Бош илмий методик маркази Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 0,52 Mb.
bet7/13
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#51230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Холиков З. ТерДУ Битирув иш

Археология манбалари. Ўрта Осиё илк темир даврига оид (мил. авв. I минг йилликнинг биринчи ярми) моддий маданият ёдгорликларига ниҳоятда бойдир. Ўлкада кенг кўламда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида топилиб, текширилган қишлоқ ва шаҳар харобалари қадимий маданий ўчоқлар ҳисобланади. Қуйи Мурғоб, Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаларида, Хоразм ва Фарғона водийларида илк темир даврига оид жуда кўп ёдгорликлар борлиги маълум бўлди.
Милоддан аввалги I минг йилликнинг бошларига оид ёдгорликларидан Сурхондарёда Кучуктепа, Бандихон ва Қизилтепа, Қашқадарёда Сангиртепа, Узунқир ва Ерқурғон, Зарафшон воҳасида — Афросиёб ва Кўктепа, Фарғона водийсида Далварзин, Чуст, Бозтепа ва бошқалар ҳисобланади. Шу даврга оид хом ғиштдан ва пахсадан қурилган бинолар, меҳнат қуроллари, ҳунармандчилик буюмлари ҳамда бошқа топилмалар Ўрта Осиёда моддий маданият юксак даражада бўлганлигидан далолат беради.
Қадимги кўчманчилар — сакларнинг ёдгорликлари Қуйи Зарафшон, Амударё, Орол денгизи атрофида, Помир ва Тангритоғ ҳудудларидан топилган. Улар, асосан, мозор-қўрғонлардан иборатдир. Топилмалар орасида бронза ва темирдан ишланган ҳарбий қуроллар, зеб-зийнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва сопол идишлар учрайди.
Ўрта Осиё ёдгорликлари бўйича ўтказилган қазилма ишлари натижасида топилган моддий манбалар марғиёналиклар, бақтрияликлар, хоразмликлар, саклар ва сўғдлар тарихини чуқур ўрганишга, шунингдек уларнинг қўшни мамлакатлар халқлари билан ўзаро муносабатларини аниқлашга имкон яратади.
Археологик қазишлар натижасида маданий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлган энг қадимги шаҳарларнинг харобалари аниқланди. Шаҳар ичкарисидан топилган турли қурилиш қолдиқлари савдо йўллари ёқасида жойлашган Афросиёб (Мароканда), Узунқир, Кўктепа, Қизилтепа, Ерқўрғон каби ҳудудларнинг қалин мудофаа деворлари билан ўралганлигидан далолат беради.

XX асрнинг 30-йилларида Ўрта Осиё худудларида ар­хеология ёдгорликларининг кенг Урганилиыш жараёни бошланиб, топиб текширилган археология манбаларидан кадимги жамият тарихи, маданияги ва ижтимоий-иқтисодий муносабатларшш урганшцца фойдаланилган.


40-йилларнинг охирлари ва 50-йиллар давомида ибтидоий жамият ва илк давлатчилик тизимига оид ёдгорликлар ўзбекистон, Жанубий Туркманистон ва Тожикистонда тадқиқ килинган. Ушбу ишларни С.П. Толстов, А.П. Окладников, Б.А. Куфтин, М.Е. Массон, H.F. Ғуломов, А.Н. Бернштам, В.М. Массон, Ю.А. Заднепровскийлар рахбарлигидаги экспедициялар амалга оширган.
60-70-йилларда А. Аскаров, А. Мухаммаджонов, У.Исломов, В.И. Сарианиди, O.K. Бердиев, A.3. Виноградов, М.А. Итина, ЭВ. Ртвеладзе, Р.Х, Сулаймонов ва бошка олимлар томонидан археология ёдгорликларида кенг тадқиқотлар олиб борилган Ушбу ишларнинг натижалари тахлил қилинган ва тарихий асарларда умумлаштирилган.
Шўро даври илмий адабиётларида жамият, бошқарув ва давлатчилик тарихига ёндашишда шy давр мафкураси талабига кўра, ишлаб чиқилган синфий назариядан фойдаланилган. Олимларнинг тадкикотлари ушбу гоялар доирасида чегараланиб, назарий ва амалий жихатдан уларни амалга оширишга мажбур эди.
Ушбу мавзуга багишланган адабиётларда ибтидоий тузумнинг емирилиши ва синфий жамиятнинг вужудга келиши сабаблари куйидагича кайд килинган:

  • кўшимча (ортикча) махсулотнииг пайдо булиши;

  • айирбошлашнинг ривожланиши:

  • ижтимоий мехнат таксимоти;

  • она урути (матриархаг)дан ота урури (иариархат)га ўтилиши;

  • кўшни худудий ypyғ жамоаларнинг вужудга ке­лиши; .

  • мулкий тенгсизлик ва ижтимоий табакаланиш;

  • эксплуатация (бошқа кишилар мехнати билан яратилган махсулотни ўзлаштириш) нинг илк шакллари .

Ушбу ижтимоий-иктисодий белгилар давлат вужудга келишининг асосий омиллари сифатида барча худудлардаги қабила ва элатлар тарихи билан боғланган бўлиб, илмий, ўқув адабиётлар ҳамда дарсликларда асосий назария сифатида қабул қилинган эди.
Маълумки, ибтидоий жамият дастлаб ўзлаштирувчи хўжаликлар (термачилик, овчилик, баликчилик) ва неолит-янги тош давридаи бошлаб ишлаб чикарувчи хужаликлар (дехкоичилик ва чорвачилик)га асосланиб ривожланган. Турли этнография ва археология маълумотларига кўра, ибтидоий жамоаларнинг худудий алоқалари ва ижтимоий - иктисодий муносабатлари ypyғчилик тузуми хусусиятлари билан белгиланган. Ўрта Осиёнинг кадимги тарихига тегишли ушбу маълумот лар турли адабиётларда ўз аксини топган.
Инсоният тарихида ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг пайдо бўлиши жамиятнинг ривожланишида туб ўзгаришларга пойдевор бўлган. Археология манбаларга кўра, айнан шу даврдан бошлаб, кушимча махсулотнинг тупланиши туфайли айирбошлаш ривожланган. Боскичма-боскич худудий куипшчилик жамоаси вужудга келиб, ахоли аралаш (бир худудда турли ypyғ намояндаларишшг) жойлашуви жараёни бошланган. Археолог олимлар нео­лит, энеолит ва бронза даврларида кадимги жамиятнинг ижтимоий-иктисодий ва маданий ривожланингида катта ўзгаришлар содир бўлганлигини турли далиллар асосида кенг ёритганлар. Ўрта Осиё ибтидоий жамият тарихини ўрганишда С.П. Толстов, Я.F. Ғуломов, В.М. Массон, А.А. Асқаров. У.И. Исломов, В.И. Сарианиди ва бошка қадимшуносларнинг илмий тадкиқотлари мухим ахамиятга эга У шоу тадкикотлар натижасида Ўрта Осиёда ибтидоий жамиятнинг емирилиши сабаблари ва шароитла- ри а никл а н га н. Илмий адабиётларда килт прилган хулосаларга кўра, мил. авв. III-II минг йилликларда сунъий сугоришга асосланган дехкончилик, хунармандчиликнинг кенг суратда ривожланиши ва металлчиликнинг кашф этилиши ишлаб чикариш жараёни ва ижтимоий- иктисодий муносабатларнинг тараккиётига таъсир цилди. Бронза даври тарихий жараёнида содир бўлган ўзгаришлар тарихшуносликда қуйидагича қайд килинган:

  • ахоли сонининг ошиб бориши натижасида кадимги кдбилалар томонидан янги ерларни узлаштирилиши, сув манбалари ва хом ашё конларияи кидириш на­тижасида кенг худудларда жойлашиши;

  • бронза даврида махсус хунармандчилик ишлаб чиқаришинг вужудга келиши;

  • хунармандчилик ва кишлок хўжалик махсулотларидан мол айирбошлаш мак,садида фойдаланиш:

  • ахолининг ижтимоий табакдланиши;

  • айрим катта оилалар ва патриархал урур жамоаларнинг рамзлари-тамғалар ва мухрларнинг пайдо бўлиши;

  • қадимги қабрлардан топиб текширилган буюмларнинг сон-сифатига кўра (металл идишлар ва яроглар, сопол идишлар, киммат тошлардан ясалган маржой ва ме­талл тамғалар) бой жамоа вакилларининг мавжудлиги.

Юкррида кайд этилган жараёнларнинг тахлил и шуро даврида чоп этилган турли илмий адабиётларда ўз аксини топган. Лекин хусусий мулкчилик ва ижтимоий табакаланишнинг қай даражада ривожланганлиги етарли даражада ёритилмаган.
Ўрта Осиёнинг турли худудларидаги қадимги ахоли бир хилда тараққий топган эмас. Айникса. бронза дав­рида иктисодий ва маданий жихатдан дехкончилик ва чорвачилик билан шуғулланган кабилалар бир-биридан ажралиб турган. Уларнинг жамияти бошкарув тизимида узига хос хусусиятлар мавжуд булган. Археоло­гии тадкикртлар натижасида минтакднинг жанубий ви- лоятларидаги утрок кишлокларда катта патриархал оила жамоаларига тегишли булган куп хонали уй-жой- лар топиб текширилган, куйи Зарафшон вохасида-йирик кулба колдиклари (Замонбобо), Хоразмда шу давр уй-жойлари ярим ертўлалардан иборат булган- лиги аникланди. Бу борадаги археологик маълумотлар ижтимоий-иктисодий хаёт даражасининг турлича бўлганини кўрсатади. Демак, ижтимоий бошкарув тизими хам бир-биридан фарқ қилган.
В.М. Массоннинг таъкидлашича, дехкончилик нео­лит даври “инкилоби” сифатида утрок хаёт ва янги иктисодий муносабатларга асос солиб, уругчилик жамиятининг ташкилий функцияларини аввалги даврларга нисбатан анча мураккаблаштирган. Мехнат жараёнларини (айникса зироатчиликдаги ерга ишлов бериш, усимликларни экиш, хосилини йириб олиш) режалаштириш, ташкиллаштириш пайтида ypyғ оқсоқолларининг ўрни ва обру-эътиборини кучайтирган, аммо дастлабки мулкий тенгсизлик паст даражада бўлиб, ижти­моий муносабатларда мухим ахамият касб этмаган.
Бронза металлургиясининг вужудга келиши ка куптармокли хунармандчиликнинг ривожланиши жараёнлари ижтимоий табакаланишни кучайтирган. Лекин, фа кат археология материаллари оркали кадимги иж­тимоий тарихни тадкик этиш ўта мураккаб вазифа хисобланади. Шунинг учун хам Ўрта Осиёнинг кадимги ижтимоий тизимини ўрганишда Олд Осиё зироатчилик жамияти тарихи билан таққослаш қўлланилган, чунки ушбу тарих ёзма манбалар асосида кенг ёритилган.
Ўрта Осиёдаги илк давлатлар “синфий жамият”, қулдорлик давлатлар” сифатида изохланган, С.П. Толстовнинг фикрига кура, ушбу давлатлар шаклланишининг асосий сабабларидан бири — йирик сугориш тизимининг барпо этилиши бўлиб, ирригация ишларини амалга ошириш максадида кулларнинг мехнатидач фойдаланилган. Клёслаш учун утган асрнинг 70-80- йилларида Жанубий Ўзбекистоннинг тоғ олди воҳаларида 3-5 км узунликдаги кадимий каналларнинг излари тошб текширилган. Бундай кичик каналларни кишлок жамоаларининг озод вакиллари хам казиб ўтказиши мумкинлигиии фараз қилиш мумкин.
XX асрнинг 30-йилларидан бошлаб ўрта Осиёда давлатчилик шаклланишининг хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганиш мухим масалага айланиб, минтақадаги илк давлатлар кандай ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий характерда бўлган, деган савол юзага келган. Аммо тарихий манбалар камлиги туфайли бу саволга жавоб бериш у пайтларда анча мушкул бўлган.
Қадимги Шарқ давлатларида сунъий суғоришга асосланган дехқончилик мураккаб суғориш иншоотларни амалга оширишни талаб қилганлигини инобатга олиб, олимлар Ўрта Осиёда хам шунга яқин жараёнлар содир булган ва минтақада кўпчилик ахоли мажбурий равишда давлат томонидан ирригация каналларининг курилишига жалб этилган, деб хулосалар чиқарганлар. Юқорида таъкидлаганимиздек, дастлаб бу фикрни С.П. Толстов ривожлантирган, кейинчалик М.М. Дьяко­нов худди шу сабабларни давлатчиликнинг шаклланишидаги асосий омил сифатида кўрсатиб ўтган.
Ўрта Осиёнинг кадимги тарихига тегшили “илк синфий жамият”, “кулдорлик тузуми”, “кулдорлик давлатлари” каби тушунчалар кенг ишлатила бошланди. Ўтган асрнинг 60-йилларига келиб, “ўрта Осиёдаги қулдорлик формация” назарияси бахс-мунозараларга айланган. Айрим тарихчилар Қадимги Шарқ, Юнонистон ва Рим тарихи таъсири остида яратилган ушбу концепцияга қарши чиққан. Тадқиқотчилар Ўрта Осиёнинг қадимги ижтимоий муносабатларига хос хусусиятларини инобатга олиб, маҳаллий қуллар уй чўриси ва хизматкорлардан иборат бўлганлигини ҳамда қадимги жамият таркиби етарли даражада ўрганилмаганлигини уқтирганлар.
XX асрнинг 30-50-йилларида Ўрта Осиёнинг турли худудларида кадимги дехдончилик маданияти кенг ўрганилмаган эди (Қашкадарё, Сурхон вохалари, жанубий Тожикистон, қуйи Мурғоб). Дархақиқат, минтақа ху­дудларида ўтроқ ахолининг жойлашуви ва суньий суғориладиган ерлардан қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланилиш даражаси номаълум бўлган.
Шўро даврида мулкий тенгсизлик ва ижтимоий табақаланиш мавзусини ўрганиш, жумладан, ушбу воқеалар қайси бири бирламчи бўлиб вужудга келган, деган савол хам долзарб муаммога айланган эди. В.М. Мас­сон ва И.М. Дьяконовлар мулкий тенгсизликни бирлам­чи омил сифатида талкин килганлар Этнография адабиётларида “синфий жамият" пайдо бўлишига ижти­моий табакаланиш жараёни асос бўлган деб хулосалар чикарилган. Айрим шахслар томонидан ижтимоий мансабларни эгаллаш жамоадаги ортиқча махсулот ва хусусий мулкни эгаллашга интилишлари билап боғланган. Шўро даври тарихчи ва этнографларининг фикрларига кўра, ижтимоий меҳнат тақсимоти вужудга келиши билан ташкилий-бошқарув фаолияти ишлаб чикариш фаолиятидан ажралиб чикади ва ижтимоий мансабларни эгаллаган шахслар учун жамоадаги ишлаб чикарилган махсулотни узлаштиришга кенг имкониятлар яра тилади, шу асосда эксплуатациянииг илк шакллари ву­жудга келган. Демак, шу давр назарияларига биноан, ибтидоий жамиятнинг емирилиши ва илк давлатларнинг шаклланиши куйидагича ривож топган: мулкий тенгсизлик — ижтимоий табакаланиш — эксплуатациянииг илк шакллари ва қулчилик— меросхўр уруғ — қабила оксуяк зодагонларининг пайдо бўлиши — урушлар ва харбий Юришлар натижасида уруғ йўлбошчиларининг моддий бойликларни кўпайтиришга интилиши ижтимоий синфларнинг вужудга келиши хукмрон синфларнинг манфаатларини химоя килиш зарурати ижтимоий бошкарувнинг сиёсий хокимиятга айланиши. Марксча назарияга кура, эзувчилар ва эзилувчилар синфларга ажралиши натижасида, улар ўртасида курашлар кескинлашган ва ушбу карама-каршилик окибатида тарихий сахнада зўравонлик, эзувчи аппарат-давлат пайдо бўлган. Бундай ёндашув Ўрта Осиё тарихшунослигида хам асосий назария сифатида қабул килинган эди.
Фикримизча, давлат ўзаро низолар ва курашларга асосланган синфий жамият махсули деган ғоя кўпдан- кўп саволларга жавоб бермаган, жумладан, Ўрта Осиёнинг қадимги тарихида илк давлатларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида қуллар ва озод жамоа аъзоларининг мехнати кандай урин тутган, деган савол хам уз ечими­ни топмаган.
“Авесто” маълумотларига кура, Ўрта Осиё кадимги жамиятидаги кулчилик шаклларидан бири “уй кулчи­лиги" булиб, куллар тоифаси манбада “вайса” деб аталади. “Вайса” атамасининг мазмун-мохияти турли адабиётларда куриб чикилган булиб, мил. авв. VII-VI аср- ларда Ўрта Осиёнинг ўтроқ зироатчилик вилоятларида “уй қулчилиги” кенг таркалган деб фараз қилинган.
Жамиятнинг эркин ахолисидан келиб чиққан хонавайрон ва кашшок жамоа аъзолари турли тарихий даврларда маълум булган. Аммо кадимги Ўрта Осиёда уларнинг сони, иктисодий хаётдаги урни ва ахамияти (мисол учун, хунармандчилик, бинокорлик ва кишлок хужалик ишларида), бу жараёнлар тўрисида илк ёзма манба- ларда аник маълумотлар деярли йук, Шунинг учун хам ушбу савол га аник жавоб топиш жуда мураккаб булиб, мазкур масала тарихшуносликда деярли урганилмаган.
Ўрта Осиё қадимги ижтимоий муносабатларини урга нишда ёзма ва археологик манбаларнинг мавкеи мухим булса хам, минтакада Кадимги Шарк ва Юнонистонда ги сингари кулларни хусусий мулкка айлантириш, кулларни мулк сифатида сотиш, сотиб олиш, кул мехнатидан ишлаб чикариш жараёнида кенг фойдаланилганлик тугрисида маълумотлар деярли йук. Шунинг учун хам ўрта Осиёда ижтимоий муносабатлар кадимги дунё классик кулдорлик жамиятларидаги тарихий вазиятдан анча фарк килганлигига шуро даври тарихий адабиётларида етарли даражада эътибор берилмаган.
Шу давр тадкикотларида кадимги шахарларнинг шаклланиши мавзуси долзарб ахамиятга эга булган. Маълумки, шахарлар ва давлатларнинг пайдо булиши бу бир-бири билан узвий борлик жараёндир. Олимлар шахарларни юзага келтирган омилларга изох бердилар. Илк шахарларнинг шаклланишида — дехкончи­лик хужалигинйнг ривожи, металлнинг кашф этилиши, хунармандчилик ва савдо-сотикнинг ривожланиши мухим омиллар хисобланади. Йирик манзилгохлар ва илк шахарлар хунармандчилик, савдо-сотик марказлари ва бошкарув тизимлари жойлашган пунктлар, маъмурий-худудий марказлар сифатида талкин килинган.
Шўро даври тарихшунослигида Ўрта Осиё худудида илк давлатлар вужудга келишининг тарихий санаси ва даврлаштириш масаласи кескин бахсларга сабаб булган. Баъзи олимлар Ўрта Осиёда ахамонийлар боскинига кадар йирик давлатлар ривожланмаган, минтақада давлатчилик тизими ахамонийлар даврида: пайдо булган, деб таъкидлаганлар. Лекин кадимшунос олимларнинг кўпчилиги бундай хулосани инкор этиб, ўрта Осиёда давлатчиликнинг пайдо бўлиши ахамонийлардан анча олдин, кадимий даврларга бориб такалади деган фикрни билдиришган. Асосий бахслар “Авесто”да тилга олинган “Арёшайана” сиесий бирлашмаси. “Катта Хоразм" ва Қадимги Бақтрия давлатлари масаласи билан боғланган эди.
Баъзи Fapб тадкикотчилари (Ф. Альтхайм, В.Б. Хен­нинг, И. Гершевич) “Катта Хоразм” давлатини Копетдоғ ёнбағриларида ёки Марв ва Хирот атрофида жойлаштирганлар (ушбу худудлар хорасмийларнинг илк ватани си­фатида тахмин килинганлар. И.В. Пьянков ўрта Осиёнинг жанубидаги “Катта Хоразмнинг худудий чегараларини анча кенгайтириб, ушбу давлат Эроннинг Машхад ва Нишопур вохаларини хам ўз ичига олган, деб таъкидлаган. M.X. Воробьева бу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар жанубий Туркманистон ерларидан қуйи Амударёга кўчиб келмаганлар, Хоразм давлатининг чегаралари анча кенг бўлиб, Ўрта Амударёдан бошлаб, Орол денгизигача худудларни уз ичига олган, деб ёзган. Ушбу фикрни кўллаб- кувватлаш мумкин, худди шу махаллий ахоли амирободликлар Хоразм вохасининг марказида хужалик юритиб, кейинчалик “хорасмийлар” номини олган
“Катта Хоразм” давлати вужудга келиши даври хусусида хам турли фикрлар мавжуд. Жумладан, М.А. Итина бу давлатнинг мил. авв. VI аср бошларида ву­жудга келганлигини таъкидласа, О.А. Вишневская ва Ю.А. Рапопортлар мил. авв. VII — VI асрлар чегарасида вужудга келган деб фикр юритганлар.
Дастлаб, Баодрия давлати хакидаги масала хам бахсли эди XX асрнинг 70-80-йилларида археологлар Кадимги Бақтрия худудларида илк темир даврига оид кўп сонли уй-қўрғонлар, калъалар ва шахарлар колдикларини топиб текширдилар. Натижада, Қадимги Бақтрия давлати тарихи янги маълумотлар асосида ўрганилди.
Шўро даврида чорвадор-кўчманчи қабилаларнинг тарихини ўрганишга хам кенг эътибор каратилган. Бронза давридан бошлаб чорвадор кабилалар минтақанинг тоғ олди худудларида ва даштларида кенг тарқалган. Уларда узига хос иктисодий ва ижтимоий тузум ривожланган. Слимлар кучманчилардаги бошкарув ва сиёсий тизим жараёнларини урганишда даставвал ёзма манбаларга эътибор берганлар. Кучманчиларнинг сиёсий бирлашмаларга уюшганликлари тутрисида юнон тарихчиси Ктесийнинг саклар маликаси Зарина ўрта Осиёнинг жанубида Уз хукмронлигини Уриатиш учун Мидия кушинлари билан жанг килганлиги туррисидаги хабарлари далолат беради. Ахамонийлар подшоси Кир II га массагетлар маликаси Тумарис карши чиккдн. “Авесто”да Ўрта Осиёнинг кучманчи қабилалари “тур” ва “дану" деб аталади. Тадкикютчиларнинг таъкидлашича, улар кучманчилар орасида харбий-сиёсий кабина уюшмалари вужудга келган даврларда яиюганлар. Дастлабки кучманўшларнинг ижтимоий ва сиёсий тарихини урганишда Куйи Сирдарёдаги мил. авв. IX-VIII асрларга оид Тагискен макбараларида топиб текширилган маълумотлар мухим ахамият касб этди. Тагискен кабрларида кучманчиларнинг сардорлари ва оксоколлари дафн этилган.
Мустақиллик йилларида Марказий Осиё мамлакатларида илк давлатчилик тарихи муаммоларини ўрганиш ва тахлил килиш долзарб вазифага айланди. Мин­таканинг бир катор республикаларида утмиш вокеаларнинг янгича концеитуал баёни Марказий Осиёнинг кадим­ги тарихини кенг куламда кайта куриб чикиш, холис ва хакконий ёритишга айланиб кетди. Тарихчиларда минтака халкларининг хакконий тарихини яратиш учун чинакам тадкикотлар олиб бориш хамда янги аниқ та­рихий умумлашма тадкикотларга мўлжал олиш имкониятлари пайдо булди.
XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб баъзи тарихчилар ва тарихий мавзуларга мурожаат эта бошлаган бошка гуманитар соха вакиллари илгариги услубиятдан воз кечишни хеч кандай илмий ёндашувни тан олмасликдир, деб тушундилар, мураккаб тарихий масалалар тадкикотчи кандай хохласа, шундай ёзилади, деган акидага амал қилдилар. Марказий Осиё доирасида тарихчи олимлар уртасидаги алокалар ахён-ахёнда кўзга гашланадиган булиб колди хамда кадимги тарихга му­рожаат қилиш қулоч очди ва бу купинча соф илмий муаммоларни урганиш доирасидан четга чиқа бошлади.
Мустакилликнинг дастлабки йилларида қадимги бош­қарув ва илк давлатчилик масаласини ўрганишда янгича концептуал ёндашувлар ишлаб чиқилмаганлиги туфайли, бу борада шўро даври назариялари турли нашрларда Уз ахамиятини йукрхмаганлиги табиий эди. Шунинг учун хам илк давлатчиликка мансуб хусусиятлар анъанавий изох топди (жамият икки карама-карши синф — эзувчи кулдорлар ва эзилувчи куллар синфига булинган, кул бир ёки бир неча хужайиннинг шахсий мулки хисобланган, кул ишлаб чикариш воситасига эга булмаган), шунингдек, Бактрия, Сугд, Хоразм “йирик кулдорлик давлатлар” сифатида ёритилди.
XX аср 90-йилларининг бошларида чоп этилган айрим рисолаларда куйидаги хулосалар мавжуд: “Эрамиздан олдинги II-I минг йилликларда, бронза даврига ка дам куйган Хоразмда янги шахарлар изчил пайдо була бошлади. Эрамиздан олдинги VIII асрга келиб, Хоразм дав­лати узининг сиёсий ва иктисодий ривожланишида юкрри даражага кутарилди. Купгина кушни минтакалар кабилалари, чунончи, фарфирлар, сурдиёнлар, арслар (Хирот), эронлар унинг химоясида панох топа бошладилар. Шундай килиб. катта-кичик кабила ва элатларнинг эр­кин қўшилуви натижасида Хоразм худудлари тез кенгая борди Аммо на археология маълумотлари, на ёзма манбалар ушбу хулосаларни тасдикламайди.
Албатта, бирорта муаллифга изланишлар олиб бо­рщи, ўз фикрини билдириш, фаразларни ўртага ташлаш ва турли муаммоларни тахлил килиш ман этилмайди, аммо Хоразм мисолида мил. авв. II минг йилликдан бошлаб ушбу худудда шахарларнинг ва давлатларнинг ривожланиши археологии жихатдан уз исботини топмаган. Юкорида келтирилган хулосалар илмий жи­хатдан бахсли масаладир.
Олий ва Ўрта махсус ўқув юртлари талабалари учун яратилган кўлланмаларда Ўрта Осиёда ибтидоий жа­моа тузумининг емирилиш сабаблари қуйидагича ёритилган: “Жамоа ихтиёрида ортиқча мулкнинг хосил бўлиши ва жамоалараро махсулот айирбошлашнинг вужудга келиши хал килувчи ўрин тутди. Уруғ жамоалари ўртасида ўзаро жанжал, тўқнашув ва хатто урушлар даражасига бориб етарди. Бу тўқнашувлар оқибатида енгилган оила ва уруғ жамоанинг бойликлари ғолиблар қўлига ўтарди”. Ушбу хулоса муаллифларининг фикрларига кўра, енгилган кишиларни асир ва қулга айлантирар эдилар, аста-секинлик билан хусусий мулк ривожланиб, шу тарика “жамиятда мулкдорлар, хужайинлар-кулдорлар, тобелар, мазлумлар-қуллар ва зўрликка таянувчи куролланган куч, яъни иб­тидоий давлат куриниши элементлари вужудга келади. Демак, муаллифларнинг таъкидлашича, давлат карама-карши синфларнинг курашига асосланган, эзувчи синфларнинг манфаатларини химоялаш максадида, зуравонлик сиёсий аппарат сифатида пайдо бўлган.
Қадимшунос олим А.А. Аскаровнинг таъкидлашича, Қадимги Ўрта Осиёда қулчилик муносабатлари классик шаклда ривож топмаган, минтакада ушбу муносабатлар “патриархал қулчилик характерга" эга бўлган. А.А. Аскаров ва Т.Ш. Ширинов илк шахарлар ва дав­латлар ўртасидаги алоқаларни қайд этиб, илк шахарларнинг археологии белгиларини кўрсатиб бердилар.
А.А. Аскаров томонидан кадимги тарихнинг асосий хусусиятлари ва давлатчиликнинг вужудга келиши масаласи тахлил килинган.
Ушбу масалага мурожаат этган С.С. Кудратов муаммога янгича ёндашишга харакат килиб: “Совет даври тарих фанида давлат синфий жамиятнинг махсули деб таъкидланарди хамда бу жараённинг ибтидоий даврда бо шла ниши мумкинлиги инкор этиларди” деган хулоса чикарди. Аммо кадимшунос олимнинг рисоласида ўз аксини тоиган кейинги фикр-мулохазалари шўро даврида кўлланган синфий назарияни тўлиқ такрорлаган Бундай ёндашув табиий бир хол булган, чунки XX асрнинг 90-йилларида илк давлатчилик тарихини яратишнинг аник илмий-услубий йўналишлари хали ишлаб чи килмаган эди.
Биз тахлил килаётган С.С. Кудратовнинг рисоласидаги “Марказий Осиё илк давлатлари пайдо булиши нинг шарт-шароитлари ва омиллари” деб номланган бобида куйидагича хулосалар мавжуд:

  • қўшимча махсулот бир киши томонидан ишлаб чикилиб, бошка киши томонидан ўзлаштирилади, нъни эксплуатация муносабатлари юзага келади;

  • қўшимча махсулотнинг юзага келиши билан хусусий мулк шакллана бошлайди;

  • ўзлаштирилган хусусий мулк пайдо булиши би­лан эксплуатация муносабатларига йул очилади;

  • қўшимча махсулот ва хусусий мулкнинг пойдевори булиши билан жамиятда ижтимоий ва мулкий тенгсизлик юзага кела бошлайди;

Натижада, С.С. Кудратов куйидаги якуний хулосани чикарган: “Ижтимоий синфларнинг пайдо булиши ибтидоий даврни синфий даврдан ажратувчи чегара хисобланади. Ижтимоий ва мулкий тенгсизлик жамиятда қарама-қаршилик ва низоларни келтириб чикаради. Жамиятнинг юкрри тоифа кишилари ўз имтиёзлари ва бойликларини жамиятнинг оддий аъзолари тахдидидан химоялашга зарурат сезади. Ижтимоий ишлаб чикаришга ва у ни таксимлашга булган хуқуқ уруғ ва қабила бошлиқларига ўз атрофларига шахсий қўриқчилар, маслахатчилар ва шу кабиларни туплаш имконини бёради, яъни давлатнинг ибтидоий куринишлари шакллана бошлайди”.
Ушбу хулосалар С.С. Кудратовнинг бошка маколаларида хам ўз аксини топган. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, кадимшунос олим киска бўлса хам катор мухим муаммоларни тахлил килишга харакат килди. Шахар-давлатларнинг пайдо булиши, подшоликларнинг вужудга келиши, илк давлатларнинг шакли ва бошкарув тизими каби саволлар, шулар жумласидандир.
Тадкикотчи III. Шайдуллаев илк давлатларнинг археологик белгиларини ишлаб чикишга харакат килиб, шахарлар ва давлатларнинг пайдо булиши ва ривожланиши жараенини куйидаги даврларга булган:

  • шахар — давлатлар (“ном” типидаги давлатлар маркази);

  • шахар — худудий давлат маркази;

  • шахар — марказлашган давлатлар, империялар даврида.

Ушбу хулосаларга И М. Дьяконов ва В. А. Якобсоннинг назариялари маълум даражада таъсир килган. Машхур ншркшунос олимларнинг гояларидан илк давлатлар типологиясини тахлил килиш жараёнида С.С. Кудратов хам фойдаланган.
Шу уринда Ш. Шайдуллаевнинг куйидаги фикрига эътибор каратиш лозим: "Археология фанида илк син­фий муносабатлар, илк шахарларнинг археологик белгилари ёки цивилизациялар масаласи кенг ёритилган булсада, илк давлатлар ва уларнинг археологик белгилари биринчи маротаба мухокамага қўйилмокда”. Аммо аввалги йилларда, яъни В.М. Массоннинг 1976 йилда чоп этилган “Кадимги жамиятларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий тузуми" монографиясининг 185-бетида келтирилган 23-жадвал “Илк синфий жамият шаклланишининг археологик схемаси” деб номланган эди. Унда Ш. Шайдуллаевнинг илк давлатларнинг археологик белгилари жадвали сингари ухшашликлар мавжуд. Мисол учун, ёдгорликлар (манзилгохлар) сонининг ошиши, хаша матли (бой) ва оддий уйлар, манзилгохларнинг иерархияси, сунъий сугориш (каналларнинг колдиклари) ва экинлар турларининг колдиклари, харбий истехкомлар, бой ва оддий кабрлар, ёзув ва хк.
В.М. Массоннинг жадвалидан Ш. Шайдуллаев хабардор бўлмаган бўлиши мумкин ва бу борада биз олимни танқид қилиш мақсадида эмасмиз. Лекин мустақиллик йилларида Марказий Осиёда. жумладан, Ўзбекистонда нашр этилган айрим макола ва рисолаларда хам олдинги даврларда амалга оширилган илмий тадкикотларга иктибослар бериш зарурати айрим холатларда унутилмокда. Тарихшуносликка, таққослаш ва киёслашларга асосланиш ёвдашуви четлаб ўтилмокда. Бундай ёндашув турли муаммоларни тахлил қилишга ва ёритишга хизмат килмайди.
Қадимшунос олим А. Анорбоев Ш. Шайдуллаевнинг маколасини танкидий тахлил килиб, бир катор таклифлар ва мулоҳазалар ичида қадимги Бақтрия ва Хоразм давлатларининг географик жойлашуви, пойтахт шахарлари тўгрисида Ш. Шайдуллаев “бирон-бир суз айтмаган”, — деб мазкур маколанинг муаллифи “бу давлат­ларнинг хронологик даври, географик жойлашуви хакидаги кейинги маълумотлардан тулик хабардор эмас”- деган хулоса чикарган. Бу борада ўрта Осиёда илк давлатчиликнинг пайдо булиши, жумладан, Кадимги Бактрия ва Хоразм давлатлари тугрисида, тарихий адабиётларда турли янга маълумотлар уз аксини топган. Улардан фойдаланиш ва танкидий куриб чикиш янги фикр-мулохазаларга асос булиши мумкин.
А. Анорбоев кадимги Фаргонада илк давлатчилик масаласига багишланган Б.Х. Матбобоевнинг мақоласига хам уз муносабатини билдириб, кадимги Фаргонада дав­латчиликнинг пайдо булишини суғорма дехкончиликнинг риножланиши, кушимча махсулотнинг ортиши, ўзаро келишмовчиликлар ва урушлар натижасида асирларни қўлга олиниши, уларни мажбурий ишларга тортилиши, синфий табакаланишнинг кучайиши каби омиллар би­лан боглади. Ушбу коялар турли куриншида шўро дав­ри тарих шунослигида хам устунлик қилган. 1998 йилга қадар Ўзбекистон да давлатчилик тарихи буйича олимлар томонидан кенг тахлил килинган якуний ягона концепция ишлаб чикилмаган эди. Кейинчалик концепция лойихаси ишлаб чиқилиб чоп этилди. Шу уринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг бир гурух тарихчилар би­лан 1998 йилдаги мулокоти чоғида хамда тарих ва дав­латчилик муа.ммоларига багишланган асарида билдирилган фикрлари мазкур масаланинг янгича карашлар ва ёндашувлар асосида ёритиш имконини яратди.
Сўнгги йилларда чоп этилган бир қатор адабиётлар­да кадимги тарих “цивилизациявий ёндашув” тушунчасида талқин қилиниб, дастлаб илк давлат ва кадимги хуқуқ ўзаро бир-бирига боглик жараёнлар сифатида урганила бошланди. XX аср 90-йилларининг иккинчи ярмида бошланган тадқиқотларнинг натижалари XXI аср бошларида чоп этилган нашрларда уз аксини топди.
Кадимшунос олим Э.В. Ртвеладзенинг бир катор ма- кола ва асарларида ў рта Осиёда кадимги давлатчилик - нинг пайдо булиши ва ривожланиши, давлатларнинг турлари, хукмдорларнинг унвонлари ва харбий маъмурий мансаблари тўғрисидаги маълумотлар ўз аксини топган. Бу карашни комплекс ёндашув деб бахолаш мумкин, чунки у давлатчилик ва бошкарув тизимини ўрганишнинг куп жихатларини камраб олган.
Қадимшуносларнинг фикрларига кўра, Ўзбекистон худудида илк давлатчиликнинг шаклланиши мил. ав. II мингинчи йилликка оид бўлиб, дастлабки давлатлар “ном" турида (яъни мудофаа деворлари билан уралган шахдр ва унинг кишлок хужалик атрофи) “шахар-давлатлар" ёки “воҳа-давлатлар"дан иборат бўлган.
T.H Шириновнинг таъкидлашича, Узбек давлатчили­ги тарихи мил. авв II минг йилликда бошланиб, узлуксиз тадрижий тараккиёт хозирги кунга кадар етиб келган. Азамат Зиё асарида х,ам шундай ёндашув мавжуд. Бошка муаллифлар кадимги давлатчилик даврини “Узбек халқи аждодларининг илк давлатчилиги тарихи” сифатида ёритадилар. Э.В. Ртвеладзе минтақада илк цивилизацияларнинг ривожида махдллий ахали ва халклар миграцияси (кучиб келиши) натижасида маданий ва этник синтези (қўшилиши) хусусиятларига эътиборини қаратган. Илк давлатчиликнинг шаклланишига бундай ёнда­шув “синфий” назарияга зид булиб, илгариги илмий адабиётлар, дарсликлар ва ўкув қўлланмаларда илк давлатларнинг шаклланишида мулкий тенгсизлик, ижтимоий тенгсизлик, эксплуатация шакллари, жами­ятнинг бир-бирига душман синфларга булиниши каби омиллар асосий сабаб булган деган ғоя дан воз кечишга хизмат килади. Хакикатдан хам, турли тарихий маълумотлар илк давлатчиликка утишда “синфий” назариядан фаркли равишда бошкдча тарихий вазиятни курсатмокда. Демак, илк давлат уюшмаларининг илаб чиқариш жараёнида дастлаб озод жамоа вакилларининг мехнати мухим урин тутганлиги туррисидаги назарияни тан олишга тўғри келади.
Адабиётларда мавжуд яна бир хулоса шундан иборатки, қадимги Шаркда факат давлатчилик хокимияти ва сиёсий институтлар шакллангандан сунг, турли иқтисодий ва сиёсий сабабларга кура, "кушимча махсулот ва бойликлар орттирилади", “айрим тўқ, оилаларнинг обру-эътибори, ижтимоий ўрни баланд бўлиб, бой-бадавлат кишиларнинг ажралиб чикишига сабаб булади”. Шу билан бирга, жамиятда кдшшок ижти­моий гурухлар пайдо булади, боскинчилик урушлари натижасида асирлар ва кулларнинг микдори усиб боради. Бу жараёнлар туфайли қулдорлик амал килаётган давлатлар жадал ривожланади. Аммо турли минтакаларнинг илк давлатларига турлича хусусиятлар ва та­рихий қонуниятлар хос булганлигини инобатга олиш лозим. Ўрта Осиёнинг кадимги жамиятида синфлар пайдо булиб, давлатларнинг вужудга келишига асос булган, деган назария (яъни давлат узаро низоларга асосланган синфий жамият махсули ғояси) аник исботини топиши керак. Турли маълумотларга кура, ибтидоий жамият­нинг емирилиши пайтида хусусий мулкчилик, ижти­моий ва мулкий тенгсизлик оммавий равишда жадал ри вожланмаган.
Ушбу масалани факат археология маълумотларига таянган холда Урганиш ута мушкул булиб, Урта Осиё тарихига тегишли илк ёзма манбалар, давлат тизимига Утиш боскичида ва илк давлатлар даври иктисодий хаетида эркин жамоатчиларнинг ёхуд кулларнинг мехнати иш­лаб чикарншни ривожлантираётган асосий куч бўлган, деган саволга жавоб топиш мураккаб вазифалир.
И.В. Пьянков “Авестода келтирилган “вира”, “вайса” ва “париайтар” атамаларини “кул” маъноси билан боғлайди. Олимнинг фикрига кўра. “вира”лар ypyғ жамоалари куллари, “вайса"лар — уй-оила куллари булган. Адабиётларда мавжуд маълумотлар буйича “уй кули” “вайса”лар оила жамоаси эркин аъзолари билан "умумий том остида” (уй-жойда) яшаганлар ва жамоанинг “кичик” вакилларига айланганлар.
XX асрнинг 90-йиллари ва XXI аср бошлари илмий адабиётларида илгаригидек, Урта Осиёда ахамонийларгача булган даврларда куйидаги учта давлат уюшмалари ривожланганлиги тугрисида суз юритилди: Арёшайана (Арёнала Вайчах) — “Авесто”да вилоятларнинг сиё­сий уюшмаси (“дахиюсасти”), Аренам Вайжо — бу хам “дахиюсасти” ёки унинг маркази Урта Осиёнинг жану- бий худудларида булган “Катта Хоразм” ёки Амударёнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати, нихоят, қадим­ги Бақтрия давлати.
Сунгги йилларда бу масалани И.В. Пьянков махсус тахлил килиб Арёшайана уюшмаси ни “кавийлар” (кайёнийлар) сулоласи билан боғлади. Тадқиқотчи Арёшайананинг худудий марказини Бактрия ташкил кил ган, деб хулоса чиқарган. Бу хулоса бахсли булиб, уни фараз сифатида кабул килиш мумкин, холос. Т. Шириновнинг таъкидлашича, Вактрия ва "Катта Хоразм’, “осиёча ишлаб чикаришта" асосланган дав­латлар бўлиб, уларнинг пойдеворига бронза даврининг “илк синфий жамияти” асос солган
Мустакиллик йилларида хам илк давлатчиликка бағишланган кўпдан-кўп мавзулар Fapб тарихшуносли­гида ва шуро даври адабиётларида ёритилган муаммолар билан боғланди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб тадкикотчилар Урта Осиёда илк давлатларнинг шаклланиш санасини ахамонийларгача булган даврлар. яъни мил. авв. IX-VII асрлар билан белгилаганлар.
Ленин, шўро даври тадкикотларига нисбатан муста­киллик йилларида илк давлатларнинг вужудга келиши санаси ва давлатларнинг турлари тугрисидаги карашлар янги асосларда ривожлантирилиб, анча узгарди. Иккинчидан, тадкикотчилар давлатнинг пайдо булиши жараёнини, энг аввало, ахолининг у мумий манфаатларини амалга ошириш зарурияти билан боғлаб, давлат­нинг вужудга келиши “мутлако иктисодий омиллар би­лан чекланиб колмайди”, деб таъкидладилар.
Д.А. Алимова ва Э.В. Ртвеладзе Ўзбекистан давлат­чилиги тарихини Урганишнинг қуйидаги асосий қоидаларини кайд килганлар:

  1. Ўзбекистон давлатчилиги автохтон этно-маданий негизга таянувчи қадимги цивилизациянинг илгари караб ривожланиши асосида мустакил равишда пайдо бўлганлиги.

  2. Ўзбекистан давлатчилигининг анъанавийлиги ва Унинг бир босқичдан иккинчи босқичга қадам-бақадам ривожланиши.

  3. Ўзбекистон давлатчилиги тарихий шаклларининг хилма-хиллиги.

  4. Ўзбекистон давлатчилиги шаклларининг цивили­зация тараққиёти билан яна бир жараёндаги тадрижий такомили.

Умуман олганда, Ўрта Осиёда илк давлатчилик ва бошкарув масалаларини ўрганишга комплекс ёндашиш, яъни барча худудлар тарихини узвий боғлиқликда ўрганиш максадга мувофикдир. Шу жихатдан Суғд ва Фарғона худудларидаги кадимги давр ёдгорликларини чуқур ва киёсий ўрганиш хозирги кунда жуда долзарб масалалардан биридир.
Мустақиллик йилларида Қашқадарё ва Зарафшон вохаларида Р.Х.Сулаймонов, О.Н. Лушпенко, Л. Раимкулов, М.Х. Хасанов хамда Фран­ция олимлари П. Бернар, Ф. Грене, К. Рапенлар томо­нидан амалга оширилган тадкицотлар натижасида кадимги Сўғд тарихига оид маълумотлар анча кенгайди. Мазкур кадимшуносларнинг нашрларида айрим мухим ижтимоий - иқтисодий масалалар ёритилди.
Мустақилликдан сўнг Хоразмда кечган давлатчилик жараёнларини ўрганишга катта эътибор берилди. Маз­кур масала юзасидан шўро даврида хам тадкикотлар олиб борган Ю.А. Рапопорт, М.Г.Вайнберглар маълумотлари диккатга сазовордир Улар “Катта Хоразм” ва умуман, давлатчилик муаммосини янгича асосда талкин килганлар. Тадкикотчи Л.T. Яблонский кучманчилар конфедерацияси ва саклар билан боғлик миграция харакатлар хамда уларнинг Хоразмдаги давлатчилик жараёнларига таъсирини тадкик килган. Бу муаммога тадкикотчи В.Н. Ягодин хам ўз мақолаларида катта эътибор қаратиб, Хоразм давлатчилиги вужудга келишининг маркази Сариқамиш кули буйлари хамда жанубий Хоразм худудларига турри келиб, уларнинг хам асосий маркази Кузаликир ва Хазорасп шахарлари булган, деган фикрни илгари суради". Кейинги даврларда, айниқса, Хумбузтепа, Тошкирмон вохаси ва жанубий Хоразмда С.Б. Болелов. С. Баратов, Ш. Матрасулов, В.Н. Ягодин, F.X. Ходжаниязовлар томонидан олиб борилган археологик тадкикотлар мухим ахамиятга эга.
Ўзбекистонда бронза даври маданияти ёдгорликлари кўп йиллар тадқиқотлар натижасида турли вилоятларда кашф этилди ва муҳим археологик маълумотлар фанга татбиқ қилинди (Я.Ғ.Ғуломов, С.П.Толстов, М.А.Итина, А.А.Асқаров, Ю.А.Заднепровский, Н.А.Аванесова, Т.Ш.Ширинов, Б.Матбобоев, У.В.Рахмонов, Ш.Б.Шайдуллаев ва бошқ.).
Ўрта Осиё аҳолиси бронза даври босқичига ўтгач, маҳаллий ишлаб чиқариш тараққиётида янги давр бошланади. У давр мил.авв. III минг йилликнинг ўрталари, II минг йилликка мансуб бўлиб, бронза – бу мис билан қўрғошин ва қалай қотишмасидир. У ўз хусусиятлари билан мисдан устун туради. Бронза мисга қараганда қаттиқ ва пишиқдир.
Бронза металлчилигининг илк ватани Кичик Осиё ва Иккидарё оралиғи бўлган. Қадимги Миср, Месопотамия (Иккидарё оралиғи), Кичик Осиё ва Эроннинг жануби–ғарбида бронза даврида давлатчилик жамияти кенг равнақ топган[1]. Ўрта Осиё ҳудудида ҳам ишлаб чиқарувчи кучлар анча тараққий топиб, жанубий вилоятларида ишлаб чиқарувчи хўжаликларнинг шакллари янги асосда ривожланган.
Мил.авв. III–II минг йилликларда деҳқончилик ва чорвачилик, Ўрта Осиёнинг дастлабки ўчоқларидан шарқ томонга, яъни ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига кенг тарқала бошлайди. Бронза давридаги деҳқончилик аҳолисининг тарихини ўрганиш учун Ўзбекистоннинг турли вилоятларида бир неча қадимги ёдгорликлар топиб текширилган.
Бронза даврининг хўжалик соҳасида эришган энг катта муваффақиятларидан бири – бу қадимги деҳқончиликнинг кенг ёйилишидан ташқари, мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмида чорвачиликнинг деҳқончиликдан махсус хўжалик сифатида ажралиб чиқишидир. Мазкур даврда ишлаб чиқариш муносабатлари тез ривожланиб, ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга таъсир қилди. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши натижасида қадимги қабилаларнинг иқтисодий, ижтимоий тарихи ва моддий маданияти ҳам янги асосда тараққий этган.
Мил.авв. II минг йилликда деҳқончилик ва чорвачилик Ўрта Осиё аҳолиси хўжалигининг асосий соҳалари бўлган. Бронзадан ишланган қуроллар қадимги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни тезлаштиргани туфайли, Ўрта Осиё даштларида яшаган қабилалар асосан чорвачилик билан машғул бўлган. Чорвачиликиннг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши – бу дастлабки меҳнат тақсимотидир.
Бронзанинг кашф этилиши билан меҳнат қуролларининг хиллари ҳам кўпайди. Бронзадан ханжар, пичоқ, найза, ўроқ, жезойна, бигиз, мунчоқ, тамға, идиш ва бошқа буюмлар ишлашган. Аммо тош бутун бронза даври давомида ҳам металл билан муваффақиятли равишда рақобат қилиб, қуроллар ишлаш манбаи сифатида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Меҳнат қуролларини ишлаб чиқариш учун бронза камчил металл бўлиб қолаверган. Тошдан пичоқлар, ўроқлар, ўқ ва найза учлари ҳам ясалган. Ёрғучоқлар аввалгидек қумтошлардан ишланган, терини қайта ишлашда ҳам чақмоқтошдан кенг фойдаланганлар.
Бронза даврида махсус ҳунармандчилик ишлаб чиқариш вужудга келган. Ўрта Осиёнинг турли вилоятларида мутахассис қулоллар пайдо бўлган. Мил.авв. II минг йилликда кулолчилик ҳунарига чарх кенг жорий этилади. Чархни ихтиро қилиниши кулолларнинг ишини тезлаштириш ва сопол идишларнинг сифатини яхшилаш заруратидан келиб чиққан. Кулолчилик чархининг ихтиро қилиниши натижасида сопол идишларнинг шакллари кўпайган.
Сопол идишлар тайёрлаш бронза даврида такомиллашади. Катта ҳажмдага хум ва хумчасимон идишларда дон ва суюк махсулотлар сақланган. Кўза, тувак, коса, товоқсимон идишлардан уй рўзғорида кенг фойдаланилган. Идишлар сифатли бўлиши учун лой тайёрлашга тоза соф тупроқ танланган. Сополларнинг сиртига қизил, сариқ, жигаранг бўёқ – ангоб берилган. Идишлардан сув ташиш, овқат ва дон сақлаш учун кенг фойдаланилган. Овқат пишириш учун ишлатилган қозонлар қўлда ясалган.
Бу давр тарихий–маданий жараёнлари асосан моддий топилмалар ёрдамида ўрганилади. Қадимшуносларнинг кейинги йилларда ўтказган тадқиқотлари ўлкамизда яшаган қабилаларинг маданий муносабатларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Туркманистон, Ўзбекистан ва Тожикистон ҳудудларида ривожланган ишлаб чиқарувчи хўжаликлар асосида муҳим маданий ютуқлар вужудга келган. Кулолчилик, заргарлик, тўқувчилик, ипйигириш ва тўқимачилик махсус ҳунар–касбларга айланган. Ўша даврда канал қазиб, дарёлардан сув чиқариш, канал ва ариқларни доимо тозалаб туриш, яъни сунъий суғориш ишлари кенг йўлга қўйилган. Деҳқончиликда дон (арпа, буғдой, жавдар) экиш, чорва учун хашак бўладиган ўсимликлар ўстириш, сабзавот ва мевачилик ривожлантирилган.
Ўзбекистон тупроғида мил.авв. II минг йилликка оид маданият бир хилда тараққий топган эмас. Бу босқичда Сурхондарё, Зарафшон воҳаси ва Хоразмдан иборат уч ўлкада энг қадимги ёдгорлик топилган. Ҳар қайси ўлканинг маданий тараққиётида ўзига хос хусусиятлар бўлган. Бу маданиятлар деҳқончилик, уй чорвачилиги ва чорвачилик–деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларга мансубдир. Улар бир–биридан ажралган ҳолда тараққий этган эмас, қабилалар ўртасида кенг маданий алоқалар ўрнатилган эди.
Жанубий Ўзбекистон (Сурхондарё) ўтроқ зироатчи аҳолининг дастлабки марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу вилоятдаги бронза даврига оид Сополлитепада тўртбурчакли меъморчилик шаклдаги истеҳком қазиб очилди. Истехком ичида турар жойлар, рўзғор ва хўжалик хоналари, ҳунармандчилик устахоналарининг қолдиқлари топилди. Сополлитепада 8 та гузарга тегишли уй–жойлар текширилган. Уй–жой сатҳлари лой билан сувалган, дон сақлаш учун ишлатилган хоналарнинг сатҳи ганч билан ҳам сувалган ёки хўжалик хоналарининг сатҳига сопол синиқлари терилган.
Моддий манбалар Сополлитепада кулолчилик ва металлчилик юксак даражада ривожланганидан далолат беради. кундалик ҳаётда хилма–хил кулолчилик буюмларидан фойдаланилган тувак, хумча ва хумлар чорвачилик ва деҳқончилик махсулотларини сақлаш учун ишлатилган. Бронзадан ханжарлар, ўқ учлари ва найза пайконлари, пичоқлар, жез игналар, тўғнағичлар ва идишлар ишланган. 
Амударёнинг сўл соҳил ҳудудлари (Шимолий Афғонистон) ва Бойсун–Кўҳитанг тоғ олди воҳаларида аниқланган бронза даври ёдгорликлари Даштли – Сополли маданияти деб аталади. Унинг вужудга келиши мил.авв. III минг йилликнинг оҳири – II минг йилликнинг бошларида зироатчи аҳолисининг ташқи миграциялари билан боғланади. Шунингдек, бу маданият келиб чиқиши жиҳатдан Қуйи Мурғобдаги Гонур–Туғалоқ маданияти билан боғланган бўлиб, фанда бронза даври Бақтрия – Марғиёна цивилизацияси деб эътироф этилган. Гонурнинг марказида мудофаа деворлар ва тўртбурчак буржлар билан мустаҳкамланган йирик сарой жойлашган. У тахт зали ва 120 дан зиёд катта – кичик хоналардан иборат бўлган. Сарой атрофида оташпарастлик, ҳосилдорлик, қурбонликка бағишланган ибодатхоналар ҳамда алоҳида халқа шаклда катта оташкадалар (диаметри 7-11 метр) бунёд этилган. Бу қисм ҳам мудофаа деворлар билан ўралган. Учинчи мудофаа девор сарой ва ибодатхоналар хизматчилари яшаган қисмни ҳимоя қилган.
Амударёнинг ўнг қирғоғи ераларида шаклланган Сополлитепа – бронза давридаги дарё кечувидан бошланган алоқа йўлини ҳимоя қилувчи мустаҳкам истеҳком сифатида пайдо бўлган. Ўтроқ деҳқончилик жамоалари чегараларининг кенгайиши муносабати билан Сополлитепа ўзининг илгариги аҳамиятини йўқота бошлайди. Асосий марказ вазифаси эса, тоғ дарасидан чиқувчи йўл устидаги йирик марказ ҳозирги Шеробод яқинида жойлашган Жарқўтонга ўтади.
Жарқўтон бронза даври шаҳар кўринишига эга бўлиб, қалъа ва аҳоли турар жойи қисмидан иборат бўлган. Жарқўтонда жамоа сардорининг саройи ва оловга сиғиниш, оташпарастлик эътиқоди билан боғлиқ ибодатхона қолдиқлари топилган. Шеробод воҳаси тоғ олдида бронза даврига оид Ғозқалъа ўрганилган. Ёдгорлик туз конлари атрофида жойлашган ва унинг аҳоли қадимда туз савдоси билан шуғулланишгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Ғозқалъада илк бор Ўрта Осиё бронза даврига оид тош меъморчилиги аниқланди. Шеробод воҳасида яна бир ёдгорлик – Бургуттепа доира шаклида бўлиб, тошдан қурилган мудофаа деворларига эга. Археологик маълумотлар бронза даври эътиқодлар ва диний қарашларнинг янги асосларда ўрганиш учун асос солди. Қадимги Бақтрияда олов, сув, қуёш, ер ва хосилдорлик аҳоли ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган

1.2 Қадимги давлатчилик тарихини даврлаштиришнинг назарий масаласи.


Ўрта Осиё Иккидарё оралиғи ўзига хос тарихий–географик ва тарихий–маданий ҳудуд ҳисобланиб, иккита йирик дарё – Амударё ва Сирдарё туфайли бу ҳудудларда кўп асрлар давомида цивилизация тараққий этиб борган. Бу ҳудудда пайдо бўлган давлатлар қадимги даврларда ва ўрта асрларда ҳам ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турган. Қадимги даврларда Хоразм, Сўғд, Бақтрия вилоятларидаги этник, моддий маданият, тил ва ёзув бир–бирига яқин бўлган. Бу ҳолат ҳар бир вилоятнинг тарихий–маданий шакллари ҳамда маданий тараққиёт даражаси билан изоҳланади.


Ўрта Осиё маданияти хар доимдагидек, шимолий ва жанубий қисмларга бўлинади. Жанубий Туркманистоннинг эр.авв.II минг йилликка оид маданиятига Номозгох VI босқичи киритилади.(Pumpelly R. Explorations in Turkestan. Washington. 1908 Массон В.М. Древнеземледдельчикая культура маргиани. МИА №73 М 1959 стр 10-25).
Бу босқичнинг санаси эр.авв.XVIII-XIII асрларга тўғри келади. Ахоли инқироздан чиқиш йўлини топа олмаган. Ёдгорликнинг сони камайиб борган. Масалан, Анаунинг жанубий тепалиги, Номозгох-депа, Теккел-депа Елкен-депа фикримизни тасдиқлайди. Уларнинг майдони 1-2 гектардан ошмаган. Аммо даврнинг узоқ давом этганлигини маданий қатламнинг қалинлиги тасдиқлайди. Номозгохнинг қатлами 7 метр Теккеги ёдгорлигида 6 метрни ташкил этади.
Бу маданият ўзидан илгариги Номозгох V маданияти билан генетик боғланган. Аньаналар мудофааланган қумлоқлар архитектураси, кўп хонали уйлардан иборат махаллаларда ва безаксиз ишланган ва кулол чархида ясалган сопол идишлар орқали намоён бўлади.Иқтисодиётнинг асосини суғорма дехқончилик ташкил этган. Тадқиқотлар пайтида арпа, буғдой ва узумнинг данаклари топилган. Чорвачиликнинг ахамияти ортиб, йирик ва отларни кўпайтириш бошланган. В.М. Массон фикрига кўра, бу даврда хунармадчилик ва суғорма дехқончиликда бурилиш кузатилади.(Массон В.М. Древнеземледьельчиский культура Маргиани М.1959 стр 109-110).
Одамларнинг манавий маданиятида ўзгаришлар содир бўлиб, алохида тупроқли қабрлар пайдо бўлади. Уни янги қальа ва Асгабат ёдгорликларида учратиш мумкин. Жукхар типидаги тош мунчоқларнинг пайдо бўлиши Хиндистон билан алоқанинг давом этганлигини тасдиқлайди.
Минтақада асосий алоқалар тизими шимолдаги чорвадор қабилалар билан олиб борилган алоқаларга қаратилган. Шунингдек андронова маданиятига доир қалай кўп қўшилган бронза буюмларининг кенг тарқалиши фикримизни тасдиқлайди.
Эрамиздан аввалги II минг йилликда дехқончилик маданиятининг маркази шарққа кўчади. Номозгох маданиятининг IV-V босқичларидаёқ Туркманистоннинг Мурғоб хавзасида (бўлғуси Марғиёна) шимолий Афғонистон ва Ўрта Осиёнинг жануби шарқида яьни Окс дарёсининг ўнг ва чап қирғоғида қадимги шарқ цивилизациясининг янги ўчоқлари Окс ёки БМАК маданияти шаклланади.(Сарианиди В.И. Древности страни Маргуш Ашхабад.1990 Древновосточное царства Маргуш в Туркменистана Мировозрения древного насиления Евразии. М.2001 стр 432).
БМАК ва Окс цивилизациялари тушунчалари мохиятан бир-бирига яқин бўлсада Окс фақат Бақтрия маданиятига хос бўлса, БМАК эса Бақтрия Марғиёна археологик комплексларининг бир неча вариантлари холос.
Бу маданиятнинг тараққиёти эр.авв.III минг йилликнинг охири ва II минг йилликга тўғри келади. Марғиёнанинг БМАК комплексига пойтахт шахар Гонур ва унга кирувчи дахмалар келелли, Тўғалоқ 1,21,24, Аучин 1. Тохирбай 3. Ёдгорликлари киради. Жанубий Бақтриянинг БМАКга кирувчи ёдгорликлари: Гирдан-тепа, Дашли Шўртўғай ва Фулол хазинаси, вайрон қилинган қабрлар шулар жумласидандир.(Frankfort Fauilles de Shortughai Recherches sur Azia Centrale protohistorique. P1989 Vol. I.II P 134-148).
Маданиятларнинг пайдо бўлиши жуда мунозарали муаммодир. П.Франкфортнинг фикрига кўра, Шўртўғайда хаётнинг узлуксиз давом этиши ва қурилиш техникасида Хараппа маданиятининг аньаналари Шўртўғай В- босқичида сақланиб қолганлиги билан ажралиб туради.
В.И. Сарианиди бу маданиятнинг вужудга келишини аввал Шарқий Эронга боғлаган бўлса, кейинчалик Г.В.Гамкремидзе ва В.В. Ивановларга қўшилиб, маданиятнинг келиб чиқишини Анатолия ва Хатто Юнонистон яни ғарб манбалари билан боғлайди.(Sarianidi V.I. Margiana and Protozoroastrizm. Athens. 1998 стр 176).
Аввал В.М.Массон Мурғоб вохасининг ишғол этилишини жанубий Туркманистоннинг Номозгох V даврига оид маданиятнинг инқирози билан боғлайди. Бу жараён зодагон оилаларининг бир қисми Мурғобга кўчиб келиши билан бошланган. Бу фикр мунозарасиз қабул қилинган. Унинг илмий асоси шундаки, Номозгох IV-V даврига оид кулол чархида ишлаб чиқарилган тиниқ сопол идишлар ва бу технологиянинг Ўрта Осиёда Александр Македонский давригача сақланиб қолганлигидир.(Кузмина Е.Е. О некоторих аспектах проблеми культурних и этнических связей Средней Азии и Ирана в эпоху поздней бронзи и раннего железа.ИАИ.М1971 стр201).
Ўрта Осиёнинг бронза ва Ахмонийлар даври сопол идишлари комплекси шарқий Эрон(шох тепа, Хисор)шунингдек Белужистон ва Хиндистон кулранг қора сопол идишларидан ўзининг ёрқин ранги билан ажралиб туради.
П.Амье фикрига кўра, БМАК маданиятининг иккинчи умумий хусусияти бу Эламдир. Ўхшашлик алохида бир турдаги буюмлар эмас, балки элам кўйлагида тасвирланган аёл образи, тўғноғич, антропоморф тутқичли ойналар, юқори қисми безатилган махсус палтолар фикримизни тасдиқлайди. Бу ўхшашлик БМАК ва Элам бутун моддий маданиятида такрорланган. Уларнинг ўзаро алмашинуви бу маданиятларнинг тасирида эмас, балки янги дунёқарашларни олиб келувчи ахолининг миграцияси орқали амалга ошган.
Бу фикр мухрлардаги белгиларда ўзининг аниқ тасдиғини топган.(Антонова Е.В. Бронзовий век.-Восточний Туркестана в древности и раннем Средневекове.М,1988.стр 138-148).
В.И Сарианидининг БМАК нинг Анатолия билан боғлиқлиги масаласига қайтсак, у миграцион жараёнлар билан эмас, балки бутун Олд Осиё бронза даврида характерли бўлган кенг миқёсдаги маданий алоқалар билан боғлиқ эканлигига гувох бўламиз.(Lamberg-Karlovskiy C.The Ozus Svilization the Bronze Age of Centrale Azia 1994. Antiquity, 68 259).
Мурғоб дарё вохасининг ишғол қилинишини акс эттирувчи Марғиёна маданияти тараққиёти бир неча босқичга бўлинади. Энг қадимги ўзлаштирилган Келлели вохасидир.(Масимов.И.С. изучение памятников эпохи бронзы низовий Мурғоб-1979 С.А №1 стр 31-39). Келлели манзилгохида Номозгох V нинг аньаналари аниқ намоён бўлади. Маданиятнинг гуллаб яшнаши Гонур даврига тўғри келади. В.И Сарианиди фикрига кўра Мурғоб дельтасининг ўзлаштирилиши даврида ахоли аралашиб боради.
Бронза даврининг энг сўнги ёдгорлиги Тохирбой 3 манзилгохи эр.авв.II минг йилликнинг иккинчи ярмига оиддир. (Массон В.М. Древнеземледельческая культура Маргиани. М.1959 стр 253). Марғиёнадан бироз кеч шимолий Бақтрияда маданият шакллана бошлайди. Жанубий Ўзбекистонда бу маданият Сополли, Жарқўтон, Кўзали, Бўстон орқали намоён бўлади. А.Асқаров уларни Сополли маданиятининг босқичларига ажратиб чиқди.уларнинг барчаси Окс маданиятига кириб, локал вариантлар сифатида ўз хусусиятлари ва белгиларига эга. Стратиграфия асосида Сополли ва Жарқўтон эр.авв.1700-1300 й. Сўнги бронза кўзали Мўлали ва Бўстон 1300-900 йилларга мансуб эканлиги илмий асосини топган.(Асқаров А.А.Ширинов Т.Ш. Раннегородская культура на юге Ўзбекистана Т.1993).
Бақтриянинг бронза даври дехқончилик цивилизацияси Окс маданияти тараққиётининг чўққиси хисобланади. Бу ернинг моддий маданиятида кўп хонали уйлар жойлашган оддий қишлоқлар ва тўғритўртбурчак ва айлана шаклдаги қальаларнинг қўриқчи буржлари билан қўшиб қурилиши маданиятнинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. Масалан, Келлели, Сополли, Дашли 1,3, қурилишлари оловга топиниш ва маст қилувчи ичимликлар боғлиқ алтарларга эга бўлган ибодатхоналар (Тўғалоқ,21, Жарқўтон ёдгорликларида) байрамона хашаматли залларга эга бўлган саройларни (Гонур,Дашли 3 мисолида) кўришимиз мумкин.
Иқтисоднинг асосини суғорма дехқончилик ташкил қилиб, чорвачилик ёрдамчи хўжалик сифатида эр.авв.II минг йилликнинг охиригача тараққий этиб келган. Хунармандчиликнинг иқтисослашуви натижасида катта ютуқларга эришилди. Хусусан турли мевалардан вино таёрлаш, сопол буюмлар ишлаб чиқаришда оч-рангли безаксиз чархда ишланган керамиканинг турлари кўпайди, хайкалчалар устахоналар тоштарошлар шунингдек цилиндр шаклли ва ясси мухрлар ясаш кенг тарқалди.
Металлсозликнинг тараққиёти алохида ахамият касб этади. Руда Эрондан олиб келинган.(Рузанов.В.Д. История металлургии и горного дела Узекистана в эпоху бронзи и раннего железа. Ташкент 1982 стр 114-116). Металл мехнат қуроллар харбий қуроллар ов манзараси хайвонлар ярим хайвон тасвири безакли маьбудлар хайвонлар илон ва тимсох тасвири туширилган мухрлар ясашган.(Sarianidi V.I. Myths of Ancient Baktria and Margiana on its Sepls and Amulets.M.,1998.P.86)
Мафкурада ҳам табиий ўзгаришлар содир бўлди.Дафн этишнинг тўртта тури намоён бўлади. 1).Уйларнинг саҳнлари тагида ; 2). Ташлаб кетилган уйларда (бундай ҳолат қадимги Анау учун характерлидир);3) ўра қабрларда баъзан ғиштлар билан ёпиб дафн этиш (бу ҳолат Марғиёна учун характерлидир);4) Бақтрияда катаколиб услубида дафн этиш ҳукм сурган.(ғужанак - эмбрион ҳолатда бир ёнбошга қаратиб, ёнига турли буюмлар қўшиб кўмиш). Улар жуда бой қабрлар бўлиб, кенотафлар ҳам учрайди.Уларда қўй ёки лойдан ясалган қўғирчоқлар қўйилган.
Ибодатхоналар қурилиши амалий санъат мураккаб тизимли диний маросимлар ва аёллар маъбудига сиғинишни ўзида акс эттиради. БМАК мифологияси қадимги Шарқ эътиқодлари доирасига кириб, санъатдаги образларга қараб Элам пантеонига яқинлигини кузатиш мумкин.(КлочковИ.С. Глиптика Маргианы.Принципы описания и классификации.ВДИ-1.1997.стр.114-116;АнтоноваЕ.В. «Змея» и»орёл» в глиптике цивилизации Окса.-ВДИ.2.2000.).
Аксарият олимларнинг фикрига кўра, Бақтрия ва Марғиёна маданияти милоддан аввалги II-мингйилликнинг 2-ярмида тараққиётнинг юқори босқичига кўтарилди.Ўзбекистонда бу даврга оид археологик ёдгорликлар кўп. Уларни академик А.А.Асқаров ўз тадқиқотлари орқали Сополли, Жарқўтон, кўзали, моллали , бўстон каби босқичларга бўлиб ўрганган.
Худди шу даврда Андроново маданияти яратувчилари билан Ўрта Осиё аҳолисининг деҳқончилик маданияти ўртасида маданий алоқалар ўрнатилган
3.Ўрта Осиё ҳудудига кўчманчи чорвадор қабилаларнинг келиб ўрнашиши.Худди шу даврда ЎртаОсиёнинг жанубида Анау ва БМАК деҳқончилик маданияти тараққий этган пайтда шимолнинг дашт зоналарида кўчманчи—чорвадор аҳолининг Андроново маданияти шаклланди. Бу маданият соҳиблари деҳқончилик маданияти яратувчилари билан алоқа ўрнатиб, жанубий регионлар томон силжий бошлаганлар.
Андроноволиклар кўчишининг биринчи тўлқини ҳақида Зарафшон дарёсининг юқори оқими ва унинг чап соҳилидаги Саразм яқинида жойлашган Зардча-Халифа қабристони муҳим ёдгорлик сифатида дарак беради.(Бобомуллаев С. Раскопки погребального сооружения из Зардча- Халифы.Известия АН Таджикстана.1993.стр.3)
Қабрнинг узунлиги 3,1 м, чуқурлиги 3,5 м бўлиб, оваль шаклда қазилган. Вафот этганлар ғужанак ҳолатда ўнг томони билан, боши шимоли-ғарб томонга қаратиб кўмилган. Бир қўли боши тагида , бошқаси қорин қисмига қўйилиб, бош томонида шохли қўй склети жойлаштирилган. Бу урф-одат шимолий Бақтриянинг Сополли маданияти учун характерлидир.(Аскаров А.А.Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана.Т.,1977.стр.135).
Қабрдан жуда бой моддий ашёвий топилмалар қўлга киритилган. (Кузьмина Е.Е. Арии-путь на юг.М.-Санкт Петербург.,стр.493,рис.8.)Топилмалар орасида уч дона сопол идиш учраган. Улар кулол чархида тайёрланиб, қирмизи рангда пиширилган, шарсимон шаклга эга бўлиб, бўйин қисми торайган. Иккитасининг тагдони ички томонга тик қилиб қирқилган, биттасининг бўйин қисмида тамға босилган.
Бу сопол идишлар Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичи: Жарқўтон қабрларидан ва Дашли – 3 ёдгорлиги сополларига ўхшашдир.(Аскаров А.А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. Т.,1977. Рисс.31-32).
Бақтрия-Марғиёна комплексига оид бошқа топилмалар Эрон маданиятига ҳам хосдир. Масалан, қуйма бронза идишлар Сополли, Ҳиссор-III ва Бақтрия ҳудудидан топилган.(Сарианиди В.И. Древние земледельцы Афганистана.М.,1977.рис.,41:9). Худди шу гуруҳга олтин коса, устара-пичоқ, ханжар, олтин ва фирузадан ясалган маржон тақинчоқлар киради.
Бундан ташқари узунлиги 26,5 см. Диаметри 4,5 см.лик тош ўғирнинг дастаги топилган.Н.Бороффка бу топилмани Андроново типига оидлигини таъкидлаган.(Boroffka N. Bronse-und fruheisenzeitliche Geweihtenknebel aus Rumfnien.B.1998.p188).Айниқса, узунлиги 18 см. Бронза тўғноғич диққатимизни тортади.Унинг юқори қисмида от тасвири тушириган. Юқори қисмида зооморф тасвирли безак туширилган тўғноғичлар Сополлитепа, Жарқўтон, Дашли-3,Бақтрия қабристони, Ҳиссор 3 ва Хак хазинасидан топилган.(Кузьмина Е.Е. Арии – путь на юг. М.-Спб.,2008.стр.51).
Аммо юқори қисмида от тасвири акс эттирилган тўғноғичлар деҳқончилик маданиятига хос эмас, балки бу топилма Андроново маданиятига хос Миншункур ёдгорлигидан топилган тақиб юриладиган тилло халқада тасвирланган от тасвирини эслатади. У Сибирнинг Сейминск қабристонидан топилган пичоқда ҳам тасвирланган.(Сарианиди В.И. Арийская проблема и новый археологический материал.Наука и человечество.М.,1989.стр.13-17).
Панжикентдаги Саразмга яқин жойдан, яъни Зардча-Халифа ёдгорлигидан 8 дона дисксимон сувлиқ тўғаси топилган.Улардан 6 донаси тикланган. Бундай сувлиқ тўғалари суякдан ясалган бўлиб, диаметри 8 см, марказида катта тешиги бор. (Bobomullaev S. Ein Bronzezeitliches Grab aus Zarcha- Chalifa bei Pentzikent – Archeologische Mitteilungen aus Iran und Turan/1977.v.29)/Улар отнинг оғзидаги сувлиқни, бошига кийгизилган нўхтани бириктириб, отни бошқаришни енгиллаштирган.
Улар архаик шаклга эга бўлиб, фақатт Уралнинг Синташта комплекси учун характерлидир.(Генинг В.Ф., ЗдановичГ.Б.,Генинг В.В.-Синташта.Челябинск.1992.стр.270).Бундан ташқари Самарқанд яқинидаги Тўғай манзилгоҳидан ярим ертўлалар ва металлургларнинг комплекси топилган. Хоналарда айлана ўчоқлар, руда эритадиган печлар, кўмир, лойдан ясалган қозонлар, тош болта, болға ва камон учи топилган.
Аҳоли металлсозлик билан бирга чорвачилик билан ҳам шуғулланган. Комплекснинг маданий ҳаёти сопол идишлар орқали ўрганилган. Бу ердан 22 дона чархсиз қўлда ишланган идиш топилган.(Кузьмина Е.Е.Арии – путь на юг.М.-Спб.2008.рис.10-11.)
Идишлар кулранг ва қора рангда бўлиб, сиртида тожли қуш тасвири ва бошқа босма тасвирлар безатилган. Безаклар зигзаг – тўлқинсимон, учбурчак, арчасимон шаклда бўлиб, баъзан идишлар тагдонигача безатилган.Иккита идишнинг сиртида мато - қопнинг изи кўринади.Идишларнинг лойига қисқичбақа тошининг кукуни қўшилганлиги аниқланган.(Avanesova N.A. Pasteurs et agreculteurs de la vallee du Zeraushan du debut de lage du bronse.-Jn-Lyonnet B. Sarazm Ceramiques.Paris.1996.122,fig.43-44).
Тўғай манзилгоҳининг янгилиги андроново аҳолисининг илк миграцион тўлқинидан дарак беради.Сопол идишларнинг хом ашёси- қоришмасига турли қаттиқ унсурларнинг қўшилиши Урал кулолчилигига ўхшашлигини тасдиқлайди.Урал аҳолиси янги руда конларини излаб Зарафшон воҳасига келган.(Кузьмина Е.Е. Арии- путь на юг. М.,-Спб.2008.стр.52)
Ёдгорликнинг хронологиясига аниқлик киритишга хоналарнинг ёпиқ комплексидан топилган 6 дона сифатли , конус ва ярим сферик шаклдаги косалар муҳим аҳамият касб этади. Улардан бири қора чизиқли, бошқалари қизил чизиқлидир. Идишлар қўшни деҳқончилик қишлоғи Саразмдан келтирилган. Саразм билан Тўғай ёдгорлиги ўртасидаги масофа 27 км. Ни ташкил этади.
Тўғай комлпекси биринчи марта илк андроново чорвачилик маданияти билан Саразм деҳқончилик маданияти ўртасидаги алоқадорликни тасдиқлайди. Саразм қадимги шарқнинг Белужистон ва Ҳинд воҳаси билан кенг алоқаларда бўлган.
Зардча-Халифа материалларининг таҳлили шуни кўрсатадики, артефактларнинг аксарияти Бақтрия-Марғиёна комплексига тегишлидир.
Кўчманчи чорвадорлар маданиятига тегишли бўлган от тасвирининг тўғноғичларда акс эттирилиши ва сувлиқлар тўғаси Уралнинг Синташта ёдгорликлари учун ҳам характерлидир.Ўрта Осиёга орий қабилаларининг биринчи кўчишини Зардча-Халифа қабристони ва Тўғай ёдгорлиги орқали тасавввур этамиз. Шунинг учун от ва от қўшилган аравалар Ўрта Осиёга шимол кўчманчилари билан бирга келган деган тушунча илгари сурилмоқда.
Туркманистоннинг бу даврга оид ёдгорликлари В,М,Массон томонидан саналаштирилган ва қабул қилинган.В.И.Сарианиди БМАКни қарор топиши Афғонистонда эрамиздан аввалги II- минг йилликнинг ўрталарига тўғри келишини тасдиқлаган.Марғиёнада эса бу даврни уч босқичга ажратган.
1.Келлели- эрамиздан аввалги XIX-XVIII асрлар;
2.Гонур даври—эрамиздан аввалги XVII-XV асрлар;
3.Тўғолоқ даври-эрамиздан аввалги XV-IX асрлар.
Академик А.Асқаров Шимолий Бақтриянинг бу даврга оид маданиятини қуйидагича саналаштирган.
1.Сополли босқичи – эр.авв. 1700- 1500 йиллар;
2.Жарқўтон босқичи – эр. Авв. 1500 – 1350 йиллар;
3.Моллали босқичи – эр. Авв. 1350 – 1000 йилларни ўз ичига қамраб олиши айтилган эди. Кейинчалик Жарқўтон босқичи эр авв. II минг йилликнинг 3 – чорагига оид эканлигини, Кўзали – XIII-XII асрлар,мўлали XI-X асрларга оид эканлиги ўз тасдиғини топди.(Аскаров А.,Абдуллаев Б. Жаркутан. Т., Наука. 1983. Стр. 167).
Ғарб тарихчилари БМАКни 300-500 йилга қадимийлаштириб, эр. Авв. 2300-1500- йилларга тегишли деб ҳисобламоқда.(Francfort H. Fouilles de Shortughay.Recherehes sur L Azie Centrale protohistorique. P.1989.Vol.I.II.P/241-242).
Тўғай манзилгоҳини санаси бўйича Б.Лионне Н.А.Аванесова билан баҳслашиб, Саразм типига кирувчи сополлар мажмуасининг санасини 3-минг йилликка тўғри келишини тасдиқлайди.
А.И.Исҳоқов Саразмнинг 4- қатламини эр. Авв. 2300-1900 йилларга оидлигини,С.Бобомуллаев Зардча—Халифа қабристонини Номозгоҳ VI нинг қадимий босқичига тўғри келади деса, А.Асқаров Сополли маданиятининг Жарқўтон босқичини радиокарбон С-14 санасига қараб, эр. Авв. 1700-1500 йилларга оид деб саналаштирди.
Кейинчалик А.Асқаров Жарқўтоннинг ёшини 2034—1684 йилга узайтириб, Зардча-Халифани эр.авв 2100-1700 йилларга оид деб ҳисобламоқда.
Бундай саналаштириш от ва аравалар кўҳна дунёга Олд Осиё ва Синташта ёдгорликлари орқали кириб келганлигини тасдиқлашга ёрдам берганлигини гувоҳи бўламиз.
Иккинчи босқич:Чорвадор қабилаларнинг Ўрта Осиёга келиб жойлашиши.
Эрамиздан аввалги иккинчи минг йилликнинг иккинчи чорагининг охири ва учинчи чорагининг бошларида Ўролнинг алакўл типига (13,14,16 - расм) ва Ғарбий Қозоғистон ҳамда марказий ва шарқий Қозоғистонда федоров типига оид андроново ва сруб қабилаларининг бирлиги шаклланди.
Яйловларнинг атрофида жойлашган овул ва қишлоқларнинг жойини ҳар 25 йилда бир марта ўзгартиришга мажбур бўлганлар.Бой зодагонарнинг оддий аҳолига ўтказаётган зўрлиги заҳираси тугаётган даштликларни янги ерларни ўзлаштиришга мажбур қилади.шу пайтда федоров қабилалари Сибирга силжий бошлайди.(Рисс.14)
Қозоғистонда узлуксиз равишда қабилаларнинг интеграциялашув жараёни ўтиб, ёдгорликларнинг аралаш турлари пайдо бўлган.(рисс.17-18)
Ўрта Осиёнинг дашт қабилалари деҳқон жамоалари орасида фаол маданий алоқалар ассимиляция жараёни туфайли силжиш ва кўчиш кучайиб борди.Дашт аҳолисига тегишли бўлган ёдгорликлар Я.Ғуломов,Ю.А.Заднепровский,А.А.Асқаров, Н.А.Аванесова томонидан андроново термини билан,В.М.Массон ваН.А.Аванесова томонидан тозабоғёб-андроново термини билан, Е.Е.Кузьмина ва Е.А.Мандельштамлар томонидан дашт турига кирувчи ёдгорликлар номи билан аталган.
Ўрта Осиёдаги Андроново маданияти бирлиги аҳолининг яшаш жойлари, дафн этиш маросимлари ва сопол идишларига қараб, Бишкент-Вахш, тозабоғёб, Андроново, Сруб каби маданиятлар гуруҳига бўлинади.
Бумаданият Орол денгизининг жанубидан қадимги Амударёнинг қуриб қолган ўзанлари бўйлаб тарқалган эди.(рис.19)Бу ҳудудда 50 дан ортиқ манзилгоҳлар очиб ўрганилди.Қават-3, Ангқа-5, Байрам-Қазган,Кўкча-15,Жонбос-21 ва Кўкча – 3 қабристони шу ёдгорликлар жумласига киради.(ТолстовС.П. По древним дельтам Окса иЯксарта.М.,1973.стр.160-165).
Бу ёдгорликларда йирик қишлоқлар йўқ. Балки яйловларнинг ўртасида 2-3 та уйлар жойлашган.Ярим ертўла уйларнинг майдони 7-122х10-14м, уларнинг томининг ўртасида устунга каркассифат шифт ўрнатилган. Хонанинг марказида чеккасига лой сувалган тўртбурчак, баъзан айлана шаклдаги ўчоғлар жойлашган.Унинг ёнида эса хўжалик ўралари ва ёрғучоқ топилган.Чиқиш йўлагидаги пандус очиқ майдонга олиб чиқади.
Бошқа дашт маданиятидан фарқли ўлароқ, Хоразм маданиятининг иқтисодий асосини суғорма деҳқончилик ташкил этган.Қазилган каналларнинг узунлиги 150-200 метр бўлиб, улар унча катта бўлмаган тўғри бурчакли майдонларни суғоришда қулайлик туғдирган.(Андрианов Б.В. Древние оросительные системы Приаралья.М.,1969.стр.130).
Бу маданият соҳиблари йирик шоҳли ва айниқса, майда шоҳли молларни, от ва икки ўркачли туяларни кўпайтиришган. Қисқа муддат учун қурилган яйловларда қўй-эчкиларнинг кўчиб боқиладиган сурувлари шаклланганлигини билдиради. Ғилдиракнинг лойдан ясалган моделининг топилиши аҳолининг ғилдиракли транспортдан фойдаланганлигидан дарак беради.
Буерда истиқомат қилувчи аҳоли Бўкан-тов ва Томди-товдан металл қазиб олиб, мис эритшни йўлга қўйганлар( Итина М.А. История степных племен Южного Приаралья.М.,1977.стр.136-137). Тош қолиплар ва металл эритмаларнинг Итина М.А. История степных племен Южного Приаралья.М.,1977.стр.136-137). Тош қолиплар ва металл эритмаларнинг қолдиқлари ишлаб чиқариш билан махсус хонадонлар шуғулланганлигини тасдиқлайди.
Хоразм ўзининг металл буюмлар ишлаб чиқариш технологияси, ҳунармандчиликнинг соҳаларидан заргарлик буюмлари, хусусан саккиз сонининг шаклига ўхшайдиган осма тақинчоқлари ғарбий андроново металлулгия ўчоғининг Еленовка- Ушкатта марказига яқинлиги эътироф этилмоқда.(Кузьмина Е.Е. Арии-путь на юг.Москва-Санкт-Петербург.,2008.стр.57).
Хоразм сопол идишлари чархсиз, қўлда ишланганлиги, юқори қисмининг айлана шаклда эканлиги,бўйин қисмининг тор ва девор қисмининг шарсимон, тагдонининг чекка қисмларининг қирқилганлиги(биконический) билан сруб маданиятига яқин эканлиги билан ажралиб туради.
Сруб ва андроново маданиятининг геометрик хусусиятларидан ташқари, хоразм безаклари орасида ўзига хос бир-бирига қарама –қарши турувчи учбурчак безклар ҳам учрайди.Бундан ташқари Хоразмдан топилган Кўкча—3 ёдгорлигининг юздан ортиқ қабрларида вафот этганлар чиғил тошли ўраларда кўмилган.
Майитларнинг аксарияти ғужанак ҳолатда, боши ғарбга қаратилган, эркаклар ўнг томони, аёллар чап томони билан ётқизилиб дафн этилган.Бош томонида битта, баъзан иккита идиш қўйилган. Аёлларнинг тақинчоқлари, яъни билакузук, бўйин халқаси, мунчоқлар тақилиб дафн этилган.
Хоразм аҳолиси от ва туяни муқаддаслаштирганлигини бу ҳайвонларнинг лойдан ясалган ҳайкалчалари қабрлардан топилганлигидан билишимиз мумкин.
Хоразм ёдгорликларининг вужудга келиши ва унинг маданий моҳияти мунозарали масаладир. Хоразм воҳасида археологик тдқиқотлар олиб борган олимлардан Я.Ғ.Ғуломов, А.А.Асқаров, Ю.А.Заднепровский, М.П.Грязнов, Н.А.Аванесовалар бу маданиятнинг ёдгорликларини андроново маданиятига киритадилар.
Уларга қарши С.П.Толстов ва М.А. Итина каби олимлар бу маданиятни сруб ва андроново қабилаларининг миграцияси натижасида шаклланган маданият деб эътироф этишади.Уларнинг фикрига кўра, бу маданиятнинг синтези аллақачонлар Уралда содир бўлган.Хоразмнинг ҳосилдор ерларига кўчиб келган кўчманчи аҳоли Суярган деҳқончилик маданиятининг соҳиблари билан ўзаро маданий алоқага киришганлар.Шундай экан бу маданият андроново ва сруб аҳолисининг миграцияси эмас, балки ўзининг маҳаллий аҳолисининг ўтроқ деҳқончилик маданиятининг тараққиёти ва маданий синкретизм таъсири остида шаклланганлигини эътироф этишимиз лозим.
Архитектурадаги йирик иншоотлар ва дафн этиш маросимларида қўрғонларнинг йўқлиги, қабрларнинг ёғоч ва тошдан ишланиши, эркакларнинг ўнг томони билан дафн этилиши, сопол идишларда сруб ва андроново йўналишининг кўриниши, туваклар деворининг шарсимон ва оғиз қисмининг тор қилиб ишланиши, маҳаллий турдаги безакларнинг кенг тарқалиши ўзига хос маданиятдан дарак беради.Бу Хоразмнинг суғорма деҳқончилиги асосида пайдо бўлган автохтон маҳаллий маданият эди.
Мутахассислар томонидан Тозабоғёб маданияти эрамиздан аввалги XV-XI асрга оид деб ҳисобланмоқда.Унинг юқори санаси Амиробод маданиятининг тарқалган даврига тўғри келади.Айнан шу ердан топилган ва қўлда, қалама услубда ясалган сопол идишлар Амиробод маданияти учун характерлидир.
Балки Тозабоғёб маданиятининг келиб чиқиши ва хронологиясига янги археологик тадқиқотларнинг натижасида қўшимча фикрлар юзага чиқса ажаб эмас.Хоразмнинг биконик (тагдони тик қирқилган) сопол идишлари бу ҳудуд учун характерлидир.Бу идишларнинг сиртида, яъни икки қисмида безаклар учрайди. Безатилишда ҳукмронлик қилувчи арчасимон ва қарама-қарши ётган учбурчаклар, идишнинг сиртида қовариқлар ҳосил қилиш, шунингдек тагдон қисмининг безатилиши бу маданиятнинг Уралдаги Петровка ва ғарбий Қозоғистон маданиятига ўхшашлик томонларини кўрсатади.
Агар миграция асосидаги фикрларни қабул қилсак, гўёки Хоразм маданияти қадимийлашади.Шу жиҳатдан Хоразм аҳолисининг мураккаб генезисини антропологик маълумотларжан қидирамиз. Қабрлардан топилган склетларнинг бош чаноларининг тузилиши Вольга орти ва ғарбий Қозоғистон аҳолиси , ҳамда Жанубий Туркманистон ва Хараппа аҳолиси чаноқларига ўхшашлиги аниқланган. Бу ҳолат қадимда аҳолининг ассимиляция жараёнини бошидан ўтказганлигини тасдиқлайди.(Гинзбург В.В.,Трофимова Т.А.Палеоантропология Средней Азии.М.,1972.265).
Тозабоғёб маданияти билан яқин жойлашган андроново кўчманчилари ва чорвадорларининг ёзги қароргоҳлари Жонбос ва Кўкча-19 ёдгорликларидан топилган яшаш жойлари ва сопол идишлар Қўжамберди ва Сольилецк типидаги протоюртларга ўхшайди.Тозабоғёб ариғи ҳавзасидан ва Кўкча–15,16 ёдгорлигининг маданий қатламидан ҳам худди шундай сопол буюмлар топилган.
Қадимги Хоразм аҳолиси шунингдек БМАК деҳқончилик аҳолиси билан ҳам алоқа қилганлиги кузатилади.Бу алоқани биз Номозгоҳ VI босқичи сополларига ўхшайдиган, конус шаклидаги тагдонларга ва оч – рангли ангобли сопол идишларни Кўкча-15 ёдгорлигидан топилганлигида кўришимиз мумкин. (Итина М.А.История степных племен Южного Приаралья.М.,1977.стр.69.рис.18,8).Бу топилмалар Хоразм аҳолиси қадимги шарқ халқларининг деҳқончилик маданияти ва андроновонинг кўчманчи чорвадор маданияти билан узвий боғланганлигини тасдиқлайди.
Қуйи Зарафшон варианти.Ҳозирги вақтда қуриб қолган Зарафшон дарёсининг қадимги дельтаси Мохандарё ва Гужайли-Гурдуш кўли, ҳамда Бухородан шимолда жойлашган Қизилқум чўлида 30 дан ортиқ манзилгоҳлар ва Гурдуш қабристони топилган.(рис.20:2-4).Қашқадарё воҳасидан ҳам шунга ўхшаш 4 та манзилгоҳ топилган. Бу ёдгорликлардан маданий қатлам топилган бўлсада, уйларнинг турлари аниқланмаган.
Мазкур ёдгорликларни Я.Ғ.Ғуломов Тозабоғёб маданияти билан ўхшашлигини айтган. А.А.Асқаров,Я.Ғ.Ғуломов,Ю.А.Заднепровский,Н.А.Аванесова кабилар уларни андроново маданиятига киритган.М.А.Итина ва Е.Е.Кузьминалар бу ёдгорликлар аҳолисининг хўжалиги ва турмуш тарзига қараб , уларни Тозабоғёб маданиятига оид эканлигини эътироф этган.
Зарафшон воҳаси топилмалари ҳам Хоразм воҳасидагидек иқтисодининг асосида суғорма деҳқончилик ётади.Ёдгорликлардан каналлар, ёрҳучоқ, майда чорва—қўй-эчкиларнинг суяклари топилган.Металл буюмлар ишлаб чиқариш тури ғарбий андроново металлурглар марказига яқинлиги кузатилади.Аммо металл қолдиқлари ва унинг таркиби хом ашёнинг Нурота тоғларидан олиб келинганлигини тасдиқлайди. Бу аргумент ҳудуднинг мустақил металлсозлик мактаби бўлганлигидан дарак беради.(Богданова-Березовская И.В.,Наумов Д.В.Химический анализ металлических предметов из могильника Тасти-Бутак 1.М.,1962.МИА.N1/стр 11-15).
Зарафшон сополлари ўзининг шакли ва безаклари билан Хоразмникига ўхшайди. Уларнинг 90%и силлиқ ва текис штамп билан қилинган.Бу ерда тувакларнинг шарсимон шаклидаги ва бўйин қисмининг торайтирилган тури жуда кам учрайди.(рис.21)
Гурдуш даҳмаларининг бешта қабрида (рис.20:9,10) ва Қизилқир қабристонида майитлар қабрга ғужанак ҳолатда бошлари ғарбга қаратилган, чап томони билан ётқизилиб, битта ёки иккита сопол идишлар қўшиб кўмилган. Аёлларга билакузук, саккиз шаклидаги сирғалар,рангли тошлардан тақинчоқлар, ҳатто пойафзалларига мунчоқлар тақиб дафн этишган.
Қуйи Зарафшоннинг маданий хўжалиги айниқса, сопол идишлари дафн этиш маросимлари, уйларининг қурилишига қараб, бу маданиятни Тозабоғёб маданияти турига киритиш мумкин.Зарафшон маданияти ёхуд ғарбий андроново маданиятининг жанубга силжиши ёки Тозвбоғёб маданиятининг таъсири натижасида шаклланган.
Кўчиб келганлар Замонбобонинг қадимги аҳолиси билан чатишган.Уларнинг этник таркибга таъсири тухумсимон идишлар шаклининг сақланиб қолиши, томонлари туртиб чиққан ва цилиндр шаклидаги кичик тувакларнинг ишлаб чиқарилиши, ҳамда дарахт япроғига ўхшайдиган тошдан ясалган пайкон учининг пайдо бўлиши,мармар, сердолик, фируза,лазурит ясалган салбсимон ва турли шаклдаги мунчоқ ва тақинчоқлар кўпайди.Ёдгорликларнинг санаси Хоразм маданиятига аналогия қилинсада, ундаги сопол идишларнинг чархда ясалиши диққатимизни тортади.
Самарқанд вилоятининг этно-маданий харитаси мураккабдир.Мўминобод қабрларидаги дафн этиш маросимлари сибирнинг алакўл маросимларига ўзининг ғужанак ҳолатдаги кўмилиши, бошининг ғарб томонга қаратилиши, аёллар қабрларида билкузук,қулоқ халқаси,узуклар кийим ва пойафзалга қадалган саноқсиз мунчоқларнинг учраши билан ўхшайди.Айниқса, дастагли ойна ва найчаси бор сирғалар Федоров турига яқинлигини кўрсатади.(Аскаров А.А.Раскопки могильника эпохи бронзы в Муминабаде.-Т.,1969 ИМКУ.стр. 5-10).
Бу ҳудуддаги Чакка қабристонининг дафн этиш маросимлари, хусусан тупроқ уюлган қўрғонлари , боши шимолга қаратилган ва ғужанак ҳолатда кўмилиши, тувакларнинг юқори қисмининг айлана шаклдаги андроново ва сруб идишларига ўхшашлиги, тақинчоқларнинг конус ва спиралсимон шакли, андроново типидаги билакузуклар маданий синкретизм ҳолатидан дарак беради.
Самарқанддаги Сиёб қабристони ҳам худди шундай маданиятнинг қоришиқ кўринишига эга.Неолит даврига оид Сазағон 2 манзилгоҳида ҳам шу ҳолат такрорланади.(рис.30:7,10-12).Сайгус манзилгоҳидан Сибирнинг Федоров типидаги сопол идишлар ва Андроново типидаги сирғалар , ўчоқ, ҳайвонларнинг суяклари топилган. Бу топилмалар Бурғулуқ маданиятининг сўнгги босқичи кулолчилик намуналари билан қиёсланган.(Джуракулов М.Д.,Аванесова Н.А. Новыи исследования по Сазаганскому поселению.ИМКУ.1984.стр.32-39).
Мўминободдан топилган бронзанинг анализ қилиниши натижасида Зирабулоқдан қазиб олинган рудаларга ишлов бериш пайтида унга қалайнинг кўп қўшилганлиги аниқланган.(На умов.,1972)Бутун Зарафшон воҳаси учун қалайнинг макони Қарнабдаги Лапас ва Чангали конлари ҳисобланади. Бу ердан металлургларнинг тўртта хонадони топилган бўлиб, уларнинг пойдевори тошдан барпо этилиши ,ўчоғнинг шакли андроново типига яқинлигини кўрсатади.Бу ердпн сопол идишлар ва тош қуроллар ҳам топилган.
Самарқанд атрофидаги ёдгорликлар сирасига шаҳардан жануби-ғарбда жойлашган Жом қишлоғини киритиш мумкин.Бу ердан тасодифан топилган (рис.31:1-11) иккита сопол идиш, ясси ойна ва дастагида геометрик безаклари мавжуд бронза ойна, айниқса юқори қисмида кийик тасвирланган тўғноғич,икки томони ўткир пичоқ, шунингдек андроново типидаги икки қанотли пайкон учи диққатимизни тортади.
Бу топилмалар Зарафшон воҳасида БМАК деҳқончилик жамоаси ва андроново маданиятининг таъсирини кузатишимиз мумкин.
Бу ердаги ёдгорликлар жуда кам ўрганилган. Ҳудуд миграцион алоқалар вамаданиятлар тўқнашадиган трасконтинентал оазис ҳисобланади.
Сруб маданияти ёдгорликлари.Бу турдаги ёдгорликларга Тошкент воҳасида жойлашган янгийўл ер қўрғонлари киради.Бу ёдгорликларнинг дафн этиш маросимларига ғужанак ҳолатдаги , ўнг ёнбошига ётқизилган,майитнинг устига охра сепилиб, боши шарққа қаратилган бўлиб, бу ердан топилган тувакарнинг безаги йўқ.(рис.20:5)
Сараоғоч ёдгорлигидан топилган қабрлардаги майитлар ғужанак ҳолатда, боши шимолга қаратилган ва безаксиз туваклар қўшиб кўмилганлиги уларнинг сўнгги сруб маданиятига тегишли эканлигини кўрсатади.Сруб маданияти доирасига кирувчи ёдгорликларга Чимбойлик хазинасидан топилган болта ва мис қуйма ёмбилари характерлидир.
Металл буюмларнинг таркиби оазисда Қорамозор яримметалл макони асосида ишлайдиган мустақил металл қайта ишлаш ўчоғи шаклланган эди.Тошкент оазиси сруб маданияти тарқалишининг шарқий форпости ҳисобланган.
Андроново маданиятининг сўнгги даврига оид аҳоли Тошкент оазисининг тоғли ҳудудларига ҳам тарқалган. Масалан, Чирчиқ дарёси ҳавзасидаги Аврахмат ва Искандар ёдгорликларидан ингумация (илоҳийлашган) кўмиш маросимларига бой, тош тўкилган қўрғонлар очилган.Аёлларга 4 ёки 5 та билакузук тақиб дафн этишган.
Улар асосан шарқий-андроново металлургия ўлкасига хос бўлиб, эрамиздан аввалги XIII асрга оид эканлиги тасдиқланган.Бурчимулло ва Ғазалкентда ҳам майитлар дафн этилган қўрғонлар топилган.(Новая стоянка эпохи бронзы в Ташкентской области.- ИМКУ.Вып.15рис.44-45).Сўнгги андроново маданиятига оид туваклар Тошкент—Чимкентт йўлидаги Занги-отадан ҳам топилган.(рис. 17а:5).
Саркали манзилгоҳи, Ангрендаги идишлар, Хўжакент ва Қизил-сув қабристонлари,Бурчимулло, Оҳангарон ва Чилдухтарон каби ёдгорликлар оазисни кўчманчи қабилалар жойлашган ҳудудлар сирасига киритишга асос бўлади.
Тошкент оазисида илк сруб ва федоров типига доир ёдгорликлар топилмаган.Ёдгорликларнинг санаси эрамиздан аввалги II минг йилликнинг учинчи чорагининг охирига тўғри келади.Бурғулуқ маданиятининг тарқалишининг юқори санаси эр. Авв. XI асрга тўғри келади.(Дуке Х.Туябугузские поселения бургулюкской культуры.Т., 1982стр.25-30).
Андроново қабилаларининг бир қисмининг йилқиларни кўчиб боқиш усулига ўтиши натижасида чорвадор қабилаларнинг илк бор тоғ олди зоналарида яйловлари пайдо бўлди.Тян-Шанда денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган Арпа номли қабристон андроново маданиятига оид энг баланд ёдгорлик ҳисобланади.Федоров типига доир қабр Бишкек шаҳрининг ташқи томонидан сопол идишлар эса Иссиқ-кўлдан топилган.(рис.24а: 15,16).
Арпа ёдгорлигида 15 та қўрғон топилган.Бу қўрғонларнинг диаметри 12-13 метр , баландлиги 0,3-0,6 метр бўлиб, улар тош ва тупроқ билан тўлдирилган. Қабрлар тўртбурчак, тўғрибурчакли ва айлана шаклда бўлиб, чеккасида терилган тош тўсиқлар тик ва ёнбош ҳолатида қўйилган. Дафн этиш маросими кремация қилиш, яъни куйдириш орқали амалга оширилган.Қабрларда 2 ёки 3 тадан сопол идишлар учрайди.(рис.24а:17-18)
Қабрларнинг биридан иккита билакузук, олти сонига ўхшайдиган мунчоқлар топилган.Шаҳардан ташқаридаги қабрлар қабр усти иншоатларига эга эмас. Аммо ўрасимон қабрларга майитлар гужанак ҳолатда, чап ёнбоши билан ётқизилган, боши ғарб томонга қаратилган.Қабрдан сопол идишлар, сирға, мунчоқлар ва чиғаноқ топилган.
Қабр устидаги тош тўсинлар, кремация ва ингумация одатла ри , тақинчоқлар Андроново маданиятининг федоров типига ҳам хосдир.Тувакларнинг деворини юқори қисми кенг, ранги қора-жигар , безаклари ёпиқ учбурчак, меандра, икссимон бўлиб, тишли босма штамп орқали бажарилган. Мунчоқ қилиш учун тешилган чиғаноқлар андроново ва сруб маданиятигахос бўлиб, топилмалар асосида Тян-Шан ёдгорликларининг санаси эрамиздан аввалги II минг йилликнинг учинчи чорагига оид эканлиги эътироф этилади.
Тян-Шан ёдгорликларининг пайдо бўлиши Марказий Қозоғистон билан боғланиб, Қирғизистонга Чу ва Или дарёлари орқали кириб келганлиги қайд этилган. Тян-Шан комплекси баланд тоғли ўлкаларнинг чорвадор қабилалар томонидан ўзлаштирилганлигининг энг қадимги далилидир.
Бу турдаги ёдгорликлар Қирғизистон, жанубий Қозоғистон важанубий Фарғона ҳудудларидан топиб ўрганилган. Шунинг учун бу ёдгорликлар турини еттисув-фарғона ёдгорликлари номи остида ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Илк ёдгорликлар гуруҳи Еттисувнинг шимоли-шарқий ҳудудига кирувчи Талапти 1,2; Куйган-2,Миншункур 3-4 қабристонларидир.(Карабаспакова К.М. К вопросу о культурной принадлежности памятников начального этапа эпохи поздней бронзы Семиречья.Саратов.1991.стр.80).
Бу ёдгорликларнинг моддий маданият намуналари алакўл ва федоров маданиятлари билан чатишиб кетган. Дафн маросимларида кремация ва ингумация ҳолатларининг учраши, сопол идишларининг юқори қисмининг айлана эканлиги фикримизни тасдиқлайди. Иккита от тасвири туширилган халқа, Сеймдан топилган пичоқдаги от тасвирларига ўхшайди.Бу топилмалар ёдгорликларни саналаштиришда муҳим бўлган. Ёдгорликларнинг пайдо бўлиши Марказий Қозоғистон билан боғлиқдир.
Хусусан, Еттисувнинг сўнгги турига кирувчи ёдгорликлар учта локал гуруҳларга бўлинади: Еттисув, Шимоли-шарқий Тян-Шан, Жанубий Фарғона шулар жумласидандир.
Фарғонадан Водил, Қарамкўл, Арсиф, Қашқарчи, Япақи, Чек, Тошқўрғон, Ўрикзор каби қабристонлар топилган. Сопол идишлар Шўртепа. Ўш ва шаҳри , Ўш вилоятидан топилган.(Иванов Г.Е. К вопросу об относительной и абсолютной хронологии памятников валиковой керамики степного Алтая.Барнаул.1988.стр. 37).
Қабрларнинг устида турли , тўғритўртбурчак, айлана, тўғрибурчакли тош иншоатлар учрайди.Тупроқ ва шағал билан тўлдирилган қабрлар кам учрайди. Улар тош халқалар билан ўраб олинган,тош тўсинларсиз тош қутилар ҳам учрайди. Майитлар тош яшикларга қўйилиб, устидан тош плиталар билан ёпилган.
Фарғонанинг Япақи,Қашқарчи ва Ўрикзор ёдгорликларида майитлар катакомб услубида кўмилганлиги билан ажралиб туради.Ҳамма қабрларда вафот этганлар ғужанак ҳолатда боши ғарб томонга қаратиб дафн этилган.
Қабрларда биттадан сопол ва баъзан конуссимон сирға,билакузук, мунчоқлардан терилган билакузук, икки томони ўткирланган пичоқ ва ханжарлар учрайди. Сопол идишларнинг юқори қисми айлана ва бўғзи қисқа бўлиб, уларнинг 50%и безатилган.Безаклар босим ўтказиш йўли билан зигзак, арчасимон,учбурчак шаклда силлиқ тирмочсимон штамп билан босилган.
Водил ва Қашқарчидан топилган Қўлда ясалган сопол идишлар сўнгги бронза даврига оидлиги билан характерлидир.Тошқўрғонда эса Чуст маданиятига доир сопол идишлар топилган.Бу ёдгорликларнинг хронологик даври Водилдан топилган икки қанотли пайкон учи ва Қашқарчидан топилган тугмалар, ҳамда сопол идишларга қараб эрамиздан аввалги X-IX асрларга оидлиги аниқланган.
Б.З.Гамбург ва Н.Г.Горбуновалар қабрларни сўнгги андроново маданиятига, Б.А.Литвинский Қайроққум маданиятига оид эканлигини тасдиқлайди.(Литвинский Б.А. Проблемы этнической истории Средней Азии во второй тыс. До н.э.-ЭПИЦАД.1981.стр.157).Н.Г.Горбунова бу маданиятни андроново маданиятининг Қайроққум типига оидлигини таъкидлаган.
Е.Е.Кузьмина уларни Қирғизистоннинг Еттисув ёдгорликларига яқинлигини қайд этади.(Кузьмина Е.Е.Семиречинский вариант культуры эпохи поздней бронзы.-КСИА.Вып.122.1970.стр.45).Уларнинг келиб чиқиши Марказий Қозоғистон ва Еттисув ҳудудларидан сўнгги андроново қабилаларининг кўчиб келиши билан боғлиқ эканлиги эътироф этилмоқда.
Айниқса, Фарғонанинг илк темир асри (Эйлатан босқичи) даврида Чуст маданияти яратувчилари ва сўнгги андроново аҳолисининг аралашувидан шаклланганлиги илгари сурилмоқда.Бу ҳолат тоғолди қияликларида жойлашган қабрлардан Фарғонанинг чорвадорлари ярим кўчманчи ҳаёт тарзида яшаганлигини тасдиқлайди.
Сирдарёнинг қирғоғидаги Қайроқум манзилгоҳидан 70 дан ортиқ қишлоқлар ва ишалб чиқариш комплекслари, ҳамда Хожи-Ягона, Даҳана, Дашти-Ашт каби қабристонлар топилган.(Литвинский Б.А. Борнзовый век.-ИТН.Т.1.М.,1963.95) Қишлоқларнинг бир қисми илк темир асрига оид.
Қайрақум типига Оқ-Танги ва катта Фарғона каналидан топилган сопол идишлар, ҳамда Сулаймон-тов шаҳридан топилган белкураклар, сирға ва билакузук каби металл буюмлар ҳам киритилади. (ЗаднепровскийЮ.А. Ошское поселение.К истории Ферганы в эпоху поздней бронзы. Бишкек.1999.стр.85).
Қишлоқларнинг майдони унча катта эмас, улар 0,1-0,3 гектарни ташкил этади.Бу ердан қатор ўчоқлар топилган бўлиб, улар андроново хонадонларига ўхшаб, узунлиги 20 метрни ташкил этади.Қишлоқнинг чеккасидан 1,5-2 тонна оғирликдаги металл қотишмаси ва руда топилган бўлиб, бу ерда металл эритишга ихтисослашган устахоналар бўлганлигидан дарак беради.
16- қишлоқда қуйма кирка ва болталар топилган. Аҳоли хўжалигининг асосини металлургия ташкил этган.Хўжалик иқтисодиётининг иккинчи томонини чорвачилик ташкил этган. Бу ердан йирик ва майда шохли чорванинг , ҳамда отларнинг суяклари топилган.Аҳоли балиқ ва жайрон овлаш билан ҳам шуғулланган.
Қайрақум сопол идишлари қўлда, чархсиз ва баъзан қолипда ишланган.Тувакларнинг юқори қисми кенг деворли калта бўйинли қилиб ишланган.Ёнбоши туртиб чиққан сопол идишлар ҳам учрайди.Сўнгги ёдгорликларда чойнаклар ва горизонтал тутқичли идишлар ҳам учрайди.
Сопол идишларнинг ўндан бир қисми безатилган бўлиб, безакларнинг 50%и тирмоч шакли акс эттирилган штамп орқали босилган. Безаклар аксарият ҳолларда идишнинг гардиши тагига, баъзан бўғзига туширилган.Идишлар оддий зигзак, арча ва босим ўтказиш йўли билан безатилган.
Хўжа-Ягона қабристонидан шимол томонга қаратиб қўйилган тош яшик топилган. Унинг тузилиши атрофида тошларнинг тик қўйилганлиги билан ажралиб туради.Майит дафн этиш урф-одатларига кўра, сопол идишлар,билакузук, тўғногич,мунчоқлар билан қўшиб кўмилган.
Хулоса қилиб айтганда, Фарғона, Тошкент, Хоразм ва Зарафшон воҳасида тарқалган кўчманчи-чорвадорлар маданияти эрамиздан аввалги II минг йилликнинг охирида Ўрта Осиёнинг шимолий ва Сибир, Жанубий Қозоғистон ҳудудларида тарқалган андроново маданияти яратувчиларининг жанубий ҳудудларга силжиши билан боғланади.
Эрамиздан аввалги II минг йилликнинг биринчи чорагида Шимолий Бақтрияда БМАК комплексининг Сополли маданияти жануби-ғарбий ҳудуд аҳолисининг миграцияси асосида шаклланган.
Сўнгги йиллар тарихшунослигида Ўзбекистон тарихидаги қадимги давлатлар ривожланишининг даврлаштирилиши ишлаб чиқилди (Э.В.Ртвеладзе). Ушбу даврлаштириш тарихий ҳамда археологик тадқиқотлар натижаларига асосланган бўлиб, мил.авв.II минг йилликнинг иккинчи ярмидан милодий III–IV асрларгача бўлган қуйидаги 6 та даврга ажратилади.
Биринчи давр–мил.авв.II минг йилликнинг иккинчи ярми. Бу даврда Шимолий Бақтрия (Сурхон воҳаси)да давлатчиликнинг илк кўриниши шаклланиб, унинг тепасида балки оқсоқоллар кенгаши ва сайланадиган ҳукмдор турган бўлиши мумкин. Бундай кўринишдаги илк давлатлар бу даврда Бақтрия ҳудудларида шаклланган нисбатан йирик уюшмалар таркибига кирган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Нисбатан тараққий этган иқтисод, жумладан, суғорма деҳқончилик, сопол ва металл ҳунармандчилиги, ички ва ташқи савдо муносабатлари бундай уюшмаларнинг давлатчилик хусусиятидан далолат беради. Аммо, давлатчиликнинг муҳим белгиси ҳисобланган ёзувнинг бу ҳудудларда мавжудлиги ҳозирга тўла исботланмаган.
Иккинчи давр – мил.авв. I минг йиллик бошлари– мил.авв. 540 й. Бу борада Бақтрия, Суғд ва Хоразм каби тарихий–маданий вилоятлар шаклланади. “Авесто” маълумотларига таяниб, тадқиқотчилар уларни ижтимоий тоифалар тизимига асосланган сиёсий ҳокимият кўринишидаги давлатларнинг илк шакли сифатида изоҳлайдилар. Бу даврда нисбатан ҳудудий йирик мулклар–қадимги Бақтрия ва қадимги Суғд давлатлари, шунингдек, шимолда сак–массагетларнинг қабилалар конфедерациялари ташкил топган.
Учинчи давр – мил.авв.540–330 йиллар. Аҳамонийлар босқини туфайли Ўрта Осиё вилоятларининг улар қадимги Форс давлати таркибида кириши натижасида маҳаллий давлатчилик тараққиётидаги узилиш даври. Улкан Аҳомонийлар салтанати сатрапияларга бўлиниб бошқарилган ҳамда учта Ўрта Осиё сатрапиялари – Бақтрия, Суғд, Хоразм тўлалигича ёки қисман ҳозирги Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган.
Сатрапиялар таркибига кирган вилоятларнинг ҳукмдорлари, Бақтрия ва Суғд зодагонлари Оксиарт, Хориен, Сисимитр, Катан, Австан─Наутака, Ксениппа, Паретака каби ўзларининг меросий мулкларини маълум маънода мустақил бошқарганлар. Сак қабилаларининг аҳамонийларга қарши узоқ курашлари натижасида мил.авв.IV асрнинг бошларига келиб Хоразмда мустақил давлат ташкил топади.
А.А. Аскаров томонидан кадимги тарихнинг асосий хусусиятлари ва давлатчиликнинг вужудга келиши масаласи тахлил килинган.
Ушбу масалага мурожаат этган С.С. Кудратов муаммога янгича ёндашишга харакат килиб: “Совет даври тарих фанида давлат синфий жамиятнинг махсули деб таъкидланарди хамда бу жараённинг ибтидоий даврда бо шла ниши мумкинлиги инкор этиларди” деган хулоса чикарди. Аммо кадимшунос олимнинг рисоласида ўз аксини тоиган кейинги фикр-мулохазалари шўро даврида кўлланган синфий назарияни тўлиқ такрорлаган Бундай ёндашув табиий бир хол булган, чунки XX асрнинг 90-йилларида илк давлатчилик тарихини яратишнинг аник илмий-услубий йўналишлари хали ишлаб чи килмаган эди.
Биз тахлил килаётган С.С. Кудратовнинг рисоласидаги “Марказий Осиё илк давлатлари пайдо булиши нинг шарт-шароитлари ва омиллари” деб номланган бобида куйидагича хулосалар мавжуд:

  • қўшимча махсулот бир киши томонидан ишлаб чикилиб, бошка киши томонидан ўзлаштирилади, нъни эксплуатация муносабатлари юзага келади;

  • қўшимча махсулотнинг юзага келиши билан хусусий мулк шакллана бошлайди;

  • ўзлаштирилган хусусий мулк пайдо булиши би­лан эксплуатация муносабатларига йул очилади;

  • қўшимча махсулот ва хусусий мулкнинг пойдевори булиши билан жамиятда ижтимоий ва мулкий тенгсизлик юзага кела бошлайди;

Натижада, С.С. Кудратов куйидаги якуний хулосани чикарган: “Ижтимоий синфларнинг пайдо булиши ибтидоий даврни синфий даврдан ажратувчи чегара хисобланади. Ижтимоий ва мулкий тенгсизлик жамиятда қарама-қаршилик ва низоларни келтириб чикаради. Жамиятнинг юкрри тоифа кишилари ўз имтиёзлари ва бойликларини жамиятнинг оддий аъзолари тахдидидан химоялашга зарурат сезади. Ижтимоий ишлаб чикаришга ва у ни таксимлашга булган хуқуқ уруғ ва қабила бошлиқларига ўз атрофларига шахсий қўриқчилар, маслахатчилар ва шу кабиларни туплаш имконини бёради, яъни давлатнинг ибтидоий куринишлари шакллана бошлайди”.
Ушбу хулосалар С.С. Кудратовнинг бошка маколаларида хам ўз аксини топган. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, кадимшунос олим киска бўлса хам катор мухим муаммоларни тахлил килишга харакат килди. Шахар-давлатларнинг пайдо булиши, подшоликларнинг вужудга келиши, илк давлатларнинг шакли ва бошкарув тизими каби саволлар, шулар жумласидандир.
Тадкикотчи III. Шайдуллаев илк давлатларнинг археологик белгиларини ишлаб чикишга харакат килиб, шахарлар ва давлатларнинг пайдо булиши ва ривожланиши жараенини куйидаги даврларга булган:

  • шахар — давлатлар (“ном” типидаги давлатлар маркази);

  • шахар — худудий давлат маркази;

  • шахар — марказлашган давлатлар, империялар даврида.

Ушбу хулосаларга И М. Дьяконов ва В. А. Якобсоннинг назариялари маълум даражада таъсир килган. Машхур ншркшунос олимларнинг гояларидан илк давлатлар типологиясини тахлил килиш жараёнида С.С. Кудратов хам фойдаланган.
Шу уринда Ш. Шайдуллаевнинг куйидаги фикрига эътибор каратиш лозим: "Археология фанида илк син­фий муносабатлар, илк шахарларнинг археологик белгилари ёки цивилизациялар масаласи кенг ёритилган булсада, илк давлатлар ва уларнинг археологик белгилари биринчи маротаба мухокамага қўйилмокда”. Аммо аввалги йилларда, яъни В.М. Массоннинг 1976 йилда чоп этилган “Кадимги жамиятларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий тузуми" монографиясининг 185-бетида келтирилган 23-жадвал “Илк синфий жамият шаклланишининг археологик схемаси” деб номланган эди. Унда Ш. Шайдуллаевнинг илк давлатларнинг археологик белгилари жадвали сингари ухшашликлар мавжуд. Мисол учун, ёдгорликлар (манзилгохлар) сонининг ошиши, хаша матли (бой) ва оддий уйлар, манзилгохларнинг иерархияси, сунъий сугориш (каналларнинг колдиклари) ва экинлар турларининг колдиклари, харбий истехкомлар, бой ва оддий кабрлар, ёзув ва хк.
В.М. Массоннинг жадвалидан Ш. Шайдуллаев хабардор бўлмаган бўлиши мумкин ва бу борада биз олимни танқид қилиш мақсадида эмасмиз. Лекин мустақиллик йилларида Марказий Осиёда. жумладан, Ўзбекистонда нашр этилган айрим макола ва рисолаларда хам олдинги даврларда амалга оширилган илмий тадкикотларга иктибослар бериш зарурати айрим холатларда унутилмокда. Тарихшуносликка, таққослаш ва киёслашларга асосланиш ёвдашуви четлаб ўтилмокда. Бундай ёндашув турли муаммоларни тахлил қилишга ва ёритишга хизмат килмайди.
Қадимшунос олим А. Анорбоев Ш. Шайдуллаевнинг маколасини танкидий тахлил килиб, бир катор таклифлар ва мулоҳазалар ичида қадимги Бақтрия ва Хоразм давлатларининг географик жойлашуви, пойтахт шахарлари тўгрисида Ш. Шайдуллаев “бирон-бир суз айтмаган”, — деб мазкур маколанинг муаллифи “бу давлат­ларнинг хронологик даври, географик жойлашуви хакидаги кейинги маълумотлардан тулик хабардор эмас”- деган хулоса чикарган. Бу борада ўрта Осиёда илк давлатчиликнинг пайдо булиши, жумладан, Кадимги Бактрия ва Хоразм давлатлари тугрисида, тарихий адабиётларда турли янга маълумотлар уз аксини топган. Улардан фойдаланиш ва танкидий куриб чикиш янги фикр-мулохазаларга асос булиши мумкин.
А. Анорбоев кадимги Фаргонада илк давлатчилик масаласига багишланган Б.Х. Матбобоевнинг мақоласига хам уз муносабатини билдириб, кадимги Фаргонада дав­латчиликнинг пайдо булишини суғорма дехкончиликнинг риножланиши, кушимча махсулотнинг ортиши, ўзаро келишмовчиликлар ва урушлар натижасида асирларни қўлга олиниши, уларни мажбурий ишларга тортилиши, синфий табакаланишнинг кучайиши каби омиллар би­лан боглади. Ушбу коялар турли куриншида шўро дав­ри тарих шунослигида хам устунлик қилган. 1998 йилга қадар Ўзбекистон да давлатчилик тарихи буйича олимлар томонидан кенг тахлил килинган якуний ягона концепция ишлаб чикилмаган эди. Кейинчалик концепция лойихаси ишлаб чиқилиб чоп этилди. Шу уринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг бир гурух тарихчилар би­лан 1998 йилдаги мулокоти чоғида хамда тарих ва дав­латчилик муа.ммоларига багишланган асарида билдирилган фикрлари мазкур масаланинг янгича карашлар ва ёндашувлар асосида ёритиш имконини яратди.
Сўнгги йилларда чоп этилган бир қатор адабиётлар­да кадимги тарих “цивилизациявий ёндашув” тушунчасида талқин қилиниб, дастлаб илк давлат ва кадимги хуқуқ ўзаро бир-бирига боглик жараёнлар сифатида урганила бошланди. XX аср 90-йилларининг иккинчи ярмида бошланган тадқиқотларнинг натижалари XXI аср бошларида чоп этилган нашрларда уз аксини топди.
Кадимшунос олим Э.В. Ртвеладзенинг бир катор ма- кола ва асарларида ў рта Осиёда кадимги давлатчилик - нинг пайдо булиши ва ривожланиши, давлатларнинг турлари, хукмдорларнинг унвонлари ва харбий маъмурий мансаблари тўғрисидаги маълумотлар ўз аксини топган. Бу карашни комплекс ёндашув деб бахолаш мумкин, чунки у давлатчилик ва бошкарув тизимини ўрганишнинг куп жихатларини камраб олган.
Қадимшуносларнинг фикрларига кўра, Ўзбекистон худудида илк давлатчиликнинг шаклланиши мил. ав. II мингинчи йилликка оид бўлиб, дастлабки давлатлар “ном" турида (яъни мудофаа деворлари билан уралган шахдр ва унинг кишлок хужалик атрофи) “шахар-давлатлар" ёки “воҳа-давлатлар"дан иборат бўлган.
T.H Шириновнинг таъкидлашича, Узбек давлатчили­ги тарихи мил. авв II минг йилликда бошланиб, узлуксиз тадрижий тараккиёт хозирги кунга кадар етиб келган. Азамат Зиё асарида х,ам шундай ёндашув мавжуд. Бошка муаллифлар кадимги давлатчилик даврини “Узбек халқи аждодларининг илк давлатчилиги тарихи” сифатида ёритадилар. Э.В. Ртвеладзе минтақада илк цивилизацияларнинг ривожида махдллий ахали ва халклар миграцияси (кучиб келиши) натижасида маданий ва этник синтези (қўшилиши) хусусиятларига эътиборини қаратган. Илк давлатчиликнинг шаклланишига бундай ёнда­шув “синфий” назарияга зид булиб, илгариги илмий адабиётлар, дарсликлар ва ўкув қўлланмаларда илк давлатларнинг шаклланишида мулкий тенгсизлик, ижтимоий тенгсизлик, эксплуатация шакллари, жами­ятнинг бир-бирига душман синфларга булиниши каби омиллар асосий сабаб булган деган ғоя дан воз кечишга хизмат килади. Хакикатдан хам, турли тарихий маълумотлар илк давлатчиликка утишда “синфий” назариядан фаркли равишда бошкдча тарихий вазиятни курсатмокда. Демак, илк давлат уюшмаларининг илаб чиқариш жараёнида дастлаб озод жамоа вакилларининг мехнати мухим урин тутганлиги туррисидаги назарияни тан олишга тўғри келади.
Адабиётларда мавжуд яна бир хулоса шундан иборатки, қадимги Шаркда факат давлатчилик хокимияти ва сиёсий институтлар шакллангандан сунг, турли иқтисодий ва сиёсий сабабларга кура, "кушимча махсулот ва бойликлар орттирилади", “айрим тўқ, оилаларнинг обру-эътибори, ижтимоий ўрни баланд бўлиб, бой-бадавлат кишиларнинг ажралиб чикишига сабаб булади”. Шу билан бирга, жамиятда кдшшок ижти­моий гурухлар пайдо булади, боскинчилик урушлари натижасида асирлар ва кулларнинг микдори усиб боради. Бу жараёнлар туфайли қулдорлик амал килаётган давлатлар жадал ривожланади. Аммо турли минтакаларнинг илк давлатларига турлича хусусиятлар ва та­рихий қонуниятлар хос булганлигини инобатга олиш лозим. Ўрта Осиёнинг кадимги жамиятида синфлар пайдо булиб, давлатларнинг вужудга келишига асос булган, деган назария (яъни давлат узаро низоларга асосланган синфий жамият махсули ғояси) аник исботини топиши керак. Турли маълумотларга кура, ибтидоий жамият­нинг емирилиши пайтида хусусий мулкчилик, ижти­моий ва мулкий тенгсизлик оммавий равишда жадал ри вожланмаган.
Ушбу масалани факат археология маълумотларига таянган холда Урганиш ута мушкул булиб, Урта Осиё тарихига тегишли илк ёзма манбалар, давлат тизимига Утиш боскичида ва илк давлатлар даври иктисодий хаетида эркин жамоатчиларнинг ёхуд кулларнинг мехнати иш­лаб чикарншни ривожлантираётган асосий куч бўлган, деган саволга жавоб топиш мураккаб вазифалир.
И.В. Пьянков “Авестода келтирилган “вира”, “вайса” ва “париайтар” атамаларини “кул” маъноси билан боғлайди. Олимнинг фикрига кўра. “вира”лар ypyғ жамоалари куллари, “вайса"лар — уй-оила куллари булган. Адабиётларда мавжуд маълумотлар буйича “уй кули” “вайса”лар оила жамоаси эркин аъзолари билан "умумий том остида” (уй-жойда) яшаганлар ва жамоанинг “кичик” вакилларига айланганлар.
XX асрнинг 90-йиллари ва XXI аср бошлари илмий адабиётларида илгаригидек, Урта Осиёда ахамонийларгача булган даврларда куйидаги учта давлат уюшмалари ривожланганлиги тугрисида суз юритилди: Арёшайана (Арёнала Вайчах) — “Авесто”да вилоятларнинг сиё­сий уюшмаси (“дахиюсасти”), Аренам Вайжо — бу хам “дахиюсасти” ёки унинг маркази Урта Осиёнинг жану- бий худудларида булган “Катта Хоразм” ёки Амударёнинг қуйи оқимидаги Хоразм давлати, нихоят, қадим­ги Бақтрия давлати.
Сунгги йилларда бу масалани И.В. Пьянков махсус тахлил килиб Арёшайана уюшмаси ни “кавийлар” (кайёнийлар) сулоласи билан боғлади. Тадқиқотчи Арёшайананинг худудий марказини Бактрия ташкил кил ган, деб хулоса чиқарган. Бу хулоса бахсли булиб, уни фараз сифатида кабул килиш мумкин, холос. Т. Шириновнинг таъкидлашича, Вактрия ва "Катта Хоразм’, “осиёча ишлаб чикаришта" асосланган дав­латлар бўлиб, уларнинг пойдеворига бронза даврининг “илк синфий жамияти” асос солган
Мустакиллик йилларида хам илк давлатчиликка бағишланган кўпдан-кўп мавзулар Fapб тарихшуносли­гида ва шуро даври адабиётларида ёритилган муаммолар билан боғланди. XIX асрнинг охирларидан бошлаб тадкикотчилар Урта Осиёда илк давлатларнинг шаклланиш санасини ахамонийларгача булган даврлар. яъни мил. авв. IX-VII асрлар билан белгилаганлар.
Ленин, шўро даври тадкикотларига нисбатан муста­киллик йилларида илк давлатларнинг вужудга келиши санаси ва давлатларнинг турлари тугрисидаги карашлар янги асосларда ривожлантирилиб, анча узгарди. Иккинчидан, тадкикотчилар давлатнинг пайдо булиши жараёнини, энг аввало, ахолининг у мумий манфаатларини амалга ошириш зарурияти билан боғлаб, давлат­нинг вужудга келиши “мутлако иктисодий омиллар би­лан чекланиб колмайди”, деб таъкидладилар.
Д.А. Алимова ва Э.В. Ртвеладзе Ўзбекистан давлат­чилиги тарихини Урганишнинг қуйидаги асосий қоидаларини кайд килганлар:

  1. Ўзбекистон давлатчилиги автохтон этно-маданий негизга таянувчи қадимги цивилизациянинг илгари караб ривожланиши асосида мустакил равишда пайдо бўлганлиги.

  2. Ўзбекистан давлатчилигининг анъанавийлиги ва Унинг бир босқичдан иккинчи босқичга қадам-бақадам ривожланиши.

  3. Ўзбекистон давлатчилиги тарихий шаклларининг хилма-хиллиги.

  4. Ўзбекистон давлатчилиги шаклларининг цивили­зация тараққиёти билан яна бир жараёндаги тадрижий такомили.

Умуман олганда, Ўрта Осиёда илк давлатчилик ва бошкарув масалаларини ўрганишга комплекс ёндашиш. яъни барча худудлар тарихини узвий боғлиқликда ўрганиш максадга мувофикдир. Шу жихатдан Суғд ва Фарғона худудларидаги кадимги давр ёдгорликларини чуқур ва киёсий ўрганиш хозирги кунда жуда долзарб масалалардан биридир.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish