Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

маликлар 
ва 
садрлар 
ҳамда муғуллардаги 
доруғачилар ўртасидаги муносабатлар ҳам унча аниқ эмас. Афтидан, 
доруғачилар бўйсундирилган шаҳарларни маҳаллий ҳокимлар билан 
билгаликда бошқарганлар. Мовароуннаҳр босиб олинганидан сўнг Чингизхон 
барча шаҳарларда доруғачиларни қўйиб, кейинчалик уларга аҳолини рўйхатга 
олиш, маҳаллий аҳоли орасидан қўшин йиғиш, почта алоқаларини йўлга 
қўйиш, турли солиқлар, ўлпонлар ва йиғинлар тўплаш ҳамда уларни саройга 
етказиш вазифаси юклатилган.
Чиғатой улусининг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтидаги муҳим даврлардан бўлиб 
қолган сиѐсий ҳаѐтдаги бундай тизим XIV аср бошларига қадар сақланиб 
қолди. Муғул шаҳзодалари мусулмон маданияти анъаналарини қабул қила 
бориб, аста-секинлик билан кўчманчилар анъаналари билан алоқани узиб, 
Мовароуннаҳрнинг турли вилоятларига жойлаша бошлайдилар. Мисол учун, 
Илоқ водийсининг Оҳангарон деб атала бошлаши ва бу ерда ўзбек – 
қурамаларнинг пайдо бўлиши муғуллар даврига тўғри келади. Чиғатой 
ўзбеклари деган тушунчанинг юзага келишига сабабчи бўлган Муборакшоҳ 
(Чингизхоннинг набираси, Чиғатойнинг ўғли) 1246 йилда ҳозирги Оҳангарон 
шаҳри яқинидаги Шавкат (қад. Сакокат) деган шаҳарчада қароргоҳ қуриб, 
муғул ҳукмдорлари орасидан биринчилардан бўлиб мусулмончиликни қабул 
қилади ва маҳаллий аҳоли билан жуда яқин қавм-қариндошлик алоқасига 
киришади. У ҳаттоки, ўзи мансуб бўлган олмалиқ уруғи вакилларининг катта 
қисмини муғилистондан кўчириб келтириб, Сакокатнинг қаршисидаги 
дарѐнинг сўл соҳилида, серўт адирларга жойлаштиради. Ўша қавм туфайли 
Олмалиқ деган шаҳар ҳозир Ўзбекистонда ҳам, Муғулистонда ҳам мавжуд. 
Ўз даврида Кебекхон ўтказган ислоҳатлар ўтроқ ҳаѐт, маҳаллий аҳоли 
билан яқинлашувга кўпдан бери қарши бўлган гуруҳларнинг ҳам фаолиятини 
кучайтириб юборади. 1326-1334 йилларда ҳукмронлик қилган Тармаширин 
Муборакшоҳ ва Кебекхон сиѐсатини давом эттиради. У бутун Мовароуннаҳр, 
Еттисув ва Шарқий Туркистонда ҳукмронлик қилиш жараѐнида исломни 
расмий дин деб эълон қилади ва мазкур ҳудудлар аҳолисини исломга 
мажбуран даъват этади. Тармаширин сиѐсатидан норози бўлган кўчманчи 
муғул зодагонлари исѐн кўтариб, 1334 йилда уни ўлдирадилар. 
Хуллас, XIV асрнинг 40-йилларига келиб, ўзаро урушлар натижасида 
Чиғатой давлатининг инқирози кўзга ташланиб қолган эди. Давлатнинг сўнгги 
хонларидан бири Қозонхон (1343-1346 йй.) марказий ҳокимият таъсирини 
кучайтиришга ҳаракат қилиб, ўзига амир унвонини олиб, давлат бошқарувида 
қаттиқ сиѐсат олиб борган бўлишига қарамай ўзаро курашлар авж олиши 
натижасида Кеш (Шаҳрисабз) ва унинг атрофидаги ерлар Ҳожи Барлос 
бошчилигидаги барлос уруғи, Хўжанд Боязид Жалоирий бошчилигидаги 
жалойирлар қўлига ўтди. Балх ва унинг атрофидаги ерлар Қозонхоннинг 


219 
набираси Амир Ҳусайн қўлига ўтди. Шибирғонда Муҳаммадхўжа Апверди 
ҳокимиятни қўлга олди. Шунингдек, Бухорода садрлар, Хутталондан 
маҳаллий ҳокимлардан бўлган Кайхусрав, Термизда сайидлар, Чоч ва 
Фарғонада маликлар, Бадахшонда маҳаллий ҳукмдорлар ҳокимиятни қўлга 
олдилар. Улар ўртасида доимий равишда курашлар ва низолар бўлиб турди. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish