Борлиқлик мезонлари



Download 60,9 Kb.
bet7/9
Sana26.04.2022
Hajmi60,9 Kb.
#581882
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Саволларга жавоб

Соф борлиқ ғояси. Онтологиянинг асосий тушунчаси – борлиқ фалсафада икки ёқлама талқин қилинади. Бир маънода у «соф борлиқ» сифатида, бошқа маънода – “субстанциал борлиқ” сифатида тушунилади.
«Соф борлиқ» - бу ўз ҳолича, барча конкрет белгиларидан холи кўринишда олинган мавжудлик. Борлиқнинг бундай ўта абстракт мазмуни кўпгина файласуфларни ўзи тортган. Улар борлиқнинг мазкур талқинидан дунё ҳақидаги муайян мулоҳазаларни мантиқий таърифлашга ҳаракат қилганлар. Биринчилардан бўлиб бунга Парменид (милоддан аввалги VI аср) ҳаракат қилган. У борлиқ тушунчасидан йўқликнинг мавжуд эмаслиги келиб чиқишини исботлашга уринган.
Биз дунё, материя тузилиши ҳақида, макон, вақт, ҳаракат, ҳаёт, онг ва шу кабилар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун фаннинг асосан табиатшунослик соҳаси, аввало физика, астрономия ва биологияга мурожаат этамиз. Лекин бу борлиқ муаммоларини фалсафа ўз тадқиқот доирасидан чиқариши керак, деган маънони англатмайди.
Макон ва замоннинг хоссалари
Ижтимоий вақт. Ҳозир «Ижтимоий вақт мавжудми» деган масала баҳсли эмас. Муаммо унинг мазмунида қандай устуворликлар ва константалар мавжудлигида. Ижтимоий вақт индивид вақти ва авлод вақтига бўлинади. У кишилик жамиятининг ўзгарувчан информацион сиғимига боғлиқ. Фалсафий адабиётларда вақт жараёнларига ларининг кириши, яъни ижтимоий вақт узунлиги – ҳаёт цикллари босқичларининг кетма-кетлиги сифатида, кенглиги – фаолият турларининг миқдорий ранг-баранглиги сифатида, чуқурлиги – индивиднинг ўзи иштирок этаётган фаолият турларидаги фаоллик даражаси сифатида кўрсатилиши билан боғлиқ фикрларга ҳам дуч келиш мумкин. Макон ва вақт боғланиши ҳамма жойда ҳар хил бўлган «маҳаллий вақт» тушунчасида ёрқин намоён бўлади.
Буларнинг ҳаммаси макон, вақт ва материя жараёнлари ўзаро боғлиқ эканлигини яна бир карра тасдиқлайди. Назарий жиҳатдан эса, макон ва вақт муносабатларининг реляцион ва динамик концепциялари ривожланишининг аҳамиятини янада оширади, бу борада тадқиқотлар олиб бориш заруратини намоён қилади.
Ижтимоий вақт ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, у, биологик ва планетар-космик вақтдан фарқли ўлароқ, нотекис оқади. Инсоният шаклланиш жараёнининг дастлабки босқичида бошланган ижтимоий вақт кейинги даврларда деярли ўзгаришсиз кечди ва фан-техника тараққиётининг илк аломатлари пайдо бўлиши билан, XVII-XVIII асрлардан эътиборан жадалроқ суръат касб эта бошлади. ХХ асрда юз берган фан-техника инқилоби ижтимоий маконни кенг қамраб олди ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ривожланишига алоҳида тус бериб, вақт ҳаракатини мисли кўрилмаган даражада жадаллаштирди. Ер курраси «кичрайиб», инсоният учун тор бўлиб қолди, унинг бир четидан нариги четига ўтиш эндиликда соатлар билан (Ой, Марс, Венера ва бошқа космик жисмларга учиш тезлиги ва вақтини ҳисобга олмаганда) ўлчанмоқдаки, XX асрда буни ҳатто тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас эди.

Download 60,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish