МЕЪДА-ИЧАК ТИЗИМИНИ ТЕКШИРИШ.
МИТ текшириш – курик, пальпация, ва перкуссиядан иборат (аускультация катта ахамиятга эга эмас).
Куриб чикиш. Куриб чикиш кориндан бошланиб огиз бушлиги Билан тугайди.
Коринни куриб чикиш горизонтал ва вертикал жойлашишда амалга оширилади. Аввало кориннинг тузулишига, унинг ката кичиклигига, симметриясига, куринишидан аниклаш мумкин булган ошкозон ичак перестальтикасига ва нафас олишга этибор килинади. Амалга коринниг ранги, унинг зичлиги, ялтираши, ичак йули ва думба кисми (тортишган, текис, шишган) олинади.
Анусни куриб чикиш ундаги суюк ёрик ёки ичак чикишини аниклаш шарт.
Огиз бушлигини куриб чикиш жараенида ундаги суюк шилисшик катлам, милклар, огизнинг юкори кисми, тил ва тишларга хам катта ахамият килиш керак. Бу пайитда огиз бушлигининг яхши ёритилгани жуда мухум. Ёш гудакларнинг огиз бушлигини куриб чикиш кийинлиги сабабли бунда болани силаб чалгити керак. Бунинг учун ёрдамчи ёки хамшира боланинг оркасини узига таратган холда тиззасига утказиб оёкларини тиззаси билан сикиб олади: унг кули Билан боланинг унг кули ва баданини силайди, чап кулибилан боланинг бошини. Врач боланинг унг томонида туриб, огиз бушлигига тушаетган чирок нурини ёпиб куймаслиги керак.
Огиз бушлигини шпател ёки кошик билан куриш кекрак ва хеч качон боланинг истагига кура шпател ёки кошиксиз куриш керак эмас.
Аввалам бор огизнинг, лабнинг шиллик каватини, юз, милк, огизнинг юкори кисмидаги юмшок ва каттик каттламни, тишни куриш лозим. Этиборни шиллик кават рангига, унинг намлигига, гиперемия, изъязвления, афт, молочница, Филатова-Каплик догларига, милкларнинг суслашиши ва конашига каратиш керак. Алохида этиборни тилнинг (глоссит, макроглоссия, язва, коплама, яралар, географик тил ва х.з) ва тишнинг (сони, доимий ёки бошлангич, кариес борлиги) куринишига каратиш керак.
Куриб чикишни огиз бушлиги ва лухчишни кузатиш билан тугатилади. Бунинг учун шпателни тилнинг ичкари тарафига секин аста тикиб уни эхтиёткорлик билан босиш, болага огзини каттарок рчишга ундаш керак. Бу пайитда тил огиз бушлигида булиши лозим. Агар бола огзини епиб олса ва шпател бола огзида колса, бундай холда шпател учини секин асталик билан охирги жаг тиш милкига олиб келиб аста босиш керак. Шунда боланинг лухчиши ва хатто томок кисмини куриш мумкин.
Пайпаслаш. Қорин бўшлиғини пайпаслаш овқат ҳазм аъзоларидаги жароҳатланиш ташхисини қўйишда муҳим аҳамиятга эгадир. Пайпаслаш усули жуда мураккаб бўлиб, тажрибали қўлланмалар асосида машқ қилиш керак. Пайпаслаш техникаси турли клиницистларда турличадир. Лекин биз Образцов, Стражеско мактабида яратилган усулни ўрганамиз.
Пайпаслашнинг умумий қоидалари. Текшириб олиб борилаётган хона ёруғ, ҳарорати мўътадил бўлиши шифокорнинг қўли иссиқ, қуруқ, тирноқлари олинган бўлиши, узуклари бўлмаслиги керак.
Қорин мушакларини бўшаши таъминлаш мақсадида беморга аниқ бир ҳолатда ётиш тавсия қилинади, яъни бемор ётган кушеткани бош тарафи озгина кўтарилган бўлиши, оёклари тизза ва сон -чаноқ бўғимларидан бироз букилган бўлиши, қўлларини ёни узра узатиб юбориши ёки кўкрак қафасига қўйиши, нафас олиши унчалик чуқур бўлмаслиги керак. Тиббиёт ходими беморнинг ўнг тарафида (ўтирган ўриндан бемор ётган кушетка билан бир сатҳда бўлиши) текширувни олиб бориши керак.
Текширувни жуда эҳтиёткорлик билан ўтказиш, пайпаслаш, беморда оғриқ чақирмаслиги, агар беморнинг (шишган) димланган (аздутый) бўлса, аввал хукна қилиш ёки дори бериш керак.
Лекин қорин бўшлиғини пайпаслашда фақат ётқизиб эмас, балки турган ҳолатда ҳам пайпаслаш керак, чунки айрим аъзолар (талоқ, ошқозоннинг кичик эгрилиги, жигарнинг чап бўлаги, буйрак, қуруқ ичакни) турган ҳолатда пайпаслаш қулайдир.
Пайпаслашдан асосий мақсад шуки, аъзо жисмонан ва топографик ўз жойидан агар патологик ўзгаришлар бўлса, унинг морфологияси, топографияси ва функцияси таъсироти ва бу патологик жараённинг локализацияси, унинг табиати тўғрисида тушунча олишдир.
Бунинг учун чуқур ва юзаки пайпаслаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |