3-боскич
Якуний кисм
(10 мин)
|
Мавзуни якунлаб, умумлаштириб, хулоса беради.
|
Хулоса ёзиб борилади
|
Бажарилган ишлар бахоланади.
Уйга вазифа сифатида Ўзбекистон давлатчилиги шаклланиши ва тараққиёт босқичларининг умумий хусусиятларини қиёсий жадвалда акс эттиради
|
Эксперт сифадида иштирок этишади
Топширикни ёзиб оладилар.
|
“Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари” дарсининг технологик харитасини яратиш масаласи.
Режа:
Кириш
I боб. Ўзбекистон давлатчилик тарихини ўрганилиши.
1.1Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудларида илк давлатчиликнинг шаклланиш хусусиятларини ўрганишда ёзма ва моддий манбаларнинг ўрни.
1.2 Қадимги давлатчилик тарихини даврлаштиришнинг назарий масаласи.
II боб. Бақтрия ва Марғиёна давлатчилигининг моддий асослари.
2.1 Қадимги Бақтрияда илк деҳқончилик маданияти ва Бақтрия подшолиги.
2.2 Қадимги Марғиёна ва илк шаҳар давлатларнинг шаклланиши
III боб. Қадимги Хоразм, Фарғона ва Суғд ҳудудида илк давлатларнинг вужудга келиши.
3.1 Хоразм воҳаси илк деҳқончилик маданияти ва “Қадимги Хоразм” давлати.
3.2 Қадимги Фарғона давлатчилигининг ўзига хос хусусиятлари.
3.3 Суғднинг илк деҳқончилик маданияти ва қадимги давлатчилиги.
Хулоса.
Фойдаланган адабиётлар .
Таянч сўзлар: Илк давлатлар, бронза даври, археологик ёдигорликлар, деҳқончилик, чорвачилик, ишлаб чиқариш хўжаликлар, меъморчилик, мудофаа деворлар, ибодатхоналар, ҳунармандчилик, мол айрибошлаш, қадимги алоқа йўллари, Гонур, Тоғолоқ, Дашли, Сополли, Жарқўтон, давлатчилик шаклланишининг археологик белгилари, саройлар ва оддий уй-жойлар, шаҳар – давлат, шаҳар-ҳудудий давлат маркази, ижтимоий –иқтисодий муносабатлар, маданий алоқалар, этник жараёнлар, Қадимги Бақтрия, Бақтрия подшолиги, хронология, бошқарув шакли, “Катта Хоразм”хорасмийлар, Хоразм воҳаси, илк темир даври, Кўзалиқир, Қуйсой маданияти, саклар, мудофаа, тизими, пахса ва хом ғишт бинокорлиги, уй –қўрғон, шаҳар маркази, археологик маълумотлар, қиёсий таҳлил, Қуйи Амударё, суғориш тизими, ирригация иншоотлари, Дингилжа, Хазорасп, Хумбузтепа, Чуст маданияти, Далварзин, бронза ва темир қуроллари, яроғ-аслаҳалар, тарихий – маданий жараёнлар, Фарғона водийси, Суғдиёна, Шаҳарсозлик маданияти, Афросиёб, Кўктепа, Узунқир, Ерқўрғон, иқтисодий – маданий алоқалар, сиёсий тарих.
Кириш.
Ўрта Осиё халқлари тарихини ўрганишда илк ўтроқ деҳқончилик ва кўчманчи чорвадор халқларнинг маданияти ҳамда тарихидаги буюк эврилишлар, аҳолининг ижтимоий табақаланиши, хусусий мулкнинг мустаҳкамланиши, меҳнат тақсимоти натижасида шаҳар ва қишлоқнинг ажралиши, шаҳарларнинг асосий белгиси сифатида илк бозорларнинг вужудга келиши, ёзувнинг пайдо бўлиши, хусусан Ўзбекистон территориясида шаҳар давлатларнинг вужудга келиши, илк давлатларнинг шаклланиши ҳам минтақавий иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётнинг натижаси сифатида қаралмоқда.
Ўрта Осиё халқларининг қадимги давр тарихи мана шундай ўзгаришлар ва трансконтинентал воқеликларнинг гувоҳи бўлган давр ҳисобланади. Айниқса, бронза ва илк темир асри ўзбек халқининг илк давлатчилик тарихи билан чамбарчас боғлиқ экан, худди даврдан бошлаб миграцион жараёнларнинг кучайганлигини янги воҳаларнинг интенсив ўзлаштирилиши, аҳоли сонининг ортиб бориши, шаҳар ва қишлоқларнинг кўпайиши, экологик муаммоларнинг келиб чиқиши каби омиллар билан ҳам боғлаш мумкин.
Ўрта Осиё Евросиё минтақасининг нафақат географик жиҳатдан, балки ғарб ва шарқ, шимол ва жанубий минтақалар билан иқтисодий ва маданий алоқаларининг чорраҳаси ҳисобланган трансконтинентал ҳудуд ҳам ҳисобланади. Шунинг учун Ўрта Осиёда давлатларнинг пайдо бўлишини айрим олимлар маҳаллий характерга эга бўлмаган, яъни Ўзбекистонда давлатчиликнинг пайдо бўлишида Эрон Аҳмонийлари сабаб бўлганлиги ҳақидаги илмий назариялар ҳам мавжуд эди.
А.А.Асқаров ўзининг бир қатор илмий асарларида Ўзбек давлатчилиги Эрон Аҳмонийлари ҳукмронлигигача шаклланганлигини, бу жараён қандайдир босқинчиларнинг Ўрта Осиё халқлари ҳаётига олиб кирган маданияти эмас, балки минтақада содир бўлган, ижтимоий - иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётнинг натижаси эканлигини исботлаб берган.
Do'stlaringiz bilan baham: |