1.5. Бош мия пўстлоғида ҳаракат марказларининг ривожланиши.
Бола туғилган пайтида ва унинг яшаш шароитлари кескин ўзгарнб,
актив ҳаракатлари анча кўпайиб қоладиган биринчи ёши мобайнида
ҳужайра элементлари айниқса тез суръатлар билан етилиб боради. Мана
шу вақтда бош мия пўстлоғидаги ҳаракат анализаторининг ядроси катта
ёшли одамдаги худди ша соҳанинг 10-20 процентини ташкил этади.
Боланинг 4 яшарли пайти иккинчи давр деб ҳисобланади, бу даврда
ҳаракат соҳаси ядросининг оддий ҳаракат актларини бажарувчи марказлар
жойлашган тўртинчи майдони етилади.
7 ёшга бориб учинчи давр бошланади. Бу даврда ҳаракат соҳасининг
олтинчи майдони етилиб боради, автоматик ҳаракат актлари шу соҳанинг
фаолиятига боғлиқ. Бола 7 яшар бўлганида ҳаракат анализаторининг
ядроси катта ёшли одамдаги худди шу соҳанинг 80 процентини ташкил
этади.
Ва ниҳоят, 15 ёшга борганда ҳаракат анализаторининг пўстлоқдаги
учи ўзининг ҳужайралари ва тузилиши жиҳатидан катта ёшли одамдагига
яқинлишиб қоладн.
Ҳозир кўриб чиқилаётган майдонлар 4 ёшга келиб капиллярлар тўри
билан аёниқса мўл-кўл таъминланади, 15 ёшга борганда эса томир-
капиллярлар тўри асосан энди бутунлай уюшган ва тузилиши жиҳатидан
катта ёшли одамнинг томир-капиллярлар тўрига яқинлашиб қолган
бўлади.
Ўтказувчи йўллар ҳаётнинг биринчи икки йилида зўр бериб
ривожланиб боради; 3-4 ёшга келиб улардаги толаларнинг миелин пардаси
билан ўралиши тугалланади. Худдн шу даврнинг ўзида пўстлоқ ички
алоқалари ҳам ривожланиб боради. Кейинчалик, 10-12 ёшгача улар
мураккаблашиш ва катталашишда давом этади.
1.6. Болаларда ҳаракат фаоллигининг ривожланиши.
Бола туғилганида наслдан ўтган, оз миқдордаги ҳаракатларни бажара
оладиган бўлади, унинг шу ҳаракатлари бола туғилганидаи кейин ҳам
анчагача номукаммал бўлиб қолаверади. Бола ўсиб-ривожланиб борган
сайин ҳаракатлари тобора кўпроқ ва хилма-хилроқ бўлиб боради ва гўё
индивидуал тажриба остида шаклланади. И.П.Павлов мана бундай деб
ёзган эди: «Ҳайвонлар қаторидан нечоғли юқори кўтарилиб борар эканмиз,
ҳаракатлар, биринчидан, тобора мураккаброқ бўлиб боради, иккинчидан
эса бу ҳаракатлар ҳайвон дунёга келиши билан бирданига пайдо
бўлмасдан, балки практикада пайдо бўлиб боради.
Биз эндиликда шартли ҳаракат рефлекслари деб атайдиган нарса –
ҳайвон ёки одамнинг индивидуал ҳаёти мобайнида юзага келиб, пайдо
бўлиб борган ва мукаммаллашган ҳаракатлардир».
Ҳаракат анализаторининг морфологик ва функционал жиҳатдан
ривожланиб боришини белгилаб берадиган ҳал қилувчи омил – муҳит,
бола тарбияси ва унинг ҳаракат активлигидир. Боланинг актив фаолияти
натижасидагина янги-янги вақтинча алоқалар пайдо бўлиб боради,
мураккаб ҳаракат стереотиплари шаклланади, тобора янги-янги шартли
рефлектор алоқалар вужудга келиб боради.
Чақалоқлик
даврида
ҳаракат
аппарати,
жумладан
ҳаракат
анализаторининг турли халқалари ҳам маълум даражада эгилган бўладики,
бу – жуда оддий, бир қанча ҳаракатларни бажаришга имкон беради.
Чақалоқ бола учун қўл-оёқлар гавда ва бошнинг тартибсиз, деярли
тинмасдан ҳаракат қилиб туриши характерлидир. Бунда бўғимлар,
мускуллар, шиллиқ пардалар ва вестибуляр аппаратдаги рецепторларнинг
таъсирланиши туфайли юзага келадиган маҳаллий реакциялар кўрилади;
ҳар хил шартсиз рефлекслар яхши ифодаланган бўлади.
Ҳаётнинг дастлабки ҳафталари катта аҳамиятга эга, чунки бу даврда
то пустлоқ доирасигача етиб борадиган ҳамма даражадаги регуляция ишга
тушади. Болада дастлабки шартли рефлекслар пайдо бўлади, булар
ниҳоятда бўшлиги, заифлиги билан ажралиб туради ва 3-4 ойдан
кейингина бирмунча турғун шаклга киради.
Энса мускуллари тонусининг кучайиб борганлигидан икки ойлик бола
қорни билан ётқизиб қўйилса, бошини кўтарадиган бўлиб қолади.
Тахминан 2,5-3 ойдан бошлаб кўзига кўринган нарсага қараб қўл чўзиш
ҳаракатлари ривожланиб борса, 5-6 ойга бориб, бола нарсага, у қайси
томонда турган бўлмасин, қўлини аниқ узатаднган бўлади.
Бола 4 ойлик бўлганида чалқанча ётган ҳолатидан ёнбошига
ағдарилиш ҳаракатлари, 5 ойлик бўлганда эса қоринга ва қориндан орқага
ағдарилиш ҳаракатларн ривожланади.
3 ойликдан 6 ойликкача бўлган даврда бола эмаклашга тайёрланиш
ҳаракатларини ўзлаштиради – қорни билан ётган ҳолида боши ва
гавдасининг юқори қисмини тобора баланд кўтарадиган бўлади.
6-7 ойлик бола қўл ва оёқларини ерга тираб турадиган, кейинчалик эса
эмаклайдиган бўлади. Гавда ва чаноқ мускуллари ривожланиб бориши
натижасида бола 6-8 ойлик бўлганида ўтира олади. Тахминан худдн шу
вақтда у қўллари билан бирор нарсани ушлаб ўрнидан турадиган, тик тура
оладиган ва ўтира оладиган бўлади.
Юришга тайёрланиш даврида боланинг антропометрик хусусиятлари
мувозанатни ўзлаштириш процессини қийинлаштириб қўяди: оёқлар ва
чаноқ-сон бўғимининг мускуллари ҳали нимжон; оёқлар калта ва ярим
букилган бўлади; умумий оғирлик маркази катта ёшли одамдагидан кўра
анча юқорида (чаноқ-сон суяги устида) туради, оёқ панжаларининг
тиралиш майдони ҳам катталардагига қараганда кичик бўлади. Шу
туфайли ривожланишнинг бу босқичида мувозанатни сақлашда болага
ёрдам бериш жуда муҳим. Биринчи йилнинг охирига келиб бола бемалол
тик туради ва аксари юрадиган бўлиб қолади. Бола бир неча қадам ташлаб
юра олган дастлабки кунни мустақил юришнинг бошланиши, деб
ҳисобласа бўлади. Лекин бу даврда бола юриш ва тик туриш вақтида ўзини
тўғри тутишга анча қийналади. Қўлларини икки томонга узатиб, лангар
қилиш ва оёқларини кериб қўйиш йўли билан у мувозанатни сақлашга
муваффақ бўлади.
3-4 ёшга борганда бола ўсган сайин ривожланиб борадиган ҳаракатлар
координациясини унга энди юриш ва тик туриш вақтида қўл ва оёқлардан
фойдаланмасдан туриб мувозанатни сақлаб қолишга имкон беради.
Бола 4-5 ёшга тўлганида жуда хилма-хил ва мураккаб ҳаракатларни:
югуриш, сакраш, конькида юриш, гимнастпка, акробатика машқларини
уддалайдиган бўлиб қолади. Худдн шу ёшда у қўл панжасидаги майда
мускулларнинг ривожланишига алоқадор анча аниқ ҳаракатларни ҳам
ўзлаштира бошлайди. 3-5 яшар бола расм чизишга, музика асбобларини
чалишга ўрганиши мумкнн.
6-7 ёшга келиб гавда, сон ва тиззадаги ёзувчи мускуллар кучи
сезиларли даражада ортади. Мана шу вақгда бутун таянч-ҳаракат
аппаратининг ривожланиши учун функционал жиҳатдан муҳим стимул
берадиган нарса – юришнинг шаклланишидир.
Ҳаракат аппаратининг чидамлилиги динамик ва статик ишни узоқ
вақт мобайнида бажариш қобилияти билан белгиланади. Ёш улғайиб
борган сайин чидамлилик жуда секинлик билап ортиб боради.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларда, улар жуда серҳаракат
бўлишига қарамай, ҳаракатлар тўхтовсиз алмашиниб турадиган бўлгани
учун машқ олиш натижалари айтарли бўлмайди. 6 ёшга келиб чидамлилик
бирмунча ортади, шундай бўлса-да болалар фаолнитни тез-тез ўзгартириб
туришга ҳамон мойил бўладн. Улар бир жойда туриш, ўтиришга
қийналади, уларнинг ҳаракатлари тинмасдан алмашиниб туради.
Болаларда ҳаракатлар координациясининг ривожланиб бориши ҳам
ҳаракат анализаторининг морфологик жиҳатдан етилиш процессларига
боғлиқ. Айни вақтда нерв толаларининг яқинлашиш жараёни алоҳида
диққатга эга бўлади, бу процесс нерв системасининг турли бўлимларида
ҳар хил муддатда бўлиб ўтади. Шу билан бирга нерв системасининг энг
мураккаб функцияларни бажарадиган бўлимлари, худди катта ярим
шарлар пўстлоғининг нейронлари сингари, бошқалардан кўра кечроқ
миенлашади.
4-5 яшарлигида бола жуда хилма-хил ва мураккаб ҳаракатларни
бажарадиган бўлиб қолади. Ҳаракатлар координацияси 13-14 ёшга бориб
юқори даражасига етади. Бу ёшда болалар мураккаб координацияланган
ҳар қандай ҳаракатни, агар ўша ҳаракат куч ишлатиш ва зўр беришни
талаб қилмайдиган ҳамда катта амплитуда билан бажарилмайдиган бўлса,
ўзлаштирнб олишлари мумкин. Мана шунинг учун ҳам худди шу ёшдаги
болалар музика асбобларини чалиш, хореографик моҳирликда виртуоз
техникага, меҳнат ҳаракатларининг аниқ ва текис чиқишига эришадилар.
Физкультура, хореография ҳаракатлари, меҳнат ҳаракатлари ва бошқа
мураккаб уйғун ҳаракатларни бажариш техникаси пайдо бўладигаи энг
оптимал давр 9-10 ёшдан 13-14 ёшгача бўлган даврдир, деб ҳисоблаш
керак. Мана шу даврда ҳаракат анализаторининг ривожланишига доир
кўрсаткичлар айниқса тез ўсиб боради. Шу ёшга келиб бу анализаторнинг
барча морфологик субстрати етилиб қолади. Бирмунча каттароқ ёшда
чидамлилик, куч, катта амплитудали ҳаракатларни бажариш қобилияти
ривожланиб бориши муносабати билан вужудга келган ҳаракат технпкаси
асослари янада мукаммаллашиб боради.
Қиз болаларда ҳаракатларнинг ривожланишида баъзи хусусиятлар
бўлишини айтиб ўтиш зарур. Балоғатга етиш даври қиз болаларнинг
кўпчилигида ҳаракатларнинг камайиб қолиши билан бирга давом этади. Бу
ҳол қизларнинг шу даврда морфологик жиҳатдан ривожланиб боришидаги
хусусиятларига кўп даражада боғлиқдир. Илгаридан спорт ёки мускул
фаолиятининг бошқа тури билан шуғулланиб келаётган қизлардагина
ҳаракат активлиги сақланиб қолади.
Чаққонлик – аниқ, нозик ҳаракатларни имкони борича қисқа вақт
мобайнида бажара олиш қобилиятидир. Ёш болаларда бу хусусият
бўлмайди. Бола улғайиб борган сайин ҳаракатлар координацияси
ривожланиши ва мукаммаллашиб бориши муносабати билан чаққонлик
аста-секин ортиб боради.
Ўз танасини фазода кўчиришда (бир жойдан туриб узунликка
сакрашда) ва нарсани нишонга отишда аниқликнинг ёшга қараб ўзгариб
боришини чаққонлик сифатининг характеристикаси, деб ҳисоблаш
мумкин. Фазодаги ўз ҳаракатларини бошқариш аниқлиги 4 ёшдан 17
ёшгача тинмай ортиб боради. Мактабгача тарбия ва кичик мактаб ёшида
бир жойга аниқ сакраб тушиш ва нишонга тўғри текизиш қобилияти
сезиларли даражада ортади. Кейинчалик, ўзлаштириб олинган ҳаракат
малакаларининг кўпайиб бориши ва уларнинг машқ қилиниши муносабати
билан ҳаракатларнинг аниқлиги аста-секин ортиб боради.
Болаларнинг жисмоний тарбияси ва меҳнат фаолиятида ёш
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мускул активлигини мақсадга
мувофиқ ташкил этиш уларнинг умумий ривожланиши ҳамда соғлигини
мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |