б) Аркавин – қўлтиқ ости соҳасида бўғиқ товуш эшитилиши – бронхопульмонал лимфа тугунларини катталашганини билдиради.
в) Философ пиёласи – тўш суяги дастаси соҳасида бўғиқ товуш эшитилиши – олдинги кўкс оралиғи соҳасидаги лимфа тугунларини катталашганини билдиради.
г) Филатов – тўш суягини ханжарсимон ўсимтаси соҳасида бўғиқ товуш эшитилиши олдинг кўкс оралиғи лимфа тугунларини катталашишини билдиради.
Аускультация. Симметрик сохалар эшитилади: упка учи (5-6 ёшдан катталарда), упканинг олдинги юзаси, ён сохалар, култик ости, упканинг орка сатхи – курак усти ораси ости, паравертебрал сохалар. Болани кулай холатда – утирган - эшитилади. Кичик болаларда – кулларини олдинга йигиб букан холатда, огир беморларни ётган холатда эшитилади.
Янги тугилган чакалокларда ва 3-6 ойлик болаларда суст нафас олиш эшитилади. 6 ойдан 5-7 ёшгача пуэрил нафас олиш эшитилиб, бу кучайган везикуляр нафас олишни эслатади. Бунда нафас товуши нафас олишнинг хар икки фазасида кучлирок ва давомлирок булади. Пуэрил нафас олишнинг пайдо булишига бронх йулларининг торлиги, кискалиги, кукрак кафасининг эластиклиги, кичиклиги хамда интерстициал тукималарнинг ривожланганлигидан, упка тукимасида хавони кам булиши сабаб булади. 7 ёшдан катталарда везикуляр нафас олиш эшитилади. Везикуляр нафас олиш «ф» харфи товушини эслатиб, бунда нафас чикариш нафас олишнинг 1/3 кисмини ташкил этади.
Аускультацияда шунингдек хириллашларни эшитиш мумкин. Курук (хуштаксимон гунгилловчи), нам (майдапуфакчали, уртапуфакчали, йирик пуфакчали хириллашлар тафовут килинади.
Аускультацияда шунингдек крепитация ва плевра ишкаланиши шовкинини эшитиш мумкин. Шунингдек упка тукимасида хосил булувчи ва юкори нафас йулларидаги хириллашлар тафовут килинади. Утказилувчи хириллашлар бурун ва огиз устида яхши эшитилиб, курак ва кукрак умурткаларига яхши утказилади. Хириллашларни эшитганда унижарангдорлигига эътибор бериш керак.
Бронхофония – овознинг бронхлар оркали кукрак кафасига узайтиришни аускультация воситасида аниклаш. Бронхофония упканинг симметрик сохаларида текширилиб, кулок билан ёки стетоскоп ёрдамида эшитилади. Бунда бола айтиши керак булган сузларни секин овозда (секин товушлар яхши утказилади), жумладан, “кис – кис”, “бир – икки – уч ” ва хаказо сузларни айтишни тавсия килинади. Гудак болаларда эса уларнинг йиглашидан ёки бакиришидан фойдаланиш мумкин. Кучли бронхофония упка яллигланишида ва ателектаз холатларида кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |