- Эътибор – тарбияга пойдевор
- Баъзи ота-оналарнинг эътиборсизлиги туфайли баъзи фарзандларимиз улардан олган пулларини интернет клубларда соатлаб бефойда ўйинларга ишлатиб, ўзларига зарар сотиб олаѐтир. Эътиборли ва тарбиявий билимга эга ота-оналарнинг фарзандлари эса ана шунча вақтини сарфлаб, ўзбек тилини тушунадиган роботлар яратдилар; жаҳоннинг мана ман деган компьютер технологиялари корпорацияларининг (масалан Applе) илтимосларига кўра улардан буюртма олиб, дастурлар компьютер дастурларини яратишмоқда. Айни вақтда жамоатчилик, маҳаллалар мутасаддилари томонидан ―ота-оналарнинг бола тарбиясига эътиборсизликлари, уларнинг бўш вақтларини ташкил қила билмасликлари, тарбия бўйича назарий ва амалий билим, малакаларининг пастлиги‖ куйинчаклик билан танқид қилинмоқда
- Инсон омили
- Бу миллий тамойил замон илмида ―тараққиѐтнинг инсон омили, ―инсон ресурслари‖ тўғрисидаги иборалар талабларига тўла мос келади. Демак, ўзбек азалдан ўз тараққиѐтининг ―инсон омилi, ―инсон ресурслари тўғрисида қайғуриб келар экан-да. Бошқаларга бу урф бўлганига 50-60 йил бўлган бўлса, ўзбекларда бу 3000 йиллик анъана эканда. Ким кимдан ўргансин? Кореяда ―табиий ресурслар чекланган, ижодга эса чегара йўқ деган шиор кўтарилган экан. ХХ асрда шунга амал қилиб, кам бўлишмади.
- Биз эса интеллектуал ижодда жаҳонга ибрат бўлган миллатлардан биримиз. Дунѐга медицинани, алгебрани берган, уйида ўтириб Американи кашф қилган, ислом динини мукарраму мушарраф қилган, қоғоз ясашни, от минишни, деҳқончиликни ўргатган миллатмиз. Демак, биз миллий юксалишни оқ қоғоздан бошлаѐтган миллат эмасмиз.
- Интеллектуал ижод ғалабалари билан оламни обод қилган, ҳам дунѐвий, ҳам диний цивилизацияларга ривож берган миллатмиз. Пайғамбаримиз ―умматим илгари нимаси билан машҳур бўлган бўлса, шуниси билан машҳур бўлади‖ деган экан. Қайта юксалиш даври келибди. Бошланибди. Муборак бўлсин.
1.Эгоцентризм - 1.Эгоцентризм
- ХХI аср бошини янги мафкуравий таҳдидлар ва илмий-технологик асосга қурилган тарғиботлар кураши даври, деб ҳам аташ мумкин. Бу борада М.Саидов: ―Ғарб оламида кенг тарқалган эгоцентризм ва эркинлик ниқобидаги ахлоқсизлик фалсафасидир. Эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради. Инсониятга етказадиган зарари нуқтаи назаридан бу иллат жаҳолат ва ақидапарастликдан асло қолишмайди.
- Ҳозирги кунда Ғарб дунѐсида эркинликни ниқоб қилиб олган айрим кимсалар нафақат бизнинг миллий анъаналаримизни, балки барча халқлар учун қадрли бўлган инсонийлик ақидаларига тўғри келмайдиган турли бузғунчиликларни оммавий ахборот воситалари орқали очиқдан-очиқ кенг тарғиб этаѐтганини кўриб турибмиz, -дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |