Болалар касалликлари пропедевтикаси ва умумий парвариш кафедраси касаллик тарихи лойихаси



Download 0,81 Mb.
bet24/30
Sana06.07.2022
Hajmi0,81 Mb.
#748160
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30
Bog'liq
касаллик тарихи

Талоқни пайпаслаш. Агар талоқ катталашган бўлса, у ҳолда пайпаслаш унчалик мураккаблик туғдирмайди. Талоқни ҳам Н.Д.Строжеско усули билан сирғалувчан пайпасланади. Бунинг учун бемор чалқанча ётади. Сирғалувчан ҳаракат чап қовурға равоғидан бошланади ва аста пастга тушиб, талоқни пастки чегараси, олдинги томони ва пастки томон кўрсаткич ва ўрта бармоқлар ёрдамида пайпасланади. Нафас олганда талоқ диафрагма ҳисобига пастга тушади. Агар талоқ аниқ пайпасланса, у ҳолда беморни ўнг ёнбошга ёнбошлатиб 2 та қўл ёрдамида пайпаслаш керак. Шифокор чап қўлини чап қовурғалар равоғига (диафрагма ҳаракатини чеклаш мақсадида) қўйиб ўнг қўлининг бармоқларини озгина буккан холда чап қовурға равоғи соҳасига қўйиб аввал терида бурма ҳосил қилиб, бемор нафас чиқарганда бармоқларини, қорин бўшлиғига ва юқорига киргизиб беморга чуқур нафас чиқаришни таклиф этади. Диафрагма босими ҳисобига, талоқ пастга тушади ва текширувчи талоқни пастки қисмини пайпаслаш имкониятига эга бўлади. Албатта пайпаслаганда талоқни консистенциясига,оғриқ бор йўқлигига ва юзасида ғадир- будирлик бор -йўқлигига эътибор бериш керак.
Меъда ости безини пайпаслаш. Грот усули билан меъда ости безини пайпаслаш. Бунинг учун беморни чалқанчасига ётқизилади, оёқлари тизза ва сон чаноқ бўғимларидан букилади. Шифокор чап қўлини (ёки беморнинг ўзи чап қўлини ) мушт қилиб бел умуртқаси соҳасига кқўяди. Ўнг қўли билан бемор қорнидаги чап тўғри мушагининг ташқи қирғоғи бўйлаб, умуртқа поғонасига томон йўналтириши керак. Киндик соҳасида умуртқа поғонасига етиб борилади. Меъда ости бези лентасимон бўлиб, умуртқа поғонаси устида ётади. Бу усул соғлом болаларда ҳам оғриқ чақириши мумкин. Меъда ости безини пайпаслашда беморни ёнбошлатиш ҳам мумкин, ўтказиш ҳам.
Мезентерал лимфа тугунларини пайпаслаш. Мезентерал лимфа тугунларини пайпаслаш учун тўғри мускулни ташқи қирғоғидан пайпасловчи бармоқларини умуртқа поғонаси томонга сўнг юқоридан пастга қараб йўналтирилади. Агар мезентериал лимфа тугунлари пайпасланса, уларнинг сонини, консистенцияси, катталиги, ҳаракатчанлиги, оғриқ бор -йўқлигини аниқлаш керак.
Қорин бўшлиғида жуда кўп оғриқ нуқталари бўлиб, улар патологик жараёнларни қайси аъзода эканлигини кўрсатади.
Улар қуйидагилардир:

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish