Да ОҒИрЛИК МарКаЗИНИНГ ТебраНИШЛа маркази проекциясига мос келувчи
рини ёзиш билан бир вақтда турли мускулларнинг электр активлиги қайд қилинса, гавда вертикал ўқдан оғган пайтда, яъни гавда йиқила бошлаганда мускулларнинг қисқаришига ишонса бўлади (254расм). Мускуллар рефлекс йўли билан қисқариб, гавданинг тикка вазиятга қайтишини таъминлайди. Одам тикка турганда мускулларнинг рефлекс йўли билан қисқаришида вестибулорецепторлар, проприорецепторлар ва кўрув рецепторлари муҳим роль ўйнайди.
Одам тикка турганда гавдагининг тебраниши Е. Б. Бабский ва ҳамкорлари ишлаб чиққан стабилограф билан қайд қилинади. Бу асбоб датчикларга маҳкамлаб қўйилган, пўлат майдончадан иборат бўлиб, унга текшириладиган киши тикка турғизиб қўйилади. Стабилограф гавданинг умумий оғирлик маркази қанча силжиганини аниқлашга, имкон беради. Соғлом кишида умумий оғирлик марказининг тебранишлар амплитудаси 12 мм дан ошмайди.
Марказий нерв системасининг баъзи касалликларида (масалан, орқа миянинг проприорецепторлардан импульс ўтказувчи орқа устунлари зарарланганда — орқа сухоткасида, шунингдек мияча ўсмаларида) гавда нормадагига нисбатан кўпроқ тебранади ва айниқса кўз юмилганда барқарор тикка туриб бўлмайди.
Одамнинг тикка туриш актида катта ярим шарлар пўстлоғикянг иштирок зтиши шу билан исбот этиладики, сенсомотор зона зарарланганда одам тикка туролмайдиган бўлиб қолади. Бола (шунингдек ҳаракаттаянч аппарати зарарланган катта ёшли киши) узоқ машқ қилиш натижасида гавдасини барқарор тикка тутадиган бўлиб қолади.
МИЯНИНГ ҚОН БИЛАН ТАЪМИНЛАНИШИ ВА ЛИКВОР Миянинг қон билан таъминланиши
Бош мия виллизий даврасини ҳосил қиладиган иккита уйқу артериясидан ва иккита умуртқа поғонаси артериясидан қон олади; мия тўқимасини қон билан таъминлайдиган артериал тармоқлар виллизий даврасидан чиқади.Бош миянинг қон билан узлуксиз таъминланиши — нормал фаолият учун муҳим шартдир. Қон келмай қўйганда ёки қон келиши жуда камайганда бошқа ҳар қандай ҳужайра ўз фаолиятини нерв ҳужайраларидан тез тўхтатмайди; миянинг вақтинча қонсираши ҳушдан кетишга сабаб бўлади. Мия кислородга, озиқ моддаларга, жумладан глюкозага эҳтиёжи катта бўлганлиги учун қон таъминотига жуда сезгир бўлади, яъни қоннинг камроқ келиши мияга жуда тез таъсир этади.
253расм. Одам тикка турганда гавдасининг сагиттал (А) фронтал (Б) текисликларда тебранишлари ёзуви (стабилограммалар). ЕГақт белгиси 5 секунд.
254расм. Одам тикка туриб гавдаси олдинга энгашган пайтда болдир мускуЯдаги электр активлигинииг вужудга келиши (В. С. Гурфинкелдан).
/гавданинг сагиттал текисликда тебранишлари ёзуви; 2 болдир мускулининг электромиограммаси. Пастда — вақт белгиси (1/50 секунд).
Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғи зўр бериб ишлаганда мия томирлари кенгайиб, қон кўпроқ келади. Жумладан, арифметик масалаларни ечишда , китоб ўқишда ва шунга ўхшаш ҳолларда мия кўп қон олади. Калла суяги жароҳатланиб тешилган кишилар устида шундай кузатишлар ўтказилган. Мия пульсациясини ва миянинг қон билан таъминланишини калла суягидаги ўша тешик орқали қайд қилса бўлар зди. Калла суягига шйкаст етказмасдан туриб мияда қон айланишини текширишга имкон берадиган замонавий электрон асбоблар (реоплетизмографлар ва ҳоказо) ёрдамида ҳам шундай кузатишлар ўтказилган (129бетдаги 45расмга қаралсин).
Ликвор
Миянинг ичида ва пардалари остида ликвор, ёки бош мия билан орқа мия ўртасидаги суюқлиқ (Пиог сегеЪгозртаНз) билан тўлган катта камгаклар бор. Ликвор мия қоринчаларини, орқа миянинг марказий каналини, бош мия билан орқа миянинг ўргумчакуясимон парда остидаги камгаги (с1з1егпа зиЬагасппоМаН5)ни тўлдиради.
Қоринча ликвори ва ўргумчакуясимон парда остидаги ликвор узунчоқ мия соҳасидаги жуфт гогагшпа МаепсНе ва тоқ !огагпеп ЬизсЬка орқали ўзаро туташади.
Одамдаги ликвор 120—150 мл, шу билан бирга кўпроқ ликвор ўргумчакуясимон парда остидаги камгакларда ва фақат 20—40 мл ликвор қоринчаларда бўлади.Ликвор тиниқ ва рангсиз. Солиштирма оғирлиги 1,005—1,007, реакцияси салпал яшқорий; рН қонникига яқин (7,4). Ликворда жуда озгина лимфоцит ҳужайралар бор (1 мм3 да 1 дан 5 тагача). Ликвор оқсилларнинг камлиги билан қон ва лимфадан фарқ қилади (оқсима? қонда 7—8% га яқин, лимфада 0,3—0,5%, ликворда эса фақат 0,02%). Анорганик тузлар қонда қанча бўлса, литаорда ам. тахминан ўшанча. Ликворда ферментлар ва иммун. жисмпар (.антителолар) йўқ.
Қоринчаларнинг томирлар чигалини қопловчи ҳужайраларнинг актив секрецияси натижасида ликвор ҳосил бўлишини бир қанча маълумотлар кўрсатиб турибди.
Ликвор миқдори бир қадар доимий бўлиб, узлуксиз ҳосил бўлиб туради, шунинг учун ликвор доим сўрилиб туриши ҳам керак. Ликвор қисман лимфа системасига сўрилади, лекин асосан ўргумчакуясимон парда остидаги камгаклардан веноз системага киради. Бунда пахион грануляциялари роль ўйнайди, деб ҳисоблашади.
Ликвор миянинг ўзига хос ички муҳити бўлиб, унинг тузлар таркибини ва осмотик босимини бир хилда сақлаб туради. Бундан ташқари, ликвор миянинг гидравлик ёстиқчасй бўлиб, нерв ҳужайраларини механик шикастлардан яхши сақлайди.
Ликвор циркуляцияси бузилганда марказий нерв системасининг фаолияти бузилади. Ликворнинг аҳамияти шундан иборатки, у миянинг маълум даражада озиқлантирувчи муҳити ҳисобланади. Мия қоринчаларининг ликворидаги қант ўргумчакуясимон парда остидаги камгак ликворидагига нисбатан кўп эканлиги шундан далолат беради (мия қоринчаларида ликвор ҳосил бўлади, ўргумчакуясимон парда остидаги камгакда эса ликвор сўрилиб кетади). Ликворнинг яна бир аҳамияти шуки, мия тўқималарида модда алмашинувидан ҳосил бўладиган ташланди моддалар ликвор ёрдамида миядан кетиб, қонга қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |