Борлиқлик мезонлари



Download 60,9 Kb.
bet9/9
Sana26.04.2022
Hajmi60,9 Kb.
#581882
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Саволларга жавоб

Гегел онтологияси
Бир қарашда, дунёни фалсафий тушунишнинг мазмуни Ф.Гегелнинг қуйидаги сўзларида аниқ ифодасини топгандек: Бир томондан «кундалик ташвиш ва қизиқишларга берилганлик, иккинчи томондан фикрларнинг қуруқ ишлатилиши фалсафага ётдир»4. Бинобарин, дунёга холис назар ташлаш, уни кундалик умид ва интилишлардан холи умумий нуқтаи назардан англаб етиш дунёқарашнинг асоси, борлиқнинг барча муаммоларни ечиш учун маъқул усулдир. Кенг қамровли Ф.Гегель фалсафасининг нуфузи шу даражада каттаки, бу масалада у таклиф қилган жавобдан шубҳаланиш қийин.
Бошқача айтганда, борлиқ нималигини тушуниш ва аниқлаш учун нимадандир бошлаш керак. Хўш, нимадан бошлаш керак? Бу саволга жавобнинг энг етук рефлексив шаклини Ф.Гегель таклиф қилган. Унинг фикрича, борлиқни тушуниш жараёнининг ибтидоси ҳақиқий мавжуд нарсани кузатишдан иборат бўлиши лозим. Шу боис у «соф борлиқ»дан бошлашни, яъни борлиқни «оддий бевоситалик, Мен  Мен, мутлақ индифферентлик ёки айнанлик» сифатида тушунишни таклиф қилади5. Мазкур таърифга кўра, борлиқ мутлақ ёки аксинча, мутлақлик борлиқдир. Лекин бу фалсафа тарихида ўтилган борлиқни элеатлар томонидан абадий, ўзгармас, ҳамиша фақат ўзига тенг ягоналик сифатида талқин қилишнинг биринчи босқичидир. Гегель «соф борлиқ» категориясидан фойдаланишнинг бошқача усулини топган. Унинг онтологик концепциясида бу категория Мутлақ ғоя ривожланиш мантиғининг таянч нуқтаси ҳисобланади. «Соф борлиқ» ва «соф йўқлик»нинг айнийлигини қайд этган ҳолда, Гегель бу қарама-қаршиликлар синтезидан иборат бўлган «шаклланиш» тушунчасини киритади (зеро шаклланиш ниманингдир борлигини англатади, чунки «шаклланмоқда», вужудга келмоқда, лекин ҳали борлиққа эга эмас, чунки «шаклланмаган», вужудга келмаган). Шундан сўнг Гегель шаклланган нимадир «шаклланиш»нинг натижаси бўлишини қайд этади. Бу натижа, Гегель фикрига кўра, «мавжуд борлиқ», яъни «соф борлиқ»дан фарқли ўлароқ, аниқ сифатга эга бўлган борлиқдир.
Албатта, Гегелнинг шаклланиш ғояси муайян нарсанинг шундай бир ҳолатики, унда шаклланаётган нарса бир вақтнинг ўзида ҳам мавжуд бўлади, ҳам мавжуд бўлмайди, деган фикрига қўшилиш мумкин эмас. Аммо ҳар қандай шаклланиш – бу қандайдир предметнинг «соф йўқлик»дан эмас, балки илгари мавжуд бўлган бошқа предметлардан вужудга келишидир. Ҳар қандай «мавжуд борлиқ» «соф борлиқ»дан ва «йўқлик»дан эмас, балки бошқа бир «мавжуд борлиқ»дан вужудга келади. Гегель фикрига зид ўлароқ, «соф борлиқ»нинг «соф йўқлик»ка ўтиши тушунчалар ўйинидан бошқа нарса бўлмай, бундан амалда сифат жиҳатидан аниқ бирон-бир борлиқ вужудга келмайди (буни XIX асрдаёқ Л.Фейербах ва тушунчалар Гегелча мантиғининг бошқа танқидчилари қайд этган). Онтологияни «соф борлиқ» ва «соф йўқлик» категориялари ёрдамида тузишга интилиш ХХ асрнинг айрим файласуфлари ижодида ҳам кузатилади (М.Хайдеггер, Е.Финк ва б.). Аммо, фикрнинг мазмунини нима фикрланаётганини кўрсатмасдан ёритиш мумкин бўлмаганидек. борлиқ категориясининг мазмунини борлиққа нима эга эканлигини кўрсатмасдан ёритиш мумкин эмас. Фикр ҳамиша нима ҳақдадир фикр бўлганидек, борлиқ ҳар доим ниманингдир борлиғидир. «Соф борлиқ» ҳам худди «соф йўқлик» каби мазмунсиздир (бунда Гегель ҳақ). «Соф борлиқ» тушунчаси қуруқ абстракциядан бошқа нарса эмас.
Жумладан Гегелнинг «Руҳ феноменологияси» асари фалсафий тизимга ўзига хос дебочадир. Бу асарда Гегель инсон онги турли даражалари ривожланишининг изчил қаторини таҳлил қилади.
Гегель тизимининг биринчи ва муҳим қисми – «Мантиқ» «Руҳ феноменологияси»нинг якуни ва хулосасидир. Бу субъект ва объектга қадар мавжуд бўлган «соф фикр» соҳасидир. Мантиқда унинг ўзи ва мантиқ шаклларидан ташқари ҳеч қандай эмпирик мазмун мавжуд эмас. Мантиқ тарих ва табиатдан олдин пайдо бўлган. Мантиқ уларни яратган.
Мантиқ уч қисмга: борлиқ ҳақидаги таълимот, моҳият ҳақидаги таълимот ва тушунча ҳақидаги таълимотга бўлинади. Борлиқ ва моҳият тушунча ўзини тўлиқ намоён этгунга қадар «кўтариладиган» пиллапоялар сифатида қаралади. «Мантиқ»да мутлақ ғоянинг ривожланиши абстракт мантиқий категориялар кўринишида юз беради. Унинг таянч нуқтаси – борлиқ ҳақидаги соф абстракт фикр. Дастлаб мазмунсиз бўлган бу «соф борлиқ» тушунчаси «нимадир» орқали ўз мазмунини касб этишга ҳаракат қилади. Бу «нимадир», ўз навбатида, «муайян борлиқ»дир. Гегель фикрига кўра, мутлақ ғоянинг вужудга келиш жараёни айни шу тариқа бошланади. «Муайян борлиқ» кейинги босқичда «қандайдир муайян борлиқ» сифатида амал қилади ёки сифат касб этади. Сифат категорияси миқдор категорияси билан бирга ривожланади. Сифатли миқдор ёки миқдорий сифат эса ўлчов ҳисобланади. Борлиқ ҳақидаги таълимотда Гегель диалектика қонунларидан бири: миқдордан сифатга ва сифатдан миқдорга ўтиш, ривожланиш жараёнлари сакраш тарзида юз беришини асослашга ҳаракат қилади.
Ҳодиса сифатида тушуниладиган борлиқдан Гегель янада теранроқ, ички қонуниятларга – моҳиятга ўтади. Бу қисмда Гегель қарама-қаршиликларнинг бир-бирига ўтиши, уларнинг бирлиги, айният ва кураш тўғрисидаги қонунни таҳлил қилади. Гегель фикрига кўра, зиддият – бу қарама-қаршиликларнинг ўзаро нисбатидир. Улар бир-бирисиз мавжуд бўлмайди, лекин турли йўлдан ривожланади ва бу улар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлади. Зиддиятни ечиш ёки унга чек қўйиш талаб этилади. Гегель зиддиятни асос ва оқибатнинг, шакл ва мазмуннинг, ҳодиса ва моҳиятнинг, имконият ва воқеликнинг, тасодиф ва заруриятнинг ўзаро нисбатида кўради. Зиддият ҳақидаги таълимотни ривожлантирар экан, Гегель ичдан зарур бўлган, ҳар қандай ўзгариш ва ривожланишнинг манбаи саналган «ўз-ўзидан ҳаракат» ҳақида хулоса чиқаради.
Ф.Гегель «Мантиқ фани» асарининг биринчи бўлими – «Борлиқ ҳақидаги таълимот»да борлиқнинг уч шаклини қайд этиб, улар борлиқнинг энг биринчи, айни вақтда энг содда, яъни энг мавҳум шакллари эканлигини таъкидлаган. Борлиқ уч даража: сифат, миқдор, ўлчовдан иборат. Сифат, энг аввало, борлиқ билан бир хил муайянликдир, бинобарин, ўз сифатини йўқотган нарсанинг моҳияти ҳам ўзгаради. Миқдор эса, аксинча, борлиққа нисбатан ташқи, унга узвий боғлиқ бўлмаган муайянликдир. Масалан, уй катта ёки кичкина бўлишидан қатъий назар, уйлигича қолади; қизил ранг очроқ ёки тўқроқ бўлишидан қатъий назар, қизиллигича қолади. Борлиқнинг учинчи даражаси - ўлчов дастлабки икки даражанинг бирлиги – миқдорий сифат, яъни меъёрдир. Барча нарсалар ўз ўлчовига, яъни миқдорий аниқликка эга бўлиб, катта ёки кичкина бўлиш улар учун аҳамиятсиздир. Айни вақтда, бу аҳамиятсизлик ҳам ўз чегарасига эга. Мазкур чегара бузилган, яъни нарсалар янада катталашган ёки кичрайган тақдирда, уларнинг моҳияти ўзгаради6.

Масалан, Зенон апориялари

1 Ницше Ф. Сочинения В 2 т. Т.1. -М.: Рипол классик, 1997. -С.241

2 Платон // Всемирная энциклопедия. -М.: Современный литератор, 2001.-С. 204

3 Платон // Всемирная энциклопедия. -М.: Современный литератор, 2001. – С. 204

4 Гегель Г. \\ Всемираная энциклопедия. –М.: Современный литератор, 2001. -С.305.

5 Гегель Г. Наука логики. -М.: Наука, 1995. –С.56.

6 Гегел Г. Наука логика..-М.: 1995.-С.78

Download 60,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish