Giyohvandlik Giyohvandlik birinchi sigaretning birinchi tortimidan boshlanadi. Sigaretdan asta-sekin ichkilikbozlik undan keyin esa axloqiy buzuqlik oqibatida nasha chekishga olib keladi. Nashaga kuchli tobelik yuzaga keladi. Asta sekin odam humorini nashabilan qondirolmay qoladi. Giyohvand modda tomirga o’tadi. Giyohvandlik taxdidi chetdan turib, ongli ravishda o’ziga yoshlarni torttishga harakat qilmoqda. Chunki yoshlar qiziquvchan, hayot nematlarini tatib ko’rishga intiluvchan, ammo oqibatini o’ylashga kirishmagan bo’lishadi. .Одам савдоси Ўзбекистон Республикасининг ―Одам савдосига қарши кураш тўғрисида‖ги Қонунда ―одам савдоси‖ тушунчаси ―ѐллаш‖,‖ташиш‖,‖топшириш‖, ―қабул қилиш‖ қилмишлари ҳолида берилган. Мақсади: жиноЯтчининг бошқа шахслар орқали пул ѐки бошқа моддий бойликларга эга бўлиш. Усуллари: а)Одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни жисмоний куч ишлатиш, руҳий таъсир кўрсатиш, алдаш, фирибгарлик қилиш йўли билан ўғирлаш; б) Ўғирланган ѐхуд алданган одамларни ѐллаш, ташиш, топшириш, яшириш ѐки қабул қилиш; в) Шахснинг моддий қийин аҳволга тушиб қолганидан фойдаланган ҳолда уни моддий манфаатдор қилиш йўли билан ўзига оғдириб олиш; г) Одам савдосига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилиш; д) Одам савдосини амалга ошириш учун фоҳишалардан фойдаланиш; 51 е) Болалар ва аѐллардан одам савдосида фойдаланиш учун уларнинг яқинларини (ота-онаси, ҳомий ѐки васийлари, эри ѐхуд хотини ѐки бошқа яқин қариндошларини пул эвазига оғдириб олиш; ж) Инсон органлари ѐки тўқималарини ажратиб олиш; з) Инсонни эрксиз ѐки қуллик ҳолатига туширадиган хатти-харакатларни содир қилиш тушунилади. Мазкур жиноятнинг яна бир хавфли жиҳати шундаки, ҳозирги даврда бутун дунѐда, жумладан Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Малайзия, Баҳрайн, Таиланд, Хитой, Исроил, ҳатто, океан ортидаги давлатларда ҳам одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий уюшмалар ѐки жиноий гуруҳларнинг жиноий фаолиятини амалга ошириш учун қулай йўллар мавжуд. Жиноий уюшма ва жиноий гуруҳлар ўз олдига алдаш йўли билан ѐлланган, кейинчалик сотиб юборилган ва сотиб олинган инсонларни шаҳвоний хизматлар кўрсатишда, оғир ишлаб чиқаришларда, қишлоқ хўжалигида текинга ишлатишга мажбур қилишни мақсад қилиб қўяди.12 Ўзбекистон Республикасида одам савдоси жиноятидан жабр кўрганлар 2005 йилда 393 кишини, 2006 йилда 584 кишини, 2007 йилда кўрсатгич 1124 кишини ташкил этган. 2008 йилда эса бу кўрсаткич 2941 кишини, яъни бир йилда 100 фоиздан ошганлигини кўришимиз мумкин. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов тизимларида икки йил (2006- 2007 йиллар) мобайнида Жиноят кодексининг 135-моддаси асосида, 543 та айбланувчига нисбатан 515 та жиноят ишлари тергов қилиниб, улар бўйича 1708 та шахс жабрланувчи сифатида қайд этилган
Do'stlaringiz bilan baham: |