. Алоҳида олинган 
товарларнинг, масалан, алкоголи ичимликларнинг сотилиши махсус 
рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Савдо фаолиятининг турларига ва давлат статистика органлари берадиган 
тармоқ (фаолият) кодига кўра савдо корхоналари қуйидагиларга бўлинади:

Улгуржи савдо (71100) 

Чакана савдо (71200) 

Умумий овқатланиш (71300). 
Улгуржи ва чакана савдо корхоналарига, ўз навбатида, мулкий шакли, 
сотадиган товарларининг турлари бўйича махсус ички савдо тармоғи кодлари 
берилади.
Ходимларининг сонига кўра савдо корхоналарини йирик корхоналар, 
кичик корхоналар ва микрофирмаларга ажратиш мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги 
Фармони
11
ва уни бажаришга доир Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2003 йил 
11 октябрда қабул қилинган «Кичик табдиркорлик (бизнес) субъектларига 
кирадиган корхона ва ташкилотларни классификациясини тасдиқлаш 
тўғрисида» 439-сон қарорига мувофиқ савдо ва умумий овқатланишда: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish