Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари


Дебет 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари»  Кредит



Download 2,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/339
Sana11.03.2022
Hajmi2,65 Mb.
#491437
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   339
Bog'liq
Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари

Дебет
5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари» 
Кредит 
6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз» 
Автотранспорт корхоналарида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга тўғри келувчи ҚҚС суммасидан 
таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун 
маълумотномалар ҳамда счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС суммасини 
айириш йўли билан топилади. Бундан, юқорида таъкидланганидек, фақат 
ҚҚСдан озод этилган шаҳар йўловчилар транспортининг хизматлари (таксидан, 
шу жумладан йўналишли таксидан ташқари), шунингдек темир йўл ва умумий 
фойдаланишдаги автомобиль транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли 
таксидан ташқари) шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташиш 
хизматлари мустасно. Ушбу хизмат турлари ҚҚСдан озод этилганлиги туфайли 
уларга тўғри келувчи таъминотчиларга товар-моддий бойликлар ва кўрсатилган 
хизматлар учун тўланган ҚҚС суммаси камайтиришга олиб борилмасдан, балки 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига киритилади.
Солиқ Кодексига мувофиқ (221-модда) автотранспорт корхоналарида 
камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси тўловчининг танловига биноан 
алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усулда аниқланади. Белгиланган тартибга кўра 
камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммасини аниқлашнинг танланган 
усули календарь йил мобайнида ўзгартирилиши мумкин эмас. 
Мутаносиб усул
қўлланилганда камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС 
суммаси солиқ солинадиган оборотнинг умумий оборот суммасидаги улушидан 
келиб чиқиб аниқланади.
Масалан, 
автотранспорт корхонаси ҳисобот даврида 60 млн. сўмлик 
(ҚҚСсиз) иш бажарган, шундан, ҚҚСга тортиладиган иш ҳажми 36 млн. сўм, 
ҚҚСга тортилмайдиган иш ҳажми эса 24 млн. сўм. Таъминотчиларга товар-
моддий ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ҳамда 
счёт-фактуралар асосида тўланган ҚҚС
жами 5 млн. сўм. 
Демак, ушбу 
мисолда келтирилган маълумотларга кўра ҚҚСга тортиладиган автотранспорт 
хизматларининг ҳиссаси 60 фоизни (36/60*100) ва ҚҚСга тортилмайдиган 
хизматларнинг ҳиссаси эса 40 фоизни (24/60*100) ташкил этади. 
Мутаносиб усулга кўра камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси 
юқоридаги мисолда келтирилган маълумотлар бўйича 3 млн сўмни (5*60%), 
камайтиришга олиб борилмайдиган, балки бажарилган иш (хизмат)лар 
таннархига олиб бориладиган ҚҚС суммаси эса 2 млн. сумни (5*40%) ташкил 
қилади. 
Алоҳида-алоҳида усул
қўлланилганда ҚҚС тўловчи автотранспорт 
корхонаси солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган оборот мақсадларида 
фойдаланиш учун олинган товарлар (ишлар, хизматлар) юзасидан харажатлар 
ҳамда ҚҚС суммалари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Бунда алоҳида-
алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича 
харажатларни тақсимлаш мутаносиб усулда амалга оширилади. 


 21-сон БҲМСга мувофиқ таъминотчиларга товар-моддий ресурслар ва 
кўрсатилган хизматлар учун маълумотномалар ва счёт-фактуралар асосида 
тўланган ҚҚС суммаси ҳисобот даври мобайнида 4410 «Бюджетга солиқлар ва 
йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» счётининг дебетида тўпланади. Бунда 6010 
«Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6100 «Ажратилган 
бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», 
6990 «Бошқа мажбуриятлар» счётлари кредитланади. 
Ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25 санасигача автортранспорт 
корхоналари давлат солиқ органларига ҚҚС ҳисоб-китобини белгиланган 
шаклда тақдим этишлари лозим. Шунингдек, улар солиқ идораларига ҚҚС 
ҳисоб-китобига илова тариқасида солиқ даври мобайнида олинган товарлар 
(ишлар, хизматлар) бўйича счёт- фактуралар реестрини ҳамда камайтиришга 
олиб борилиши ва таннархга киритилиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 
тақсимоти ҳисоб-китобини ҳам тақдим этишлари лозим. 
ҚҚС ҳисоб-китоби, шунингдек унга илова қилинадиган реестр ва тақсимот 
асосида 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари» 
счётининг дебетида тўпланган сумманинг камайтиришга олиб борилган 
қисмига бухгалтерияда қуйидаги ёзув қилинади: 

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish