Болалар ва ўсимларнинг мускуллар фаолиятларининг физиологик хусусиятлари


III БОБ. СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ТАНЛАШНИНГ



Download 1,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/42
Sana26.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#470732
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42
Bog'liq
25-y-Bolalar-va-osmirlarda-harakat-sifatlarini-rivojlantiruvchi-va-ozgartiruvchi-irsiy-va-tibbiy-omillar-oquv-E.N.Nuritdinov-S-2011

III БОБ. СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШГА ТАНЛАШНИНГ 
ФИЗИОЛОГИК АСОСЛАРИ 
 
Режа. 
1. Спорт билан шуғулланишга танлаш ва унинг тамойиллари; 
2. Спортчилик қобилиятини башорат қилиш; 
3. Идеал спортчи эталонини моделлаштириш; 
4. Онтогенезда анча турғун бўлган белгиларни танлаш; 
5. Турли спорт турларида танлаш тизими; 
3/1. Спорт билан шуғулланишга танлаш ҳақида умумий 
тамойиллар. 
Жисмоний машқлар ҳар бир инсоннинг ҳаётида муҳим, лекин ҳар 
хилдаги аҳамият касб этади. Бу эса организмнинг индивидуал морфологик 
ва функционал хусусиятларига боғлиқдир. Масалан, жисмоний 
ривожланишдан қолган болалар учун коррекцияловчи жисмоний машқлар 
зарур бўлса, бошқалари учун, спорт тури бўйича рекорд натижаларига 
эришиш имкониятига эга бўлиш ва спорт билан шуғулланишни тавсия 
қилиш мумкин. Спортга танлаш – бу танлаб олинадиганларни 
қобилиятини олдиндан аниқлаш асосида спорт фаолиятини бажарилиши 
мумкин эканлигини тасдиқлашдир ва мураббий фаолиятининг ажралмас 
қисмидир. 
Танлаш усули фақатгина етарлича тиббий-биологик нуқтаи назардан 
асосланган тамойиллар асосида бажарилгандагина самарали бўлиши 
мумкин. 
Спортга тайёрлаш гуруҳига болаларни танлашда такомиллашмаган 
усуллардан фойдаланиш натижасида спортга тайёрлаш гуруҳига спрот 
билан шуғулланишга қобилияти бўлмаган болалар ҳам тушиб келади. 
Бундай болалардан юқори классдаги спортчилар тайёрлаш учун 
сарфланадиган меҳнат ва материал воситалари самарасиз ҳисобланади.
Бўладиган мусобақаларда иштирок этувчи командага иштирокчилар 
танлашнинг яна бир шакли мавжуддир. Танлашнинг бу тури узоқ 
муддатли башоратларни талаб қилмайди ва услубий жиҳатдан жуда оддий. 
Тайёрлаш гуруҳига дастлабки танлаш икки йўл билан бажарилади: 
жисмоний-спорт ориентация ёки спорт селекцияси шаклларида. 
Жисмоний-спорт ориентациянинг моҳияти қобилиятли ва ҳаракатчан 
болаларни аниқлаш, тайёрлаш гуруҳидан қобилиятли болаларни танлаб 
олиш йўли билан юқори спорт натижаларига эришиш мумкин. Бундай 


болалар кўп эмас, бор йўғи 3-5% ни ташкил этади. Қолганларига эса 
соғлиғи ва жисмоний тайёргарлиги ҳисобига олинган ҳолда махсус дастур 
асосида умумий соғломлаштириш тайёргарлиги учун тавсия қилинади.
Нозик, жисмоний ривожланиши жиҳатдан маълум ечишлар ёки 
асоратли болалар таклиф қилинади. Бундай ориентациянинг биринчи 
босқичи мактаб ёшигача бўлган муасасаларда мавжуд бўлган ва ташкил 
қилинган тадбирларни қамраб олувчи 5-7 ёшли болаларда ўтказиш тавсия 
қилинади. 
Юқорида қайд қилинган турдаги танлаш асосида фақатгина 
мураббийлар томонидан исталган, лекин келажакдан анча узоқ бўлган 
ҳоҳишдир. Ҳозирги пайтда спорт селекциясидан кенг фойдаланилмоқда. 
Бу танлаш анча тор доирадаги масалаларни ечади: маълум турдаги спорт 
билан шуғулланишига ёки танланган турдаги спортнинг навбатдаги 
босқичига тайёргарлик кўришга қодир эканлиги ёки қодир эмаслиги 
аниқланади. 
Спорт селекциясининг икки тури фарқланади: саралаш ва танловдан 
ўтмаганлар. Саралаш – спортнинг ушбу тури бўйича ўз хоҳиш 
муаммоларини еча олмаган ёки спортнинг ушбу тури билан 
шуғулланишни истамаган болалар киради. Саралаш одатда мактабгача 
бўлган муассасаларда ва мактабларда ўтказилади ва ажратиш учун лойиқ 
бўлмаган, лекин шуғулланишни истовчилар қаторидан танлаб олинади. 
Спортчилар тайёрлаш гуруҳига саралаш тамойили кўп йиллардан 
бўён давом этиб келмоқда ва у кўп босқичлидир. Юқорида қайд қилинган 
дастлабки саралаш босқичидан ташқари яна (айрим пайтларда ундан ҳам 
кўп) асосий ва ҳал қилувчи босқичлар мавжуд, буларни ўтказиш пайтида 
спортга тайёрлашнинг навбатдаги анча юқори босқичларини эгаллаши 
мумкинлиги текшириб кўрилади ва аниқланади (14-расм).

Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish