Ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг ўзаро нисбати. Фалсафада ҳаракат нафақат турли жисмларнинг маконда механик силжиши сифатида, балки табиий жараёнлар ва ҳодисалар ҳолатларининг ҳар қандай ўзгариши сифатида ҳам тушунилади. Кенгайиб бораётган Метагалактика ҳам, ўзаро таъсирга киришаётган элементар зарралар ҳам, кўпаяётган, моддалар алмашинувини амалга ошираётган тирик ҳужайралар ҳам, ижтимоий жараёнлар ва ҳоказолар, шу жумладан фикрлаш фаолияти жараёнлари ҳам ҳаракатда бўлади. Шундай қилиб, ҳаракат абадий ва йўқ бўлмас, материядан ажралмас ва мутлақдир. Ҳаракатсизлик эса нисбий бўлиб, ўткинчи хусусиятга эга. Х.Вольф дунёда барқарор тартибнинг шаклланишида тафаккур, ғоялар ва ақл-идрокнинг алоҳида ўрнини аниқлаш ҳамда таъкидлашга ҳаракат қилган. Субстанцияни барча ўзгаришларнинг сабабчиси ва (causa sui) ўз-ўзининг сабабчиси сифатида тушуниш И.Кант томонидан қабул қилиниб, юксак баҳоланган. У субстанцияни «ҳодисаларнинг вақтдаги барча муносабатларини аниқлашга ёрдам берувчи ўзгармас асос», деб таърифлаган43. Унингча, субстанция ҳар қандай тажриба ва ҳар қандай идрок этишнинг асосий шартидир. У барқарор ҳолатда бўлади, ҳар қандай мавжудлик ва вақтдаги ўзгариш унинг модуси, яъни ўзгармас нарсанинг мавжудлик усули сифатида қаралиши мумкин.
Ҳозирги замон фалсафасида субстанция категориясининг онтологик мазмуни ўзаро таъсир сифатида тушунилади. Чунки айнан ўзаро таъсир дунё яралишининг ҳақиқий ва пировард сабабчиси – нарсаларнинг causa finalisи ҳисобланади. Нарсаларни субстанциялилик нуқтаи назаридан ўрганиш уларнинг мавжудлигини ички сабаблар ва ўзаро таъсирлар нуқтаи назаридан ёритиш, демакдир. Шу маънода субстанция ички бирлик нуқтаи назаридан, унинг чексиз ва ранг-баранг ўзгаришларидан қатъий назар қараладиган объектив борлиқ сифатида, ҳаракатнинг барча шакллари, мазкур ҳаракат жараёнида юзага келувчи ва йўқ бўлувчи тафовут ва қарама-қаршиликлар нуқтаи назаридан ёндашиладиган материя деб таърифлаш мумкин.
Гераклит, (янги даврда эса Ф.Гегель) дунё манзарасига шаклланиш ғоясини киритди. Бу ғояга асосан бутун дунё, борлиқ ўзгарувчи жараёндир. Гераклитнинг «ҳамма нарса оқади» шиори Пармениднинг «борлиқ мавжуд» шиорига қарши туради ҳамда борлиқни ҳамма нарсани ўз ичига олувчи ва узлуксиз ўзгарувчан ҳаёт оқими сифатида тушуниш имконини беради. Гераклит фикрига кўра, борлиқ йўқлик ҳолида беқарордир. Бу беқарорлик қарама-қаршиликлар курашида ўз ифодасини топади. «Кураш - ҳамма нарсанинг отаси ва подшоси». Ҳамма қарама-қаршиликлар замирида борлиқ ва йўқлик ўртасидаги қарама-қаршилик ётади. Шу боис «panta rei» – ҳамма нарса оқади, ҳамма нарса ўзгаради. Ҳаракат қарама-қаршиликларнинг бир-бирига ўтиши натижасидир. Борлиқ ва ноборлиқ узвий алоқадорликда, бири иккинчисини келтириб чиқаради. Дунёнинг асоси бўлмиш тўрт элемент оловни тан олсада, уларнинг барчаси бири иккинчисига ўтади. Ернинг ўлими- сувни , сувнинг ўлими ҳавони, ҳавонинг ўлими оловни яратади ва аксинча” Ўзини ўзи ташкил этувчи жараёнларга диалектик зиддиятлар: беқарорлик ва барқарорлик, тартибсизлик ва тартиб хос. Ўзини ўзи ташкил этишнинг умумий тамойиллари амал қилишига қараб синергетиканинг ночизиқ хусусиятга эга бўлган, сифат ўзгаришларини ҳам ҳисобга оладиган янада мукаммалроқ моделлари яратилиши мумкин. Синергетика реал структуралар ва системалар ҳамда улар билан боғлиқ бўлган ривожланиш жараёнларининг динамик хусусияти ҳақидаги тасаввурга аниқлик киритади, материя эволюциясининг ҳар бир босқичида ўзини ўзи ташкил этувчи тизимларнинг тартиблигиги ва иерархиявий мураккаблик даражаси ортишини акс эттиради. Унинг натижалари жонли ва жонсиз материя ўртасидаги боғланишларни аниқлаш, шунингдек Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши жараёнларини ёритиш учун улкан аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |