Кўр ичакни пайпаслаш усули ҳам сигмасимон ичакникига ўхшаш бўлади, лекин ўнг ёнбош соҳасида жойлашган бўлиб, пайпаслаганда бармоқлар ҳаракати ўнгдан юқоридан, пастга ва чапга қараб йўналтирилади.
Кўндаланг чамбар ичакни қўл билан, яъни бимануал усулида пайпасланади. Бунинг учун 2-3 см киндикдан юқорида, тўғри мушакларнинг чекка қиррасидан, уларни бир оз марказга итариб, сўнг бармоқларни нафас чиқарган вақтда ичкарига киритилади ва сирғалувчан ҳаракат билан юқоридан пастга йўналтирилади. Кўндаланг чамбар ичакни кўтарилувчи қисмини пайпаслаш учун чап қўлни белини ўнг соҳасига шундай қўйиш керакки, бармоқлар умуртқа поғонаси соҳасига параллель равишда туриши керак. Ўнг қўл бармоқлари ичак кўтарилувчи қисмининг кўндаланг ўқига перпендикуляр равишда, нафас чиқарган вақтда чап қўлга томон бармоқлар учи тўқнашгунча йўналтирилади. Тушувчи қисмини пайпаслаганда, чап қўлни чап бел соҳасига юқорида айтилган тартибда жойлаштирилади, ўнг қўл бармоқларини озгина буккан ҳолатда, чап қўл томонга (нафас чиқарганда) йўналтирилади. Бунда ҳам ичак ўқига перпендикуляр бўлиши керак.
Ошқозонни пайпаслашда беморни ҳам вертикал, ҳам горизонтал ҳолатда бўлиши кераклигини ҳисобга олиш керак, чунки ошқозоннинг кичик эгрилигини беморнинг горизонтал ҳолатида пайпаслаш имкониятига эга бўламиз.
Пайпаслаш усули ёрдамида аъзоларнинг жойлашишни, қўзғалувчанликни, оғриқ бор ёки йўқлигини аниқлаш мумкин.
Жигарни пайпаслаш. Жигарни 2 хил усул билан пайпаслаш мумкин.
1) Стражеско усули билан сирғалувчан пайпаслаш. Бунинг учун бемор ётқизилади (бошидаги ёстиқ олиб қўйилади), оёқлари тизза, сон, чаноқ бўғимларида букилади. Қўлларини танаси узра узатади ёки кўкрак қафаси устига қўяди. Шифокорнинг пайпаслаётган қўл бармоқлари бир сатхи эгаллаб, жигарнинг пастки чегарасига параллель равишда аста-секин юқоридан пастга сирғалувчан ҳаракат билан жигарнинг пайпаслашга берилувчан қисмини пайпасланади. Кўпинча бу усулдан чақалоқларда ва кўкрак ёшидаги болаларни текширишда фойдаланилади.
2) В.П.Образцов – Строжеско усули бўлиб, бемор юқорида айтилган ҳолатни эгаллайди. Шифокор ўнг қўлини қорин бўшлиғига киндик соҳасига ёки ундан ҳам пастроққа, чап қўлни эса ўнг кўкрак қафасининг пастки қисмига қўяди. Ўнг қўлни қорин бўшлиғига бемор нафас чиқарганда киргазиб чуқур нафас олиш таклиф этилади. Бунда жигар пайпаслаётган бармоқларни айланиб ўтишга ҳаракат қилади (пайпаслашда бармоқларнинг йўналиши олдинга ва юқорига бўлади). Жигар чегарасини пайпаслаш усули билан консистенциясини, оғриқ бор йўқлигини аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |