Оммавий маданият Оммавий маданият‖ – поп-маданият – мазкур жамиятда аҳолининг кенг қатламлари орасида ѐйилиб, устувор бўлган маданият. У ўз ичига маиший ҳаѐт, қизиқишлар (спорт, поп-мусиқа), оммавий ахборот воситалари кабиларни олади. Оммавий маданият моҳиятига кўра аҳоли аксарият қисмининг ҳаѐтини ташкил этган воқеа-ҳодисалар, интилишлар ва эҳтиѐжлар билан тўлиб тошган. Оммавий маданият ўз номи билан омма, яъни кўпчилик эҳтиѐжига мўлжалланган бўлиб, бу шакл ва мазмун стандартлашганлиги, шунингдек тижорат нуқтаи назаридан муваффақиятга қаратилганликни тақозо этади. Оммавий маданият Х1Х аср охири – ХХ аср бошида шаклланди. Оммавий ахборот ва коммуникация(радио, кино, телевидение, кўп нусхали газеталар, суратли журналлар, кейинчалик Интернет)нинг кескин ривожи бунга сабаб бўлди. Маънавий, маданий товарларни ишлаб чиқариш индустрияси пайдо бўлди. Бироқ, аҳолининг функционал билимларида – кўтарилиш, маънавиятида эса - пасайиш кузатила бошлади. Оммавий маданият‖ аѐлдаги оналик бахтини, инсонликни мадҳ этмайди. Унинг журнал, ―кўпик опералар‖, прайм-тайм телекўрсатувларида аѐлларнинг ишқий романлари, секс, ѐш жувоннинг мустақиллиги(ѐлғизлиги) мадҳ этилади. Нима қилиш мумкин? Космополитизм, ватансизлик Яшаш қаерда яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан‖ деб юрганлар топилади. Бундай қарашда, ҳақиқий ватанпарварлик туйғусининг мужассам эмаслигини кўрамиз. Чунки, биринчидан, ―яшаш‖дан маъно ва мақсад фақат яхши ебичиш, роҳат ва фароғатни ўйлаш, ўзи учун ―барча қулайликларга эга бўлган ―ҳузур-халоват‖дангина иборат эмас. Фақат шу билан ҳаѐтнинг маъномазмуни, яшашдан мақсад белгиланмайди; Иккинчидан, бундай тоифа 55 одамлар, ҳақиқий Ватан туйғусини англамайдилар ѐки уни англашдан йироқ. ўзитнинг шахсий манффатларини ҳамма ҳам ўйлайди, лекин уни фақат ўз қобиғида ―ялонғоч ҳолда тасаввур этиб, Ватан туйғусини идрок этмаслик, охир оқибатда бу одамни туғилган жой, улғайтириб ҳаѐтга йўлланма берган ота-она, жамоа, эл-юрт, халқ, миллатининг мақсад ва муддаоларидан, орзуистакларидан, тарихи, қадриятларидан ўзини бегона тутишга олиб келади. Бундай одамда Ватанни англамаслик ва ундан ―бегоналик туйғуси мужассам. Бундай одамда Ватанда яшаб, Ватандан ташқарида ўзини кўриш билан боғлиқ руҳий ҳолат мужассам. Одам ўзлигини қандай англаса, Ватанини ҳам шундай англайди. ўзлигини англамаган одам Ватанини ҳам англамайди. Уни Ватани, тарихи қизиқтирмайди. У ўзи учун яшашнинг маъносини қаерда бўлмасин яхши яшашда деб билади. У ўзининг халқи, отаонаси, миллати, мамлакати олдида ҳам фарзандлик, фуқаролик бурчиним сезмайди. Унинг мақсади нима қилиб бўлса ҳам ―пул топиш‖, яхши яшаш. Шу қоида унинг учун ―ота-онадан‖, эл-халқдан ҳам юқори, Ватанидан ташқари Ватан бўлиб кўринади. Etiboringiz uchun rahmat!
Do'stlaringiz bilan baham: |