Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Фойда солиғи бўйича имтиёзлар



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Фойда солиғи бўйича имтиёзлар 
сифатида солиққа тортиладиган 
даромад суммасидан чегириб ташланадиган харажатлар, солиқдан озод этилган 
фойданинг турлари ҳамда имтиёз меъёрлари Солиқ кодексида (158,159-
моддалар) очиб берилган. Чунончи, Солиқ Кодексининг 158-моддасига 
мувофиқ автотранспорт корхоналарининг шаҳар йўловчилар транспортида 
(таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш 
бўйича хизматлар кўрсатишдан олган фойдаси фойда солиғини тўлашдан тўлиқ 
озод қилинган. Фойда солиғи бўйича берилган ушбу имтиёз йўловчи ташишга 
ихтисослашган автотранспорт корхоналарида шаҳар йўловчилар транспортида 
(таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш 
бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойда кўрсаткичини махсус ҳисоб-


китоб қилишни ҳамда уни фойда солиғи ҳисоб-китобига илова қилишни тақоза 
этади. 
Фойда солиғи (Нф)
суммаси автотранспорт корхонасининг солиққа 
тортиладиган фойдаси суммасини 
(Стф
) солиқ меъёрига 
(См)
кўпайтириш ва 
100 фоизга бўлиш йўли билан топилади, яъни: 
НФ = СТФ *СМ : 100% 
Ҳисоб-китоб асосида ҳисобланган фойда солиғи суммаси бухгалтерия 
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет_9810_«Даромад(фойда)_солиғи_бўйича_харажатлар»_Кредит'>Дебет
9810 «Даромад(фойда) солиғи бўйича харажатлар» 
Кредит
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Автотранспорт корхоналарини бюджетга даромад (фойда) солиғи бўйича 
қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади: 
Дебет
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Кредит 
5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
 
Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби ва ҳисоби
Микрофирма ва кичик корхоналар мақомидаги автотранспорт корхоналари 
учун ягона солиқ тўлови ягона солиқ, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, 
Республика йўл жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш 
жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ўрнига жорий этилган. Ушбу 
солиқни тўловчи автотранспорт корхоналарида материаллар (ишлар, 
хизматлар) харид қилинганда таъминотчи ташкилотларга тўланган ҚҚС 
суммаси материал бойликлар (ишлар, хизматлар) қийматига киритилади. 
Ягона солиқ тўловини тўловчи автотранспорт корхоналари ихтиёрий 
тарзда рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига навбатдаги 
чорак бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмай, янги барпо этилаётган 
микро ва кичик корхона мақомидаги автотранспорт корхоналари эса фаолиятни 
амалга оширишни бошлашга қадар топшириладиган ариза асосида қўшилган 
қиймат солиғини тўлашлари мумкин. Ягона солиқ тўлови тўловчилари 
томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан бош тортиш навбатдаги йил 
бошланишига қадар бир ойдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтган жойидаги 
давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ариза асосида навбатдаги 
йилнинг бошидангина амалга оширилади.
Ягона 
солиқ 
тўловини 
тўлаш 
объекти 
бўлиб 
автотранспорт 
корхоналарининг барча фаолият турларидан олган ялпи тушуми ҳисобланади. 
Ягона солиқ тўлови суммаси ялпи тушум суммасини ушбу солиқнинг 
белгиланган меъёрига кўпайтириш йўли билан топилади. Бунда, ихтиёрий 
тарзда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун ягона солиқ тўлови 
суммаси бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ 
ягона солиқ тўлови суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорига 
камаяди.
Ягона солиқ тўловига тортиладиган ялпи тушум таркибига қуйидагилар 
киритилади: 


1. Нақд пулга ва нақдсиз пулга бажарилган иш (кўрсатилган 
хизмат)ларнинг ҳажми. 
2.Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар, чунончи: 
а) ундирилган ёки қарздор эътироф этган жарималар, пенялар, 
неустойкалар ҳамда хўжалик шартномаларининг шартларини бузганлик учун 
бошқа жазо турлари; 
б) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар даромадлари; 
в) рента даромади, автотранспорт корхонаси ҳузуридаги ошхоналардан 
тушумлар, бошқа хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан тушумлар; 
г) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан даромадлар; 
д) кредиторлик ва депонентлик қарзини қонун билан белгиланган тартибда 
ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар; 
е) товар-моддий бойликларини қўшимча баҳолаш; 
ж) текин молиявий ёрдам, шу жумладан, текинга олинган мол-мулк; 
з) қисқа муддатли ижарадан даромадлар; 
и) илгари чиқариб ташланган харажатларни қоплаш тариқасида олинган 
даромадлардан ташқари бошқа операцион даромадлар; 
3.Молиявий фаолиятдан даромадлар, чунончи: 
а) олинган роялти ва капитал трансферти; 
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятида улушли иштирок этишдан олинган 
даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар ҳамда облигациялар ва бошқа 
қимматли қоғозлар бўйича даромадлар; 
в) мол-мулкни узоқ муддатли ижара (лизинг)га беришдан даромад (маржа); 
г) чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги фарқдан даромадлар 
(мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо), бунда манфий курс 
фарқи суммаси мусбат курс фарқи суммасидан ошиб кетган ҳолда ошиб кетиш 
суммаси ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаётганда солиқ солинадиган базани 
камайтирмайди; 
д) қимматли қоғозлар, шуъба корхоналар ва ҳоказоларга қўйилган 
маблағларни қайта баҳолашларни ўтказишдан даромадлар; 
е) молиявий фаолиятдан бошқа даромадлар; 
4.Фавқулодда даромадлар. 
Солиқ солинадиган ялпи тушум ҳисоблаб чиқилаётганда қуйидагилар ялпи 
тушумдан чиқариб ташланади: 
а) ихтёрий равишда ўз аризасига кўра қўшилган қиймат солиғи тўловчилар 
учун қўшилган қиймат солиғи суммаси;
б) давлат субсидиялари суммаси; 
в) давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича 
даромадлар; 
г) тўлов манбаида солиқ тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар 
(маълумотнома) мавжудлигида дивидендлар ва фоизлар. 
Ягона солиқ тўлови ҳар чоракда ўсиб борувчи якун билан ҳисоб-китобни 
топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби 6410 
«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» счётида юритилади. Белгиланган тартибда 
ҳисоблаб чиқилган ягона солиқ тўлови бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзув 
билан акс эттирилади: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish