Бош илмий методик маркази Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 0,52 Mb.
bet5/13
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#51230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Холиков З. ТерДУ Битирув иш

Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбек давлатчилиги тарихи ва унинг тараққиёт босқичларини ўрганиш бугунги куннинг ҳам долзарб масаласи ҳисобланади. Чунки бу жараён қадимги даврлардан бошлаб мамлакатимиз ҳудудида илк деҳқончилик марказларининг вужудга келиши, сунъий суғорма деҳқончилик моддий бойликнинг кўпайиши ва заҳираларнинг ортиб қолиши, аҳоли орасида табақаланиш жараёни, синфий тафовутнинг кўриниши, ҳукмдорлар ва бўйсунувчи омманинг пайдо бўлиши, қишлоқ ва шаҳарларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олиниши, илк шаҳар маданиятининг шаклланиши, унинг турли даврларга оид тараққиёт босқичларини тарихий артефактлар асосида ёритиш ёшларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Адабиётлар таҳлили.
Н.А.Аванесованинг “Степной пласт доисторической Бактрии”.-Центральная Азия. Источники, история , культура. М.,2003. Асарида қадимги Бақтриянинг бронза ва илк темир асрига оид моддий маданиятида дашт ҳудудларнинг таъсири масаласи, қурилиш иншоатлари,кулолчилик ва бадиий амалий санъатдаги тараққиётда кўчманчи чорвадор аҳоли ва суғорма деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли ўртасидаги ўхшашликларнинг илмий аналогиясини кузатишимиз мумкин.
А.А.Асқаров ўзининг Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана.(Т.,1977) номли асарида қадимги Бақтриянинг бронза даврига оид моддий маданиятининг шаклланишида суғорма деҳқончилик асосий роль ўйнаганлигини , айниқса бу маданиятнинг илк шаклланишида Бақтрия ҳудудига жанубий Туркманистоннинг Номозгоҳ маданиятининг соҳибларининг миграцияси натижасида вужудга келганлигини, Сополли ёдгорлигидаги топилмалар Номозгоҳ, Афғонистоннинг Дашли, Ҳиндистоннинг Хараппа маданиятига ҳам хослиги илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топган.
А.А.Асқаровнинг Об исконной родине расселения древних тюрков.-ИМКУ.,32”Ўзбекистон моддий маданияти тарихи”.Т.,2001., Арийская проблема: новые подходы и взгляды. История Узбекистана в археологических и письменных источниках.Т,2005; Степной компонент в оседлых комплексах Бактрии и его интерпретации.,ВККДЦ.1989., каби қатор асарларида Ўрта Осиё халқлари моддий маданиятига ўзаро таъсир доирасида бўлган кўчманчи –чорвадор аҳолининг Андроново маданиятининг Бақтрия маданиятида ўз аксини топиши, туркий тилли аҳолининг қўчиши ва унинг халқлар маданиятида кўриниши илмий аналогия қилинади.
Бонгард-Левин Г.М., Гуров Н.В. ларнинг “Этнокультурный облик древнейшего населения Индостана: языковые семьи и археологические культуры”.-Истоки формирования современного населения Южной Азии. М.,1988. номли асарида қадимги Ҳинд халқининг тили ва моддий маданиятининг шаклланиши ва ҳинду-орий қабилаларнинг кўчиши, жанубий Осиё минтақасида этномаданий жараёнларнинг шаклланишида муҳим бир босқич бўлганлиги ўзининг илмий тасдиғини топган.
Дьяконов И.М. “ Прародина индоевропейцев”(По поводу книги Е.Е. Кузьминой “Откуда пришли индоарии,”М.,1994).ВДИ.1.М.,1995 йилда нашр этилган асарида юқорида исми қайд этилган муаллифнинг орийларнинг келиб чиқиши ҳақидаги фикрларини танқид остига олган. Шунингдек , ҳинду-европа аҳолисининг европа минтақасида тарқалиши ва маданиятнинг миграциясини Украина,Молдова ҳудудларида кенг тарқалган Евросиёнинг Триполье маданиятининг таъсир доираси билан боғлайди.
Ю.А.Заднепровскийнинг “Памятники андроновский культуры “.-Средняя Азия в эпоху камня и бронзы(М.-Л.1996)” номли асарида кўчманчи чорвадор аҳоли маданиятини ўзида акс эттирган Андроново маданиятининг Ўрта Осиё халқларининг ўтроқ деҳқончилик маданиятига таъсирини моддий маданият намуналари орқали солиштирилиши ва аналогия қилинганлигини гувоҳи бўламиз.
Айниқса, архитектура ва кулолчилик соҳаларидаги ўзгаришларни , хусусан сопол идишларнинг кулол чархисиз қўлда ишланиши Фаргонанинг Чуст маданиятига милоддан аввалги 1-минг йилликнинг бошларида кириб келганлигини тасдиқлайди.
В.М.Массон ўзининг “Древние цивилизации Востока и степные племена в свете данных археологии.-Stratum Plus,N2/ 1999” номли асарида Қадимги Шарқ цивилизацияси ва шимолий регионларнинг кўчманчи-чорвадор қабилалари ўртасидаги маданий алоқаларнинг асосида миграция, аҳолининг кўчиши ва маданиятдаги синкретизм ҳолатларини пайдо бўлишининг асосий омили эканлигини таъкидлайди.
Ш.Б.Шайдуллаевнинг “Северная Бактрия в эпоху раннего железного века.”-(Цивилизации Турана и Мавераннахра.4.Т.,2000.) номли асарида Шимолий Бақтриянинг илк темир асрининг даврий санаси, археологик ёдгорликлари, уларнинг турлари ва вазифалари, шунингдек темир буюмларнинг тарқалиши натижасида Сурхон воҳасида юзага келган деҳқончилик воҳалари ва уларнинг марказий шаҳарлари, илк шаҳар давлатлар кўринишини олган сиёсий бирлашмаларнинг вужудга келишини моддий маданият намуналари орқали илмий исботлаб берган.
Т.Ш.Шириновнинг “Древнебактрийское царство “Большой Хорезм ” Очерки по истории государственности Узбекистана”.Т.,2001., номли асарида Бақтриянинг Ўзбекистон қадимги давлатчилигидаги ўрни, Ўрта Осиё ҳудудида илк пайдо бўлган давлат эканлиги, илк шаҳар давлатларнинг асосий хусусиятлари ва уларнинг қадимги Шарқ цивилизацияси билан боғлиқлиги ҳамда ўхшашлик томонлари ўзининг илмий исботини топган.
Е.Е.Кузьминанинг “Арии-путь на юг”.(Москва-Санкт-Петербург.,2008) номли асарида Орий қабилаларнинг ватани ва уларнинг кўчиш оқибатлари, шунингдек Ўрта Осиё моддий маданиятидаги ўзгаришлар, ёдгорликларнинг пайдо бўлиши, ҳамда уларнинг саналаштирилиши, кўчманчи чорвадор ва деҳқончилик маданияти яратувчиларининг иқтисодий, маданий ва сиёсий алоқалари натижалари , анъаналари бугунги кунда ҳам сақланиб қолганлигини эътироф этади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish