Бош илмий методик маркази Бухоро давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни Қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


III боб. Қадимги Хоразм, Фарғона ва Суғд ҳудудида илк давлатларнинг вужудга келиши



Download 0,52 Mb.
bet9/13
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#51230
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Холиков З. ТерДУ Битирув иш

III боб. Қадимги Хоразм, Фарғона ва Суғд ҳудудида илк давлатларнинг вужудга келиши.
3.1 Хоразм воҳаси илк деҳқончилик маданияти ва “Қадимги Хоразм” давлати.
3.2 Қадимги Фарғона давлатчилигининг ўзига хос хусусиятлари.
3.3 Суғднинг илк деҳқончилик маданияти ва қадимги давлатчилиги.
Хваризам (“Авесто” тилида), Хуаразмиш (қадимги форс тилиди), Хорасмие (қадимги юнон тилида) тушунчалари Қуйи Амударё ҳудудларидаги Хоразм воҳасига тегишли бўлган. Қадимги Хоразм тарихи ва ёдгорликлари С.П.Тол­стов раҳбарлигидаги археологик экспедициянинг тадқиқотлари натижасида кенг ёритилган. Хоразмнинг суғориш иншоотлари ва суғорилиши тарихини ўрганишда таниқли олим археолог Я.Ғ.Ғуломов катта ҳисса қўшган. Хоразм тупроғида турли хил кўҳна қишлоқ ва шаҳар харобалари қазиб очилган. Ҳозир ҳам Қадимги Хоразм тарихини ўрганиш ва унинг археологик ёдгорликларини қидириб топиш ва тадқиқ қилиш ишларига катта эътибор берилмоқда.
«Авесто»нинг дастлабки маълумотларига (Яшт мадҳиялари) замондош Хоразм ёдгорликлари мил.авв. IX–VIII асрларга оид Амиробод маданияти номи билан аталган. Бу давр ёдгорликлари маҳаллий бронза даври маданияти хусусиятларини сақлаб, ярим ертўла турар жой, кичик суғориш иншоотлар излари ва қўлда ясалган идишлар билан машҳур бўлган. Бронза буюмларидан ўроқлар, жез игналар ҳамда ўқ учлар қўйилган тош қолиплар топилган.
Хоразмдаги шу давр аҳолисининг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик ва деҳқончилик бўлган. Табиий шароит ариқ қазиб, сув чиқаришга имкон берган туманларда суғорма деҳқончилик ривожланган. Ўлканинг йирик суғориш иншоотлари мил.авв. V–IV асрларга оиддир. Тадқиқотчилар бу иншоотлар аҳамонийлардан ҳам олдинги даврларда катта бир давлат ҳудудида қурилган бўлиши мумкин ва бу давлатга Хоразм, Сўғдиёна, Парфия, Ария ва Марғиёна ерлари кирган, деб фараз қилганлар.
Гекатейнинг хорасмийлар элатига оид маълумотлари ва Геродотнинг Акес дарёси сувлари билан фойдаланувчи халқларнинг ерлари ҳақидаги хабарларига таянган ҳолда “Катта Хоразм” давлати тўғрисидаги илмий назария пайдо бўлган. Бу давлатга Геродот санаб ўтган халқлар – хорасмийлар, гирканлар, парфияликлар, саранглар ва таманейлар ерлари ҳам кирган деб тахмин қилинди. Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича (В.Тарн, Ф.Альтхайм), аҳамонийлар давридан олдин хорасмийлар Парфия чегараларидан шарқий йўналишда Копетдоғ ёнбағирларида жойлашганлар. “Катта Хоразм” давлатининг маркази Марв ва Ҳирот атрофида бўлиб, бу давлатни Кир II бўйсундирган сўнг хорасмийлар Қуйи Амударё – Хоразм воҳасига кўчиб борганлар деб фараз қилинди (В.Б.Хеннинг, И.Гершевич, И.В.Пьянков). Демак, бу назарияга кўра, хоразмликларни Қуйи Амударё ерларига жанубдан қадимги форслар сиқиб чиқарганлар.
Бошқа олимлар бу назарияга қарши бўлиб, хоразмликлар Ўрта Осиё жанубидан кўчиб келмаганлар. Хоразм давлати Қуйи Амударёда қадимги замонлардаёқ вужудга келган деб хулоса қилганлар (С.П.Толстов, М.Г.Воробьёва). Аммо бу давлатнинг чегаралари ҳозирги Хоразм воҳаси ҳудудидан анча кенг бўлиб, Ўрта Амударё воҳасидан бошлаб Орол денгизигача бўлган ерларни ўз ичига олган.
Бу ҳудудда мил.авв. VI–V асрларга оид 310 та уй–қўрғонлар, қишлоқ ва шаҳар харобалари маълумдир. Шулар жумласидан энг йириги Қўзалиқир мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Қўзалиқир мудофаа деворларининг тузилиши билан Бақтриядаги Қизилтепа шаҳар деворларининг тузилишида анча ўхшаш аниқланди. Бақтрия ва Хоразм шаҳар марказлари мудофаа деворларининг ўртасида жангчилар юриши учун махсус йўлак бўлган. Шаҳар деворларининг ён томонларида ўқ отиш учун мудофаа буржи қурилган. Деворларда ҳар 2 метрда шинаклар қолдирилган.
Археология манбаларга кўра, Хоразм воҳасида мил.авв. IX–VIII асрларга оид пахса ёки ҳом ғиштдан қурилган уй–жойлар, мудофаа деворлари ва турли меъморчилик иншоотлар аниқланмаган. Турар жойлар ярим ертўлалардан иборат, сопол идишлар эса қўлда ясалган ва кулолчилик чарҳи бу давр маҳаллий ҳунармандчилигида номаълум эди.
Хоразм моддий маданияти ҳамда бинокорлигидаги туб ўзгаришлар ва воҳада олдинги даврларда номаълум маданий анъаналарнинг пайдо бўлиши мил.авв. VII–VI асрлар билан белгиланади. Мазкур даврга оид Хоразмда хом ғишт ва пахсадан қурилган уй–жойларнинг қолдиқлари қазиб очилган. Қурилиш ва ҳунармандчилик анча ривож топган (Қўзалиқир, Хумбузтепа, Хазорасп). Воҳа қулолчилигида чархдан фойдаланиш бошланади, темирдан меҳнат ҳамда ҳарбий қуроллар ишлаб чиқарилади, сарой шаклидаги иншоотлар, саждагоҳлар ва оташкадалар пайдо бўлади.
Бу ерда бронза ва темирдан ясалган меҳнат ҳамда ҳарбий қуроллар, сопол урчуқлар, жез игна, бигизлар, тош қуроллар, сопол идишлар топилган.
Хоразм воҳаси сопол идишлари Марғиёна, Бақтрия ва Суғдиёна кулолчилик буюмларига ўхшаб, улардан унча фарқ қилмайди. Сопол идишлар ва бошқа моддий манбалар асосий хусусияти билан уму­мий маданиятга мансубдир. Бундан бинокорлик усуллари уй–жойларнинг тузилиши ва мудофаа тизими ҳам далолат беради. Илк темир даври[2]да Ўрта Осиё жанубий вилоятларида жуда қадимги замонлардаёқ ривожланган маданий анъаналар Хоразм воҳаси аҳолисининг моддий маданиятига татбиқ қилинади.
Ўрта Осиё жанубий вилоятларини маданий умумийлик зироатчи аҳолининг қўшни–қариндошлиги, яқин урф–одатлари, тили, диний қарашлари ва маданий алоқалари бирлаштирган. Шунингдек, Марғиёна–Бақтрия аҳоли гуруҳларнинг (бинокорлар, ҳунармандлар, зироатчилар) Хоразм чегара­ларида ва айнан воҳа ҳудудига ёйилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Зироатчи аҳолисининг миграциялари форс подшоси Кир II нинг юришларидан анча олдинги даварларда бошланган. Миграциялар туфайли Жанубий вилоятлар жамоаларининг вакиллари ва Хоразм маҳаллий аҳолиси қўшилиб қоришиши сабабли янги маданий ва этник жараёнларга замин яратилган. 
Бу даврга қадар Хоразм воҳасида Қуйисой маданиятига оид чорвадорлар ҳамда илк саклар истиқомат қилганлар (мил.авв. VII аср). Хусусан хоразмликлар – саклар ва бақтрияликлар этномаданий анъаналарининг қоришиши натижасида Хоразм воҳасида Қўзалиқир маданияти ҳамда хорасмийлар элати вужудга келган. Шундай қилиб, мазкур маданият Марғиёна–Бақтрияда бошлаб юқори даражада ривож топган цивилизация таъсирининг маҳсули эканлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.
Мил.авв. Х–VIII асрларда Жанубий Сўғдиёнада (Қашқадарё воҳаси) кулолчилик чархда ишланган сопол идишларнинг пайдо бўлиши, қурилишда ҳом ғишт ва пахсанинг ишлатилиши, уй–қўрғонлар ва айрим қалъаларнинг бино қилиниши Бақтриянинг Суғдиёнага маданий таъсирини ва бақтрияликлар томонидан баъзи воҳаларнинг ўзлаштиришини тасдиқлайди.
Бугунги кунга келиб, “Катта Хоразм” давлатига доир назария олимлар томонидан рад этилди. Хоразм воҳасида илк давлатчилик алоҳида воҳа – туманларда мил.авв. VII–VI аср чегарасида вужудга келган деган фикр ўртага ташланди.
Алоҳида деҳқончилик – чорвачилик воҳа–туманлардан иборат қадимги Хоразм давлати мил.авв. VI асрда Амударёнинг ўрта оқими қисмидан Жанубий Оролбўйи ерларида вужудга келган, деган хулосанинг тўғрилиги тасдиқланди. “Катта Хоразм” маркази Ҳирот ва Марв атрофида жойлашмаган, чунки ёзма манбаларга кўра, Марғиёна қадимги Бақтрия давлатининг таркибий қисми бўлиб, унинг йирик вилоятини ташкил этган. 
Бақтрия ва Хоразм давлатининг ҳудудий чегаралари Ўрта Амударё оқимидаги ерлар орқали ўтган. Шу заминда бир–бирига яқин ҳолатда иккита қадимги истеҳком – Одойтепа ва Қушқала қурилган. Хоразмликлар эгалик қилган ерлар Суғдиёна, Марғиёна ва Бақтрияга тегишли ўлкаларга бориб тақалган. Балки шунинг учун ҳам Гекатей хорасмийлар – хоразмликлар вилоятини парфияликлардан шарқий томонда жойлаштирган. Геродот эса парфияликлар ва хорасмийларнинг ерлари чегарадош бўлган деб кўрсатган.
Кир II Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларини (Марғиёна, Бақтрия) истило қилиб, шу ҳудудлар бир қисм аҳолисини юртимизнинг шимолий вилоятларига сиқиб чиқариш мумкин эди. Аммо, қадимги Хоразмда давлатчилик тизимининг вужудга келиши турли мураккаб маданий, этник ва сиёсий жараёнлар билан боғлиқ бўлиб, аҳамонийлар давридан олдинги замонларда бошланган. Бундан минтақадаги цивилизациянинг бирламчи марказларининг маданий таъсири ва аҳоли миграциялари катта аҳамиятга эга бўлган.
Бу маданият Орол денгизининг жанубидан қадимги Амударёнинг қуриб қолган ўзанлари бўйлаб тарқалган эди.(рис.19)Бу ҳудудда 50 дан ортиқ манзилгоҳлар очиб ўрганилди.Қават-3, Ангқа-5, Байрам-Қазган,Кўкча-15,Жонбос-21 ва Кўкча – 3 қабристони шу ёдгорликлар жумласига киради.(ТолстовС.П. По древним дельтам Окса иЯксарта.М.,1973.стр.160-165).
Бу ёдгорликларда йирик қишлоқлар йўқ. Балки яйловларнинг ўртасида 2-3 та уйлар жойлашган.Ярим ертўла уйларнинг майдони 7-122х10-14м, уларнинг томининг ўртасида устунга каркассифат шифт ўрнатилган. Хонанинг марказида чеккасига лой сувалган тўртбурчак, баъзан айлана шаклдаги ўчоғлар жойлашган.Унинг ёнида эса хўжалик ўралари ва ёрғучоқ топилган.Чиқиш йўлагидаги пандус очиқ майдонга олиб чиқади.
Бошқа дашт маданиятидан фарқли ўлароқ, Хоразм маданиятининг иқтисодий асосини суғорма деҳқончилик ташкил этган.Қазилган каналларнинг узунлиги 150-200 метр бўлиб, улар унча катта бўлмаган тўғри бурчакли майдонларни суғоришда қулайлик туғдирган.(Андрианов Б.В. Древние оросительные системы Приаралья.М.,1969.стр.130).
Бу маданият соҳиблари йирик шоҳли ва айниқса, майда шоҳли молларни, от ва икки ўркачли туяларни кўпайтиришган. Қисқа муддат учун қурилган яйловларда қўй-эчкиларнинг кўчиб боқиладиган сурувлари шаклланганлигини билдиради. Ғилдиракнинг лойдан ясалган моделининг топилиши аҳолининг ғилдиракли транспортдан фойдаланганлигидан дарак беради.
Буерда истиқомат қилувчи аҳоли Бўкан-тов ва Томди-товдан металл қазиб олиб, мис эритшни йўлга қўйганлар( Итина М.А. История степных племен Южного Приаралья.М.,1977.стр.136-137). Тош қолиплар ва металл эритмаларнинг Итина М.А. История степных племен Южного Приаралья.М.,1977.стр.136-137). Тош қолиплар ва металл эритмаларнинг қолдиқлари ишлаб чиқариш билан махсус хонадонлар шуғулланганлигини тасдиқлайди.
Хоразм ўзининг металл буюмлар ишлаб чиқариш технологияси, ҳунармандчиликнинг соҳаларидан заргарлик буюмлари, хусусан саккиз сонининг шаклига ўхшайдиган осма тақинчоқлари ғарбий андроново металлулгия ўчоғининг Еленовка- Ушкатта марказига яқинлиги эътироф этилмоқда.(Кузьмина Е.Е. Арии-путь на юг.Москва-Санкт-Петербург.,2008.стр.57).
Хоразм сопол идишлари чархсиз, қўлда ишланганлиги, юқори қисмининг айлана шаклда эканлиги,бўйин қисмининг тор ва девор қисмининг шарсимон, тагдонининг чекка қисмларининг қирқилганлиги(биконический) билан сруб маданиятига яқин эканлиги билан ажралиб туради.
Сруб ва андроново маданиятининг геометрик хусусиятларидан ташқари, хоразм безаклари орасида ўзига хос бир-бирига қарама –қарши турувчи учбурчак безклар ҳам учрайди.Бундан ташқари Хоразмдан топилган Кўкча—3 ёдгорлигининг юздан ортиқ қабрларида вафот этганлар чиғил тошли ўраларда кўмилган.
Майитларнинг аксарияти ғужанак ҳолатда, боши ғарбга қаратилган, эркаклар ўнг томони, аёллар чап томони билан ётқизилиб дафн этилган.Бош томонида битта, баъзан иккита идиш қўйилган. Аёлларнинг тақинчоқлари, яъни билакузук, бўйин халқаси, мунчоқлар тақилиб дафн этилган.
Хоразм аҳолиси от ва туяни муқаддаслаштирганлигини бу ҳайвонларнинг лойдан ясалган ҳайкалчалари қабрлардан топилганлигидан билишимиз мумкин.
Хоразм ёдгорликларининг вужудга келиши ва унинг маданий моҳияти мунозарали масаладир. Хоразм воҳасида археологик тдқиқотлар олиб борган олимлардан Я.Ғ.Ғуломов, А.А.Асқаров, Ю.А.Заднепровский, М.П.Грязнов, Н.А.Аванесовалар бу маданиятнинг ёдгорликларини андроново маданиятига киритадилар.
Уларга қарши С.П.Толстов ва М.А. Итина каби олимлар бу маданиятни сруб ва андроново қабилаларининг миграцияси натижасида шаклланган маданият деб эътироф этишади.Уларнинг фикрига кўра, бу маданиятнинг синтези аллақачонлар Уралда содир бўлган.Хоразмнинг ҳосилдор ерларига кўчиб келган кўчманчи аҳоли Суярган деҳқончилик маданиятининг соҳиблари билан ўзаро маданий алоқага киришганлар.Шундай экан бу маданият андроново ва сруб аҳолисининг миграцияси эмас, балки ўзининг маҳаллий аҳолисининг ўтроқ деҳқончилик маданиятининг тараққиёти ва маданий синкретизм таъсири остида шаклланганлигини эътироф этишимиз лозим.
Архитектурадаги йирик иншоотлар ва дафн этиш маросимларида қўрғонларнинг йўқлиги, қабрларнинг ёғоч ва тошдан ишланиши, эркакларнинг ўнг томони билан дафн этилиши, сопол идишларда сруб ва андроново йўналишининг кўриниши, туваклар деворининг шарсимон ва оғиз қисмининг тор қилиб ишланиши, маҳаллий турдаги безакларнинг кенг тарқалиши ўзига хос маданиятдан дарак беради.Бу Хоразмнинг суғорма деҳқончилиги асосида пайдо бўлган автохтон маҳаллий маданият эди.
Мутахассислар томонидан Тозабоғёб маданияти эрамиздан аввалги XV-XI асрга оид деб ҳисобланмоқда.Унинг юқори санаси Амиробод маданиятининг тарқалган даврига тўғри келади.Айнан шу ердан топилган ва қўлда, қалама услубда ясалган сопол идишлар Амиробод маданияти учун характерлидир.
Балки Тозабоғёб маданиятининг келиб чиқиши ва хронологиясига янги археологик тадқиқотларнинг натижасида қўшимча фикрлар юзага чиқса ажаб эмас.Хоразмнинг биконик (тагдони тик қирқилган) сопол идишлари бу ҳудуд учун характерлидир.Бу идишларнинг сиртида, яъни икки қисмида безаклар учрайди. Безатилишда ҳукмронлик қилувчи арчасимон ва қарама-қарши ётган учбурчаклар, идишнинг сиртида қовариқлар ҳосил қилиш, шунингдек тагдон қисмининг безатилиши бу маданиятнинг Уралдаги Петровка ва ғарбий Қозоғистон маданиятига ўхшашлик томонларини кўрсатади.
Агар миграция асосидаги фикрларни қабул қилсак, гўёки Хоразм маданияти қадимийлашади.Шу жиҳатдан Хоразм аҳолисининг мураккаб генезисини антропологик маълумотларжан қидирамиз. Қабрлардан топилган склетларнинг бош чаноларининг тузилиши Вольга орти ва ғарбий Қозоғистон аҳолиси , ҳамда Жанубий Туркманистон ва Хараппа аҳолиси чаноқларига ўхшашлиги аниқланган. Бу ҳолат қадимда аҳолининг ассимиляция жараёнини бошидан ўтказганлигини тасдиқлайди.(Гинзбург В.В.,Трофимова Т.А.Палеоантропология Средней Азии.М.,1972.265).
Тозабоғёб маданияти билан яқин жойлашган андроново кўчманчилари ва чорвадорларининг ёзги қароргоҳлари Жонбос ва Кўкча-19 ёдгорликларидан топилган яшаш жойлари ва сопол идишлар Қўжамберди ва Сольилецк типидаги протоюртларга ўхшайди.Тозабоғёб ариғи ҳавзасидан ва Кўкча–15,16 ёдгорлигининг маданий қатламидан ҳам худди шундай сопол буюмлар топилган.
Қадимги Хоразм аҳолиси шунингдек БМАК деҳқончилик аҳолиси билан ҳам алоқа қилганлиги кузатилади.Бу алоқани биз Номозгоҳ VI босқичи сополларига ўхшайдиган, конус шаклидаги тагдонларга ва оч – рангли ангобли сопол идишларни Кўкча-15 ёдгорлигидан топилганлигида кўришимиз мумкин. (Итина М.А.История степных племен Южного Приаралья.М.,1977.стр.69.рис.18,8).Бу топилмалар Хоразм аҳолиси қадимги шарқ халқларининг деҳқончилик маданияти ва андроновонинг кўчманчи чорвадор маданияти билан узвий боғланганлигини тасдиқлайди.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish